Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 34/ҚБ-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 01-293-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 11/3008-сон "Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагог кадрлари аттестацияси тўғрисидаги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 26.09.2006 й. Қарори (АВ томонидан 03.10.2006 й. 1462-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.10.2006 й.

N 1462-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-

ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ

26.09.2006 й.

N 34/ҚБ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ

26.09.2006 й.

N 01-293

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.09.2006 й.

N 11/3008


ҚАРОРИ



Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари

директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагог

кадрлари аттестацияси тўғрисидаги низомига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2006 йил 13 октябрдан кучга киради)


Аттестация жараёнида тўпланган тажрибаларни инобатга олган ҳолда ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликларининг 2005 йил 24 мартдаги 05/Қ, 01-77 ва 01/1185-сонли қарори билан тасдиқланган Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагог кадрлари аттестацияси тўғрисидаги низомга (2005 йил 28 март, рўйхат рақами 1462 - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил 12-13-сон, 97-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.



Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази директори         А. Каримов



Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест маркази директори                                           Б. Исмоилов



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири в.б.                                                 А. Хаитов






Қарорга

ИЛОВА



Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директор

ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагог кадрлари

аттестацияси тўғрисидаги низомга киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Низомнинг 5-банди қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Аттестация жараёнида маҳаллий ҳокимият ва жамоатчилик ташкилотлари вакиллари, касаба уюшма ходимлари овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳолда, кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин.".


2. Низомнинг 16-банди учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"мансаб вазифаларида белгиланган масалалар бўйича тест синови ва суҳбатдан ўтказилади. Суҳбат жараёнида берилган савол ва жавоблар махсус (саҳифаланган, боғланган, муҳрланган) журналда қайд этилади.".


3. Низомнинг 18-банди учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"педагог кадрлар ўз мутахассислиги, лавозим вазифалари ва меъёрий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий масалалар бўйича малака синови (тест, ёзма ёки ижодий иш) ва суҳбатдан ўтказилади. Суҳбат жараёнида берилган савол ва жавоблар махсус (саҳифаланган, боғланган, муҳрланган) журналда қайд этилади.".


4. Низомнинг 19-банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Аттестация комиссияси директор ўринбосари ва педагоглар фаолияти ҳақидаги маълумотлар, малака синови (тест, ёзма ёки ижодий иш) ва суҳбат натижалари асосида умумий хулосани қабул қилади.".


5. Низомнинг 20-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Комиссия аттестация натижаларига кўра:

директор ўринбосарлари ҳақида "Аттестациядан ўтди" ёки "Аттестациядан ўтмади";

педагоглар ҳақида "Аттестациядан ўтди", "Аттестациядан шартли ўтди" ёки "Аттестациядан ўтмади" деб хулоса чиқаради.".


6. Низомнинг 22-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Аттестациядан шартли ўтди" деб эътироф этилган педагоглар камида 6 ойдан сўнг қайта аттестациядан ўтказилади.".


7. Низомнинг 29-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Директор ўринбосари ва педагоглар аттестацияси тўғрисидаги меҳнат низолари қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 40-сон, 402-модда.













































Время: 0.2026
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск