ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.11.2005 й. 241-сон "Коммунал хўжалигида энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.11.2005 й.

N 241


КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИДА ЭНЕРГИЯНИ

ТЕЖАЙДИГАН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ  КОМПЛЕКС  ДАСТУРИНИ  АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Энергияни тежашни таъминлаш учун "Ўздавнефтгазинспекция" ва "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари билан биргаликда ўз маблағлари ҳисобига молиялаштирилаётган корхоналар ва ташкилотлардаги маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозони агрегатларини фойдали иш коэффициенти 90 фоиздан ортиқ бўлган, замонавий талабларга жавоб берадиган замонавий тежамли буғ қозони агрегатларига алмаштириш ишлари олиб борилаётганлиги қайд этилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти корхоналарининг ишлаб чиқариш инфратузилмасини замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш, аҳолини сифатли ичимлик сув ва иссиқлик энергияси билан таъминлашни яхшилаш бўйича чет эл инвестициялари жалб этилган лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга мамлакат минтақаларида ҳамон фойдали иш коэффициенти паст бўлган (70 фоизгача), иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришга табиий газнинг солиштирма сарфи мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий буғ қозони агрегатларининг кўрсаткичларидан 25-30 фоиз ортиқ бўлган маънавий эскирган буғ қозони агрегатларидан фойдаланилмоқда.

Фойдаланилаётган ва реконструкция қилиниши ёки алмаштирилиши талаб этиладиган эскирган тақсимловчи сув қувури ва иссиқлик тармоқларида ишлаб чиқарилган иссиқлик ва ичимлик сув йўқолиши юқорилигача қолмоқда (20 фоиздан ортиқ).

Коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш, ичимлик сув ва ишлаб чиқарилаётган иссиқлик энергияси йўқолишини камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўздавнефтгазинспекция" ва "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:

Фаолияти Республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига амалга оширилмайдиган корхоналар ва ташкилотларнинг маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозони агрегатларини 2005-2007 йиллар даврида босқичма-босқич алмаштириш дастурини 1-иловага* мувофиқ;

2006-2009 йиллар даврида республика минтақалари бўйича эскирган сув қувури ва иссиқлик тармоқларини сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти корхоналарининг ўз маблағлари хисобига реконструкция қилиш дастурини 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлаш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

буғ қозони агрегатларини ўрнатишга "Саноатконтехназорат" давлат инспекциясининг тегишли рухсатномаларига эга бўлган ихтисослаштирилган корхоналар қўйиладилар;

фаолияти Республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига амалга оширилмайдиган, маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозони агрегатларини алмаштирмаган корхоналар ва ташкилотларга нисбатан 2019 йил 1 июндан бошлаб фойдаланилган табиий газ учун ҳақ тўлаш бўйича амалдаги тарифларга 1,2 оширилган коэффициент қўлланилади, иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти бўйича аҳолига хизматлар кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотлар бундан мустасно.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Ўздавнефтгазинспекция" ва "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси билан биргаликда шаҳарлар, туманлар, корхоналар ва ташкилотлар бўйича:

фаолияти Республика бюджети ва маҳаллий бюдетлар маблағлари ҳисобига амалга оширилмайдиган корхоналар ва ташкилотларнинг маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозони агрегатларини алмаштиришни, шунингдек иситиш мавсумида ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш имкониятини назарда тутадиган минтақавий Дастурларни;

эскирган сув қувурлари ва иссиқлик тармоқларини сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти корхоналарининг ўз маблағлари ҳисобига реконструкция қилиш минтақавий Дастурларини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

Минтақавий датурларни тузишда молиялаштиришнинг аниқ манбалари ва уларнинг амалга оширилиши учун масъул бажарувчилар белгилансин.


4. "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Ўздавнефтгазинспекция", "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда қабул қилинган минтақавий Дастурларнинг бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб борсинлар.


5. "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Ўздавнефтгазинспекция", "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган дастурларнинг бажарилиши тўғрисида йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Махкамасига ахборот киритсинлар.


6. "Ўздавнефтгазинспекция" "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда мониторинг натижаларини ҳисобга олган ҳолда республика минтақалари бўйича Республика бюдети ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотларнинг маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозони агрегатларини алмаштириш дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мавжуд эскирган сув қувурлари ва иссиқлик тармоқларини реконструкция қилиш учун чет эл инвестицияларини жалб этиш масаласини ишлаб чиқсин.

Ўнинг натижалари тўғрисида 2005 йил ва 2006 йилнинг I ярим йиллиги якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилади.





































Время: 0.2066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск