ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аудит /

ЎзР 09.12.1992 й. 734-XII-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 09.12.1992 й. 734-XII-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 03.12.2019 й. ЎРҚ-586-сон Қонунидан олдинги таҳрири



10-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказиладиган мажбурий аудиторлик текширувидан бош тортиш хўжалик юритувчи субъектнинг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жазо қўлланилишига сабаб бўлади. Хўжалик юритувчи субъектнинг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жазо қўлланилганидан кейин календарь йил тугагунига қадар мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш хўжалик юритувчи субъектдан энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ундиришга сабаб бўлади. Хўжалик юритувчи субъектнинг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами йигирма фоизидан ортиқ миқдорда жарима ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой мобайнида ойма-ой бўлиб тўлаш имкони берилган ҳолда амалга оширилади. Жариманинг тўланиши хўжалик юритувчи субъектни мажбурий аудиторлик текширувидан ўтишдан озод қилмайди. (ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 18.04.2017 й. ЎРҚ-429-сон Қонунидан олдинги таҳрири



23-модда биринчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


аудиторлик ташкилотининг фаолияти у қайта ташкил этилиши натижасида тугатилганда, унинг ўзгартирилиши бундан мустасно;




ЎзР 20.08.2015 й. ЎРҚ-391-сон Қонунидан олдинги таҳрири



21-модда иккинчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига аудиторлик ташкилоти томонидан риоя этилишини назорат қилади ҳамда уч йилда камида бир марта мазкур масалалар юзасидан текширув ўтказади; (ЎзР 17.09.2007 й. ЎРҚ-110-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда бешинчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Аудиторлик ташкилотлари очиқ турдаги акциядорлик жамияти кўринишидан ташқари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда тузилиши ва ўз фаолиятини қуйидаги мажбурий шартларга риоя этган ҳолда амалга ошириши мумкин:



5-модда бешинчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


аудиторлик ташкилоти устав капиталининг камида эллик бир фоизи мазкур аудиторлик ташкилотининг штатдаги бир ёки бир неча аудиторига тегишли бўлиши керак (аудиторлик ташкилоти - чет эл аудиторлик ташкилотининг филиали ёки шуъба корхонаси тузилган ҳоллар бундан мустасно). Аудитор фақат ўзи ишлайдиган битта аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси, акциядори) бўлиши мумкин; (ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



5-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Аудиторлик ташкилоти бошқа аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси, акциядори) бўлиши мумкин эмас. (ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



16-модда биринчи қисм олтинчи хатбоши а) кичик бандининг олдинги таҳрири


а) ўзлари мулкдори, қатнашчиси, акциядори, кредитори, суғурталовчиси бўлган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан, шунингдек ушбу аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар уларга нисбатан мулкдор, қатнашчи, акциядор ҳисобланадиган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан;



16-модда биринчи қисм олтинчи хатбоши б) кичик бандининг олдинги таҳрири


б) мулкдори, қатнашчиси, акциядори шунингдек бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритиш ҳамда молиявий ҳисоботлар тузиш учун жавобгар бўладиган шахс айни бир пайтнинг ўзида ушбу аудиторлик ташкилотининг мулкдори, қатнашчиси, акциядори бўлган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан; (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонунидан олдинги таҳрири



2-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Аудиторлик фаолияти деганда аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик текширувларини ўтказиш ва ушбу Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган профессионал хизматлар кўрсатиш борасидаги тадбиркорлик фаолияти тушунилади. (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



4-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Аудиторнинг ёрдамчиси сифатида ишланган вақт аудитор малака сертификатини олиш учун зарур бўладиган иш стажига қўшилади.



5-модда бешинчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


аудиторлик ташкилоти устав капиталининг камида эллик бир фоизи мазкур аудиторлик ташкилотининг штатдаги бир ёки бир неча аудиторига тегишли бўлиши керак (аудиторлик ташкилоти - чет эл аудиторлик ташкилотининг филиали ёки шуъба корхонаси тузилган ҳоллар бундан мустасно). Аудитор (аудиторлар) фақат битта аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси, акциядори) бўлиши мумкин; (ЎзР 17.09.2007 й. ЎРҚ-110-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



5-модда бешинчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


аудиторлик ташкилотининг раҳбари фақат аудитор бўлиши керак;



5-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолиятини ўзининг фуқаролик жавобгарлиги хусусидаги суғурта полиси мавжуд бўлган тақдирда аудиторлик хизмати кўрсатиш тўғрисидаги тузилган шартнома асосида амалга оширади.



7-модда биринчи қисм еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ўтказилган аудиторлик текширувлари натижаларига доир аудиторлик хулосалари ва аудиторлик ҳисоботларининг нусхалари аудиторлик ташкилотида мавжуд бўлишини ҳамда уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланишини таъминлаши; (ЎзР 17.09.2007 й. ЎРҚ-110-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



7-модда биринчи қисм ўнинчи хатбошининг олдинги таҳрири


хўжалик юритувчи субъектга унинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари зарар етказганлигини аниқ тасдиқлаб турган фактларни аниқлаган тақдирда бу ҳақда хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбариятига (мулкдорига) маълум қилиши ҳамда аудиторлик ҳисоботига тегишли қайдни киритиши шарт. Зарур холларда аудиторлик текширувининг натижаларини маълум қилиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатнашчиларнинг (акциядорларнинг) умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилиши шарт.



9-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборот тўғрилиги ва қонун ҳужжатларига мослигини аниқлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботини ҳамда у билан боғлиқ молиявий ахборотни аудиторлик ташкилотлари томонидан текширишдир.



13-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Аудиторлик текширувининг буюртмачиси аудиторлик текширувини ўтказишга доир шартномага мувофиқ аудиторлик хизматларининг ҳақини ўз вақтида тўлаши шарт.



16-модда биринчи қисм в) кичик бандининг олдинги таҳрири


в) мазкур хўжалик юритувчи субъектга аудиторлик текшируви қамраб оладиган даврда ушбу Қонун 17-моддаси биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган профессионал хизматлар кўрсатганлар. (ЎзР 17.09.2007 й. ЎРҚ-110-сон Қонуни таҳриридаги кичик банд)



18-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Аудиторлик ҳисоботининг ҳар бир бети аудиторлик текширувини ўтказган аудитор (аудиторлар) томонидан имзоланган бўлиши керак.



18-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Аудиторлик ҳисоботининг шакли ва мазмуни аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари билан белгиланади.



19-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Аудиторлик хулосасининг шакли ва мазмуни аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари билан белгиланади.



21-модда иккинчи қисм саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туради, аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки унинг амал қилишини тугатиш ҳамда лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади, шунингдек лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади; (ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



21-модда иккинчи қисм тў??изинчи хатбошининг олдинги таҳрири


аудиторлар малака сертификатини беради, амал қилишини тугатади ва бекор қилади;



27-модда учинчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлашда иштирок этади.




ЎзР 17.09.2007 й. ЎРҚ-110-сон Қонунидан олдинги таҳрири



3-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар аудитор аудиторлик ташкилотининг штатида турган бўлса ёки аудиторлик ташкилоти у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган бўлса, у аудиторлик текшируви ўтказишга жалб этилиши мумкин.



5-модда бешинчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


аудиторлик ташкилоти устав капиталининг камида 51 фоизи бир ёки бир неча аудиторга тегишли бўлиши керак (чет эл аудиторлик ташкилотининг филиали ёки шўъба корхонаси тузилган ҳолат бундан мустасно);



5-модда бешинчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


аудиторлик ташкилотининг штат бирлиги камида икки аудитордан иборат бўлиши керак;



15-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Аудиторлик текшируви назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ташаббусига кўра аудиторлик ташкилоти томонидан улар ўртасида тузилган хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш юзасидан тузилган шартномага асосан ўтказилади.



21-модда иккинчи қисми учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


аудиторлик ташкилоти лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талабларига ва шартларига риоя этишини назорат қилади;




ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонунидан олдинги таҳрири



10-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш хўжалик юритувчи субъектдан энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ундиришга, шунингдек унинг рахбарини қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортишга сабаб бўлади. Жариманинг тўланиши хўжалик юритувчи субъектни мажбурий аудиторлик текширувидан ўтишдан озод қилмайди.



21-модда иккинчи қисми еттинчи хатбошисининг олдинги таҳрири


қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туради, тугатади ва бекор қилади, шунингдек ушбу маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади;



22-модда матнининг олдинги таҳрири


Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги холларда тўхтатиб турилиши мумкин:

аудиторлик ташкилоти лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талабларини ва шартларини бузганлиги аниқланганда;

аудиторлик ташкилоти махсус ваколатли давлат органининг аудиторлик ташкилотини аниқланган қоидабузарликларини бартараф этишга даъват этувчи қарорини бажармаганда.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор махсус ваколатли давлат органи томонидан аудиторлик ташкилотига ёзма шаклда у қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади.

Махсус ваколатли давлат органи лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган холатларни бартараф этиши учун аудиторлик ташкилотига муддат белгилаши шарт. Кўрсатилган муддат олти ойдан ошиши мумкин эмас.

Аудиторлик ташкилоти лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйишга олиб келган холатларни бартараф этган тақдирда, махсус ваколатли давлат органи кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисдиги тасдиқномани олган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.

Махсус ваколатли давлат органининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисидаги қарорлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.

Махсус ваколатли давлат органининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин. Суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз деб топган тақдирда, махсус ваколатли давлат органи аудиторлик ташкилоти олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади.



23-модда матнининг олдинги таҳрири


Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:

аудиторлик ташкилоти лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;

аудиторлик ташкилоти тугатилганда;

аудиторлик ташкилотининг фаолияти у қайта ташкил этилиши натижасида тугатилганда, унинг ўзгартирилиши бундан мустасно;

аудиторлик ташкилоти лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талабларини ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда;

аудиторлик ташкилоти лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган холатларнинг махсус ваколатли давлат органи белгилаган муддатда бартараф этмаганда;

махсус ваколатли давлат органининг лицензия бериш тўғрисидаги қарори қонунга хилоф эканлиги аниқланганда; (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)


ЎзР 04.04.2006 й. ЎРҚ-28-сон Қонунига мувофиқ 23-модда биринчи қисми саккизинчи хатбоши чиқариб ташланган


лицензиянинг амал қилиш муддати тугаганда; (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)


ЎзР 04.04.2006 й. ЎРҚ-28-сон Қонунига мувофиқ тў??изинчи хатбошиси саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин


суднинг қарорига кўра. (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

Лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор махсус ваколатли давлат органи томонидан аудиторлик ташкилотига ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай асословчи далиллар билан етказилади. Аудиторлик ташкилоти лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия махсус ваколатли давлат органига қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.

Махсус ваколатли давлат органининг лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.

Лицензиянинг амал қилиши лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади.

Махсус ваколатли давлат органининг лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин. Суд лицензиянинг амал қилишини тугатиш асоссиз деб топган тақдирда, махсус ваколатли давлат органи аудиторлик ташкилоти олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади.



24-модда матнининг олдинги таҳрири


Лицензия қуйидаги холларда бекор қилиниши мумкин:

аудиторлик ташкилоти лицензияни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;

лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда;


ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи хатбоши чиқариб ташланган


махсус ваколатли давлат органининг лицензия бериш тўғридаги қарори ноқонунийлиги аниқланганда;


ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонунига мувофиқ бешинчи хатбошиси тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин


агар аудиторлик ташкилоти унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилгани ҳақида хабарнома юборилган (топширилган пайтдан эътиборан уч ой муддат ичида махсус ваколатли давлат органига лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган ёки лицензия шартномасини имзоламаган бўлса;

суднинг қарорига кўра. (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

Махсус ваколатли давлат органининг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилотига ёзма шаклда қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай асословчи далиллар билан етказилади. Аудиторлик ташкилоти лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия махсус ваколатли давлат органига қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.

Махсус ваколатли давлат органининг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.

Бекор қилиш тўғрисидаги қарор лицензия берилган санадан эътиборан амал қилади.

Maxcvc ваколатли давлат органининг лицензияни бекор қилиш тўғрисидига қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин. Суд лицензиянинг бекор қилиш асоссиз деб топган тақдирда, махсус ваколатли давлат органи аудиторлик ташкилоти олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади.



































Время: 0.1517
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск