ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Матбаа-нашриёт фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.03.1997 й. 154-сон "Ўзбекистон миллий энциклопедияси" Давлат илмий нашриётини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.03.1997 й.

N 154



"ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ"

ДАВЛАТ ИЛМИЙ НАШРИЁТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётда эришган ютуқларини, халқимизнинг кўп асрлик бой тарихи, фани, маданияти, қадриятлари, ўзбек тилининг кенг имкониятлари, мамлакатимизнинг жаҳон маданияти тараққиётида тутган ўрни ва аҳамиятини атрофлича илмий акс эттириш, тарихий воқеа ва ҳодисаларга, шахсларга холисона баҳо бериш ҳамда уни кенг оммага етказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасининг Қомуслар Бош таҳририяти негизида "Ўзбекистон миллий энциклопедияси" давлат илмий нашриёти ташкил этилсин.


2. "Ўзбекистон миллий энциклопедияси"ни, шунингдек кўп жилдли ўзбек тилининг изоҳли луғаnи, соҳа энциклопедиялари, кўп тилли луғатлар ҳамда маълумотномаларни тайёрлаш ва чоп этиш нашриётнинг асосий вазифаси этиб белгилансин.

"Ўзбекистон миллий энциклоцедияси" Бош таҳрир ҳайъати таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фан ва техника давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар Давлат матбуот қўмитаси билан биргаликда "Ўзбекистон миллий энциклопедияси"ни нашрга тайёрлашга етакчи олимлар ва малакали мутахассисларни жалб этсинлар.


4. Қороқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари миллий энциклопедияга киритиладиган ўз ҳудудларига тегишли мақолаларни уюштиришда ва тайёрлашда нашриётга яқиндан ёрдам берсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасига энциклопедик нашрларни ўз вақтида ва сифатли нашр этиш учун Тошкент китоб-журнал фабрикасини замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозлаш, нашриётни тегишли қоғоз ва бошқа ашёлар билан таъминлаш чораларини кўриш топширилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасига Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги ва Муаллифлмк ҳуқуқини ҳимоя қилиш давлат вакиллиги билан биргаликда энциклопедик адабиётларга тегишли муаллифлик гонорари ставкаларини шаотнома асосида эркин белгилаш ҳуқуқи берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Давлат матбуот қўмитаси тақдим этган ҳисоб-китобларга биноан нашриётнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уни замонавий компьютер техникаси, матбаа ресурслари ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда хорижий давлатлардан янги матбаа техникаси сотиб олиш учун бюджетдан зарур маблағлар ажратишни 3-иловага мувофиқ таъминласин;

"Ўзбекистон миллий энциклоледияси" давлат илмий нашриётига 1 та енгил автомашинага лимит ажратсин.


9. "Ўзавтосаноат" уюшмасига битта "ДАМАС" (юк машинаси) ва битта "ТИКО" автомашинасини нашриётга сотишга рухсат берилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки нашриётни ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси сифатида рўйхатга олсинлар ҳамда чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун нашриётнинг тегишли счётларини очсинлар.


11. "Ўзбекистон миллий энциклопедияси" давлат илмий нашриёти Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасмнинг қарорлари ва норматив ҳужжатларини, шунингдек вазирлик ва идораларнинг статистика тўпламларини олиши шарт бўлган муассасалар рўйхатига киритилсин.

Нашриёт директори меҳнатга ҳақ тўлаш, маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раисининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси нашриётни белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ҳақидаги зарур статистик маълумотлар билан таъминласин ва тегишли мақолаларни апробациядан ўтказсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони архивлари нашриёт ходимларига зарур ҳужжатлардан фойдаланиш имкониятини яратсинлар.


14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги миллий энциклопедия саҳифаларидан ўрин оладиган чет давлатларга тегишли материалларни уюштиришда нашриётга яқиндан ёрдам берсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри Бош бошқармаси нашриёт буюртмасига мувофиқ тегишли хариталарни ўз вақтида тайёрлаб бериш чораларини кўрсин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 20 марnдаги

154-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекистон миллий энциклопедияси"

Бош таҳрир ҳайъати

АЪЗОЛАРИ

Аминов Неъмат

-

Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази раҳбари


Аҳмедов Бўри

Аҳмедович


-

Ўзбекистон Рсспубликаси Фанлар академияси академиги - тарих, манбашунослик


Долимов Тўрабек

Нўъмонович


-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, ТошДУ проректори - геология


Жўраев Тўхтамурод

Жўраевич


-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президенти - математика


Муҳаммаджонов Абдулаҳад

Раҳимжонович


-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти вазифасини бажарувчи - тарих


Орипов Абдулла

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири


Тўхлиев Нурислом

-

"Ўзбекистон миллий энциклопедияси" давлат илмий нашриёти директори, профессор - иқтисодиёт


Шораҳмедов Даврон

-

"Ўзбекистон миллий энциклопедияси" давлат илмий нашриёти директори ўринбосари - фалсафа


Шоғуломов Рустам

Шомуродович


-

Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раиси


Ғофурбеков Тўхтасин

-

Cанъатшунослик фанлари доктори, профессор, Санъатшунослик институти директори


Ҳамроев Нажим

Раҳимович


-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори


Ҳожиев Азим

Пўлатович


-

Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси, Тиллар институти директори  филология


Қўзиев Турсунали

Каримович

-

Ўзбекистон Бадиий академиясининг раиси - рассомчилик






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 20 мартдаги

154-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ўзбекистон миллий энциклопедияси" давлат илмий

нашриётига зарур бўлган техника воситалари, хом

ашё, айланма маблағлар ва Тошкент китоб-журнал

фабрикасини қайта жиҳозлаш учун

асбоб-ускуналар

РЎЙХАТИ


млн. сўм/млн. ЭАВ

Жами


1997


1998


1999


2000


1)

Нашриётга зарур бўлган техника воситалари


19,4

10,8

8,6

-

-

2)

Матбаа хом ашёси


62,8

15,7

15,7

15,7

15,7*


Жорий курсда конвертация қилинган


1,1**

0,275

0,275

0,275

0,275*

3)

Айланма маблағлар


38,2

38,2

-

-

-

4)

Замонавий матбаа асбоб-ускуналари


499,8

170,0

1 70,0

159,8

_


Жорий курсда конвертация қилинган


14,8***

5,0

5,0

4,8

-

Жами, сўм ҳисобида


620,2

234,7

194,3

175,5

15,7

АҚШ долларида

Немис маркасида


1,1

14,8

0,275

5,0

0,275

5,0

0,275

4,8

0,275*

       

*) - ҳар йили, 2005 йилгача 12 том

**) - млн. АҚШ доллари

***) - млн. немис маркаси



















































Время: 0.1329
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск