Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адлия органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.1997 й. 345-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида фуқароларнинг қонунчилик бузилиши юзасидан шикоят ва аризаларини кўриб чиқиш бошқармасини тузиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.07.1997 й.

N 345



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ

ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДА ФУҚАРОЛАРНИНГ

ҚОНУНЧИЛИК БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН

ШИКОЯТ ВА АРИЗАЛАРИНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ БОШҚАРМАСИНИ ТУЗИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида"ги 1997 йил 25 июндаги ПФ-1791-сонли Фармонига биноан инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада кенгайтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, ижтимоий адолатни қарор топтириш, фуқаролар ҳуқуқларининг поймол қилиниши ҳолларининг олдини олишни таъминлашда адлия ва суд органлари ходимларининг масъулиятини ошириш, уларнинг фуқароларнинг қонуний талаб ва эҳтиёжларига эътиборини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати таркибида 1-иловага мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари адлия бошқармалари таркибида 2-иловага мувофиқ Фуқароларнинг қонунчиликнинг бузилиши юзасидан шикоят ва аризаларини кўриб чиқиш бошқармаси ва гуруҳлари ташкил этилсин.

Адлия вазирлиги 10 кун муддат ичида ушбу бошқарманинг Низомини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.


2. Шикоят ва аризаларни кўриб чиқиш бошқарма ва гуруҳларининг вазифалари қуйидагича белгилансин:

- фуқароларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилинишига йўл қўймаслик, бу хусусдаги ва шикоятларни диққат-эътибор билан ҳар томонлама холисона кўриб чиқиш;

- ариза ва шикоятларни Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунига тўла риоя қилган ҳолда кўриб чиқишни таъминлаш, бу масалада сансалорлик, расмиятчиликка ва тўрачиликка йўл қўймаслик, кўрилган шикоятлар юзасидан қабул қилинган қарорлар ҳақида фуқароларга ёзма ёки оғзаки тарзда маълум қилиш, ўринли бўлмаган масалалар юзасидан тушунтириш ишларини амалга ошириш;

- қонунчиликнинг бузилиши ҳолатлари юзасидан тушган шикоятларни жойларда мутасадди ташкилотлар ва мутахассислар билан биргаликда текшириб адолатли қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш чораларини кўриш, қонунчиликнинг бузилиши ҳолларини келтириб чиқариш сабаб ва шароитларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф қилиш;

- адлия тизимидаги идораларнинг шикоят ва аризаларни кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолиятини ўрганиш ва бу борадаги ишларни умумлаштириш, шу йўналишдаги ишларни янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш.


3. Адлия вазирлиги, унинг жойлардаги бошқармалари фуқароларнинг қонунчилик бузилиши ҳолатларига тегишли мурожаатларини кўриб чиқиш натижаларини ҳайъатда муҳокамага киритиб асосли қарорлар қабул қилиши, белгиланган вазифаларнинг ижроси устидан назорат ўрнатиши, шунингдек фуқароларни шикоят қилганлик учун таъқиб қилишга йўл қўймаслик, бу масалаларда раҳбар ходимларнинг масъулиятини ошириши муҳим эканлиги таъкидлансин.


4. Республика ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси, ҳокимликлар мутасадди идоралари қонунчиликнинг бузилиш ҳолатлари юзасидан кўрилган чора-тадбирлар жойларда соғлом маънавий-руҳий вазият ҳосил қилишини, қонунларимизга ҳурмат билан муносабатда бўлишни таъминласинлар.


5. Адлия вазирлиги, унинг бошқармаси ва жойлардаги гуруҳлари фуқароларнинг қонунчиликнинг бузилиши юзасидан шикоят ва аризаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолияти тўғрисида аҳоли турли табақаларини муттасил равишда хабардор қилиб турсинлар, бу борада оммавий ахборот воситалари имкониятларидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор берсинлар.

Ўзбекистон Телерадиокомпаниясига ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларига фуқароларнинг қонунчиликнинг бузилиш ҳолатлари бўйича мурожаатларининг кўриб чиқилиши масаласини кенг ёритиш тавсия этилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида ташкил этилаётган бошқармани таъминлаш учун зарур маблағлар ажратсин.


8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Б.Ҳ.Ғуломов зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 10 июлдаги

345-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

Фуқароларнинг қонунчилик бузилиши юзасидан

шикоят ва аризаларини кўриб чиқиш

бошқармасининг

ТУЗИЛМАСИ

Бошқарма бошлиғи


-1

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари


-1

Бош маслаҳатчи


-3

Етакчи маслаҳатчи


-3

Катта маслаҳатчи


-3

Катта нозир


-2

ЖАМИ:


13

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 10 июлдаги

345-сон қарорига

2-ИЛОВА


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари адлия

бошқармаларидаги Фуқароларнинг қонунчилик

бузилиши юзасидан шикоят ва аризаларини

кўриб чиқиш гуруҳларининг

ТУЗИЛМАСИ

Минтақалар


Бош маслаҳатчи


Етакчи маслаҳатчи


Жами


Қорақалпоғистон Республикаси


1

1

2

Андижон вилояти


1

1

2

Бухоро вилояти


1

1

2

Жиззах вилояти


1

1

2

Навоий вилояти


1

1

2

Наманган вилояти


1

1

2

Самарқанд вилояти


1

1

2

Сирдарё вилояти


1

1

2

Сурхондарё вилояти


1

1

2

Фарғона вилояти


1

1

2

Қашқадарё вилояти


1

1

2

Хоразм вилояти


1

1

2

Тошкент вилояти


1

1

2

Тошкент шаҳри


1

1

2

ЖАМИ:


14

14

28






















Время: 0.1906
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск