Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.10.2006 й. ПҚ-486-сон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатини қўллаб-қувватлаш ва унинг фаолият самарадорлигини янада ошириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.10.2006 й.

N ПҚ-486




"КАМОЛОТ" ЁШЛАР ИЖТИМОИЙ

ҲАРАКАТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА

УНИНГ ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИНИ

ЯНАДА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги руҳида тарбиялаш масаласи давлат сиёсатининг энг устувор вазифаларидан биридир. Ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ушбу мақсадда амалга оширилаётган барча ишларга, шу соҳага бевосита масъул ва дахлдор бўлган давлат ва жамоат бирлашмалари фаолиятига ана шу нуқтаи назардан баҳо бериш керак.

Таъкидлаш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 майдаги "Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракати фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ўтган давр мобайнида мазкур ташкилот Марказий кенгаши ва унинг жойлардаги бўлимлари томонидан муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан, республикамизнинг аксарият туман ва шаҳарларида "Ёшлар ижтимоий хизмат марказ"и ташкил этилгани, ёшларнинг олдида турган муаммоларни ечиш, уларнинг маданий савиясини, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган оммавий тадбирлар, турли кўрик-танлов ва учрашувларни уюштириш, ўқувчи ва талабалар ўртасида "Камолот" фаолиятини тарғиб қилиш билан боғлиқ қатор ишлар қилинганини айтиб ўтиш лозим.

Шу билан бирга, таъкидлаш лозимки, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатига асос бўлган Дастур ва Низомнинг амалда бажарилишини, мазкур ташкилот томонидан ёшларнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш, уларни жамиятимизнинг ижтимоий-маънавий ва иқтисодий янгиланиш жараёнида ўз жойини топишига кўмаклашиш борасида олиб борилаётган ишларни ижобий баҳолаб бўлмайди.

Ҳаракат фаолиятини ташкил этишда аксарият ҳолларда расмиятчилик, бюрократик ёндашув, кампаниябозликка йўл қўйилаётгани, унинг ёшлар дуч келаётган амалий муаммолардан узоқлашиб қолгани, истеъдодли, табиий етакчилик қобилиятига эга бўлган йигит-қизларни "Камолот"га жалб этиш, уларга кўпроқ эркинлик ва ўз ташаббусларини намоён қилиши учун шароит ва имконият яратиб бериш билан боғлиқ камчиликлар жиддий ташвиш уйғотмоқда.

Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган ва давлат сиёсати даражасида қабул қилинган, ёшлар муаммоларини ечишга қаратилган дастур ва тадбирларни амалга оширишда, вояга етиб келаётган ёш авлоднинг ҳаётда ўз муносиб ўрнини топиши, уларни, биринчи навбатда қишлоқ жойлардаги йигит-қизларни иш билан таъминлаш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши, соғлом турмуш кечириши учун имконият туғдириш, фарзандларимиз онгида замонавий дунёқарашни қарор топтириш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш каби ўта муҳим масалаларда Ҳаракатнинг ҳиссаси, ўрни ва таъсири етарли даражада сезилмаяпти.

Олий ўқув юртлари, коллеж ва мактаблардаги ўқув жараёнларининг даражаси ва сифати ҳақида ижтимоий сўровлар орқали ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, мақсад ва интилишларини ўрганиш, ҳаётимиздаги ечилмаган муаммолар, мавжуд камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш нималарга боғлиқ экани ҳақида баҳс ва мулоқотлар ўтказиш, керакли хулоса чиқариш ва таклифлар тайёрлаш масалалари ҳам "Камолот" эътиборидан четда қолмоқда.

Мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маданий ҳаётида "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати фаолиятининг самарасини ошириш, уни биринчи навбатда ёшларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилишга қодир бўлган таъсирчан ташкилотга айлантириш мақсадида:


1. Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, маънавий-маърифий соҳага дахлдор бўлган вазирлик ва идоралар томонидан ёшлар масалаларини, авваламбор уларнинг долзарб муаммоларини ечиш, жамиятдаги ўрни ва мавқеини оширишда йўл қўйилаётган совуққонлик, бепарволик ва масъулиятсизлик ҳолатларини бартараф этиш, энг асосийси, ҳаётга кириб келаётган авлоднинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, бу борада "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатига суяниш ва таяниш вазифаси мазкур давлат ташкилотлари фаолиятининг муҳим йўналиши деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамаси (Р. Қосимов) "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ташкилотнинг Дастури ва Низомига тегишли ўзгартишлар киритиш, унинг таркибий тузилмасини янгитдан тасдиқлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.


3. "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Маслаҳат кенгашининг Ҳаракатнинг навбатдаги II қурултойини 2006 йил ноябрь ойининг охирида ўтказиш ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқиладиган дастурни кун тартибининг асосий масаласи сифатида белгилаш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.


4. "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги қурултойига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш бўйича бошланғич ва қуйи ташкилотларнинг таклифлари асосида тайёрланган чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ маъқуллансин ва қурултойни ўтказиш ҳамда ёритишда Ҳаракат фаолиятини чуқур таҳлил қилиб, танқидий баҳо бериш, мамлакатимиз ёшлари олдида турган энг муҳим ва долзарб вазифаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилсин.


5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Р. Шамшиев ва Бош вазир ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 10 октябрдаги

ПҚ-486-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси "Камолот" ёшлар ижтимоий

ҳаракатининг навбатдаги II қурултойини тайёрлаш

ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирлар

РЕЖАСИ

N

Бажариладиган ишлар

Ижро

муддати


Ижро учун масъуллар

I. Қурултойга Марказий кенгаш ва Марказий назорат-тафтиш

комиссиясининг ҳисоботини тайёрлаш

1.

Марказий кенгаш ҳисоботи лойиҳасини тайёрлаш

30 октябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси, Маслаҳат кенгаши аъзолари


2.

Марказий назорат-тафтиш комиссияси ҳисоботи лойиҳасини тайёрлаш

30 октябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси, Маслаҳат кенгаши аъзолари


3.

Дастур ва низомнинг янги таҳрирдаги лойиҳаси юзасидан маъруза матнини тайёрлаш


20 октябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси

II. Ҳаракатнинг қўшимча ва ўpгартишлар киритилган дастури ва

низоми лойиҳаларини тайёрлаш ва тайёргарлик жараёнларини ёритиш

4.

Телевидение, радио, матбуотда Ҳаракатнинг дастури ва низомига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш бўйича таклиф беришга кенг жамоатчилик ҳамда ёшлар оммасини жалб қилишга қаратилган эълонлар бериш

октябрь-ноябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси, "Ёшлар" телерадиоканали, "Туркистон" ва "Молодежь Узбекистана" газеталари


5.

Ҳаракатнинг дастури ва низомига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш бўйича таклифларни олиш бўйича Интернетда электрон почта (Е-mail) очиш


25 октябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси

6.

Ҳаракат дастурига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш юзасидан келиб тушаётган таклифларни ўрганиш ва умумлаштириш


30 октябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси

7.

Ҳаракатнинг дастури ва низомига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш бўйича келиб тушаётган амалий таклифларни ОАВда ёритиш ишларини ташкил этиш

октябрь-ноябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси, "Ёшлар" телерадиоканали, "Туркистон" ва "Молодежь Узбекистана" газеталари


8.

Ҳаракатнинг 2006-2010 йилларга мўлжалланган дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш

1 ноябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси, Маслаҳат кенгаши аъзолари


9.

Ҳаракат дастурининг янги таҳрири лойиҳасини тайёрлаш

25 октябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси, Маслаҳат кенгаши аъзолари


10.

Ҳаракат низомига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш юзасидан келиб тушаётган таклифларни ўрганиш, умумлаштириш

30 октябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси


11.

Ҳаракат низомининг янги таҳрири лойиҳасини тайёрлаш

25 октябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси, Маслаҳат кенгаши аъзолари


III. Қурултойни ўтказиш бўйича маданий-маърифий

тадбирларни тайёрлаш ва ОАВда ёритиш

12.

"Қурултойга тайёрман" роликларини тайёрлаш ва эфирга узатиш

октябрь-ноябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси, "Ёшлар" телерадиоканали, FМ-радиолар


13.

"Давр" информацион дастурида "Камолот" қурултойи кундалиги" рубрикасини ташкил этиш

октябрь-ноябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси, "Ёшлар" телерадиоканали


14.

Ҳаракат ҳомийлигидаги кўрсатувларнинг махсус сонини тайёрлаш

октябрь-ноябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси, "Ёшлар" телерадиоканали


15.

"Ёшлар" телерадиоканалида "Камолот": кеча, бугун, эртага" рукнида давра суҳбатлари ташкил этиш

октябрь-ноябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси, "Ёшлар" телерадиоканали


16.

"Камолот": натижа ва муаммолар" кўрсатувида Ҳаракатнинг 5 йиллик фаолиятини ёритиш

октябрь-ноябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси, "Ёшлар" телерадиоканали

17.

"Таҳлилнома" информацион дастурида Ҳаракатнинг 5 йиллик фаолиятини ёритиш

октябрь-ноябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси, "Ўзбекистон" телерадиоканали


18.

"Камолот"да камол топдим" рукни остида Ҳаракат тизимлари ёрдамида ўз истеъдодини намоён этган ёшларнинг ОАВда чиқишларини ташкил этиш

октябрь-ноябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси, "Ёшлар" телерадиоканали, "Туркистон" ва "Молодежь Узбекистана" газеталари


19.

Матбуотда "Қурултой олдидан" махсус рукнларини ташкил этиш

октябрь-ноябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси, "Туркистон" ва "Молодежь Узбекистана" газеталари


IV. Ҳаракат вилоят бўлимларининг навбатдаги

конференцияларини тайёрлаш ва ўтказиш

20.

Ҳаракат вилоят бўлимларининг навбатдаги қурултой олдидан конференцияларини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича ҳужжатлар тўпламини ишлаб чиқиш


20 октябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси

21.

Ҳаракат вилоят бўлимларининг навбатдаги қурултой олдидан конференцияларини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича жойларда ходимлар учун ўқув семинарини ўтказиш


30 октябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси, "Етакчи" ёшлар ўқув маркази

22.

Вилоят бўлимлари кенгаши раиси ва раис ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган кадрлар тўғрисида таҳлилий маълумотнома тайёрлаш


30 октябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси

23.

Вилоят бўлими кенгаши раиси ва раис ўринбосарлигига номзодлар рўйхатини (захирасини) тайёрлаш

30 октябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси, Маслаҳат кенгаши аъзолари


24.

Вилоят бўлими навбатдаги конференциясининг ўтиш графигини ишлаб чиқиш, Марказий кенгашдан масъулларни белгилаш, тасдиқлаш ва иштирок этиши учун хизмат сафарига юбориш

25 октябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси, Маслаҳат кенгаши аъзолари


25.

Вилоятдан курултой делегати этиб сайланадиган номзодларнинг белгиланган талаблар ва квота асосида сайланишини ташкил этиш

25 октябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари


V. Қурултойнинг ташкилий масалалари ва ҳужжатларини

тайёрлаш (шу жумладан, тарқатма материаллар)

26.

Қурултойни тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар ҳақида маълумот тайёрлаш


30 октябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси

27.

Қурултойни олиб бориш тартиби лойиҳасини тайёрлаш

30 октябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси


28.

Қурултой ишчи раёсати (президиум) аъзолигига номзодлар рўйхатини тайёрлаш

30 октябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси, Маслаҳат кенгаши


29.

Қурултой котибияти аъзолигига номзодлар рўйхатини тайёрлаш

30 октябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси


30.

Қурултой Таҳрир ҳайъати аъзолигига номзодлар рўйхатини тайёрлаш

30 октябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси


31.

Қурултой кун тартиби ва регламенти лойиҳасини тайёрлаш

30 октябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси


32.

Қурултой қарорлари лойиҳасини тайёрлаш

10 ноябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси, Маслаҳат кенгаши


33.

Ҳаракатнинг ташкилий тузилиши (умумий, Марказий кенгаш, вилоятбўлими кенгаши аппарати) бўйича таклифларни тайёрлаш

10 ноябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси, Маслаҳат кенгаши


34.

Марказий кенгаш, Марказий назорат-тафтиш комиссияси таркибини шакллантириш концепциясини ишлаб чиқиш, номзодлар рўйхатини тайёрлаш

10 ноябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси, Маслаҳат кенгаши


35.

Қурултой куни сценарийси ва хронометражини тайёрлаш

20 ноябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси


36.

Қурултой кунлари дастурини тайёрлаш

20 ноябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси


37.

Қурултойга жойлардан сайланадиган делегатлар сони ва сифати бўйича квотани ишлаб чиқиш

30 октябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси


38.

Қурултойга таклиф этиладиганлар рўйхатини тайёрлаш

30 октябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси


39.

Қурултойнинг ўтиш жойини аниқлаш, делегатларнинг залда жойлашуви схемасини ишлаб чиқиш

15 ноябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси


40.

Қурултой делегатлари учун тарқатма материаллар рўйхатини тайёрлаш, уларни нашрга тайёрлаш ва нашрдан чиқариш

20 ноябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси


41.

Қурултой делегатларининг Тошкент шаҳрига келиш-кетиш жадвалини тайёрлаш

20 ноябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси, Қоракалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўлимлари


VI. Қурултойни тайёрлаш ва ўтказиш

42.

Вилоятлардан келадиган қурултой делегацияларининг ҲаракатнингТошкент шаҳар туман бўлимлари томонидан кутиб олиниши ва жойлаштирилишини ташкил этиш

25 ноябрь

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси, Тошкент шаҳар бўлими


43.

Қурултой бўлиб ўтадиган "Туркистон" саройини тайёрлаш

25 ноябрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси


44.

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ва унинг қурултойига оид шиорлар тайёрлаш ва уларни белгиланган тартибда ўрнатиш

25 ноябрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармаси, "Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси


45.

Қурултой қатнашчилари жойлашган махсус автотранспортлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл ҳаракати назорати ходими ва автотранспорт хизматини ташкил этиш


Қурултой куни

Ички ишлар вазирлиги

46.

"Туркистон" саройи ҳудудида жамоат тартибини сақлашни таъминлаш


Қурултой куни

Ички ишлар вазирлиги

47.

Қурултой иши ва у билан боғлиқ тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш

Қурултой кунлари

Миллий телерадиокомпания, Матбуот ва ахборот агентлиги, ЎзА


48.

Қурултой иштирокчиларининг Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйишини ташкил этиш

Қурултой кунлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси


49.

Қурултой иштирокчиларининг пойтахтимизда мустақиллик йилларида бунёд этилган маданий-маиший ва бошқа эътиборга сазовор жойларга саёҳатини уюштириш

Қурултой кунлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Ўзбектуризм" компанияси, "Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси, Маслаҳат кенгаши


50.

Қурултой делегатлари таркибидан соҳалар бўйича гуруҳлар ташкил этиш ва уларнинг тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан учрашувларини ташкил этиш

Қурултой кунлари

Хотин-қизлар қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар маркази, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва бошқалар


51.

Қурултой иштирокчиларини кузатиш

Қурултой якунида

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги, "Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 41-сон, 412-модда.
















































Время: 0.1962
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск