ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Озиқ-овқат саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2006 й. 199-сон "Пахта чигитини етказиб бериш ва ундан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.09.2006 й.

N 199



ПАХТА ЧИГИТИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ

ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Пахта чигитини етказиб бериш ва ундан фойдаланилишини назорат қилишнинг бозор механизмини такомиллаштириш, бозорда сифатсиз ёғ-мой маҳсулотлари пайдо бўлишининг олини олиш, аҳолини белгиланган стандартларга жавоб бермайдиган озиқ-овқат ёғи истеъмол қилишдан ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, "Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон "Сифат" маркази, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ўздавуруғназоратмарказ" давлат маркази томонидан пахта чигитини ҳисобга олиш, унинг ҳаракати ва сифати тизими ишлаб чиқилганлиги ҳамда унда қуйидагилар назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

техник чигитни ёғ-мой корхоналарининг масъул вакиллари томонидан бевосита пахта тозалаш заводларида сифати ва миқдори бўйича қабул қилиш;

ёғ-мой заводлари ва пахта тозалаш заводлари ўртасида пахта чигити етказиб бериш ва уни қабул қилиб олиш юзасидан ҳар ойда уч томонлама солиштириш далолатномалари тузиш асосида мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш;

пахта тозалаш заводларидан юклаб жўнатилаётган техник ва уруғлик чигитнинг барча туркумларини уларнинг миқдор ва сифат жиҳатидан ҳисобга олинишига кўмаклашувчи сертификатланишини таъминлаш;

барча пахта тозалаш корхоналарининг технологик жараёнида қайта ишланган пахта чигити ҳажмини ҳисобга олишнинг электрон воситалари фаолият кўрсатиши.

2. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра 2006 йил пахта хом ашёси ҳосилидан бошлаб:

мулкчилик шаклларидан қатъи назар прессли ёғ-мой заводларига пахтанинг техник чигитини бериш тўхтатилади;

пахта тозалаш заводларидан ёғ-мой заводларига техник чигит қатъиян шартнома асосида 100 фоиз ҳақини олдиндан тўлаш шарти билан етказиб берилади, "Ўзпахтасаноат" АЖнинг пахта заводлари билан тузиладиган воситачилик шартномалари асосида;

техник чигитни вилоятлараро тақсимлаш фақат Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан амалга оширилади;

уй шароитларида ва экстракция бўлимларига эга бўлмаган кичик цехларда пахта чигитини қайта ишлаш ва пахта ёғи ишлаб чиқариш амалдаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади ҳамда пахта чигитини қайта ишлаш билан ноқонуний шуғулланаётган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда қаттиқ жазо чоралари, ҳатто жиноий жавобгарлик чоралари кўрилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига пахтанинг техник чигитини тақсимлаш билан шуғулланиш қатъиян тақиқланади.


3. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда 2007 йил 1 сентябргача бўлган муддатда "Чимбой-мой" акциядорлик жамиятини, "Турон-Хўжайли" акциядорлик жамиятини ва "Ёғгар" акциядорлик жамиятини экстракция бўлимлари ўрнатиш йўли билан модернизация қилсин. Бунда ушбу корхоналар модернизация даврида, истисно тариқасида, пахтанинг техник чигити билан таъминланади.


4. Пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарида пахта чигитини ишлаб чиқариш, ҳаракати, сақлаш ҳамда қайта ишлашда дастлабки ҳисобга олишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Белгилаб қўйилсинки, пахта хом ашёсини қайта ишлашнинг технологик жараёнида ишлаб чиқарилаётган пахта чигитини миқдор жиҳатдан ҳисобга олиш учун мажбурий тартибда электрон тарозилар ўрнатилган бўлиши шарт.

"Ўзпахтасаноат" уюшмаси тармоқнинг пахта тозалаш корхоналарида 2006 йил 1 ноябргача бўлган муддатда пахта чигитини миқдор жиҳатдан ҳисобга олиш бўйича электрон тарозилар ўрнатишга доир тадбирларни, молиялаштириш манбаларини белгилаган ҳолда ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги пахтанинг техник чигитига улгуржи нархлар прейскурантини шакллантиришда қатъий равишда харажатларни қоплаш ва пахта тозалаш заводларининг рентабелли ишлашини таъминлаш заруриятидан келиб чиқсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Адлия вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги ҳамда Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси билан биргаликда Жиноят кодексига пахта чигитини қайта ишлаш билан ноқонуний шуғулланаётган жисмоний шахсларга, шунингдек ишониб топширилган корхоналарда ишлаб чиқаришнинг технология ва санитария нормаларига риоя этмаётган мансабдор шахсларга нисбатан жазо чораларини кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни бир ой муддатда тайёрласин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 37-38-сон, 381-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 9, 69-модда.







































Время: 0.2077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск