Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.10.2006 й. ПҚ-484-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги Инвестиция дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.10.2006 й.

N ПҚ-484


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

2007 ЙИЛГИ ИНВЕСТИЦИЯ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш, корхоналарнинг инвестиция фаолиятини жадаллаштириш, модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш дастурларини амалга оширишга хорижий инвестицияларни, энг аввало тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш, янги иш ўринлари яратиш ва шу асосида республика иқтисодиётини барқарор ва бир маромда ривожланишини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик субъектлари билан биргаликда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги Инвестиция дастурининг асосий параметрлари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.


2. Қуйидагилар тасдиқлансин:

давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2007 йилги марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари 3-иловага* мувофиқ;

бюджетдан ташқари Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2007 йилги марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари 4-иловага* мувофиқ;

бюджетдан ташқари Республика мактаб таълими жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2007 йилги марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари 5-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт ва тикланиш жамғармаси маблағларини жалб этган ҳолда амалга ошириладиган 2007 йилги инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури 6-иловага* мувофиқ;

корхоналарнинг маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган 2007 йилги йирик инвестиция лойиҳаларининг манзилли қурилишлар рўйхати 7-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати билан хорижий кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган 2007 йилги инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури 8-иловага* мувофиқ.


3. Қуйидагилар маъқуллансин:

хўжалик субъектлари ва Ўзбекистон Республикаси йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан касб-ҳунар коллежларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 2007 йилги манзилли рўйхати 9-иловага* мувофиқ;

тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган 2007 йилги инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури 10-иловага* мувофиқ;

устувор инвестиция таклифларининг йиғма рўйхати 11-иловага* мувофиқ.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар - буюртмачилар:

ўн кун муддатда давлат бюджети, бюджетдан ташқари Республика йўл фонди, Мактаб таълими жамғармаси ва Ўзбекистонда болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича 2007 йилги қурилишларининг дастлабки манзилли рўйхатини келишиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига тақдим этсин;

2006 йилнинг 15 ноябригача Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш билан биргаликда 2007 йилда янги бошланадиган қурилишлар бўйича пудрат ишларига танлов савдоларини ўтказишни таъминласин;

2006 йилнинг 1 декабригача пудратчи ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда йилдан-йилга ўтказиладиган объектларнинг 2007 йил 1 январь ҳолатига кўра қолдиқ нархини қайта ҳисоб-китоб қилсин;

2006 йилнинг 1 декабригача 2007 йилги қурилишларнинг узил-кесил манзилли рўйхатларини келишиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига тақдим этсинлар;

танлов савдоларининг натижалари тасдиқлангандан сўнг ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий органларига, шунингдек хизмат кўрсатувчи банкларга молиялашни очиш мақсадида тақдим қилиш учун янгидан бошланадиган объектлар бўйича пудрат шартномалари тузилишини таъминласинлар ва қурилишларнинг титул рўйхатларини тасдиқласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда, буюртмачи томонидан белгиланган муддатларда тақдим этилгандан сўнг, давлат бюджети, бюджетдан ташқари Республика йўл фонди, Мактаб таълими жамғармаси ва Ўзбекистонда болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича 2007 йилги қурилишларнинг якуний манзилли рўйхатини келишиб олсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2006 йил якунлари бўйича 2006 йилги Инвестиция дастурининг амалга оширилиши натижаларини танқидий кўриб чиқсин, зарурат туғилганда 2007 йилги Инвестиция дастурининг асосий параметрларини аниқлаштирсин.


7. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси:

лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шаҳар қурилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари, қоида ва стандартларига инвестиция лойиҳалари амалга ошириладиган давр мобайнида риоя этилиши устидан назоратни амалга оширсин;

танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартнома мажбуриятлари ижроси мониторинги, шунингдек марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар қурилиши муддатлари ва шартнома мажбуриятлари бажарилиши устидан назорат амалга оширилишини таъминласин.

2007 йилнинг ҳар чораги якунлари бўйича мониторинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб турилсин.


8. Хорижий сармоялар иштирокидаги йирик ва муҳим стратегик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг қўшма тақдимномаси бўйича 2007 йил мобайнида тасдиқланган Инвестиция дастурининг умумий параметрлари доирасида инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастурига ва айрим буюртмачилар бўйича капитал маблағлар лимитларига аниқликлар киритиш, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини йиғма рўйхатдан манзилли дастур қисмига ёки манзилли дастурдан йиғма рўйхатга ўтказиш ҳуқуқи;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўтказилган танлов савдолари ҳамда айрим қурилиш ва объектлар бўйича маблағларнинг амалда ўзлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланган лимитлар доирасида буюртмачилар қурилишларининг манзилли рўйхатига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


9. Белгилансинки, марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобидан бажариладиган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёнида лойиҳа ва/ёки эксперт ташкилотининг айби билан йўл қўйилган қўшимча иш ҳажми ва харажатлар аниқланган тақдирда мазкур лойиҳани ишлаб чиқиш ва/ёки экспертизадан ўтказиш учун тўланган пулнинг ҳаммаси ана шу ташкилотлардан давлат бюджети даромадига олиб қўйилиши лозим.


10. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда марказлаштирилган манбалар ҳисобидан амалга ошириладиган капитал қурилишда нархларнинг шакллантирилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги 11-иловага киритилган инвестиция лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда уларни амалга ошириш учун потенциал инвесторларни танлов асосида жалб этишни ташкил этсин.


12. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Н.М. Ханов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



*) 1 - 11-иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 41-сон, 411-модда.
















































Время: 0.2190
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск