Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.1997 й. 283-сон "Республика халқ хўжалигини 1997/98 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.1997 й.

N 283



РЕСПУБЛИКА ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИНИ

1997/98 ЙИЛ КУЗ-ҚИШ ДАВРИДА

ИШЛАШГА ТАЙЁРЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, республика халқ хўжалигини 1996/97 йил қиш даврида ишлашга тайёрлашда кўпгина вазирликлар, идоралар, бирлашмалар, ҳудудий бошқарув органлари ташкилий-техник тадбирларни ўз вақтида амалга оширдилар, бу корхоналар, ташкилотларнинг барқарор ишлашини ҳамда аҳолини ёқилғи-энергетика ресурслари ва коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш имконини берди.

Лекин айрим тармоқлар, шаҳарлар ва туманларда халқ хўжалигининг куз-қиш даврида нормал фаолият кўрсатишини таъминловчи зарур чора-тадбирлар кўрилмади. Айрим раҳбарларнинг қишга тайёргарлик масалаларига масъулиятсизлик билан муносабатда бўлиши, маблағлар ҳамда моддий-техника ресурслари ва эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш масалаларининг ўз вақтида ҳал этилмаганлиги буларнинг асосий сабаблари бўлди.

Республика халқ хўжалигини 1997/98 йилнинг куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика халқ хўжалигини 1996/97 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлашнинг бориши тўғрисида" 1996 йил 12 сентябрдаги 313-сон қарорининг бажарилиши ҳақидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин ва амалий чора-тадбирлар кўриш учун вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, концернлар, ташкилотларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар:

ўзларига қарашли хўжаликларни 1996/97 йил қиш даврида ишлашга тайёрлашда йўл қўйилган камчиликлар ва нуқсонларни танқидий таҳлил қилсинлар. Йўл қўйилган камчиликларни ҳисобга олган ҳолда шаҳарлар, туманлар, корхоналар, уй-жойларни, жамоа хўжаликлариии, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, маданий ва маиший, савдо ва умумий овқатланиш, транспорт муассасаларини, қурилиш ташкилотларини, буғ қозонхоналарни ва муҳандислик иншоотларпни 1997/98 йилнинг бўлажак куз-қиш даврига тайёрлаш юзасидан 20 кун муддатда тадбирлар ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

жорий йилнинг 15 сентябрига қадар барча корхоналар ва ташкилотларда, газ ёқилғисини аҳоли учун бўшатиш мақсадида, уларнинг куз-қиш даврида ёғилғининг захира турлари билан узлуксиз ишлашини таъминлаш учун суюқ ва қаттиқ ёқилғи захираларини яратсинлар. Захира ёқилғининг нормативдаги миқдордан 10 фоиз кўп жамғарилишини таъминласинлар;

ёнғинга қарши курашиш идоралари билан биргаликда жорий йилнинг 1 сентябрига қадар турар жойлар, бинолар ва иншоотлар аҳволини, уларнинг техник талаблар нормаларига мувофиқлигини текширсинлар;

Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 сентябрдаги 313-сон қарорига мувофиқ коммунал-маиший объектларни газни ҳисобга олиш асбоблари билан жиҳозлашни туғаллаш ва газдан якка тартибда фойдаланувчиларни (аҳолини) улар билан таъминлашни жадаллаштириш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрсинлар. Ҳисобга олиш асбоблари бўлмаган саноат ва коммунал-маиший корхоналарга газ етказиб бериш тўхтатилсин;

шаҳарлар буғ қозонхоналарини асосли тузатишни шу йил 15 сентябргача туғалласинлар ва уларнинг куз-қиш даврида ишлашга тайёрлиги тўғрисида тегишли далолатномаларни расмийлаштирсинлар;

Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" корпортацияси, "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидаи етказиб берилган ёқилғи-энергетика ресурслари учун корхона ва ташкилотлар қарзларининг тўланишини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга оширсинлар.


3. Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги шу йилнинг 1 октябригача:

энергия энг кўп талаб қилинадиган куз-қиш даврини ўтказишда қатнашадиган электр станциялар, иссиқлик-электр марказлари, электр тармоқлари объектларининг асосий технологик асбоб-ускуналарини асосли, ўрта ва жорий таъмирлашни туғалласин;

113 минг куб метр мазут сақлаш жойларини қўшимча равишда ишга туширишни ва Янги Ангрен ГРЭСида кўмир сақлаш жойларини 700 минг тоннагача кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда 1150 минг тонна ёқилғи мазути ва 1200 минг тонна кўмир жамғарилишини таъминласин.


4. "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси:

шу йилнинг 1 октябригача конлардаги ҳудудларни, Муборак газни қайта ишлаш заводида буғ қозон агрегатларини ва олтингугурт тозалаш блокларини, компрессор станцияларидаги газ чиқариб олиш агрегатларини асосли ва жорий таъмирлаш ишларини тугаллансин. 3,8 млрд куб метр табиий газни ер ости газ сақлаш жойларига жойлашни таъминласин;

шу йилнинг биринчи ярмида Кўкдумалоқ кони компрессор станциясида қувватларни, 1997 йилда Газли-Нукус ва Пахтакор-Янгиер-Тошкент магистрал қувурларини ишга туширишни таъминласин.


5. "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси жорий йилнинг 15 сентябрига қадар республика корхоналари ва ташкилотларига суюқ ёқилғини, уни талаб қилинган миқдорда тўплаш мақсадида, белгиланган тартибда етказиб беришни таъминласин.


6. "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси кўмирнинг тайёр захираларини қазиб олишга тайёрлаш мақсадида "Ангрен" конида очиш ишларини кучайтириш чора-тадбирларини кўрсин, жорий йилда камида 3 млн. тонна кўмир қазиб олишни ва уни зарур миқдорда кўмир захиралари яратиш учун истеъмолчиларга етказиб беришни таъминласин.


7. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

буғ қозонхоналарни, иссиқлик, сув қувурлари, газ тармоқларини асосли таъмирлашни, қаттиқ ва суюқ ёқилғи, техник тузнинг зарур захираларини яратишни жорий йилнинг 1 октябригача, уй-жойларни таъмирлашни ишлаб чиқилган жадвалларга мувофиқ туғаллашни таъминловчи чора-тадбирларни амалга оширсинлар;

иссиқлик тармоқларини асосли ва жорий таъмирлашнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминласинлар.


8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Молия вазирлиги иссиқлик қувватларини ишга тушириш, иссиқлик манбаларидаги сув тайёрлаш қурилмалари иш унумини ошириш бўйича 1997 йилга мўлжалланган иш ҳажмларннннг ҳамда Вазирлар Маҳкамасииинг 1997 йил 1 апрелдаги 167-сон қарорига мувофиқ иссиқлик энергияси исрофгарчилигини қисқартириш тадбирларининг сўзсиз бажарилишини таъминласинлар. Назарда тутилган ишларни маблағ билан таъминлаш масалаларини ўз вақтида ҳал этсинлар.


9. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминот-тузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси ўз тасарруфларидаги хўжаликларни ўтган куз-қиш даврига тайёрлашда йўл қўйилган жиддий камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўрсинлар. Жорий йилнинг 1 октябригача чорвачилик хўжаликларини, иситиш тизимларини, буғ қозонхоналарни ва бошқа объектларни тайёрлашни, шунингдек зарур миқдорда ем-хашак жамғаришни таъминласинлар.


10. Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги шу йилнинг 1 октябрига қадар мактабларни, мактабгача тарбия муассасаларини, олий ва ўрта махсус ўқув юртларини, касалхоналарни, поликлиникаларни қиш шароитларида ишлашга тайёрлашни туғалласинлар ва таъминласинлар.


11. "Ўзавтотранс" корпорацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари шу йилнинг 1 октябригача шаҳар йўловчи ташиш автотранопортини ва умуман автотранспортни куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш чора-тадбирларини амалга оширсинлар. Бунинг учун транспорт корхоналарини эҳтиёт қисмлар, моддий-техника ресурслари ва ёқилғи билан ўз вақтида таъминласинлар.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар автомобиль йўлларини, шу жумладан, номагистрал йўлларни таъмирлашни амалга оширсинлар, автомобиль йўллари ҳолатининг доимий назорат қилиб борилишини таъминласинлар.


12. "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси локомотив, вагон ҳамда ўзига қарашли бошқа хўжаликларни куз-қиш даврида ишлашга ўз вақтида тайёрлашни ташкил этсин, нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари, кўмир, туз ва хўжаликларни куз-қиш даврига тайёрлаш билан боғлиқ бошқа халқ хўжалиги юкларининг узлуксиз ташилишини таъминласин.

Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, корхоналар вагонлар ва цистерналарнинг нормативдан ортиқ туриб қолишига йўл қўймаслик, юклаш-тушириш ишларининг, айниқса тунги вақтларда, дам олиш ва байрам кунларида, бир маромда бўлишини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.


13. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси, "Ўзқурилишматериаллари" концерни, кон-металлургия саноати корхоналари ва кўп энергия талаб қиладиган бошқа корхоналар қиш ойларида электр ва иссиқлик энергияси сарфлашни камайтириш мақсадида шу йилнинг 1 сентябригача Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги билан биргаликда мазкур энергияларга талаб кўпайган даврда ўзларига қарашли асбоб-ускуналарнинг технологик жиҳатдан йўл қўйиладиган мақбул иш тартибларини ишлаб чиқсинлар.


14. Республика халқ хўжалиги тармоқларини 1997/98 йилнинг куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш масалалари бўйича комиссия таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Комиссия халқ хўжалиги тармоқлари раҳбарларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ўз тасарруфларидаги объектларни куз-қиш даврида ишлашга тайёрлашнинг қандай бораётгани тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам эшитиб борсин.


15. Оммавий ахборот воситалари халқ хўжалигини бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашнинг қандай бораётганини мунтазам ёритиб борсинлар.


16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, компаниялар, ташкилотлар ушбу қарорнинг қандай бажарилаётгани тўғрисида жорий йилнинг 1 июли, 1 сентябри ва 1 октябрида Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсинлар.


17. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари мазкур қарорнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатсинлар. Ўз тасарруфларидаги тармоқларнинг куз-қиш даврида ишлашга қандай тайёргарлик кўраётганликларини ҳар ойда таҳлили қилсинлар, зарурат бўлганда тегишли чора-тадбирлар кўрсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                     И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 5 июндаги

283-сон қарорига

ИЛОВА



Республика халқ хўжалигини 1997/98 йилнинг куз-қиш

даврида ишлашга тайёрлаш масалалари бўйича комиссия

ТАРКИБИ

     

Жўрабеков И.Ҳ.

-

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, комиссия раиси


Ҳаққулов Қ.Ж.

-

Бош вазир ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Юнусов Р.Р.

-

Бош вазир ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Орипов О.О.

-

"Ўзсаноатхўжаликқурилиш" давлат корпорацияси раиси


Отаев В.Й.

-

Энергетика ва электрлаштириш вазири


Ахметов Л.А.

-

"Ўзавтотранс" давлат корпорацияси раиси


Аҳмадбоев А.Ғ.

-

"Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси раиси


Бобомуродов Л.М.

-

"Ўздавзахира" бош бошқармаси бошлиғи


Гуськова Т.Н.

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари


Жулин Н.И.

-

"Ўзгазузатиш" давлат бирлашмаси раиси


Зайнутдинов И.А.

-

"Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси раисининг ўринбосари


Ибобеков А.С.

-

"Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси раиси

Ҳасанов Б.В.

-

"Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари


Каримов Ш.И.

-

Соғлиқни сақлаш вазири


Лелеко А.И.

-

"Кўмир" акциядорлик бирлашмаси бош директори


Михайлов В.К.

-

Коммунал хизмат кўрсатиш вазири


Салимов О.У.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Нормуродов М.Б.

-

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари


Аҳмедов X.А.

-

Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари


Тожиев Э.Т.

-

"Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмасининг бош директори


Дорохов В.Н.

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари


Жуманиёзов М.Ж.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири


Шаронов Ю.Г.

-

"Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси раиси


Эрметов Н.Э.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси раиси


Йўлдошев Ж.Ғ.

-

Халқ таълими вазири


Вазирлар Маҳкамасининг "Республика халқ хўжалигини

1996/97 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлашнинг

бориши тўғрисида" 1996 йил 12 сентябрдаги

313-сон қарорининг бажарилиши ҳақида

МАЪЛУМОТ


1996/97 йил куз-қиш даврининг ўтишини таҳлил қилиш кўпчилик вазирликлар, идоралар, бирлашмалар, бошқарувнинг ҳудудий органлари зарур ташкилий-техник тадбирларни ўз вақтида амалга оширганликларини кўрсатди, бу корхоналар, ташкилотларнинг барқарор ишлаши ҳамда аҳолини ёқилғи-энергетика ресурслари ва коммунал хизматлар билан асосан узлуксиз таъминлаш имконини берди.

Қиш даври бошланиши арафасида республика корхоналари ва ташкилотларида 1245 минг тонна ёқиладиган мазут, шу жумладан Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги корхоналарида 1007 минг тонна ёқиладиган мазут жамланган эди. Энергетика вазирлиги бўйича, шунингдек 1 млн. тонна кўмир жамланган эди, энергия тизими бўйича 200 минг куб метр сиғимли мазут омборлари ишга туширилди.

"Ўзбекнефтгаз" корпорацияси томонидан 3.8 млрд. куб метр табиий газни ерости омборларига ҳайдаш таъминланди, Муборак газни қайта ишлаш заводида олтингугурт тозалаш блоки, Алан конида газни комплекс тайёрлаш қурилмаси фойдаланишга топширилди.

Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан 1047 буғ қозонхона, марказлаштирилган тартибда иситиладиган 19.8 минг уй-жой қишга тайёрланди. Ёқилғи ва техник туз захиралари ташкил этилди. Киритилган таклиф бўйича Вазирлар Маҳкамасининг "1997-2000 йилларда Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминотини ривожлантириш тўғрисида" 1997 йил 1 апрелдаги 167-сон қарори қабул қилинди.

Бироқ халқ хўжалигининг айрим тармоқларида, шаҳарлар ва туманларда куз-қиш даврининг нормал ўтишини таъминловчи зарур чора-тадбирлар кўрилмади, улар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 сентябрдаги 313-сон қарори тўлиқ даражада бажарилмади. Натижада айрим минтақалар ва тармоқларда танглик келиб чиқди, бу шу ерда яшовчилар ва аҳолининг эътирозларига сабаб бўлди.

Айрим раҳбар ходимларнинг қишга тайёргарлик кўриш масалаларига масъулиятсизларча муносабатда бўлиши, турли тармоқлар корхоналари ўртасидаги ўзаро дебиторлик ва кредиторлик қарзлари юқорилиги сабабли вужудга келган танг молиявий аҳвол бунинг асосий сабабчисидир.

Энергия ресурсларини истеъмол қилувчилар томонидан ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарига қарздорлик юқорилигича қолмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан айрим ҳолларда истеъмолчиларнинг айрим тоифаларига нефть маҳсулотлари, энергия, газни ҳақини олдиндан тўламасдан беришга рухсат берилди. Ушбу тоифадаги корхоналар тармоқларининг раҳбарлари мана шу қарорларга ҳавола қилган ҳолда молиявий интизомга риоя қилиш масалаларига ўз эътиборларини сусайтириб юбориб, қарзларни қайтариш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрмаяптилар.

Шу йил 1 апрелдаги ҳолатига кўра "Ўзкимёсаноат", Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни, Тошкент авиация бирлашмаси ва бошқа тармоқлар корхоналарининг Энергетика вазирлиги томонидан етказиб берилган электр энергияси учун қарзи 14 млрд. сўмни ташкил этади. Ўз навбатида Энергетика вазирлиги "Кўмир" акциядорлик бирлашмасидан 1170 млн. сўм қарз бўлиб қолди.

Маблағларнинг етишмаслиги асбоб-ускуналарни тузатиш муддатлари барбод бўлишига, тузатиш ишлари ҳажмининг регламентдагига қараганда қисқаришига, объектларнинг эҳтиёт қисмлар, моддий-техника ресурслари билан бутланмаслигига, бу асбоб-ускуналарнинг тез эскиришига, уларнинг тез-тез тўхтаб қолишига ва узилишларга олиб келади. Бу Сирдарё ва Навоий ГРЭСларида асосий ва ёрдамчи асбоб-ускуналарнинг ишончсиз ва самарасиз ишлаши туфайли куз-қиш даврида топшириқдагига нисбатан паст куч билан ишлашга олиб келди. Молия вазирлиги томонидан 313-сон қарорнинг Энергетика вазирлигига қўшимча айланма маблағлар ажратиш тўғрисидаги 14-банди бажарилиши таъминланмади.

Истеъмолчиларнинг табиий газ учун Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига қарзи юқорилигича қолмоқда, ўз навбатида ушбу вазирликнинг "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси олдидаги қарзи шу йилнинг 1 апрелидаги ҳолатига кўра 30 млрд. сўмни ташкил этди. Қиш даврида газни истеъмолчиларга бериш лимитлар доирасида амалга оширилди, газни республика минтақалари бўйича ортиқ олишга йўл қўйилмади. Вилоят газ бошқармалари, тегишлича газ истеъмолчиларининг дебиторлик қарзлари юқорилиги сабабли минтақаларга газ етказиб беришда мажбурий чеклаш жорий этилди. Корхоналарнинг нефть маҳсулотлари учун қарзи 5.8 млрд. сўмни ташкил этади, улардан 5.4 млрд. сўми Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмасининг қарзидир.

"Ангрен" конида кон юзасини очиш ишларини бажаришда қолоқликка йўл қўйилган, бу жорий йилда, шу жумладан олдинда турган куз-қиш даврида кўмир қазиб олиш қисқаришига олиб келиши мумкин, "Шарғун" шахтасида кўмир қазиб олиш суръатлари пасайтириб юборилган. "Ангрен" конида шпаллар, канатлар, транспортёр лентаси, кон-транспорт ускуналарига эҳтиёт қисмларга бўлган эҳтиёж 50 фоиздан кам таъминланган.

Ёқилғи ва энергия ишлаб чиқарувчи тармоқларни қиш даврига муваффақиятли тайёрлаш учун Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси томонидан вазирликлар, идоралар иштирокида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти йиғиштириб олиниши ва сотилишигача бўлган даврда агросаноат комплексининг биринчи навбатдаги харажатларини қоплаш манбаларини қидириб топишни ҳисобга олган ҳолда халқ хўжалиги тармоқлари ўртасидаги ўзаро дебиторлик қарзларини бартараф этиш механизми ишлаб чиқилиши зарур.

Қиш даврида коммунал хизмат ишида камчиликларга йўл қўйилди. Кўп ҳолларда темирйўл вагонларининг қўшни давлатларнинг ҳудудлари орқали ўтишида узилишлар бўлганлиги сабабли тармоқнинг Фарғона водийсида жойлашган корхоналарига техник туз етказиб бериш кечикди. Уй-жойларда газни ҳисобга олиш асбоблари ўрнатишга оид бошланган иш тўхтаб қолди. Коммунал-маиший истеъмолчилар газни ўлчаш асбоблари билан 73 фоизга жиҳозланган. Андижон (54.2%), Бухоро (58.2%) ва Жиззах (52.1%) вилоятлари корхоналарида газни ҳисобга олиш асбоблари ўрнатиш масаласи яхши аҳволда эмас.

Бир қанча чорвачилик объектлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги хўжаликларида иситиш тизимлари ва буғ қозонхоналари етарли даражада тайёрланмаганлиги куз-қиш даврини ўтказишга салбий таъсир кўрсатди. Тармоқ модий-техника ресурсларнинг айрим турлари (қувурлар, металл прокати ва бошқалар) билан таъминланмаганлиги туфайли 6411 чорвачилик фермасидан 1996/97 йил куз-қиш даврига атиги 5356 чорвачилик фермаси (84%) тайёрланди, холос. Дағал хашак тайёрлаш топшириғи 50 фоизга бажарилган эди. Беда билан таъминлаш 34 фоизни, сенаж билан таъминлаш 70%, силос билан таъминлаш 27 фоизни ташкил этди. Сирдарё (18%) ва Жиззах (88%) вилоятларида дағал хашак тайёрлаш айниқса қониқарсиз олиб борилган эди. Қашқадарё вилояти агросаноат комплексида буғ қозонхоналарини тузатиш атиги 65 фоизга бажарилган. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги хўжаликларида кўмир тайёрлаш эҳтиёждагининг 52 фоизи, суюқ ёқилғи - 60 фоизи даражасида амалга оширилди.

Қишга тайёргарлик даврида маблағлар етишмаслиги сабабли "Ўзолмосолтин" уюшмаси бўйича мўлжалланган 220 тадбирдан 22 таси бажарилмади. Маъмурий-маиший биноларни, бинолар ва иншоотларнинг томларини тузатиш, деразаларга ойна қўйиш ишлари Ангрен, Маржонбулоқ, Зармитан конларида битум рубероид, шифер ва ойна билан таъминланмаганлик сабабли барбод қилинди. "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни бўйича иссиқлик трассаларини мукаммал тузатиш режалаштирилган ҳажмнинг 90 фоизи, иссиқлик агрегатларини тузатиш 95 фоизи миқдорида бажарилди. "Ўзметкомбинат" бирлашмасида мўлжалланган айрим тадбирлар бажарилмади.

Республиканинг бир қанча корхоналари раҳбарлари 1996 йилда куз-қиш даври бошлангунга қадар захира ёқилғи тўплаш топшириғини таъминламадилар. Жиззах вилояти корхоналарида ушбу масалалар билан суст шуғулланилди, бу вилоятда сиғимлар 18.6 фоизга тўлдирилди. Хоразм (32.9%), Қашқадарё (35.6), Наманган (35.9) вилоятларида ҳам сиғимлар тўлдирилмади, бу 1996/97 йиллар куз-қиш даврида салбий таъсир кўрсатди.

Тошкент шаҳрида автомобиль йўлларини сақлаш қониқарсиз аҳволда, мана шу туфайли автомобиль транспортининг ҳаракат қисми тез-тез ишдан чиқмоқда. Йўлларнинг айрим участкаларида ирригация тармоқлари йўқлиги сабабли рельслар орасида йўлларда сув тўпланиб қолмоқда, бу шаҳар ер усти ва ерости электр транспорти ишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бўйича эҳтиёт қисмлар ва маблағлар етишмаслиги сабабли автомобиль паркини нормал ҳолатда сақлашда қийинчиликлар келиб чиқди. Махсус машиналар соз эмаслиги туфайли самолётлар парвози кечикиши ҳоллари юз берди. Дизель-генераторлар учун дизель ёқилғиси захиралари етарлича бўлмади.

Бир қанча вазирликлар ва идоралар юк ортилган юк ортиш ва тушириш жойларида вагонларнинг нормативдан ортиқча туриб қолишига йўл қўйдилар, бу вагонлар оборотига, айниқса Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида хом нефть қуйиш ишига салбий таъсир кўрсатди. Ангрен кўмир конида, Хўжаикон туз конида, Фарғона иссиқлик электр марказида ўтиш йўллари яхши ҳолатда эмас.

Шу йилнинг биринчи чорагида ишчи гуруҳлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти аҳволи ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш шуни кўрсатдики, текширилган объектларнииг кўпчилигида иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик таъминоти ускуналарининг аҳволи айниқса аҳоли ва коммунал-маиший истеъмолчиларда қониқарсиз аҳволдадир. Натижада қозонхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган иссиқлик энергиясининг анчагина қисми ҳавога учиб кетмоқда.

Иссиқлик тармоқларида иссиқликнинг чиқиб кетиши, Фарғона шаҳрининг микрорайонида совуқ сув тақчиллиги сабабли иссиқ сувдан хўжалик-маиший эҳтиёжлар учун истеъмол қилишнинг кўпайиши туфайли ҳар йили 2.6 млн. тонна кимёвий тозаланган сув ортиқча сарф бўлмоқда. 140-200 минг гигакалорий иссиқлик ёки эҳтиёжнинг 15-20 фоизи истеъмолчиларга етиб бормаяпти.

"Ыссыклык орайы" ишлаб чиқариш бошқармасининг Нукус шаҳридаги 1, 2, 3-қозонхоналарида ёнилғининг ёниш режими бузилган, истеъмол сувнинг қаттиқлиги шу йилнинг февраль ойида нормативдагидан ортиқ, деаэрация режимга мос эмас эди. Мазкур бошқарманинг иссиқлик манбалари ва иссиқлик тармоқларида мавжуд қоидабузишлар туфайли қўшимча равишда иссиқлик нобудгарчилиги 15 фоизгача баҳоланади.

Тошкент шаҳрининг марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимида қиш ойларида режимнинг ҳисоблаб чиқилган параметрлари таъминланмаяпти. Энергетика вазирлигининг иссиқлик манбалари асбоб-ускуналарнинг жисмоний эскирганлиги сабабли ташқаридаги ҳаво ҳарорати 0 градусдан паст бўлганда иссиқлик нагрузкасини ўртача 60, 80% га таъминлайди. Шаҳар магистраль ва хонадонларнинг ичидаги иссиқлик тармоқларининг анчагина қисми қониқарсиз аҳволда, уларнинг 326 километри (12%) ўз ресурсларини тугатиб бўлган. Мана шу туфайли 1996 йилда тармоқлардаги авариялар сони ўтган йилдагига қараганда 1.4 баравар кўпайди. Иссиқлик манбаи нобудгарчилигига йўл қўйилмоқда. Ҳокимликнинг марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимига уланган 47 фоиз уй-жойларида муҳандислик коммуникацияларини мукаммал тузатиш талаб этилади.

Тошкент вилоятининг туман марказларида, шаҳарларида (Бекобод, Чирчиқ, Янгийўл, Газалкент) иссиқлик таъминоти тизими суст ишлади, уй-жойлар ва коммунал-маиший истеъмолчиларнинг иссиқлик узелларида торайтирувчи қурилмаларнинг ўрнатилиши ҳисоб-китобларга мувофиқ таъминланмади, бу иссиқлик тармоқларининг гидравлик режимлари ва қозонхоналарнинг иссиқлик режимлари бузилишига олиб келди. Шунингдек Олмалиқ кон-металлургия комбинати, Чирчиқ "Электркимёсаноат"и, "Оҳангаронцемент" акциядорлик жамиятининг идоравий қозонхоналаридан марказлаштирилган иссиқлик таъминоти етарлича ишламади.

Хоразм вилоятида иссиқлик манбалари ва иссиқлик истеъмолчилари амалда иссиқлик энергияси сарфини ҳисобга олиш асбоблари билан жиҳозланмаган. Масалан, вилоят "Иссиқлик манбаи" ишлаб чиқариш бошқармасининг 210 истеъмолчисидан атиги 10 таси улар билан жиҳозланган. Бундай аҳвол бошқа вилоятларда ҳам вужудга келмоқда.

Республика шаҳарлари ва туманларини иссиқлик билан таъминлашда юқорида санаб ўтилган камчиликлар шу йил 28 мартда Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш комиссиясининг мажлисида кўриб чиқилди, ушбу ишда тартиб ўрнатишни таъминловчи чора-тадбирлар қабул қилинди, айбдорлар жавобгарликка тортилди.






Время: 0.1806
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск