язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Транспорт ходимларига қўйиладиган талаблар/ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 06.09.2006 й. 98-сон "Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.10.2006 й. 1626-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.10.2006 й.

N 1626




ЎЗБЕКИСТОН

АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ

АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ

06.09.2006 й.

N 98


БУЙРУҒИ



Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида

ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг

ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида

ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга

қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 15 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида" 2006 йил 9 мартдаги ПҚ-303-сон қарорининг 1-бандига асосан БУЮРАМАН:


1. "Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисидаги низом" тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2004 йил 26 апрелдаги 65-сонли ва 2006 йил 11 июлдаги 71-сонли буйруқлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.



Ўзбекистон Автомобиль ва дарё

транспорти агентлиги бошлиғи                                       А. Абдувалиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 40-сон, 403-модда.