ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Аудит / Ички аудит /

Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.10.2006 й. 215-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 16 октябрдаги

215-сон қарорига

2-ИЛОВА



Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон қарорига мувофиқ активларининг баланс қиймати 1 млрд. сўмдан ортиқ бўлган корхоналарда, шунингдек активларнинг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларида ички аудитни ташкил этишга қўйиладиган ягона талабларни ҳамда унинг ишини ташкил этишнинг методологик асосларини белгилайди.

Мазкур Низом талаблари тижорат банкларига ва бюджет ташкилотларига татбиқ этилмайди.


2. Мазкур Низом мақсадлари учун қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


ички аудит - корхона бошқарувининг ижро этувчи органи ва таркибий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатларига ва ички ҳужжатларга риоя қилинишини текшириш ва мониторинг олиб бориш йўли билан улар ишини назорат қилиш ва баҳолаш, маълумотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттирилишининг тўлиқлилиги ва ишончлилигини таъминлаш, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва таомиллари, активларнинг сақланиши ҳамда корпоратив бошқариш принциплари жорий этилиши бўйича корхона таркибий бўлинмасининг (ички аудит хизмати) фаолияти;


ички аудит хизмати - мазкур Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда корхона Кузатувчи кенгашининг қарори билан ташкил этиладиган корхонанинг ички аудитни амалга оширадиган таркибий бўлинмаси.



II. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


3. Қуйидагилар ички аудит хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:

кузатувчи кенгашни ишончли ахборот билан таъминлаш ва ички аудит амалга оширилиши натижалари бўйича корхона фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлаш;

ички аудит жараёнида аниқланадиган камчиликларни бартараф этиш юзасидан корхона бошқарув органларига тавсияларни тезкорлик билан киритиш, уларнинг бартараф этилишини назорат қилиш.


4. Қуйидагилар ички аудит хизматининг асосий функциялари ҳисобланади:

ҳар йили корхонанинг кузатувчи кенгаши томонидан тасдиқланадиган режага мувофиқ мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган йўналишлар бўйича тегишли текширишлар ўтказиш йўли билан ички аудитни амалга ошириш (ҳар чоракда ва ҳисобот йили якунлари бўйича);

тузиладиган хўжалик шартномаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертиза ўтказиш;

бухгалтерия ҳисобини юритишда ва молиявий ҳисоботни тузишда корхонанинг таркибий бўлинмаларига методик ёрдам бериш, уларга молия, солиқ, банк қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

техник топшириқларни ишлаб чиқишда, аудиторлик ташкилотларининг таклифларини баҳолашда ҳамда аудиторлик текширишларини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлашда тавсияларни тайёрлашда корхонанинг кузатувчи кенгашига кўмаклашиш;

корхонанинг шуъба хўжалик жамиятлари ички аудит хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш ва заруратга қараб уларнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш.


III. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


5. Ички аудит хизмати қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

ички аудитни амалга ошириш давомида пайдо бўладиган масалалар бўйича корхонанинг ҳужжатларини (раҳбарнинг буйруқлари, фармойишлари, бошқарув органлари қарорлари, маълумотномалар, ҳисоб-китоблар, зарур ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари ва бошқа ҳужжатларни), корхона мансабдор ва масъул шахсларидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар олиш;

ички аудитни ўтказишга кўмаклашиш учун корхонанинг тегишли мутахассисларини жалб этиш.

Ички аудит хизмати қуйидагиларга мажбур:

ички аудитни амалга оширишда мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

мазкур Низомнинг 13-18-бандларида белгиланган талабларга мувофиқ ҳисоботлар тузиш;

молия ва статистика ҳисоботи кўрсаткичларининг ишончлилигини текшириш;

ички аудитни амалга оширишда олинган ахборотнинг маҳфийлигига риоя қилиш;

корхонага унинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари томонидан зарар етказилганидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда бу ҳақда дарҳол корхонанинг кузатувчи кенгашига хабар бериш ва аудиторлик ҳисоботида тегишли ёзувни қайд этиш;

активларни хатловдан ўтказишда ва қонунда белгиланган тартибда унинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилишда иштирок этиш.

Ички аудит хизмати қонун ҳужжатларига ва корхонанинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.



IV. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


6. Ички аудит хизмати ходимлари корхонанинг штатлар жадвалига киритилиши ва ички аудитор сертификатига эга бўлиш шарт.

6-1. Ички аудит хизмати ходимлари корхона кузатув кенгаши ёки муассис (акциядорлар умумий йиғилиши, иштирокчилар умумий йиғилиши) томонидан белгиланадиган тартиб ва шартларга асосан танлов асосида тайинланади.

7. Ички аудит хизмати ходимларининг сони ички аудит мақсадларига самарали эришиш ва вазифаларини ҳал этиш учун етарли бўлиши керак ҳамда корхонанинг кузатувчи кенгаши томонидан сертификацияланган икки нафардан кам бўлмаган ички аудитордан иборат этиб белгиланади.

8. Ички аудит хизматига ички аудитор сертификатига эга бўлган унинг раҳбари бошчилик қилади.

Ҳар йили ички аудит хизмати раҳбари ички аудит хизмати харажатларининг йиллик сметасини тузади ва уни тасдиқлаш учун корхонанинг кузатувчи кенгашига тақдим этади.


9. Ички аудит хизмати ходимларининг касб даражаси тегишли лицензияга эга бўлган таълим муассасаларида мунтазамлилик асосида уларнинг малакасини ошириш воситасида сақланиши керак.


10. Ички аудит хизмати ходимлари корхона кузатувчи кенгаши томонидан ҳар йили аттестациядан ўтказилиши керак.



V. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИНИНГ МУСТАҚИЛЛИГИ


11. Қуйидагилар ички аудит хизмати мустақиллигининг асосий шартлари ҳисобланади:

ички аудит хизмати раҳбарини ва унинг ходимларини лавозимга тайинлаш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш, корхона кузатувчи кенгашининг қарорлари бўйича уларга иш ҳақи миқдорини ва бошқа тўловларни белгилаш;

корхона кузатувчи кенгашига бевосита бўйсуниш.

Ички аудит хизмати ва ташқи аудитор бир-бирларига нисбатан мустақил бўлишлари лозим, шунингдек, ўзаро ахборот алмашишга ва ўзларининг ҳаракатларини мувофиқлаштиришга ҳақли.


VI. ИЧКИ АУДИТ ЎТКАЗИШГА ВА УНИ

ЎТКАЗИШ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА ЙИҒМА

ҲИСОБОТ ТУЗИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


12. Ички аудит:

тасдиқланган бизнес-режа бажарилишини;

корпоратив бошқариш принципларига риоя қилинишини;

бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобнинг ҳолатини;

солиқлар ва йиғимлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланишини;

молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатларига риоя этилишини;

активларнинг ҳолатини;

ички назоратнинг ҳолатини текшириш ва уларнинг мониторингини олиб бориш йўли билан фақат ички аудит хизмати ходимлари томонидан амалга оширилади.

Кузатувчи кенгаш томонидан корхона ихтисосидан келиб чиқиб қонун ҳужжатларига мувофиқ текширишни ўтказишнинг бошқа йўналишлари белгиланиши мумкин.


13. Ўтказилган текширишлар натижалари бўйича бевосита уни ўтказган ходим (ходимлар) томонидан имзоланадиган тегишли ҳисоботлар тузилади.

Бунда:

а) бизнес-режа бажарилишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

унинг бажарилишининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари таҳлили;

унинг бажарилиши таъминланмаган тақдирда айбдор мансабдор шахслар шахсан кўрсатилган ҳолда аниқланган сабаблар баёни;

б) корпоратив бошқариш принципларига риоя қилишни текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

корхона бошқарув органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг самаралилиги, унинг қатнашчилари (муассислар)нинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши таҳлили;

корпоратив бошқариш соҳасида қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари баёни (таъсис ҳужжатларига риоя қилиш, умумий йиғилишлар ва корхона бошқарув органлари мажлислари ўтказилиши, дивидендлар тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши ва ҳоказолар);

в) корхонанинг бухгалтерия ҳисоби ва молия ҳисоботи ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молия ҳисоботини тузишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини баҳолаш;

аниқланган бухгалтерия ҳисоботини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлашнинг белгиланган тартиби бузилишининг тавсифи;

г) солиқлар ва йиғимлар тўғри ҳисобланиши ва тўланишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

тузилган ва тегишли органларга тақдим этилган солиқлар ва йиғимлар ҳисоб-китоби тўғрилигини баҳолаш;

солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш ва тўлашнинг белгиланган тартиби бузилиши ҳолатларини, солиқ солинадиган базани белгилашда четга чиқишларни баён қилиш;

д) молия-хўжалик операцияларини амалга оширишда корхона томонидан қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

корхона томонидан амалга оширилган молия-хўжалик операцияларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини баҳолаш;

ички аудит давомида аниқланган корхона томонидан амалга оширилган молия-хўжалик операцияларининг қонун ҳужжатларига номувофиқлигини баён қилиш;

е) ички назоратнинг ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

ички назорат тизимини ва унинг фаолият кўрсатишидаги мавжуд камчиликларни баён этиш;

корхона таркибий бўлинмаларидаги ижро интизомининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, унинг аниқ ходимлари ишидаги мавжуд камчиликлар.

Активларнинг ҳолатини текшириш натижалари активларни хатловдан ўтказишнинг асосланишини ҳамда уларнинг ҳаракати, амалда мавжудлиги ва сақланиши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.

Шунингдек ўтказиладиган текширишлар бўйича барча ҳисоботларда корхона ижро этувчи органи ва унинг таркибий бўлинмалари фаолияти баҳоланишини, аниқланган четга чиқишлар ва қонунни бузишларни бартараф этишга доир тавсияларни, тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг тўлиқ пакетини ўз ичига оладиган якуний қисм бўлиши керак.


14. Ўтказилган ички аудит якунлари бўйича, мазкур Низомнинг 12 ва 13-бандларига мувофиқ, ички аудит раҳбари томонидан имзоланадиган йиғма ҳисобот тузилади.


15. Йиғма ҳисобот:

таҳлилий қисмни;

якуний қисмни;

тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг тўлиқ пакетини ўз ичига олиши керак.


16. Йиғма ҳисоботнинг таҳлилий қисми мазкур Низомнинг 12 ва 13-бандларига мувофиқ, ички аудит ходимлари томонидан ўтказилган текширишлар натижалари тўғрисидаги умумлаштирилган ахборотни ўз ичига олиши керак.


17. Ҳисоботнинг якуний қисми:

корхонанинг ижро этувчи органи ва таркибий бўлинмалари фаолиятига, шунингдек ликвидлигига умумий баҳони;

аниқланган четга чиқишлар ва қонунни бузишларни бартараф этиш бўйича ички аудит хизматининг тавсияларини ҳамда корхонанинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини оширишга, корпоратив бошқаришни такомиллаштиришга доир умумлаштирилган таклифларни ўз ичига олиши керак.


18. Йиғма ҳисобот ички аудит якунлангандан кейин 10 кун мобайнида тугалланиши зарур.


19. Йиғма ҳисоботлар бевосита корхонанинг кузатувчи кенгашига унинг кўриб чиқиши ва кейинчалик тасдиқлаши учун тақдим этилиши керак. Ҳисоботлар нусхалари тасдиқлангандан кейин корхона ижро этувчи органига тақдим этилиши керак.


20. Корхонанинг ижро этувчи органи ички аудит натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриши шарт.


21. Ички аудит хизмати текшириш давомида аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш, шунингдек умуман корхонанинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва зарур даражада бажарилиши устидан назорат ўрнатиши керак.



VII. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


22. Ички аудит хизмати ходимлари:

ўзлари ўтказган текширишлар натижалари бузиб кўрсатилганлиги;

уларга тақдим этилган ёки улар томонидан хизмат вазифаларининг бажарилиши муносабати билан уларга маълум бўлган корхонанинг сирини ташкил этадиган ахборотнинг маҳфийлигига риоя қилинмаганлиги;

олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилиши таъминланиши учун жавоб берадилар.


23. Ички аудит хизмати аудиторлик текширишлари давомида аниқланган қонунни бузишларни бартараф этиш ва корхонанинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан кўрилган чора-тадбирларга баҳо берилиши учун жавоб беради.


24. Корхонанинг кузатувчи кенгаши ҳар чоракда ички аудит хизматининг текширишлар натижалари тўғрисидаги ҳисоботини эшитади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва корхонанинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан чора-тадбирлар кўради.


24-1. Корхонанинг кузатув кенгаши ички аудит хизмати ходимларини танлов асосида тайинлайди, шунингдек, аудиторлик ёки назорат қилувчи органлар текширувида ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти билан боғлиқ камчиликлар аниқланган тақдирда, уларнинг ваколатини муддатидан олдин тугатади.

24-2. Аудитор ёки назорат қилувчи органлар текшируви натижасига кўра аниқланган корхона ички аудит хизмати фаолияти билан боғлиқ камчиликлар ички аудит хизмати ходимлари (ходими) ваколатини муддатидан олдин тугатишга олиб келади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 42-сон, 417-модда.

























































Время: 0.1493
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск