Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар актларини ижро этиш. Суд ижрочилари /

Тергов, суриштириш ва суд давомида жиноий ишлар ва материаллар бўйича ашёвий далиллар ва моддий бойликларни олиб қўйиш, ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 23.08.2006 й. 1616-сон билан рўйхатга олинган 08.08.2006 й. Бош прокуратурасининг 63-сон, Олий судининг КТБ-176-06-сон, МХХ 3/2161-сон, ИИВ 9-сон, АВ 19-сон, МВ 12-сон, ДБҚ 01-02/22-19-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 23 августда 1616-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Бош прокуратурасининг,

Олий судининг, Миллий

хавфсизлик хизмати,

Ички ишлар вазирлигининг,

Адлия вазирлигининг,

Мудофаа вазирлигининг,

Давлат божхона қўмитаси

2006 йил 8 августдаги

63, КТБ-176-06, 3/2161, 9, 19, 12,

01-02/22-19-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Тергов, суриштириш ва суд давомида жиноий

ишлар ва материаллар бўйича ашёвий далиллар

ва моддий бойликларни олиб қўйиш, ҳисобга олиш,

сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб

ташлаш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 июлдаги “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 139-сон ва 2004 йил 25 мартдаги “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 140-сон қарорларига мувофиқ тергов, суриштириш ва суд давомида жиноий ишлар ва материаллар бўйича ашёвий далиллар ва моддий бойликларни олиб қўйиш, ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Жиноий ишлар бўйича суриштириш, дастлабки тергов ва суд текшириши боришида суриштириш органи ходими, терговчи, прокурор, суд:

а) ашёвий далилларни;

б) агар эгасида уларни харид қилиш, сақлаш, ишлатишга тегишли рухсатнома бўлмаганида эркин муомаладан олиб қўйилган ёки айланишда чекланган предметлар ва ҳужжатларни;

в) давлат мукофотлари (орденлар, медаллар), кўкрак нишонлари, фахрий унвонлар ва уларга ҳужжатларни;

г) уларга нисбатан қамоққа олиш кўринишида жиноятнинг пайини қирқиш чоралари ёки озодликдан маҳ рум этиш билан боғлиқ жазо қўлланган тақдирда айбланувчилар, судланувчиларнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатларни;

д) айбланувчи (судланувчи)нинг мол-мулкини хатлаш пайтида топилган, уларга етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида суд томонидан ундириш қаратилиши мумкин бўлган миллий ва хорижий валюта, МДҲ мамлакатлари валютаси ва бошқа бойликларни олиб қўйишга ҳақлидир.

Собиқ СССР, Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикасининг давлат мукофотлари, кўкрак нишонлари, фахрий унвонларини ва уларни бериш тўғрисидаги ҳужжатларни олиб қўйиш уларнинг тегишлилиги ва тақиш ҳуқуқи аниқланмаган мукофотлар ва уларга ҳужжатлар топилган ҳолларда, шунингдек айбланувчини (гумон қилинувчини) қамоққа олиш пайтида уларнинг сақланишини таъминлаш мумкин бўлмаганда амалга оширилади.

а) зарарни қоплаш ҳисобига киритилган пул маблағлари ёки бойликлар;

б) гаров сифатида киритилган пул маблағлари ёки бойликлар қабул қилинсин.


2. Уларга қараб унинг келиб чиқишини, бирор-бир шахсга тегишлилигини, муайян мақсадларда уни қўллаш ёки қўллаш учун яроқлилигини, ушбу предметнинг олиб ўтилишини, унга муайян моддалар, предметлар, жараёнлар ва ҳодисалар таъсирини белгилаш мумкин бўлган физик аломатлар ёки белгиларга, шунингдек иш ҳолатларини кўрсатадиган бошқа ҳар қандай аломатлар ва изларга эга бўлган предмет ашёвий далил ҳисобланади.


3. Фақат махсус рухсатномалар бўйича харид қилинадиган предметлар (уларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланган), шунингдек тайёрланиши, сотиб олиниши, сақланиши, сотилиши ва тарқатилиши Қонун билан тақиқланган бошқа барча предметлар эркин муомаладан олиб қўйилган предметлар сирасига киради.



II. АШЁВИЙ ДАЛИЛЛАР, МУКОФОТЛАР,

ҲУЖЖАТЛАР, БОЙЛИКЛАР ВА БОШҚА

МОЛ-МУЛКНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ, КЎЗДАН КЕЧИРИШ


4. Ашёвий далиллар, мукофотлар, ҳужжатлар, бойликлар ва бошқа мол-мулкни (шу жумладан эркин муомаладан олиб қўйилган предметлар ва ҳужжатларни) олиб қўйиш далили тергов ёки суд ҳаракати баённомасида акс эттирилади.

Гувоҳ, жабрланувчи, айбланувчи (гумон қилинувчи), бошқа шахслар, шунингдек ташкилотлар ва муассасаларнинг вакиллари томонидан ашёвий далил аҳамиятига эга бўлган ёки эркин муомаладан олиб қўйилган, шунингдек жиноят сабабли етказилган моддий зарарни қоплаш учун хатланадиган предметлар, ҳужжатлар, бойликлар ёки бошқа мол-мулк тақдим этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг (бундан кейин - ЎзР ЖПК) 90-моддасига мувофиқ баённома тузилади. Бунда терговчи, суриштириш органи ходими, прокурор, суд айтиб ўтилган объектларни тақдим этган шахсни уларни топиш, харид қилиш ва сақлаш вақти, жойи ва бошқа ҳолатлари тўғрисида сўроққа тутишга мажбур.


5. Улар билан муомала муайян кўникмалар бўлишини, уларнинг сифат тавсифлари, индивидуал аломатларини аниқ қайд этиш ва қийматини аниқлашни талаб этадиган объектларни олиб қўйиш учун тегишли мутахассислар жалб этилади.

Зарур ҳолларда предметлар, бойликлар ва ҳужжатларни топиш ҳамда олиб қўйиш фото- ва киносуратга олиш ёки видеоёзув билан қайд этилади.

Бу ҳолда фотосуратлар, кинофильмлар ва видеограммалар баённомага илова қилинади ва тергов ёки суд ҳаракатининг санаси, жойи, номи қайд этилган ҳолда тушунтирув ёзувлари билан расмийлаштирилади.


6. Баённомада олиб қўйиладиган барча предметлар ва ҳужжатлар, шунингдек хатланаётган мол-мулк санаб ўтилади. Кўп миқдорда предмет ва ҳужжатлар олиб қўйилганида мажбурий тартибда махсус рўйхат тузилиб, баённомага илова қилинади ва унинг ажралмас

...
Время: 0.1684
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск