Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2006 й. 205-сон "Қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш фаолиятини лицензиялаш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.09.2006 й.

N 205



ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР ВА ТОШЛАРДАН

ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИ ТАЙЁРЛАШ

ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Вазирлар Маҳкамасининг қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш фаолиятини лицензиялаш комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ;

Вазирлар Маҳкамасининг қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш фаолиятини лицензиялаш комиссияси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 27 сентябрдаги

205-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг қимматбаҳо металлар

ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш

фаолиятини лицензиялаш комиссияси

ТАРКИБИ

Азимов Р.С.

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси


Алимов Ф.М.

- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи, Комиссия раисининг ўринбосари


Қобилов И.М.

- Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси, Комиссия котиби


Патуллаев А.А.

- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғининг ўринбосари


Усенов Н.С.

- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг назорат-тафтиш бўлими бошлиғи


Абдуқодиров А.А.

- "Ўзстандарт" агентлигининг давлат инспектори


Якубов А.И.

- "Фонон" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси 1-Тошкент заргарлик заводи директорининг ўринбосари


Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда Комиссия таркибига уларнинг лавозимларига янгидан тайинланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 27 сентябрдаги

205-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 12 ноябрдаги 503-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 115-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига 33-илова.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига 2-илова 36-бандининг йигирма тўққизинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон,13-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим республика комиссиялари ва кенгашлари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 7 ноябрдаги 244-сон қарорига 1-илова 10-бандининг ўн еттинчи хатбоши.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)" 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига илованинг 32-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 39-сон, 390-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 9, 72-модда.













































Время: 0.1890
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск