Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

"Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.07.1997 й. 346-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 10 июлдаги

346-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



"Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш

маркази тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 31 мартдаги Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинмнг 1997 йил 4 июндаги 282-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ва ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.


2. "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.


3. "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш маркази юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, ўз номи ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган гербли муҳрга, ҳисоб-китоб ва валюта счётларига эга, хўжалик ҳисоби асосида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 4 июндаги 282-сон Қарорига мувофиқ иш юритади.


4. "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш маркази таркибига "Ҳунарманд" уюшмаси тегишли ижодий жамоалар, цехлар ва устахоналар билан биргаликда киради.


5. "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш маркази Тошкент шаҳар, Ғ. Мавлонов кўчасидаги 18-уйда жойлашган.



II. АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш марказининг асосий вазифалари ҳисобланади:

халқ бадиий ҳунармандчилиги ва халқ санъатининг анъанавий турларини тиклаш ва ривожлантириш, юқори бадиий оригинал, муаллифлик буюмлари ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва уларни сотиш, қимматбаҳо металлар ва тошлардан маҳсулотлар намуналари яратиш;

қадимий санъатнинг йўқолиб кетган турларини аниқлаш ва тиклаш ҳамда уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш юзасидан ёрдам кўрсатиш;

"Ҳунарманд" уюшмасини барча зарур йўриқнома ҳужжатлар ва тавсияномалар билан таъминлаш;

маркетингни амалга ошириш ва юқори бадиий савиядаги буюмларни экспортга етказиб бериш мақсадида уларнинг янги турларини ишлаб чиқаришга оид истиқболли йўналишларни ишлаб чиқиш;

биноларни замонавий дизайн, халқ монументал ва тасвирий санъатнинг барча турларини кўллаган ҳолда миллий услубда безаш;

расмли китоблар, альбомлар, буклетлар, каталоглар ва тақвимлар чиқарилишини, кўргазмали савдолар, кимошди савдолари ўтказилишини, мамлакат ичкарисида ва чет элда халқ усталари ва ҳунармандларини кенг тарғиб ва реклама қилиш учун халқ санъати тўғрисида ҳужжатли фильмлар ва видеокассеталар яратилишини ташкил этиш;

халқ усталари тажрибасини ўргатиш ва "Ҳунарманд" уюшмаси ҳузурида истеъдодли ёшларга халқ санъати анъаналарини сингдириш учун якка тартибдаги шогирдлар мактаблари очилишини ташкил этиш.


7. "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш маркази кўрсатиб ўтилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни бажаради:

ишлаб чиқарилаётган буюмларга талабдан келиб чиқиб илмий-ишлаб чиқариш фаолияти йўналишларини, ривожланиш истиқболларини ишлаб чиқади;

давлат корхоналари ва бошқа корхоналардан зарур материаллар, хом ашё, асбоблар ва бошқа мол-мулкни, улар билан халқ усталари ва ҳунармандларини таъминлаш учун, қийматини белгиланган тартибда тўлаган ҳолда сотиб олади;

иккиламчи ресурслар ва чиқиндилар тўпланиши ва қайта ишланишини, ускуналар ва жиҳозларни тузатишни ташкил этади, ностандарт ускуналар, асбоблар тайёрлайди;

давлат корхоналари ва бошқа корхоналардан, муассасалар ва фуқаролардан фойдаланилмаётган бинолар, иншоотлар, иморатлар, машиналар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, хом ашё ва материалларни сотиб олади, алмаштиради, ижарага олади;

бошқа корхоналар, муассасалар билан биргаликда вақтинчалик меҳнат жамоалари, шунингдек ижодий ва илмий-техник жамоалар ташкил этади, улар фаолиятига шартнома шартларида ҳақ тўлайди;

ўз номенклатурасига кирувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар, бадиий салонлар, шунингдек хорижий мамлакатларда ўзи ишлаб чиқарган товарларни конвертация қилинадиган валютага сотувчи дўконлар очади;

ўз маҳсулотини буюмларнинг бадиий ва техник сифатини ҳисобга олган ҳолда бадиий кенгаш томонидан белгиланадиган ёки шартнома асосидаги нархларда сотади.



III. МОЛ-МУЛКИ


8. "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш марказининг мол-мулкини асосий ва айланма маблағлар, шунингдек қиймати унинг мустақил балансида акс эттириладиган ва унинг мулки ҳисобланган бошқа бойликлар ташкил этади.


9. "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш марказининг мол-мулки ўз тадбиркорлик фаолияти, аъзоларининг бадаллари, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахсларнинг хорижий юридик шахслар ва халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик маблағлари ҳисобига шаклланади.


10. "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш марказининг молиявий ресурслари маҳсулотларни сотишдан, ишларни бажаришдан, хизматлар кўрсатишдан олинган тушум, амортизация ажратмалари, шунингдек бошқа киримлар ҳисобига шаклланади.


11. "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш маркази бюджетга тўловларни Ўзбекистон Республикасининг солиқ солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади.


12. Барча белгиланган ва ўз зиммасига олган молиявий мажбуриятлар тўлангандан кейин "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш маркази ихтиёрида қоладиган фойда захира жамғармаси, илмий-техник ва ижтимоий ривожлантириш жамғармасини ва бошқа жамғармаларни шакллантиришга, ишловчиларга тўланиши керак бўлган барча суммаларни (бадиий кенгаш баҳолари, пудрат шартномалари, меҳнат шартномалари, лавозим маошлари, ставкалар, тарифлар бўйича иш ҳақи) тўлашга йўналтирилади, Директорлар кенгашининг қарорига кўра фойдаланилади ва ходимлар томонидан ишлаб чиқаришга қўшилган пайга мувофиқ улар ўртасида тақсимланади.


13. "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш маркази ишловчилар меҳнатига ҳақ тўлаш шакли, тизими ва миқдорларини мустақил белгилайди.



IV. ҲУҚУҚЛАРИ


14. "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш маркази қуйидаги ҳуқуқларга эга:

республикада ва чет элда корхоналар, ташкилотлар ва фирмалар билан, шунингдек хорижий фуқаролар билан ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича амалий алоқаларни амалга ошириш;

битишувлар ва бошқа юридик ҳаракатларни, шу жумладан ташқи савдо ҳаракатларини содир этиш;

кўчар ва кўчмас мулкни қуриш, сотиб олиш, ижарага олиш ёки ижарага бериш, уларни белгиланган тартибда балансдан чиқариш;

республикада ўз филиалларини таъсис этиш, кичик корхоналар ташкил этиш, фаолияти ўз мақсад ва вазифаларига мувофиқ келадиган акциядорлик жамиятлари ва бошқа ташкилотларда қатнашиш;

ярмаркалар ва кўргазмаларда қатнашиш, ихтисослаштирилган кўргазмалар, семинарлар ташкил этиш, ўз фаолияти ихтисослиги бўйича халқ санъати тўғрисида реклама маҳсулоти чиқариш;

штатдан ташқари жалб этиладиган мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва миқдорини белгилаш;

асосий фаолият билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун чет элга хизмат сафарларига юбориш ва республикада хорижий мутахассисларни қабул қилиш.



V. БОШҚАРУВ


15. Бош директор бошчилик қиладиган Директорлар кенгаши "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш марказини бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади. Унинг таркибига "Ҳунарманд" уюшмаси раиси, Илмий-ишлаб чиқариш маркази Бош директори ўринбосарлари, "Ҳунарманд" уюшмаси ҳудудий бўлимлари раҳбарлари, шунингдек етакчи халқ ҳунарманд усталари киради. Кенгаш ўз ишини "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш маркази Бош директори тасдиқлайдиган режага мувофиқ амалга оширади.


16. Директорлар кенгаши ҳар йили Марказ фаолияти тўғрисида Бош директорнинг ҳисоботларини эшитади, уни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш истиқболларини, шунингдек ишлаб чиқариш фаолияти ва бошқа фаолиятнинг энг муҳим масалаларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди.


17. Директорлар кенгаши йил чорагида камида бир марта чақирилади.


18. "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш марказига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Бош директор бошчилик қилади.

Бош директор "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятига раҳбарлик қилади, Марказга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради, ўз ўринбосарларини, таркибий бўлинмалар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш маркази Бош директорининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган "Ҳунарманд" уюшмаси раиси бундан истисно, ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди. Марказ фаолиятининг алоҳида участкаларига ва таркибий бўлинмалар ишига раҳбарлик қилиш учун уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди.


19. Бош директор:

Марказ ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш маркази тизимида бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва йўриқномалар чиқаради;

барча корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда, хорижий фирмаларда "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш маркази манфаатларини ифодалайди, шартномалар тузади, ишончномалар беради;

"Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш марказининг моддий ва пул маблағларини бошқаради, уларнинг сарфланишини назорат қилади.



VI. ТУГАТИШ ВА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ


20. "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш марказини тугатиш ва қайта ташкил этиш (ажралиб чиқиш, бирлашиш) қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.














































Время: 0.1538
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск