Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2006 й. ПҚ-427-сон "Умумтаълим мактаблари битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқитишни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.07.2006 й.

N ПҚ-427


УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ

БИТИРУВЧИЛАРИНИ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ ВА

КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИДА ЎҚИТИШНИ

ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини изчил амалга ошириш, 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидаги ўқитиш билан тўлиқ қамраб олишни, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини мақбул равишда ривожлантириш ва жойлаштиришни таъминлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги:

"Истеъдод" жамғармаси билан биргаликда бир ой муддатда юқори синф ўқитувчиларининг кейинчалик ўрта махсус, касб ҳунар таълими тизимида ишлашлари учун қайта ихтисослашувини назарда тутган ҳолда уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича мақсадли курслар ташкил қилсин;

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда умумтаълим мактабларидаги юқори синфларнинг тугатилиши муносабати билан, ишидан бўшайдиган ўқитувчиларни, жумладан, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга энг малакали ўқитувчиларни қабул қилиш ҳисобига иш билан таъминлаш масалаларини ҳал этсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда республиканинг олий таълим муассасалари қошида қўшимча академик лицейлар ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асосли таклифлар киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими марказига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ҳудудларнинг реал талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда касб-ҳунар таълими муассасалари томонидан кадрлар тайёрлаш йўналишларига тегишли ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги 2007 йил ва кейинги йиллардаги Инвестиция дастурларини шакллантиришда Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 29 октябрдаги 473-сонли қарорида белгиланган 9-синфларни битирувчиларини кейинчалик академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишга қамраб олиш кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилишини назарда тутсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда аҳолини иш билан таъминлаш мақсадли ҳудудий дастурларида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчиларини тўлиқ равишда ишга жойлаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни назарда тутсин;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда 2006 йилнинг 1 сентябригача бўлган муддатда ёш мутахассислар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчиларини ишга жойлаштириш учун мамлакат иқтисодиёти тармоқларидаги реал талабларни ҳисобга олган ҳолда лавозим ва касблар рўйхатини ишлаб чиқиб тасдиқласин.


7. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2006 йил, 7-сон, 407-модда.
















































Время: 0.1995
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск