Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2006 й. 214-сон "Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.10.2006 й.

N 214



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


"Оммавий ахборот воситалари тўғрисида", "Ахборот олиш принциплари ва кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш, уларнинг мустақил ривожланиши учун кафолатлар яратиш, ахборот олиш эркинлиги принципларига риоя этилишини таъминлаш, ҳар бир кишининг ахборотни эркин ва тўсқинликсиз тарқатиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Б. Алимов) уч ой муддатда оммавий ахборот воситаларининг таъсис ҳужжатларини хатловдан ўтказсин, уларни амалдаги қонун ҳужжатларига ва илова қилинаётган Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқлаштирсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида" 2003 йил 30 сентябрдаги 418-сон қарори ва унга илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 93-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 11 октябрдаги

214-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда):


а) 2-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"телерадиоэшиттириш ва телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланган ҳолда маълумотлар узатишга махсус рухсатномалар (лицензиялар)ни расмийлаштириш ишларини ташкил этиш";


б) 6-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда телерадиодастурларни оммавий ахборот воситалари сифатида давлат рўйхатидан ўтказади ва уларни Ягона давлат реестрига киритади";


в) 2-иловада:


6-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"телерадиоэшиттириш ва телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланган ҳолда маълумотлар узатишга махсус рухсатномалар (лицензиялар)ни расмийлаштириш ишларини ташкил этиш";


7-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "телевидение (кабелли, эфир-кабелли телевидение), радиоэшиттириш, электрон-ахборот алоқаси соҳасида фаолият кўрсатувчи тузилмаларни рўйхатдан ўтказиш" сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лицензия битимлари шартларига ва электрон оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этади";


9-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда телерадиодастурларни оммавий ахборот воситалари сифатида давлат рўйхатидан ўтказади ва уларни Ягона давлат реестрига киритади";


г) 4-иловада:


илова номидаги "Давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш)" сўзлари чиқариб ташлансин;


1-банддаги "давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан ўтказиш)" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-банддаги "Давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин;


3-банддаги "давлат рўйхатидан ўтказиш ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

4-банд матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Фаолият турига лицензия олиш учун хўжалик юритувчи субъект Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳга лицензия олиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича ҳужжатларни топширади";


5-банддаги "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


6-банддаги "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


8-банднинг биринчи хатбошидаги "бир ҳафта муддатда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради ва давлат реестрига киритади" сўзлари "қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказади ва уни давлат реестрига киритади" сўзлари билан алмаштирилсин;


9 ва 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Телерадиоэшиттириш соҳасида частота спектридан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 20 декабрдаги 592-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 12-сон, 109-модда) билан тасдиқланган Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"22. Имзоланган протокол асосида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказади";


б) 1-иловада:

"Тадбирлар" устуни бешинчи позициясининг 1-банди матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мурожаат қилади";

"Бажариш муддатлари" устунининг бешинчи позициясидаги "5 кун мобайнида" сўзлари "ғолибнинг ихтиёрига кўра" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" устуни олтинчи позициясининг 1-банди матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказади";

"Бажариш муддатлари" устунининг олтинчи позициясидаги 1 бандидаги "уч кун муддатда" сўзлари "бир ой муддатда" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Матбуот, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 16 августдаги 200-сон қарорига 6-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 46-модда) 1-банди "е" кичик бандининг олтинчи ва еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 41-сон, 415-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 10, 76-модда.






















































Время: 0.1873
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск