Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.1997 й. 100-сон "Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.02.1997 й.

N 100



АБДУЛҲАМИД СУЛАЙМОН ЎҒЛИ ЧЎЛПОН

ТАВАЛЛУДИНИНГ 100 ЙИЛЛИГИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Атоқли ўзбек ёзувчиси ва жамоат арбоби Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг Ўзбекистон маданияти ва адабиёти тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссаси ва келажак авлодларга ўрнак бўлувчи фуқаролик жасоратини инобатга олиб ҳамда унинг адабий меросини халқимизга тўла етказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси ва Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик марказининг Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон таваллудининг 100 йиллигини 1997 йилда мамлакатимизда кенг миқёсда нишонлаш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.

Ушбу санага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика I ташкилий қўмитаси иловага мувофиқ тузилсин.

Ташкилий қўмита тегишли вазирликлар, ҳокимликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда бир ой муддатда ўз тадбирларини ишлаб чиқсин ва уни амалга оширишга киришсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига:

адибнинг 100 йиллиги муносабати билан "Шарқ халқларининг миллий уйғониши ва Чўлпон ижоди" мавзуида симпозиум ўтказиш;

1997-2000 йиллар давомида адибнинг "Тўла асарлар тўплами"ни тайёрлаш ва чоп этиш топширилсин.


3. Андижон вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази билан биргаликда 1997 йил ноябрь ойида Андижон шаҳрида Абдулҳамид Чўлпоннинг юбилей кечасини тайёрласин ва ўтказсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигига Абдулҳамид Чўлпон асарлари асосида театр спектакллари ва адиб ҳақида адабий-бадиий композиция яратиш вазифаси юклатилсин.


5. Ўзбекистон Реопубликаси Давлат матбуот қўмитаси Абдулҳамид Чўлпоннинг асарларини, у ҳақидаги хотиралар тўплами, рисолалар ва плакатларни юбилейга нашр этишни режалаштирсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Абдулҳамид Чўлпон юбилейини кенг нишонлаш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқиб, амалга оширсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ва Андижон вилояти ҳокимлигига тегишли идоралар ва ижодий уюшмалар билан биргаликда маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан Андижон шаҳрида Абдулҳамид Чўлпон боғини яратиш, у ерда адибга ёдгорлик ўрнатиш ҳамда адиб яшаган ҳовлида унинг уй-музейини ташкил этиш топширилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Марказий банк ҳузуридаги Махсус ишлаб чиқариш корхонаси ва "Шарқ" концерни билан биргаликда Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон сиймоси акс эттирилган почта маркалари, конвертлар ва откриткалар чиқарсин.


9. "Ўзбеккино" давлат-акциядорлик компанияси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 июлдаги 247-сон қарорига мувофиқ фильмлар яратиш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан Абдулҳамид Чўлпон ҳаёти ва ижодн ҳақида ҳужжатли фильм яратсин.


10. "Ўзтелерадио" компанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Абдулҳамид Чўлпоннинг ўзбек халқи маданияти ривожига қўшган ҳиссаси аҳамиятини кенг ёритиш, унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида туркум кўрсатувлар тайёрлаш ҳамда адиб асарлари асосида теле- ва видеофильмлар яратиш топширилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Абдулҳамид Чўлпон юбилейини ўтказиш харажатларини республика бюджетидан қопласин.


12. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 21 февралдаги

100-сон қарорига

ИЛОВА



Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон таваллудининг

100 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш

республика ташкилий қўмитасининг

ТАРКИБИ

Азизхўжаев А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


Раҳматов Ў.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи (келишувга мувофиқ)


Жўраев X.

-

Маданият ишлари вазири, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Саидов Н.

-

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Абдуллаев Р.

-

Бастакорлар уюшмаси раиси


Абдуллаев Ш.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Аминов Н.

-

Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик марказининг раҳбари


Жўраев Т.

-

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти


Йўлдошев Ю.

-

Халқ таълими вазири


Каримов Н.

-

Ўзбекистон Фанлар академияси Адабиёт институтининг бўлим мудири


Мелибоев А.

-

"Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасининг бош муҳаррири


Миржалилов Т.

-

рассом


Муҳаммад Юсуф

-

шоир


Орипов А.

-

Ёзувчилар уюшмасининг раиси


Салимов О.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Шоғуломов Р. Ш.

-

Давлат матбуот қўмитаси раиси


Юнусов Т.

-

"Ўзбекккино" ДАК раиси


Корнева Б.


-

Театр арбоблари уюшмаси раиси


Ҳакимов З.

-

Ўзтелерадио компанияси раиси вазифасини бажарувчи


Ҳусанбоев Б.

-

"Ўзбектуризм" МК раиси


Время: 0.1953
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск