ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Хусусийлаштирилган корхоналарни бошқариш /

Давлат корхоналари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.10.2006 й. 215-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 16 октябрдаги

215-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат корхоналари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат корхонасининг ҳуқуқий мақомини, давлат корхонасини, унинг филиаллари ва ваколатхоналарини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти хусусиятларини, муассиснинг, ижро этувчи органнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, давлат корхонаси билан унинг муассиси ўртасидаги мулкий муносабатларни белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


давлат корхонаси - давлат мулкидаги, ўзига тезкорлик билан бошқариш учун берилган мулк негизида ташкил этилган давлат унитар корхонаси шаклидаги тижорат ташкилотидир, у ўзига биркитилган мулкдан қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, мулкдорнинг (ёки унинг топшириғига кўра у ваколат берган давлат органи - муассиснинг) топшириқларига ҳамда эгалик қилиш ҳуқуқидаги мулкнинг мақсадига мувофиқ мулкдан фойдаланишни ва уни тасарруф этишни амалга оширади;


давлат корхонасининг муассиси (кейинги ўринларда муассис деб аталади) - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг томонидан ваколат берилган давлат органлари.

3. Давлат корхонаси алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан валюта ҳисоб рақамларига, рамзи, штамплари ва бланкаларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўзининг фирма номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади. Давлат корхонасининг фирма номида "давлат корхонаси" сўзлари бўлиши керак.

Давлат корхонаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.


4. Давлат корхонаси муассис розилиги билан қонун ҳужжатларига мувофиқ тижорат ташкилотлари, шунингдек уларда юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотлар қатнашчиси (аъзоси) бўлиши мумкин.

Давлат корхонаси давлатнинг бошқа корхонаси муассиси бўлишга ҳақли эмас.



II. ДАВЛАТ КОРХОНАСИНИ ТАЪСИС

ЭТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


6. Давлат унитар корхоналари истисно ҳолатларда фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан ташкил этилиши мумкин.

7. Давлат корхонаси, агар уни ташкил этиш тўғрисидаги қарорда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, фаолият кўрсатиш муддати чекланмаган ҳолда ташкил этилади.


8. Муассис томонидан тасдиқланган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли давлат органларида рўйхатга олинган устав давлат корхонасининг таъсис ҳужжати ҳисобланади.


9. Давлат корхонаси уставида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

фирма номи, жойлашган жойи (почта манзили);

фаолиятининг предмети ва мақсади;

давлат корхонаси фаолиятини бошқариш тартиби;

устав фондининг миқдори, уни шакллантириш тартиби ва манбалари;

устав фондини кўпайтириш ва камайтириш тартиби;

ушбу Низомнинг 17-бандига мувофиқ мулкни тасарруф этиш шартлари;

даромад (фойда)ни тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби;

захира фондини ва бошқа фондларни ташкил этиш тартиби;

кузатув кенгаши ва раҳбарнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

йиллик ҳисоботларни тузиш, текшириш ва тасдиқлаш тартиби;

кузатув кенгаши таркибида ташкил этиладиган қўмиталар ва уларнинг вазифалари;

давлат корхонасини қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби.

Жамият уставида қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар бўлиши мумкин.


10. Давлат корхоналари давлат рўйхатидан ўтказилгандан, тегишли кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилгандан кейин бир ҳафта муддатда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига ёки унинг ҳудудий бошқармасига:

давлат корхонаси ташкил этиш тўғрисидаги қарорнинг;

корхонанинг рўйхатдан ўтказилган устави нусхасини тақдим этадилар.

Кўрсатиб ўтилган корхоналар устав фондини шакллантириш тугагандан кейин бир ҳафта муддатда тегишли равишда Давлат активларини бошқариш агентлигига ёки унинг ҳудудий бошқармаларига давлат мулкини топшириш-қабул қилиб олиш ҳужжатлари нусхаларини ҳам тақдим этадилар.

11. Давлат корхонаси уставига ўзгартиришлар муассиснинг қарорига кўра киритилади ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.

Давлат корхонаси уставга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда бу тўғрида тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигини ёки унинг ҳудудий бошқармасини хабардор қилиши шарт.


II-I. ДАВЛАТ КОРХОНАСИНИ БОШҚАРИШ

11-1. Муассис, кузатув кенгаши ва ижроия органи (раҳбар) давлат корхонасининг бошқарув органларидир.

Кузатув кенгашнинг фаолияти, унинг аъзоларига қўйиладиган талаблар мазкур Низом ва муассиснинг қарори билан тасдиқланадиган корхонанинг кузатув кенгаши тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.



III. МУАССИСНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


12. Муассис қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга;

давлат корхонаси фаолиятининг мақсади, предмети, турларини белгилаш;

ўзи таъсис этган давлат корхонаси уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

давлат корхонаси раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муддатидан олдин тўхтатиш;

давлат корхонасини қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансларини тасдиқлаш;

давлат корхонаси мулкига оид битишувларни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиш;

давлат корхонасининг ортиқча, фойдаланилмаётган ёхуд белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган мулкини олиб қўйиш ва уларни тасарруф этиш;

зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасига давлат корхонасини хусусийлаштириш ёки давлат тасарруфидан чиқариш бўйича таклифлар киритиш;

давлат корхонасига етказилган зарарларни ундириш тўғрисида давлат корхонаси раҳбари ва кузатув кенгаши аъзоларига нисбатан даъво тақдим этиш;

кузатув кенгашини тузиш, унинг аъзоларини тайинлаш ва ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

давлат корхонасининг молиявий йил якунлангач олти ойдан кеч бўлмаган муддатда тақсимланадиган соф фойдасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтириладиган ажратмадан ташқари қоладиган қисмини олишга.

13. Муассис қуйидагиларга мажбур:

давлат корхонаси раҳбарини тайинлаш, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг билан меҳнат шартномаси тузиш;

давлат корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб уч ой мобайнида корхонанинг устав фондини унга давлат мулкини тезкорлик билан бошқариш учун бериш йўли билан шакллантириш;

ҳар йили ижро этувчи орган фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткични назарда тутувчи корхонанинг бизнес-режасини тасдиқлаш, ҳар йили камида бир марта ижро этувчи органнинг унинг бажарилиши ҳақидаги ҳисоботини эшитиш;

бозор қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари миқдоридан ошадиган мол-мулкини ушбу Низомнинг 17-бандига мувофиқ мулкни тасарруф этиш учун давлат корхонасининг ижро этувчи органига рухсатномалар бериш тўғрисидаги қарорни тегишли равишда Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси билан келишиш;

корхонага берилган давлат мулкидан мақсадли фойдаланилишини ва сақланишини, шунингдек унинг бегоналаштирилишини назорат қилиш;

давлат унитар корхоналарининг йиллик йиғилиши йил тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилиши ва давлат бюджетига ажратмаларни соф фойдани тақсимлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан 60 кундан кечиктирмай тўлаш.


III-I. ДАВЛАТ КОРХОНАСИ КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

13-1. Давлат корхонасининг кузатув кенгаши корхонанинг бошқарув органи ҳисобланади ва унинг фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, ушбу Низом ва корхонанинг устави билан муассис ваколати доирасига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.


13-2. Кузатув кенгаши аъзоларининг сони давлат корхонаси устави билан белгиланиб, уч кишидан кам бўлмаслиги, шунингдек, умумий сони тоқ сондан иборат бўлиши лозим.

Кузатув кенгаши муассис томонидан уч йил муддатга тайинланади.


13-3. Кузатув кенгаши қуйидаги ваколатларга эга:

давлат корхонаси раҳбарини тайинлаш ва лавозимдан озод этиш бўйича таклифларни муассисга киритиш;

давлат корхонаси раҳбари номзодига қўйиладиган малака талабларини (маълумоти, тижорат, молия ва соҳавий тажриба ҳамда бошқаларни) белгилаш;

давлат корхонаси раҳбари ўринбосарларини тайинлаш ва уларни лавозимдан озод этиш;

давлат корхонасининг ички аудит хизмати тўғрисидаги низомини тасдиқлаш, ички аудит хизмати ходимларини тайинлаш, уларни лавозимдан озод этиш;

давлат корхонаси раҳбари ва ички назорат органларининг, шу жумладан, корхона томонидан амалга оширилган харидлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;

давлат корхонаси асосий (уставдаги) фаолияти билан боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган шуъба хўжалик жамиятлари ҳамда филиаллари (ваколатхоналари) фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш;

давлат корхонасини бошқариш сиёсатини тасдиқлаш;

давлат корхонасининг бизнес-режасини маъқуллаш ва тасдиқлаш учун муассисга киритиш ҳамда унинг ижросини назорат қилиш;

давлат корхонасининг ташкилий тузилмаси, ривожлантириш дастури, уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори, бошқа юридик шахслардаги иштироки бўйича таклифларни муассисга киритиш;

ҳомийлик хайриялари, шу жумладан пул маблағларини беғараз ўтказиш (олиш) тўғрисида муассис томонидан ва қонунчиликда белгиланган доирада қарор қабул қилиш;

давлат корхонасининг молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш (мажбурий аудиторлик текшируви бундан мустасно), аудиторлик ташкилотини белгилаш, унинг хизматларига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

давлат корхонаси молиявий ҳисоботларини дастлабки тарзда тасдиқлаш;

корпоратив маслаҳатчи хизматини ташкил этиш, унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш ва корпоратив маслаҳатчини тайинлаш;

давлат корхонаси устави ёки муассиснинг қарори билан белгиланган ҳолларда давлат корхонаси мол-мулкини олиш ёки бегоналаштириш билан боғлиқ йирик битимлар тузиш, бино ва иншоотлар (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган), шунингдек, давлат корхонасига тегишли акцияларни (улушларни) бегоналаштириш билан боғлиқ битимлар бундан мустасно;

корхона фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай масалалар бўйича ҳисобот, ҳужжатлар ва маълумотлардан эркин фойдаланиш ҳамда кузатув кенгашига юкланган вазифаларни бажариш учун уларни талаб қилиб олиш;

давлат корхонаси устави ва кузатув кенгаши тўғрисидаги низомга ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.


13-4. Кузатув кенгаши ваколатига тегишли бўлган масалалар корхона раҳбарининг ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.


13-5. Давлат корхонасининг кузатув кенгаши аъзоси унга юкланган функцияларни бажариш учун зарур вақт ажратиши, ўзига юкланган мажбуриятларни виждонан бажариши ва қарор қабул қилишда давлат корхонаси манфаатларини назарда тутиши лозим.

Давлат корхонасининг кузатув кенгаши ҳар чоракда ижро этувчи органнинг корхона бизнес-режасининг бажарилиши ҳақидаги ҳисоботини эшитиб бориши ҳамда уни ижросини назорат қилиши керак.


13-6. Кузатув кенгаши аъзолари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ муассис олдида жавоб берадилар.



IV. ДАВЛАТ КОРХОНАСИНИНГ МУЛКИ


14. Давлат корхонасининг мулки:

муассис томонидан давлат корхонасига тезкор бошқариш ҳуқуқи билан биркитилган мулк;

давлат корхонасининг ўз фаолиятидан олинган даромадлари, шунингдек, давлат корхоналарининг бошқа жамият устав фондидаги улуши бўйича дивиденд;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.

Давлат корхонаси мулкининг қиймати корхонанинг мустақил балансида акс эттирилади.


15. Ташкил этилган давлат корхонасида давлат мулкини тезкор бошқариш ҳуқуқи топшириш-қабул қилиб олиш далолатномаси корхона раҳбари ва муассис томонидан имзоланган вақтдан бошлаб пайдо бўлади.


16. Давлат корхонаси мулки бўлинмас мулк ҳисобанади ва қўшилган ҳиссалар (улушлар, пайлар) бўйича, шу жумладан, давлат корхонаси ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас.


17. Давлат корхонаси мулкини тасарруф этиш қуйидаги ҳолларда давлат корхонасининг ижро этувчи органи томонидан муассис билан келишган ҳолда амалга оширилади:

асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага топшириш;

хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиш;

мулкни давлат корхонаси фаолияти мақсадларига мувофиқ бўлмаган бошқача тарзда тасарруф этиш.

Бунда бино ва иншоотларни (шу жумладан қурилиши тугалланмаганларни), шунингдек давлат корхонасига тегишли акцияларни (улушларни) сотиш Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалга оширилади. Бино ва иншоотларни (шу жумладан қурилиши тугалланмаганларни), шунингдек давлат корхонасига тегишли акцияларни (улушларни) сотишдан тушган маблағлар, уларни сотиб олиш манбаларидан қатъи назар, давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинган маблағлар тарзида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тақсимланади.


V. ДАВЛАТ КОРХОНАСИ РАҲБАРИНИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


18. Давлат корхонаси раҳбари давлат корхонасининг якка ижро этувчи органи ҳисобланади ва корхона олдига қўйилган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этади, корхона номидан ишончномасиз фаолият кўрсатади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди, давлат корхонаси номидан битишувларни белгиланган тартибда амалга оширади, ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномаларини тузади, ўзгартиради ва тўхтатади, буйруқлар чиқаради, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради.

Давлат корхонаси ходимларининг штат бўйича сони ва уларнинг иш ҳақи миқдорлари раҳбар томонидан муассис билан келишган ҳолда тасдиқланади.


19. Давлат корхонаси раҳбари муассис ва кузатув кенгаши олдида корхона уставида белгиланган тартибда корхона фаолияти тўғрисида ҳисоб беради.

20. Давлат корхонасининг раҳбари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва вазифаларини бажаришда давлат корхонаси манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиши керак ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловларнинг, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши, меҳнат ҳуқуқлари ва муносабатларидан ҳамда уларга тенглаштирилган тўловлардан келиб чиқадиган барча талабларнинг қондирилиши, ишлаб чиқариш фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган эҳтиёжлар учун пул маблағларининг ўтказилмаганлиги, ўзининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли, шу жумладан корхонага берилган давлат мулки йўқолган тақдирда, давлат корхонасига етказилган зарарлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.


VI. ДАВЛАТ КОРХОНАСИНИНГ ФИЛИАЛЛАРИ

ВА ВАКОЛАТХОНАЛАРИ


21. Давлат корхонаси муассис билан келишув бўйича, қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда филиаллар ташкил этиши ва ваколатхоналар очиши мумкин.

Филиал ёки ваколатхона ташкил этилгандан кейин бир ҳафта муддатда давлат корхонаси бу тўғрида Ўзбекистон Республикасининг Давлат активларини бошқариш агентлигини (унинг ҳудудий органини) хабардор қилиши шарт.

22. Давлат корхонасининг филиаллари ва ваколатхоналари уларни ташкил этган давлат корхонаси номидан, давлат корхонаси томонидан тасдиқланган низомлар асосида фаолият кўрсатади ва уни ташкил этган давлат корхонаси мулкига эга бўлади.


23. Давлат корхонаси филиали ёки ваколатхонаси раҳбари давлат корхонасининг раҳбари томонидан муассис билан келишган ҳолда тайинланади ва унинг ишончномаси асосида фаолият кўрсатади. Филиал ёки ваколатхона раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси тўхтатилган тақдирда ишончнома давлат корхонаси раҳбари томонидан бекор қилиниши керак.



VII. ДАВЛАТ КОРХОНАСИНИНГ ФОЙДАСИ


24. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига барча солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан, шунингдек, давлат корхонасининг соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва муассисга ажратмалардан кейин давлат корхонасида қоладиган соф фойда корхона ихтиёрида қолади ва ундан муассиснинг қарорига биноан фойдаланилади.

25. Давлат корхонаси ўз ихтиёрида қоладиган соф фойда ҳисобига корхона уставида назарда тутилган тартибда ва муассис томонидан тасдиқланадиган миқдорларда захира фонди ва бошқа фондларни ташкил этиши мумкин.



VIII. ДАВЛАТ КОРХОНАСИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


26. Давлат корхонаси ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб беради. Муассис корхона мулки етарли бўлмаганда давлат корхонаси мажбуриятлари бўйича субсидиар тартибда жавоб беради.


27. Давлат корхонаси муассиснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.


28. Давлат корхонасининг филиали ва ваколатхонаси мажбуриятлари бўйича уларни ташкил этган давлат корхонаси жавоб беради.



IХ. ДАВЛАТ КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


29. Давлат корхонаси ҳисобот даври тугагач, ваколатли органларга молиявий ҳисоботни ва рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг белгиланган тартибда давлат томонидан сақлашга берилиши учун жавоб беради.


30. Давлат корхонаси фаолиятини хўжалик юритувчи орган сифатида назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муассис ва бошқа ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.



Х. ДАВЛАТ КОРХОНАСИНИ ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


31. Давлат корхонаси муассис қарорига кўра, тегишли равишда Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси билан келишган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёхуд суд қарорига биноан қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 42-сон, 417-модда.
































Время: 0.1646
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск