ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Халқаро тадбирлар /

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) Парламент Ассамблеясининг Кенгайтирилган Бюроси мажлисини ҳамда "Марказий Осиё ва Кавказда минтақавий хавфсизлик ҳамда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар масалалар" мавзуида семинар ўтказиш тўғрисида (ЎзР ОМ Кенгаши ва ЎзР ВМ 16.06.1997 й. 299-сонли Қарори)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ КЕНГАШИ ВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.06.1997 й.

N 299


ЕВРОПАДА ХАВФСИЗЛИК ВА

ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ (ЕХҲТ)

ПАРЛАМЕНТ АССАМБЛЕЯСИНИНГ

КЕНГАЙТИРИЛГАН БЮРОСИ МАЖЛИСИНИ

ҲАМДА "МАРКАЗИЙ ОСИЁ ВА КАВКАЗДА

МИНТАҚАВИЙ ХАВФСИЗЛИК ҲАМДА СИЁСИЙ,

ИҚТИСОДИЙ, ИЖТИМОИЙ ВА ГУМАНИТАР

МАСАЛАЛАР" МАВЗУИДА СЕМИНАР

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА



Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) Парламент Ассамблеясининг Кенгайтирилган Бюроси мажлиси ҳамда "Марказий Осиё ва Кавказда минтақавий хавфсизлик ҳамда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар масалалар" мавзуидаги семинар 1997 йил 22-25 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгаши ва Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

ЕХҲТ Парламент Ассамблеясининг Кенгайтирилган Бюроси мажлиси ва семинарга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш бўйича идоралараро гуруҳнинг таркиби 1-иловага мувофиқ;

ЕХҲТ Парламент Ассамблеясининг Кенгайтирилган Бюроси мажлиси ва семинарга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш бўйича тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ;

ЕХҲТ Парламент Ассамблеясининг Кенгайтирилган Бюроси мажлиси ва семинар қатнашчиларининг Ўзбекистон Республикасида бўлишига доир дастур 3-иловага мувофиқ.


2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ҳукумати, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан қабулларни уюштиришга, кофе-брейкларга, Тошкент-Бухоро-Самарқанд-Тошкент махсус рейсини амалга ошириш учун самолёт ижарасига, Тошкент шаҳридаги транспорт харажатларига, атрибутика ва матбаа материаллари тайёрлашга кетадиган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашига амалда сарфланган харажатларга кўра ажратиладиган республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;

Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг ҳокимлари номидан қабулларни уюштириш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек Бухоро, Самарқанд шаҳридаги транспорт харажатлари мазкур вилоятларнинг ҳокимликлари ҳисобидан қопланади;

бошқа харажатлар ЕХҲТ Парламент Ассамблеясининг ва семинар қатнашчиларининг маблағлари ҳисобидан бўлади.


3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Котибияти ва Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг раиси                                                      Э. Халилов



Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири                                                                             Ў. Султонов












Время: 0.0314
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск