Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси тўғрисида Намунавий Низом (ЎзР ВМ 13.02.2001 й. 74-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 13 февралдаги

74-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг

ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси (матннинг кейинги ўринларида “бирлашма” деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 декабрдаги 493-сон қарорига мувофиқ фаолият кўрсатади.


2. Бирлашма ҳокимлик томонидан шаҳарлар ва туманларнинг коммунал-фойдаланиш бошқармалари, иссиқлик, сув таъминоти, канализация ҳудудий корхоналари ва ташкилотлари ҳамда коммунал мақсадлардаги бошқа хизматлар фаолиятини мувофиқлаштиришга, аҳолига уй-жой-коммунал хизматларнинг бутун комплексини кўрсатишга, уларни ичимлик сув, марказий иситиш, канализация билан таъминлашга вакил қилинган орган ҳисобланади.


3. Бирлашма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, ҳокимликнинг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


4. Бирлашма юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва банкларда ҳисоб рақамларига эга бўлади.



II. БИРЛАШМАНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


5. Қуйидагилар бирлашманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

аҳолига уй-жой-коммунал хизматлар бутун комплексини кўрсатиш, уларни ичимлик сув, марказий иситиш, канализация билан таъминлаш;

уй-жой-коммунал хўжалиги объектларини мавсумий фойдаланишга тайёрлаш ишларини амалга ошириш;

кўп квартирали уйларни тўлиқ таъмирлаш ишларини белгиланган тартибда ташкил этиш;

уй-жой эгалари ширкатларини ҳамда Ягона буюртмачи хизматларини, уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича муқобил пудрат ташкилотларини шакллантириш учун зарур ташкилий-иқтисодий шароитлар яратиш;

маҳаллий бюджет ва ўз маблағлари ҳисобига коммунал объектлар қуриш бўйича буюртмачи функцияларини амалга ошириш;

шаҳарлар ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш ва санитария жиҳатидан тозалаш ишларини ташкил этиш;

шаҳарлар ва туманлар коммунал-фойдаланиш бошқармалари фаолиятини мувофиқлаштириш.



III. БИРЛАШМАНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Бирлашма ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

вилоят ҳудудида уй-жой фондидан фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш, коммунал хизмат кўрсатишни ривожлантириш соҳасида техника сиёсатини шакллантириш ва ўтказиш;

коммунал хўжалигини ривожлантириш концепциялари, истиқбол дастурлари ва схемаларини, тармоқда илмий-техника сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш, коммунал объектлар ва уй-жой фондини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш масалаларида илғор тажрибани ўрганиш ва ёйиш;

комплекс техник-иқтисодий таҳлил асосида тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш-техника ва молия-иқтисодий фаолиятини ташкил этиш;

ҳудудларга хизмат кўрсатиш корхоналарини иқтисодий ривожлантириш прогнозлари ва комплекс дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарини куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, кўп квартирали уй-жойларни тўлиқ таъмирлаш ишларини белгиланган тартибда ташкил этиш;

маҳаллий бюджет, ўз маблағлари, банк кредитлари ва бошқа манбалар ҳисобига коммунал мақсадлардаги объектларни лойиҳалаш ва қуриш бўйича аниқ рўйхатларни тайёрлаш ва тасдиқлаш, буюртмачи функцияларини ва уларнинг қурилиши устидан назоратни амалга ошириш;

уй-жой эгаларига, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига уй-жой эгалари ширкатлари ҳамда Ягона буюртмачи хизматлари, уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича муқобил пудрат ташкилотлари ташкил этишда ва уларнинг фаолият кўрсатишида кўмаклашиш ва амалий ёрдам кўрсатиш, уларни шартнома асосида зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва тавсияномалар билан таъминлаш;

шаҳарлар ва туманлар коммунал-фойдаланиш бошқармаларининг, иссиқлик, сув таъминоти ва канализация корхоналарининг атроф муҳитни ва меҳнатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш, сифатли коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш, маиший чиқиндиларни тўплаш, фойдаланиладиган қилиш ва қайта ишлаш, шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг санитария ҳолатини яхшилаш бўйича янги усуллар ва технологияларни жорий этиш ишларини амалга ошириш;

вилоят ҳудудида коммунал хизмат кўрсатишнинг техник даражасини ошириш учун хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида, ҳокимлик билан келишилган ҳолда ташқи иқтисодий алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, хорижий фирмалар, қўшма корхоналар ва республика ташкилотлари билан ҳамкорликнинг янги шаклларини жорий қилиш;

коммунал корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг биргаликдаги сайъ-ҳаракатларини талаб қилувчи моддий-техника таъминоти масалаларини ҳал этишда қатнашиш;

уй-жой эгалари кенгашлари жамоат тузилмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан аҳолининг яшаш шароитларини, коммунал хизмат кўрсатишни яхшилаш ҳамда коммунал ва фойдаланиш хизматлари учун тўловларни тўлиқ йиғиш борасида ўзаро ҳамкорлик қилиш;

бирлашма таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларга бозор муносабатларига ўтишда, уларни акциядорлик ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга айлантиришда кўмаклашиш;

фуқаролар мурожаатларининг ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш;

ҳокимлик топшириғига кўра:

тасарруфидаги ҳудудда аҳолини тоза ичимлик сув ва газ билан таъминлаш учун сув қувурлари ва газ тармоқларини ривожлантириш бўйича мақсадли давлат дастурларини амалга ошириш;

тасарруфидаги ҳудудда коммунал хизматларга тарифларни шакллантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

сув, газ, иссиқлик ва бошқа энергия манбалари сарфини якка тартибда ҳисобга олиш ва тартибга солиш приборларини жорий этиш ишларини амалга ошириш;

тасарруфидаги ҳудудда техник хатловдан ўтказиш бюроси фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бирлашмага юкланган бошқа ваколатларни амалга оширади.



IV. БИРЛАШМАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


7. Бирлашма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

статистика органлари ва ҳокимликдан ўз фаолияти учун зарур бўлган статистик ва бошқа маълумотларни белгиланган тартибда олиш;

бирлашма таркибига кирувчи корхоналар, ташкилотлар ва бошқа тузилмалардан статистика, бухгалтерия ҳисоботларини ва бошқа ҳисоботларни олиш ва кўриб чиқиш;

ўз ваколати доирасида мутахассисларни ўқитиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ҳамда кадрлар малакасини оширишни ташкил этиш;

ҳокимлик билан келишилган ҳолда, белгиланган тартибда хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тузилмалар ташкил этиш;

минтақада уй-жой-коммунал хизмат кўрсатишни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.



V. ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Бирлашма ўзига юкланган вазифаларнинг ва унинг ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



VI. БИРЛАШМАНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ


9. Бирлашма таркибига шаҳарлар, туманлар, шаҳарлардаги туманлар коммунал-фойдаланиш бошқармалари, уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш бўйича Ягона буюрт-мачи хизматлари, вилоят сув қувурлари  канализация, иссиқлик энергияси хўжаликлари, минтақа ҳудудида жойлашган, юқорида кўрсатиб ўтилган бошқармалар таркибига кирмайдиган аҳолига коммунал-фойдаланиш хизмати кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотлар киради, “Ўзкоммунхизмат” агентлиги таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлардан ташқари.

Бирлашма таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар ўз хўжалик мустақиллигини ҳамда юридик шахс ҳуқуқини сақлаб қолади.



VII. БИРЛАШМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Бирлашма Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига бўйсунади.

Ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмасини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан лавозимга тайинланадиган ва бирлашмага якка бошчилик асосида раҳбарлик қиладиган бошлиқ бошқаради. 11.Бошлиқ бирлашманинг бутун фаолиятига раҳбарлик қилади ва бирлашма ишларини ташкил этади, бирлашма ишлари натижалари учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари олдида жавоб беради.


12. Бошлиқ ишончномасиз бирлашма номидан иш кўради, давлат ҳокимияти ва бошқаруви барча органларида, корхоналарда, ташкилотларда унинг номидан вакиллик қилади, бирлашма мол-мулкини белгиланган тартибда тасарруф этади, шартномалар тузади, ишончномалар беради, банкларда ҳисоб рақамлари очади, молия, ҳисобот ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни имзолайди; ҳокимлик билан келишилган ҳолда тузилмани ва штатлар жадвалини тасдиқлайди; бирлашма аппарати таъминоти харажатлари сметасини, унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни ва лавозим йўриқномаларини тасдиқлайди.


13. Бошлиқ ўз ваколати доирасида бирлашма барча ходимларининг, шунингдек таркибий бўлинмаларининг бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.


14. Бирлашма бошлиғи бирлашма ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, тасарруфидаги корхоналар раҳбарларини, тегишли ҳокимликларнинг тақдимномасига кўра эса  шаҳарлар (шаҳарлардаги туманлар) ва туманлар коммунал-фойдаланиш бошқармалари раҳбарларини лавозимга тасдиқлайди.


15. Коммунал хизмат кўрсатишни ривожлантириш ва яхшилаш масалаларини кўриб чиқиш, тармоқ корхоналарининг мувофиқлаштирилган ҳолда ишлашини таъминлаш учун бирлашма ҳузурида бирлашма таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари кенгаши тузилади. Кенгашга минтақада коммунал хизматлар кўрсатувчи бошқа корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳам киришлари мумкин. Бирлашма раҳбари айни бир вақтда раҳбарлар кенгашининг раиси ҳисобланади.

Раҳбарлар кенгаши фаолиятини тартибга солувчи низомни кенгаш раиси тасдиқлайди.


16. Бирлашмани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


























Время: 0.2056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск