ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектлари / Акциядорлик жамияти. Холдинглар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.09.2006 й. ПҚ-475-сон "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.09.2006 й.

N ПҚ-475



ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

БОЗОРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш, унинг ошкоралиги ва барқарор фаолиятини таъминлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан инвестициялар жалб этилишини фаоллаштириш, акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш ҳамда акциядорларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги акциядорлик компаниялари ҳамда фонд тузилмалари билан биргаликда ишлаб чиққан 2006-2007 йилларда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш дастури иловага* мувофиқ маъқуллансин, унда қуйидаги чора-тадбирлар назарда тутилади:

корхоналарни тўлиқ давлат тасарруфидан чиқариш ва янги акциядорлик жамиятлари тузиш ҳисобига қимматли қоғозлар бирламчи бозорини янада ривожлантириш;

қимматли қоғозлар иккиламчи бозори миқёсларини жадал ривожлантириш ва кенгайтириш;

фонд бозорининг замонавий инфратузилмасини шакллантириш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш;

қимматли қоғозлар бозори учун кадрлар тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилишни яхшилаш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ижро этувчи вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Дастурдаги чора-тадбирлар белгиланган муддатларда сўзсиз бажарилишини таъминласин.

3. Қуйидагилар белгилансин:

акциядорлик жамиятининг ҳар йилги бизнес-режаси келгуси молия йилининг 1 декабридан кечиктирмай кузатувчи кенгаш мажлисида маъқулланиши лозим;

акциядорлик жамиятларининг кузатувчи кенгашлари қонунда белгиланган корпоратив бошқарув нормаларига риоя этиш бўйича акциядорларнинг умумий йиғилишларида ҳар йили ҳисобот берадилар;

активларининг баланс қиймати 1 млрд сўмдан кўп бўлган корхоналарда, активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг каррасидан кўпроқ бўлган акциядорлик жамиятларида эса ички аудит хизматлари ташкил этилади, мазкур хизматлар кузатув кенгашлари томонидан тайинланади ва уларга ҳисобот беради.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда 2007 йилнинг 1 январигача Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда қимматли қоғозлар бозори бўйича амалдаги қонун ҳужжатларининг қоидаларини халқаро стандартларга мувофиқ унификациялаш ва такомиллаштириш назарда тутилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.

8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 39-сон, 387-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 9-сон, 533-модда.









































Время: 0.1392
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск