ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Озиқ-овқат саноати /

Пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарида пахта чигитини ишлаб чиқариш, ҳаракати, сақлаш ҳамда қайта ишлашда дастлабки ҳисобга олишни ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.09.2006 й. 199-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 18 сентябрдаги

199-сон қарорига

ИЛОВА



Пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарида

пахта чигитини ишлаб чиқариш, ҳаракати,

сақлаш ҳамда қайта ишлашда дастлабки ҳисобга

олишни ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом Пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарида пахта чигитини ишлаб чиқариш, ҳаракати, сақлаш ҳамда қайта ишлашда дастлабки ҳисобга олишни ташкил этиш тартибини белгилайди.



I. ПАХТА ЧИГИТИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


2. Пахта хом ашёсини пахта тозалаш корхоналарининг линтер цехларида қайта ишлаш жараёнида пахтанинг техник ва уруғлик чигити тозаланади.


3. Ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатмасдан қайта ишлаш жараёнида олинадиган чигитларнинг жами ҳажми махсус электрон тарозиларда тортилади.

Ишлаб чиқаришдан олинган чигитни ҳисобга олиш учун ҳар қайси смена бўйича ўлчашлар натижалари смена бошлиғи (мастер) томонидан "Ишлаб чиқаришдан олинган чигитларни тарозида ўлчаш учун ўлчовнома" 38-ХЛ шакли бир нусхада тўлдирилади.

Махсус тарозилар бузилган тақдирда чигитлар автомобиль тарозиларида тортилади.


4. Тортилган чигитлар ўлчовномаси асосида ҳар қайси смена бўйича смена бошлиғи ва бухгалтер томонидан "Ишлаб чиқаришдан олинган тортилган чигитларни ҳисобга олиш дафтари" 44-ХЛ шакли тўлдирилади.


5. Ишлаб чиқаришдан олинган чигитларни қабул қилиб олишда классификатор (товаршунос) томонидан "Ишлаб чиқаришдан олинган чигитларни қабул қилиб олиш тўғрисида рапорт" тўлдирилади:

биринчи нухса - хом ашё ва тайёр маҳсулот бўлими товаршуносига берилади;

иккинчи нусха - пахта тозалаш корхонаси бухгалтериясига топширилади.

6. Пахта хом ашёсининг бутун туркумини қайта ишлаш тугаллангандан кейин товаршунос томонидан 45-ХЛ шакли бўйича йиғма рапорт тузилади.

Йиғма рапорт ишлаб чиқариш топшириғини тўлдириш учун тортилган чигитлар ўлчовномалари билан бирга корхонанинг режа бўлимига, сўнгра ишлаб чиқариш топшириғи билан бирга корхона бухгалтериясига берилади.


7. Омборда чигитларнинг ҳаракатини ҳисобга олиш хом ашё ва тайёр маҳсулот товаршуноси томонидан "Омборда техник чигитларни ҳисобга олиш дафтари" 46-ХЛ ҳамда "Омборда уруғлик чигитларни ҳисобга олиш дафтари" 47-ХЛ шакллари бўйича амалга оширилади. Ушбу дафтарлар пахта тозалаш корхонаси бухгалтериясида ҳам юритилади.


8. Календарь ой тугагач, чигитларнинг қолдиқ миқдори аниқланади ва омборда ҳисобга олиш дафтарлари билан таққосланади, бухгалтер ва товаршунос томонидан имзоланади.

10. Пахта тозалаш корхонасида пахта хом ашёсини қайта ишлаш мавсуми охирида чигит омборлари Инспекция вакили иштирокида хатловдан ўтказилади ва тозаланади, уларнинг натижалари тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.


II. ПАХТАНИНГ ТЕХНИК ЧИГИТИНИ СИНАШ


11. Пахта тозалаш корхонасида пахта чигити туркумидан намуна олиш ёғ-мой корхоналари томонидан, маҳсулот қабул қилиб олинган кунда, ишончнома асосида биркитилган пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакиллари иштирокида амалга оширилади.


12. Синаш учун олинган техник чигитни аккредитациядан ўтган сертификатлаш органининг (кейинги ўринларда бажарувчи деб аталади) синов лабораторияси вакили қопқоғи зич ёпилган банкага ёхуд қалин полиэтилен пакетга жойлайди ва унга намунани идентификация қилувчи махсус этикетка қўяди. Намуна олувчи имзолаган этикеткада пахта заводининг, пахта чигити туркумининг тартиб рақами, намуна олинган сана, намуна олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади.

Намуна бажарувчининг синов лабораториясига берилади, бу ерда ундан 2 кг миқдорида ўртача намуна ажратилади. Ўртача намуна тахминан тенг бўлган икки қисмга - синаш учун ва назорат намунасига ажратилади. Олинган намуна синовдан ўтказилади.

Намунанинг назорат қисми идишга жойланади, унга барча намуна олувчилар вакилларининг фамилиялари ва имзолари билан ёзилган ёрлиқча жойланади, сўнгра у идишнинг очилгани билинмайдиган расмий тартиб рақамли пломба ёки ёрлиқ билан бекитилади.

Намунанинг назорат қисми бажарувчининг синов лабораториясида 15 кун мобайнида сақланади.

13. Пахта тозалаш ёки ёғ-мой корхоналари томонидан эътирозлар пайдо бўлганда келишмовчиликлар намунанинг назорат қисми бўйича ҳал этилади. Текширилаётган аниқ туркумнинг тегишлилигини тасдиқлайдиган назорат намунасининг сақланиши ва идентификация қилиниши учун Бажарувчи жавоб беради.

14. Бажарувчининг вакили Намуна танлаш далолатномасини расмийлаштиради, уни бажарувчи, пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакиллари имзолайдилар. Далолатноманинг бир нусхаси бажарувчида қолади, икки нусхаси пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакилларига берилади.

15. Техник чигитнинг ҳар қайси туркумини синаш бажарувчининг мутахассислари томонидан O`z DSt 596 "Техник пахта чигити. Техник шартлар" талабларига мувофиқ ўтказилади.

Бажарувчининг синов лабораториясида техник чигит синовларини ўтказишда пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакиллари иштирок этадилар.

16. Синовлар техник чигитнинг қуйидаги сифат кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади:

нуқсонли пахта чигитининг массавий улуши бўйича навлар - O'z DSt 597 "Техник пахта чигити. Нуқсонли пахта чигитини аниқлаш методи";

минерал ва органик аралашмаларнинг массавий улуши - O'z DSt 599 "Техник пахта чигити. Минерал ва органик аралашмаларни аниқлаш методи";

намликнинг массавий улуши - O'z DSt 600 "Техник пахта чигити. Намликнинг массавий улушини аниқлаш методи";

тукдорлигининг массавий улуши - O'z DSt 601 "Техник пахта чигити. Тукдорликни аниқлаш методи".

17. Ташиб келтирилаётган ҳар қайси туркум учун техник пахта чигити сифатини синаш натижалари Синов баённомаси билан расмийлаштирилади.

Синов баённомалари синовларни ўтказиш бўйича ваколатли мутахассислар томонидан имзоланади ва аккредитациядан ўтган синов лабораторияси раҳбари томонидан тасдиқланади.

Пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакиллари Синов баённомаларида бажарувчининг техник пахта чигити сифати баҳосига розилигини тасдиқлайдилар.

18. Пахта тозалаш ёки ёғ-мой корхоналари вакиллари техник пахта чигити сифатининг баҳосидан норози бўлганда, бажарувчига апелляция, яъни сертификатлаш билан боғлиқ масалалар бўйича бирон-бир қарор юзасидан шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Апелляцияларни кўриб чиқиш тартиботи амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

19. Пахта тозалаш ёки ёғ-мой корхоналари вакиллари бажарувчининг лабораториясида ёки бошқа аккредитациядан ўтган синов лабораториясида ўзларининг иштирокида такрорий ва параллель синовлар ўтказилишини талаб қилишлари мумкин.

Агар такрорий синашлар натижаси дастлабки синашлардан йўл қўйиладиган доирада фарқ қилса, у ҳолда сифатнинг дастлабки баҳоси тўғри ҳисобланади ва қатнашувчи томонлар учун узил-кесил ҳисобланади. Акс ҳолда такрорий синашлар натижаси узил-кесил баҳо ҳисобланади.


20. Сифат кўрсаткичлари O`z DSt 596 талабларига мувофиқ бўлган техник пахта чигити Синов баённомаларида бажарувчининг вакиллари томонидан Мувофиқлик сертификатининг тартиб ва реестр рақами, шунингдек муайян туркумнинг сертификатлашдан ўтганини тасдиқлайдиган O`z DSt 1.19:2000 "Мувофиқликни тасдиқлаш белгилари. Шакли, ёзилиши, асосий катталиклари"га мувофиқ Мувофиқлик белгиси кўрсатилади.

21. Сифат кўрсаткичлари O`z DSt 596 талабларига мувофиқ бўлган техник пахта чигити Синов баённомаларида бажарувчининг вакиллари томонидан Мувофиқлик белгиси қўйилмайди ва номувофиқлик далолатномаси расмийлаштирилади.

22. Синов баённомасининг бир нусхаси туркумни қабул қилиб олувчи ёғ-мой корхоналарининг вакилларига берилади ва у ёғ-мой корхонасида текширилган туркумни ташишда техник пахта чигити сифати тўғрисидаги илова ҳужжат ҳисобланади.

Синов баённомаларининг иккинчи нусхаси пахта тозалаш корхоналари вакилларига, учинчи нусхаси эса бажарувчининг синов лабораториясига берилади.

23. Ёғ-мой корхоналарига пахта чигити туркуми қисмлар (бир нечта автотранспорт воситалари) бўйича юклаб жўнатилган тақдирда ҳар қайси туркум учун Синов баённомаларининг дубликати берилади.

Юклаб жўнатиладиган туркум қисмига бериладиган Синов баённомаларининг ҳар қайси дубликатида сифат натижалари такрорланади, пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакилларининг ахбороти бўйича аниқ транспорт воситасининг реквизитлари, шунингдек ташиб кетилаётган техник пахта чигитининг физик ва кондицион массаси бўйича маълумотлар кўрсатилади. Бунда пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакиллари пахта заводида ўз танлови бўйича алоҳида транспорт бирлигидан олинган намунани биргаликда текшириб кўришни талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

24. O'z DSt 596 талабларига жавоб бермайдиган техник пахта чигити аниқланган тақдирда Синов баённомасига аниқланган номувофиқлар тўғрисида ёзиб қўйилади.

Тегишли белгилар ва синов баённомасида Мувофиқлик белгисининг мавжуд эмаслиги аниқланган ҳажм учун Мувофиқлик сертификати татбиқ этилмаслигидан далолат беради. Бажарувчи вакилининг пахта чигитининг ностандарт ҳажмлари бўйича бундан кейинги ҳаракатлари ўрнатилган тартибда тасдиқланган Пахта техник чигитини сертификатлаш тартиби билан белгиланади.


III. ПАХТА ЧИГИТИНИ ЁҒ-МОЙ

КОРХОНАЛАРИГА ЮКЛАБ

ЖЎНАТИШ ВА ТАШИШ

26. Ёғ-мой корхоналари ҳар қайси ой бошлангунгача пахта тозалаш корхонасига ташишда қатнашадиган автотранспорт воситалари рўйхатини давлат рақами ва ҳайдовчилар фамилиясини кўрсатган ҳолда тақдим этадилар.


27. Техник пахта чигитини ёғ-мой корхоналарига юклаб жўнатиш фақат мазкур рўйхатда кўрсатилган автомашиналарда, шунингдек темирйўл транспортида амалга оширилади.


28. Пахта чигитини омборларда ёки бевосита ишлаб чиқаришда автомашиналарга юклаш жараёнида ва ёғ-мой корхоналарига юклаб жўнатиш вақтидаги тортишда пахта тозалаш, ёғ-мой корхоналари, Бажарувчининг вакиллари иштирок этадилар. Пахта чигити ёғ-мой корхоналарининг ҳайдовчи-экспедитори томонидан қабул қилинади, у ташилаётган юкнинг сақланиши учун жавоб беради.

Юкланган транспорт воситасига пахта тозалаш заводи томонидан товар-транспорт юк хати расмийлаштирилади. Юк хатига Синов баённомаси дубликати илова қилинади, унда Бажарувчининг лаборанти пахта чигити сифатининг натижаларини такрорлайди, юк хати тартиб рақами билан бирга аниқ транспорт воситаси реквизитларини, шунингдек пахта заводи ва ёғ-мой корхонаси вакиллари ўртасида келишилган ҳолда ташилаётган техник пахта чигитининг физик ва кондицион массаси бўйича маълумотларни кўрсатади.

29. Автомашиналар ёки тиркамали тракторлар билан ташилаётган пахта чигити учун 1-ТХЛ ёки 1-ТАХЛ шакли бўйича товар-транспорт юк хатлари, темирйўл орқали ташилганлари учун эса темирйўл юк хати расмийлаштирилади.


30. Юкланган пахта чигити ҳисоби 42-ХЛ ва 43-ХЛ шаклли дафтарларда рўйхатдан ўтказилади.


31. Пахта тозалаш корхоналарида темирйўл тарозилари мавжуд бўлмаганда пахта чигити ортилган вагонни темирйўл станцияси тарозиларида тортиш жараёнида темирйўл, пахта тозалаш, ёғ-мой корхоналари, Бажарувчининг вакиллари иштирок этадилар, улар темирйўл юк хатини имзолайдилар.

32. Пахта тозалаш корхоналаридан ёғ-мой корхоналарига юклаб жўнатилган пахта чигитини физик ва кондицион массаси бўйича таққослаш далолатномалари тузиш ҳар ойда амалга оширилади.

Таққослаш далолатномалари 1-шакл бўйича расмийлаштирилади ҳамда пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари томонидан имзоланади ва 9-СБ "Тайёр маҳсулот кирими, сарфи ва қолдиқлари" шакли бўйича ҳисоботга илова қилинади. 9-СБ шакли пахта тозалаш корхоналари бухгалтерияси ва режа бўлимлари томонидан тўлдирилади, юқори ташкилотга ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 2-кунидан кечикмай тақдим этилади.

33. 9-СБ "Пахта хом ашёси ва пахта маҳсулотлари кирими, сарфи ва қолдиғи" шаклининг ҳисобот маълумотлари 1П "Маҳсулотни таъминлаш ҳисоботи" шаклидаги ҳисобот маълумотлари билан бир хил бўлиши керак. Ушбу ҳисоботларда техник пахта чигитининг кондицион массаси кўрсатилади.

34. Пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларга доир норматив ҳужжатлар талабларига, шунингдек қабул қилиш, юклаб жўнатиш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт-импорт операциялари вақтида уларнинг сифатини синов методларига риоя қилинишини доимий назорат қилиб бориш мақсадида ҳар қайси инспекторга аниқ пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари биркитилган.

35. Пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакиллари Бажарувчининг ходими иштирокида пахта тозалаш корхонасида ҳар куни пахта тозалаш корхоналаридан юклаб жўнатилган пахта чигити тўғрисидаги маълумотларни тузадилар, уларда автомашиналарнинг давлат рақамлари, пахта чигити массасини кўрсатишади ва уларнинг ёғ-мой корхонасига етиб келишини таққослайдилар.

Бажарувчининг ходими пахта тозалаш корхонасидан юклаб жўнатилган пахта чигити сифати ва массасига доир маълумотларни тўплайди ва электрон почта орқали бажарувчига жўнатади.


IV. ЁҒ-МОЙ КОРХОНАЛАРИ ТОМОНИДАН

ТЕХНИК ПАХТА ЧИГИТИНИ ҚАБУЛ

ҚИЛИШ, САҚЛАШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ


36. Тарозибон пахта чигити автомобиль транспортида келтирилганда ҳайдовчи-экспедитордан уч нусхада товар-транспорт юк хатини, Синов баённомасини олади, пахта чигити юкланган автотранспорт воситасини тарозида тортади ва брутто массасини тарозида тортиш дафтарига, шунингдек нусха кўчириш қоғози воситасида юк хатининг барча уч нусхасига ёзади ҳамда пахта чигити юкланган автомобиль транспорти воситасини кўрсатилган юк тушириш жойига жўнатади.

Пахта заводи юк хатининг барча уч нусхаси юк туширилгунгача ва бўш автотранспорт тарозига қайтиб келгунгача тарозибонда қолади.


37. Автотранспорт тарозида тортилгандан кейин тарозибон қабул қилинган пахта чигитининг нетто массасини (брутто ва тара массаси ўртасидаги тафовут бўйича) тарозида тортиш дафтарига ва юк хатининг барча нусхаларига ёзади, юк хатларини имзолайди ва штамп қўяди. Ўлчовномалар дафтари тарозида тортиш хонасида қулфланган ҳолда сақланиши керак. Навбатчи тарозибонлар ҳар қайси смена бўйича сўнгги ёзувлар охирига смена топширилгани ва қабул қилингани тўғрисида имзо қўядилар.


38. Тўлдирилган юк хатининг биринчи нусхасини Синов баённомаси билан бирга тарозибон ўзида қолдиради, иккинчи ва учинчи нусхаларини эса пахта чигитини етказиб берган ҳайдовчига (топширувчига) қайтаради ва унга, агар бундай ҳолат мавжуд бўлса, камомад тўғрисидаги далолатномани беради. Камомад тўғрисидаги далолатнома юк хати, Синов баённомаси билан бирга бухгалтерияга тақдим этилади.

Агар пахта чигити камомади автомобилларда ташиш вақтидаги табиий камайиш нормаларидан ошмаса, у ҳолда камомад тўғрисида далолатнома тузилмайди. Камомад далолатномаси асосида ҳайдовчи- экспедитордан йўлдаги камомад ҳажмидан ишлаб чиқариладиган ёғ-мой маҳсулоти қиймати суммаси ундириб олинади ва келгусида ушбу ҳайдовчи пахта чигити ташишга такроран жалб этилмайди.


39. Чигит сифатининг синов баённомаси маълумотларини назорат тартибида текшириш учун ёғ-мой заводи лабораторияси чигит етказиб берган автотранспорт воситасидан намуна олади ҳамда стандарт бўйича белгиланган методлар бўйича назорат тартибидаги таҳлиллар ўтказади. Синов баённомасида кўрсатилган маълумотлардан амалдаги стандарт бўйича йўл қўйиладиган доирада чигит сифатида фарқ мавжуд бўлганда, чигит синов баённомасида кўрсатилган сифат кўрсаткичлари асосида кирим қилинади.

Ёғ-мой заводининг назорат таҳлили сифат бўйича синов баённомасида кўрсатилган маълумотлардан амалдаги стандарт бўйича йўл қўйиладиган доирадан ортиқча фарқни аниқлаган тақдирда бу ҳақда чигитнинг ушбу туркумини қайтадан синаш учун ёғ-мой заводининг вакилига ва Бажарувчига хабар берилади.

40. Қайта синовдан ўтказиш чигит туркумининг назорат намунаси бўйича белгиланган шаклда берилган апелляцияга мувофиқ амалга оширилади. Ушбу масала ҳал бўлмагунга қадар чигит синов баённомаси кўрсаткичлари бўйича кирим қилинади. Қайта таҳлил натижалари олинганда миқдор-сифат ҳисоби дафтарига тегишли тузатиш ёзуви киритилади. Дастлабки ёзув қизил сиёҳ билан чизилади, янги ёзув эса қора сиёҳ билан эътироз қаноатлантирилган ойга ёзилади.

41. Чигит темирйўл транспортида келтирилганда тарозибон темирйўл вагонини чигит билан бирга тортади, дафтарга брутто массасини ёзади ва вагонни туширишга юборади. Чигит туширилгандан кейин вагон яна тортилади, дафтарга вагон массаси ёзилади ва қабул қилинган чигитнинг нетто массаси ҳисоблаб чиқарилади. Пахта чигити камомади уни темирйўл транспортида ташишда табиий камайиш нормасидан ортиқ бўлмаган тақдирда тижорат далолатномаси тузилмайди. Табиий камайиш нормаларидан ташқари брутто массасининг 0,1 фоизи миқдорида тарози фарқига йўл қўйилади.


42. Пахта чигити камомади уни темирйўл транспортида ташишда табиий камайиш нормасидан ортиқ бўлган тақдирда темирйўл станцияси, чигит хўжалиги бошлиғи иштирокида, сертификатлаштириш органи вакилини жалб этган ҳолда тижорат далолатномаси тузилади. Бунда темирйўлга камомад юзасидан эътироз тасдиқланган нормалар бўйича табиий камайиш чегириб ташланган ҳолда тақдим этилади.

43. Синов баённомасининг чигит сифати тўғрисидаги маълумотларини назорат тартибида текшириш учун ёғ-мой заводи лабораторияси чигит етказиб берган темирйўл вагонларидан намуна олади ҳамда стандарт бўйича белгиланган методлар бўйича назорат тартибидаги таҳлилларни ўтказади. Сифат бўйича ёғ-мой заводининг назорат таҳлили билан синов баённомасида кўрсатилган маълумотларда фарқ бўлган тақдирда автомобиль транспортида келтирилган чигитга нисбатан тутилган йўл қўлланади.

44. Чигитни чигит хўжалиги омбори бўйича ҳисобга олиш миқдор-сифат ҳисоби дафтарида (омбор дафтарида) навлар бўйича - кирим бўйича ҳамда турли навлар чигити аралашмаси - чиқим бўйича олиб борилади. Пахта чигити ўзаро солиштириш далолатномаларига мувофиқ кирим бўйича - намликнинг массадаги улуши ҳамда минерал ва органик аралашмаларнинг массадаги улуши амалдаги стандартга мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган нормаларга келтирилган ҳолда, чиқим бўйича - физик масса бўйича, миқдор жиҳатдан физик ва кондицион масса бўйича ҳисобга олинади.


45. Пахта чигитини омборда сақлаш даврида уларнинг сифати ва миқдори бўйича сақланиши учун моддий жавобгар шахс - омбор мудири жавоб беради, у билан ушбу лавозимга тайинлаш вақтида унинг моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузилади.


46. Пахтанинг техник чигити сақланишини таъминлаш учун пахта чигитини етказиб беришни ўзаро таққослаш ўтказилади. Ҳар ойда пахта тозалаш заводлари ёғ-мой заводлари ходими билан биргаликда 4 нусхада ўзаро таққослаш далолатномасини тўлдирадилар (1-шакл), унда пахта тозалаш заводлари томонидан юклаб жўнатилган чигит ҳажми ассортимент бўйича, физик ва кондицион оғирликда ҳамда ёғ-мой заводлари томонидан қабул қилинган чигит ҳажми ассортимент бўйича, физик ва кондицион оғирликда кўрсатилади, агар фарқ мавжуд бўлса унинг сабабларини биргаликда кўрсатадилар.

47. Пахта тозалаш заводи ва ёғ-мой заводининг раҳбари, бош бухгалтери ва чигит хўжалиги бошлиғи томонидан имзоланган ҳамда муҳр билан тасдиқланган далолатномаларни пахта тозалаш заводи, ёғ-мой заводи бир нусхадан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 3-кунигача бўлган муддатда ўз юқори ташкилотларига юборадилар ҳамда бир нусхадан ўзларига олиб қоладилар. Пахта чигитини юклаб жўнатиш ва қабул қилиб олиш ўртасидаги фарқ уларнинг ҳосил бўлиш сабаблари аниқлангандан кейин қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тартибга солинади.

49. Ишлаб чиқарилган тайёр ёғ-мой маҳсулотлари тортилади ва оғирлиги бўйича омбор мудирларининг масъулияти остида тайёр маҳсулотлар омборларига берилади.

Корхонанинг доимий фаолият кўрсатувчи хатлов комиссияси ҳар ойда хом ашё, тайёр маҳсулотлар ва тугалланмаган ишлаб чиқариш омборларини хатловдан ўтказади.


50. Пахтанинг техник чигитини қайта ишлаш тугаллангандан кейин барча ёғ-мой корхоналарида пахта чигити омборлари хатловдан ўтказилади ва тозаланади, уларнинг натижалари тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.


V. КАМОМАД ВА НОРМАТИВДАН

ОРТИҚЧА ЙЎҚОТИШЛАР БЎЛГАНДА

ЗАРАР СУММАСИНИ АНИҚЛАШ


51. Пахта чигитининг камомади ёки нормативдан ортиқча йўқотишлари:

пахта тозалаш заводларида - қолдиқларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган ва юклаб жўнатилган пахта чигити ҳажмларини таққослаш йўли билан;

ёғ-мой заводларида - пахта тозалаш заводларидан юклаб жўнатилган чигит ҳажмларини ҳамда омборлардаги мавжуд қолдиқларни ҳисобга олган ҳолда қайта ишланган ҳажмларга мувофиқлигини таққослаш йўли билан аниқланади.

Пахта чигитининг камомади ёки нормативдан ортиқча йўқотишлари ҳолати бўйича белгиланган тартибда далолатнома тузилади.


52. Аниқланган камомад ёки нормативдан ортиқча йўқотишлар бўйича зарар суммаси текшириш натижалари бўйича тузилган далолатномада кўрсатилган камомад (йўқотиш) ҳажмидан ишлаб чиқариладиган ёғ-мой маҳсулотлари қиймати бўйича аниқланади.






Низомга

1-ШАКЛ


Пахта чигитини етказиб беришни ўзаро таққослаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ



20__йил "__"_________

Етказиб берувчи

(номи ва манзили)

Олувчи

(номи ва манзили)

20__йил "__" ___________ дан 20__йил "___" __________ гача бўлган

даврда пахта чигити етказиб беришни таққослаб чиқдик.


Таққослаш натижасида қуйидагилар аниқланди:

Етказиб берувчи маълумотларига кўра

Олувчи маълумотларига кўра

Фарқи

(+ортиқча, - камомад)

нави

Физик

массаси, кг

Кондицион

массаси, кг

нави

Физик

массаси, кг

Кондицион

массаси, кг

Физик

массаси, кг

Кондицион

массаси, кг

1

2

3

4

5

6

7

8

Юзага келган фарқни тушунтириш: (чигитнинг навини нотўғри аниқлаш ҳисобига, чигитнинг йўлда ушланиб қолиши ҳисобига ва бошқалар)


Етказиб берувчи имзоси:                               Олувчи имзоси:

Раҳбар - имзо                                                   Раҳбар - имзо

Бош бухгалтер - имзо                                     Бош бухгалтер - имзо

                              М.Ў.                                                                   М.Ў.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 37-38-сон, 381-модда.

































Время: 0.1370
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск