Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида (ЎзР ВМ 29.01.2001 й. 56-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 29 январдаги

56-сон қарорига

1-ИЛОВА



Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар

ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан

боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар тўғрисида”, “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”, “Доривор воситалар ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”, “Фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиш учун лицензиялар бериш тартибини белгилайди.


2. Қуйидагилар:

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият, таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликлар ўстириш бундан истисно, билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда матнда  лицензияловчи орган деб аталади) томонидан;

таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликлар ўстириш билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда матнда  лицензияловчи орган деб аталади) томонидан берилади.

Лицензия Ўзбекистон Республикаси Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш Давлат комиссияси билан келишилган ҳолда лицензияловчи орган томонидан ташкил этиладиган лицензия комиссиясининг қарори асосида берилади. Лицензия комиссияси таркибига миллий ахборот-таҳлил марказининг вакили мажбурий тартибда киритилади.

Лицензия комиссияси тўғрисидаги низом, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш Давлат комиссияси билан келишган ҳолда лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.


3. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия “Давлат белгиси” корхонасида сув қоғоз белгилари қўйилган ҳолда тайёрланган махсус бланкада расмийлаштирилади. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига, қалбакилаштиришдан ҳимоя қилинганлик даражасига эга бўлади ва махсус намуна бўйича тайёрланади.


4. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сотиш (бериш, тақсимлаш);

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш;

янги гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқиш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ишлаб чиқариш (тайёрлаш);

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиёт ва ветеринарияда фойдаланиш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида фойдаланиш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш;

гиёҳвандлик моддаларига эга бўлган ўсимликларни ўстириш.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан ички ишлар, Миллий хавфсизлик хизмати ва божхона органларининг экспертиза ва тезкор-қидирув фаолиятида фойдаланиш лицензиясиз амалга оширилади.


5. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ бир неча хил фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганда лицензияда ушбу фаолиятнинг ҳар қайси тури аниқ кўрсатилиши керак.


6. Лицензия эгаси  юридик шахс қайта ташкил этилганда, унинг номи ва жойлашган ўрни (почта манзили) ўзгарган тақдирда лицензия эгаси ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин бир ҳафта муддатда лицензияловчи органга, кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Ҳужжатлар лицензияловчи органга лицензия эгаси томонидан бевосита ёхуд почта алоқаси воситалари орқали, уларнинг топширилгани тўғрисида билдиришнома олган ҳолда, етказиб берилади.

Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни амалга оширишга ҳақли эмас.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар илова қилинган ариза лицензияловчи орган томонидан олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.


7. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия 5 йил муддатга берилади. Лицензия 5 йилдан кам муддатга фақат лицензия олувчининг аризасига биноан берилиши мумкин. Лицензияларни ёки улар бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.


8. Лицензиянинг амал қилиш муддати тугагач у лицензия эгасининг аризасига биноан узайтирилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати тугашидан кечи билан 2 ой олдин берилиши керак. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензия олиш учун назарда тутилган тартибда лицензия комиссияси томонидан амалга оширилади.



II. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


9. Ҳужжатларни тақдим этиш ва лицензияларни бериш илова қилинаётган схема бўйича амалга оширилади.


10. Лицензия олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган ўрни (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб-китоб варақасининг тартиб рақами; лицензияланаётган фаолиятнинг юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат;

юридик шахснинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганини тасдиқловчи ҳужжат;

ички ишлар ҳудудий органининг бинонинг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

ички ишлар ҳудудий органининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташишга рухсатномаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш ва транзит тарзида ташиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда);

санитария-эпидемиология станциясининг биноларнинг ёки шарт-шароитларнинг лицензиялаш мақсади ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳудудий органининг хулосаси (прекурсорлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ фаолият амалга оширилганда);

бинолардан фойдаланишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (далолатноманинг, ижарага олиш шартномаси ва шу кабиларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари);

ер участкаларидан фойдаланишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хулосаси (гиёҳвандлик моддаларига эга бўлган ўсимликларни ўстириш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда);

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори-дармонлар ва тиббиёт техникаси сифатини назорат қилиш бош бошқармасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни ишлаб чиқариш шароитларининг белгиланган стандартларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ишлаб чиқариш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда);

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ветеринария давлат бош бошқармасининг хулосаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан ветеринарияда фойдаланилганда);

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши (сақлаш, бериш, сотиш, тайёрлаш, фойдаланиш, йўқ қилиш) соҳасидаги масъул ходим учун олий фармацевтика маълумоти тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси ҳамда уни лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқ нусхаси;

муассасада сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, заҳарвандлик, алкоголизмга дучор бўлган диспансер ҳисобида турувчи ходимларнинг, шунингдек қасддан қилинган жиноят учун суд ҳукмини ўтамаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган ходимларнинг йўқлиги тўғрисидаги, тегишли тиббиёт муассасалари ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотномалари албатта илова қилинган ҳолдаги маълумотлар.

Лицензия олишга талабгордан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Лицензия олиш учун талабгор томонидан тақдим этилган барча ҳужжатлар лицензияловчи орган томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади ва рўйхатдан ўтказилади.


11. Лицензияловчи орган лицензия олишга талабгорнинг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмаган муддатда лицензия комиссияси қарори асосида лицензия бериш ёки бермаслик тўғрисида қарор қабул қилади. Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази лицензияловчи органлар сўровларига биноан уларга уч кун муддатда, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг қонуний ва ноқонуний муомалада бўлишига доир ўзида мавжуд бўлган маълумотлар банки асосида лицензия талабгорлари тўғрисида ахборот тақдим этади.


13. Лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома ёзма шаклда, банк ҳисоб рақами реквизитларини ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда, лицензия талабгорларига жўнатилади (топширилади).

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришнома ёзма шаклда, рад этиш сабаблари ва лицензия талабгори мазкур сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда лицензия талабгорига жўнатилади (топширилади).

Лицензия талабгори лицензия комиссияси қайд қилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат талабгор қайтарилган ҳужжатларни олган кундан бошлаб 3 ойдан ошмаслиги керак. Бунда лицензияловчи орган томонидан ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан олинган кундан бошлаб кўпи билан ўн кун мобайнида амалга оширилади. Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида хабарномада кўрсатиб ўтилган муддат тугагандан сўнг берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.


14. Қуйидагилар лицензия беришни рад этиш учун асос бўлади:

юридик шахс томонидан зарур даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилганлиги;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятнинг хавфсизлигини таъминлаш учун шароитлар йўқлиги;

сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, заҳарвандлик, алкоголизм туфайли диспансер ҳисобида турувчи ва хизмат вазифаси тақозосига кўра гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар билан ишлашга алоқадор ходимлар мавжудлиги;

қасддан содир этган жинояти учун суд ҳукмини ўтамаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган ва хизмат вазифаси тақозосига кўра гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан ишлашга алоқадор ходимлар мавжудлиги;

лицензия олишга талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки чалкаш маълумотлар мавжудлиги;

лицензия олишга талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ келмаслиги.

Бошқа асослар бўйича, шу жумладан лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган баҳоналар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия олишга талабгор лицензия комиссиясининг лицензия беришни рад этиш, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунда белгиланган тартибда арз қилишга ҳақлидир.


15. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият кенгайтирилган ҳолларда юридик шахс қўшимча рухсатнома олиш учун лицензияловчи органга ёзма ҳолда мурожаат қилиши шарт, бунда унга мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ҳамда илгари берилган лицензиянинг асли илова қилинади.

Лицензияловчи орган тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш амалдагисининг ўрнига гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият турлари рўйхати кўрсатилган янги лицензия беради, бу ҳақда лицензия битими ўзгарганлиги тўғрисида протокол тузилади ва лицензиялар реестрига тегишли маълумот киритиб қўйилади.



III. ЛИЦЕНЗИЯ БИТИМИ


16. Лицензия битими лицензияловчи орган ҳамда лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиловчи ҳужжат ҳисобланади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

битимни тасдиқлаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

томонларнинг реквизитлари;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензия берилаётган фаолият аниқ турининг номи;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензиянинг амал қилиш муддати;

кўрсатиб ўтилган тур бўйича гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият амалга ошириладиган манзил;

лицензия битими талаблари ва шартларини бузганлик учун томонларнинг жавобгарлиги;

лицензия битими талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;

бошқа муҳим шартлар.

Лицензия битими икки нусхада  бир нусхаси лицензиат учун ва бир нусхаси лицензияловчи орган учун тузилади.


17. Лицензия лицензия олишга талабгор томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда ва лицензия битими имзолангандан сўнг берилади.



IV. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


18. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият амалга оширилганда лицензиат қуйидагиларга мажбурдир:

қонун ҳужжатларига риоя қилиш;

махсус билимлар ва тегишли малакага эга бўлиш;

лицензияланадиган аниқ фаолият турини амалга оширишнинг махсус шартларини, шу жумладан тегишли моддий-техника базасидан, асбоб-ускуналардан, бошқа хил техник воситалардан фойдаланиш шароитларини яратиш.


19. Лицензиат қуйидагиларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинган халқаро мажбуриятларни ҳисобга олган ҳолда “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва БМТнинг тегишли конвенцияларида назарда тутилган талабларга мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб келиш, олиб кетиш ва транзит қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ишлаб чиқаришнинг технология регламентларига кўра белгиланган квоталар доирасида РД Ўз-19-01-96 (Доривор воситалар ишлаб чиқаришни ва уларнинг сифатини назорат қилишни ташкил этиш қоидалари) талабларига мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ишлаб чиқариш;

лицензияда ва лицензия битимида кўрсатилганга мувофиқ, шунингдек лицензия битимида кўрсатилган манзил бўйича фаолият кўрсатиш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва ваколатли орган томонидан берилган уларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни сотиш.


20. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.

Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколати доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини белгиланган тартибда режали текширувлардан ўтказиш;

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлигини тасдиқловчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатнинг бу талаб ва шартларга риоя қилиши юзасидан белгиланган тартибда режадан ташқари текширувлар ўтказиш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан текширувлар ўтказилаётганда пайдо бўладиган масалалар бўйича зарур маълумотларни лицензиатдан сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида лицензиат томонидан лицензия шартлари ва талабларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатни аниқланган бузилишларни бартараф этишга мажбур қилувчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёхуд тўхтатиш.


21. Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади:

лицензия эгаси томонидан лицензия битимида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартлари бузилишлари аниқланганда;

лицензия эгаси томонидан лицензияловчи органнинг уни аниқланган бузилишларни бартараф этишга мажбур қилувчи қарори бажарилмаганда;

лицензия қайта расмийлаштирилаётган муддатда юридик шахс ўзгарганда.

Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни лицензиат томонидан бартараф этиш муддатини белгилаши шарт. Кўрсатиб ўтилган муддат олти ойдан ошиб кетиши мумкин эмас.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар лицензия эгаси томонидан бартараф этилган тақдирда лицензияловчи орган кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда унинг лицензияси амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.


22. Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида мурожаат қилганда;

юридик шахс тугатилганда  тугатилган вақтдан бошлаб ёки қайта ташкил этиш натижасида унинг фаолияти тўхтатилганда  қайта ташкил этилган вақтдан бошлаб, уни ўзгартириш бундан мустаснодир;

лицензиат томонидан лицензия битимида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол бузилганда;

лицензияловчи орган белгилаган муддатда лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб қўйилишига олиб келган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилмаганда;

лицензияловчи органнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг ноқонуний эканлиги аниқланганда;

лицензиянинг амал қилиш муддати тўхтатилганда.

Лицензиянинг амал қилиши, шунингдек суд қарори билан ҳам тўхтатилиши мумкин.

Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб тўхтатилади.


23. Лицензияловчи орган томонидан лицензия қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

агар лицензияга талабгор лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензияни бериш учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган ёхуд лицензия битимини имзоламаган бўлса;

лицензия эгаси лицензияни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;

лицензиянинг қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги ҳолати аниқланганда.

Лицензия шунингдек суд қарори билан ҳам бекор қилиниши мумкин.

Бекор қилиш тўғрисидаги қарор лицензия берилган санадан бошлаб кучга киради.



V. ЛИЦЕНЗИЯГА ТАЛАБГОРНИНГ АРИЗАСИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ УЧУН ЙИҒИМ


24. Лицензияга талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш учун қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади:

лицензия бериш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги масала бўйича  энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида;

лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги масала бўйича  энг кам иш ҳақининг икки ярим баравари миқдорида.


25. Лицензияларга талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш учун йиғимдан тушган пул маблағлари лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.


26. Лицензияга талабгор берган аризасидан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.



VI. ДАВЛАТ БОЖИ


27. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятга лицензия бериш учун давлат божи энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида белгиланади.


28. Давлат божи республика бюджетига ўтказилади.



VII. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


29. Лицензияловчи орган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятнинг ҳар бир турига лицензиялар реестрини алоҳида юритади.

Лицензияларнинг реестрининг ҳар бирида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар;

лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;

лицензияларнинг амал қилиш муддати;

лицензияларни қайта расмийлаштириш асоси ва санаси, амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклаш;

лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйишнинг асоси ва санаси;

лицензияларни бекор қилиш асоси ва санаси;

мазкур Низомда белгиланган бошқа маълумотлар.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятга лицензиялар реестридаги мавжуд маълумотлар пул тўлаш асосида, фақат лицензия комиссиясининг рухсатномаси билан берилади.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига лицензия реестридаги маълумотлар бепул берилади.


30. Лицензия реестридан маълумотлар энг кам иш ҳақининг ярми миқдорида лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилган йиғим тўланганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжати тақдим этилгандан сўнг аниқ лицензия олувчи тўғрисида кўчирмалар ҳолида берилади.



VIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


31. Фаолият лицензияда кўрсатилган муддатдан олдин тўхтатилган тақдирда берилган лицензия лицензиат томонидан лицензия комиссиясига қайтарилади. Қолган муддат учун тўланган сумма қайтарилмайди.


32. Лицензия комиссиясининг қарори ва ҳаракати устидан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

















































Время: 0.2196
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск