ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Давлат унвонлари ва мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.1997 й. 158-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1996 йил 13 февралдаги 58-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.03.1997 й.

N 158




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "АДАБИЁТ,

САНЪАТ ВА МЕЪМОРЧИЛИК СОҲАСИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

МУКОФОТЛАРИ БЕРИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА"

1996 ЙИЛ 13 ФЕВРАЛДАГИ 58-СОН

ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Бадиий Академиясини ташкил этиш ҳақида" 1997 йил 23 январдаги Фармонига мувофиқ тасвирий ва амалий санъат, халқ ҳунармандчилиги соҳасида Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат мукофоти таъсис этилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 февралдаги 58-сон қарорининг 2-банди қуйидаги икки хат боши билан тўлдирилсин:

"Тасвирий ва амалий санъат, халқ ҳунармандчилиги соҳасида Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат мукофотларини 1997 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан ҳар уч йилда бир марта Мустақиллик байрами арафасида бериш тартиби жорий қилинсин.

Камолиддин Беҳзод номидаги учта Давлат мукофотининг ҳар бири 80 та энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида белгилансин."


2. Мазкур қарорга қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

2-банддаги "Наврўз байрами арафасида" сўзлари "Мустақиллик байрами арафасида" сўзлари билан алмаштирилсин;

3-банднинг а) хат боши "Алишер Навоий" сўзларидан кейин "Камолиддин Беҳзод" сўзлари билан тўлдирилсин;

4-банднинг тўртинчи хат боши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

2-банддаги ва 4-банднинг иккинчи хат бошидаги, шунингдек 2-илованинг сарлавҳаси ва 1-бандидаги "адабиёт, санъат ва меъморчилик" сўзлари "адабиёт ва санъат" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-илованинг 2-бандидаги "монументал тасвирий санъат, …меъморчилик, меъморчилик-бадиий таъмирлаш" сўзлари, 6-бандидаги "тасвирий санъат асарлари кўргазмаларини" сўзлари, 3-илованинг 3-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари" сўзлари чиқариб ташлансин;

3-илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда берилсин:

"2. Қўмита ишига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган раис жамоатчилик асосида бошчилик қилади.";

3-илованинг 6-банди "Алишер Навоий номидаги" сўзларидан кейин "Камолиддин Беҳзод номидаги" сўзлари билан тўлдирилсин;

3-илованинг 10-бандидаги "Ўзбекистон Давлат банкида" сўзлари "банк муассасаларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикасиннг тасвирий ва амалий санъат, халқ ҳунармандчилиги соҳасида Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат мукофоти тўғрисидаги Низом 1-иловага ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат мукофотлари қўмитасининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 26 мартдаги

158-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Давлат мукофотлари қўмитаси

ТАРКИБИ

Раҳматов Ўткир

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, қўмита раиси (жамоатчилик асосида)


Султонов Хайриддин

- ёзувчи, қўмита раиси ўринбосари (жамоатчилик асосида)


Аббосов Шуҳрат

- кинорежиссёр, Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофотлари соҳиби


Абдуллаев Рустам

- Ўзбекистон Бастакорлар уюшмасининг раиси


Аминов Неъмат

- Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик марказининг раҳбари


Воҳидов Эркин

- Ўзбекистон халқ шоири


Ёқубов Одил

- Ўзбекистон халқ ёзувчиси


Жабборов Илҳом

- А.Қодирий номидаги Давлат мукофоти соҳиби, ҳайкалтарош


Жўраев Хайрулла

- Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири


Исматова Юлдуз

- М.Турғунбоева номидаги "Ўзбек-рақс" бирлашмаси бош директори


Йўлдошев Баҳодир

- режиссёр, Ўзбекистон халқ артисти


Каримов Наим

- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, адабиётшунос


Комилов Нажмиддин

- адабиётшунос, профессор


Мамадалиев Фаттоҳхон

- Ўзбекистон халқ ҳофизи


Мўминов Теша

- Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофотлари соҳиби


Назаров Анор

- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси бош директори


Орипов Абдулла

- Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси


Пугаченкова Галина

- ЎзФА академиги, санъатшунос


Раҳимов Акбар

- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, кулол


Ртвеладзе Эдвард

- ЎзФА академиги, санъатшунос


Саиджонов Ўлмас

- Ўзбекистон халқ ҳофизи


Суюнов Азим 

- шоир, "Ўзбекистон овози" газетасининг бош муҳаррири


Тоғай Мурод

- А.Қодирий номидаги Давлат мукофоти соҳиби


Турсунов Фарҳод 

- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меъмор

Умарбеков Жавлон

- Ўзбекистон халқ рассоми


Хуршид Даврон

- адиб, тарихшунос, Ўзбекистон телевидениеси Бош дирекциясининг бош муҳаррири


Чориев Рўзи

- Ўзбекистон халқ рассоми


Шарафиддинов Озод

- профессор, "Жаҳон адабиёти" журналининг бош муҳаррири

Юнусов Темурмалик

- "Ўзбеккино" давлат-акциядорлик компанияси раиси


Юсупов Иброҳим

- Ўзбекистон халқ ёзувчиси


Қодиров Муҳсин 

- санъатшунослик доктори, М.Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтининг ректори


Қориева Бернора

- Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси


Қўзиев Турсунали

- Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси


Қўшжонов Матёқуб

- ЎзФА мухбир аъзоси, адабиётшунос


Ғофурбеков Тўхтасин

- Санъатшунослик доктори, Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти директори


Ғайбуллаев Саъдулла

- Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар ва маданият бўлимининг шўъба мудири


Ҳошимов Ўткир

- Ўзбекистон халқ ёзувчиси



Время: 0.1601
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск