ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Дорихона муассасалари. Дори-дармонлар ва тиббий мақсадлар учун белгиланган буюмлар /

ЎзР 25.04.1997 й. 415-I-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 25.04.1997 й. 415-I-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 17.09.2009 й. ЎРҚ-222-сон Қонунидан олдинги таҳрири



2-модда иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


дори воситалари - келиб чиқиши табиий ва сунъий бўлган бир ёки бир неча дори моддалари (субстанциялари) ҳамда ёрдамчи моддалар асосида ҳосил қилинган, касалликнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш учун қўллашга рухсат этилган воситалар. Улар жумласига иммунобиологик, радиофармацевтик ва парафармацевтик препаратлар, гомеопатик, ташхис қўйиш ва стерилизация воситалари киради;



2-модда ўн еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


тиббий буюмлар - касалликнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш учун тиббиётда қўлланиладиган буюмлар. Улар жумласига боғлаш ва тикиш материаллари, шприцлар, қон ва инфузион эритмаларни қуйишга мўлжалланган системалар, беморларни парваришлашда қўлланиладиган ашёлар ва материаллар киради.



7-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган дори воситаларини ишлаб чиқариш тақиқланади.



13-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг қалбакиси ёки ғайриқонуний нусхаси бўлган дори воситаларини реализация қилиш тақиқланади. (ЎзР 15.04.1999 й. 772-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



13-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Муддати ўтган дори воситаларини сотиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.



14-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг қалбакиси ёки ғайриқонуний нусхаси бўлган дори воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилиш тақиқланади. (ЎзР 15.04.1999 й. 772-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда учинчи хат бошининг олдинги таҳрири


дори воситалари, тиббий буюмлар ишлаб чиқариш ва улар билан таъминлашга доир фаолият турлари учун лицензия беради;



8-модда матнининг олдинги таҳрири


Дори воситалари лицензияга эга бўлган дорихоналарда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қўллашга рухсат этилган дори воситаларидан (субстанцияларидан) ва ёрдамчи моддалардан тайёрланади. (ЎзР 15.04.1999 й. 772-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



12-модда матнининг олдинги таҳрири


Дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчи корхоналар ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларни фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларга сотиш ҳуқуқига эга.

Улгуржи савдо корхоналари ва ташкилотлари дори воситаларини ва тиббий буюмларни уларни тайёрлаш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган ишлаб чиқарувчилардан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган дори-дармонларни етказиб берувчи бошқа улгуржи савдо корхоналари ва ташкилотларидан, шунингдек хорижий фирмалардан сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчилар, улгуржи савдо корхоналари ва ташкилотлари дори воситаларини, тиббий буюмларни намуналар сифатида ҳам дорихоналарга, даволаш-касалликнинг олдини олиш муассасаларига, бошқа корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга, шунингдек тиббиёт ва фармацевтика ўқув юртларига бериш ҳуқуқига эга. Намуналарни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.




























Время: 0.1973
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск