ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Хусусийлаштирилган корхоналарни бошқариш /

Давлатга тегишли акциялар пакетларини (улушларни) ишончли бошқарувга бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.10.2006 й. 215-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 16 октябрдаги

215-сон қарорига

3-ИЛОВА



Давлатга тегишли акциялар пакетларини (улушларни)

ишончли бошқарувга бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ давлатга тегишли акциялар пакетларини (улушларни) ишончли бошқарувга бериш тартибини белгилайди.

Акциядорлик жамиятларининг давлатга тегишли акциялари пакетлари, бошқа хўжалик жамиятларининг улушлари (кейинги ўринларда давлат активлари деб аталади) давлат манфаатларини таъминлаш учун мазкур Низомга мувофиқ белгиланадиган юридик ва жисмоний шахсларга - ишончли бошқарувчиларга ишончли бошқарувга берилади.


2. Ишончли бошқарувга берилиши керак бўлган давлат активлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари билан бириктирилмаслиги ёхуд исталган бошқа шаклда бегоналаштирилиши мумкин эмас.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг;

Акциядорлик жамиятлари ва компаниялардаги давлатга тегишли акциялар улушларидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш бўйича комиссиянинг;

мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошида кўрсатилган ҳоллардан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарорлари давлат активларини ишончли бошқарувга бериш учун асос ҳисобланади.


II. ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ ИШОНЧЛИ

БОШҚАРУВГА БЕРИШ ТАРТИБОТИ


4. Давлат активлари ваколатли орган томонидан берилган тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахсларга - инвестиция автивларини ишончли бошқарувчиларга ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда - давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ишончли бошқарувга берилиши мумкин.

5. Давлат активларини инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга ишончли бошқарувга бериш танлов асосида амалга оширилади. Танловларни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан белгиланади.

6. Давлат активларини ишончли бошқариш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази билан кўрсатиб ўтилган ҳуқуқни мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ олган шахс ўртасида тузиладиган мазкур Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича шартнома билан ишончли бошқарувга берилади.

Ишончли бошқарувчи - юридик шахс хўжалик жамиятида давлат активларини бошқариш бўйича ўзининг ваколатли вакилини тайинлайди.


7. Ишончли бошқариш шартномаси уни узайтириш имконияти билан бирга бир йил муддатга тузилади ва қуйидагиларни назарда тутиши керак:

томонларнинг номи;

шартнома мавзуси, давлат активлари рўйхати ва тавсифи;

шартноманинг амал қилиш муддати ва уни узайтириш имконияти;

давлатга тегишли акциялар пакетларини бериш тартиби;

мазкур Низомнинг III ва IV бўлимларига мувофиқ томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

ишончли бошқарувчилар томонидан ҳисоботлар тақдим этилиши муддатлари;

ишончли бошқарувга берилган акцияларни бегоналаштириш шартлари;

ишончли бошқарувчини тақдирлаш миқдори ва шакли;

ишончли бошқарув тўхатилган тақдирда давлат активларини оладиган шахс;

томонларнинг жавобгарлиги;

шартнома амал қилишини тўхтатиш учун асослар ва шартлар;

инвестиция активларини ишончли бошқарувчи фаолиятига чекловлар (давлат активлари инвестиция активларини ишончли бошқарувчига берилган тақдирда);

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар.


8. Ишончли бошқарувчига - юридик шахсга ишончли бошқарувга берилган давлат активлари қиймати номинал қиймати бўйича унинг балансдан ташқари ҳисоб рақамларида ҳисобга олинади.


9. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази давлатга тегишли акциялар пакетлари ишончли бошқарувга берилишига шартнома тузилган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечикмай бу ҳақда Давлат қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини хабардор қилади.

10. Давлат қимматли қоғозлар марказий депозитарийси икки иш куни мобайнида:

ишончли бошқарувга берилган давлатга тегишли акциялар пакетлари Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг "депо" ҳисоб рақамида ишончли бошқариш ҳуқуқини олган шахснинг субҳисоб рақамига ўтказилишини;

унинг ишончли бошқарув ҳуқуқини олган шахс томонидан тасарруф этилиши имкониятини истисно этадиган кўрсатиб ўтилган акциялар пакетларини блокировка қилишни амалга оширади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан бошқариладиган, шунингдек ишончли бошқарувга берилган давлатга тегишли акциялар пакетларини сақлаш ва уларни "депо" ҳисоб рақамига ўтказиш бўйича Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси хизматлари учун Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасидан ҳақ тўланади.

Молия вазирлигининг давлат акция пакетларини сақлаш ва уларни "депо" ҳисоб рақамига ўтказиш бўйича Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси хизматлари учун Молия вазирлиги томонидан ҳақ тўланади.


III. ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВЧИНИНГ

МАҚОМИ, ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

12. Ишончли бошқарувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва тузилган ишончли бошқарув шартномаси шартларига мувофиқ ишончли бошқарувга олинган давлат активларига нисбатан барча юридик ва амалий хатти-ҳаракатларни амалга ошириш, бегоналаштириш ва ундан гаров сифатида фойдаланиш бундан мустасно;

тузилган шартнома шартларига ва унга ишончли бошқарувга берилган давлат активлари миқдорига мувофиқ кузатувчи кенгаш аъзоси ва жамият қатнашчиси сифатида ўзининг барча ваколатларидан фойдаланиш;

шартнома шартларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдирланиш давлат активларини ишончли бошқаришни амалга оширадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бундан мустасно.

13. Ишончли бошқарувчи хўжалик жамиятининг ижро этувчи органи томонидан амалга ошириладиган жорий фаолиятга аралашишга ҳақли эмас.


14. Ишончли бошқарувчи қуйидагиларга мажбур:

Давлат активларининг ишончли бошқаруви шартномаси бўйича фойда олувчи ҳисобланган давлатнинг манфаатларини ифодалаш;

ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, фойда ҳажмини кўпайтириш ва уни тақсимлашда давлатнинг манфаатларига риоя қилиш мақсадида давлат активлари миқдори билан бериладиган ҳуқуқлар доирасида ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ хатти-ҳаракатларни амалга ошириш;

корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини яхшилашга йўналтирилган ягона стратегияни амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари олдида, иш ҳақи ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш бўйича унинг томонидан бошқарилаётган корхонанинг қарздорлиги пайдо бўлишига йўл қўймаслик;

ижро этувчи органнинг фаолияти, унинг томонидан бизнес-режа бажарилиши, жамиятнинг молиявий ресурсларидан оқилона фойдаланиш, давлат активлари бўйича ҳисобланган дивидендларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўз вақтида тўлаш устидан зарур даражада назорат қилишни таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;

хўжалик жамияти бошқаруви органларига ёки судга мурожаат қилиш йўли билан давлат активларига нисбатан давлатнинг манфаатлари (ҳуқуқлари) бузилиши бартараф этилишини талаб қилиш, давлат манфаатлари бузилишини бартараф этишга йўналтирилган хатти-ҳаракатларни амалга ошириш;

рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлаш учун ижро этувчи орган томонидан ишлаб чиқаришни замонавий технологиялар асосида реконструкция қилиш ҳамда техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирларини кўриш;

хўжалик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича, иш ҳақи бўйича қарздорлик пайдо бўлганда, шунингдек кетма-кет икки чорак мобайнида бизнес-режа параметрлари бажарилмаганда жамиятнинг кузатувчи кенгашига ижро этувчи орган раҳбарининг ишларини баҳолаш ҳамда у билан меҳнат муносабатларини давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тегишли қарор қабул қилиш учун акциядорлар (қатнашчилар)нинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш масаласини киритиш;

давлат активларини ҳеч бир шаклда бегоналаштирмаслик, бошқа шахсларнинг мажбуриятларини бириктирмаслик ва улардан гаров сифатида фойдаланмаслик;

акциядорлар (муассислар)нинг умумий йиғилиши қарори бўйича реконструкция қилишга, техника билан қайта жиҳозлашга, ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятини ривожлантиришга ва бошқа ишлаб чиқариш эҳтиёжларига йўналтирилган соф фойданинг бир қисмидан мақсадли фойдаланиш устидан мониторинг олиб борилишини таъминлаш;

жамият муассиси (қатнашчиси) бўлган юридик шахсларнинг устав фондларида қатнашиш (таъсис этиш), уларни тугатиш, қайта ташкил этиш бўйича жамиятнинг ниятлари, шунингдек жамиятнинг молия-хўжалик ҳолати, бошланиши жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини ёмонлаштириши ва давлат манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган воқеалар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказини хабардор қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ берилган топшириқлари ва кўрсатмаларини бажариш;

жамиятнинг кузатувчи кенгаши ва қатнашчиларнинг умумий йиғилиши кўриб чиқиши учун киритиладиган масалалар бўйича қонунда белгиланган тартибда овоз бериш сиёсатини Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази билан келишиш;

унга ишончли бошқарувга берилган акциялар пакетлари бегоналаштирилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг билдиришномаси олинганда икки иш куни мобайнида уни Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг "депо" ҳисоб рақамига ўтказиш;

қайта ташкил этиш кунида ўзининг қайта ташкил этилиши факти тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказини хабардор қилиш. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази ҳуқуқий ворис билан ишончли бошқарув шартномасини тузишни рад этган тақдирда давлатга тегишли акциялар пакети икки кун муддатда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказига қайтарилиши керак;

унга юкланган ваколатларни амалга ошириш чоғида унга маълум бўлган маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилмаслик ва улардан давлат манфаатларига зид бўлган мақсадларда фойдаланмаслик;

ҳар чоракда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази томонидан белгиланадиган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказига ҳисобот тақдим этиш.

15. Ишончли бошқарувчи Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази билан келишмасдан хўжалик жамиятининг бошқарув органларида бошқа қатнашчиларнинг вакили бўлиши мумкин эмас.


IV. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА КЎМАКЛАШИШ

ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ

МАРКАЗИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

16. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази қуйидаги ҳуқуқларга эга:

амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган муддатларда давлат активи ишончли бошқарувга берилган корхона фаолияти тўғрисида ишончли бошқарувчидан маълумотлар ва ҳисоботлар олиш;

ишончли бошқарувчига шартнома шартларини бажариш, фойда олувчи - давлат учун нохуш оқибатларни бартараф этиш, шунингдек агар ишончли бошқарувчи ёки унинг ишончли вакили томонидан ушбу зарарлар енгиб бўлмайдиган куч оқибатида юз берганлиги исбот қилинмаса, шартнома шартлари бузилган тақдирда моддий зарар ва бой берилган фойда қопланиши бўйича талаблар қўйиш.


17. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази қуйидагиларга мажбур:

ишончли бошқариш шартномаси зарур даражада бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш;

учинчи шахсларнинг мажбуриятлари бириктирилмаган ва исталган бошқа усул билан бегоналаштирилмаган (доимий равишда ёки вақтинча) давлат активини ишончли бошқарувга бериш;

давлат мулкини бошқариш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказига берилган ҳуқуқларга мувофиқ ишончли бошқарувчи фаолиятига кўмаклашиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда овоз бериш сиёсати бўйича ишончли бошқарувчига кўрсатмалар бериш;

ишончли бошқариш шартномасига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ишончли бошқарувчига мукофот тўлаш;

давлат активларини бегоналаштириш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилинганлиги тўғрисида (олди-сотди шартномаси тузилганлиги ёки Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг давлат активларини бошқа корхонанинг устав фондига бериш тўғрисида буйруғи чиқарилганлиги ҳақида) ишончли бошқарувчини бундай қарор қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда хабардор қилиш.


V. ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВЧИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАҚДИРЛАШ


18. Ишончли бошқарувчига бошқариш хизматлари кўрсатганлик учун тақдирлаш пули асосий ва мукофот пули тарзида тўланади.

Ишончли бошқарувчига асосий тақдирлаш пули чораклар бўйича тақсимлаган ҳолда ёки улар бошқарадиган активлардан олинадиган даромадга нисбатан фоизларда бир йил учун ёзилган суммада белгиланади. Ишончли бошқарувчи оладиган асосий тақдирлаш пулининг умумий миқдори ва хусусиятлари шартномада белгиланади.

Ишончли бошқарувчига мукофот пули йил натижалари бўйича, шартномага мувофиқ тўланади.

Ишончли бошқарувчи фаолиятини тақдирлаш унинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Адлия вазирлиги билан биргаликда белгиланадиган тартиб асосида давлат активларини бошқариши самарадорлигига бевосита боғлиқ ҳолда амалга оширилади.

19. Ишончли бошқарувчи ўзи кузатувчи кенгаши аъзоси бўлган жамият маблағлари ҳисобига қўшимча равишда тақдирланиши мумкин. Ушбу ҳолатда тақдирлаш миқдори жамиятнинг ички норматив ҳужжатлари билан белгиланади.



VI. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


20. Ишончли бошқарувчи:

ўзига ишониб топширилган активларнинг сақланиши;

агар ушбу зарарлар енгиб бўлмайдиган куч ёхуд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг хатти-ҳаракатлари оқибатида юз берганлигини исботлай олмаса, ўз ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарар;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобот ва ахборотнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ишончлилиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.


21. Давлат активларини ишончли бошқаришда давлатнинг манфаатлари тўғрисида зарур тарзда ғамхўрлик қилмаган ишончли бошқарувчи давлат активларини ишончли бошқариш вақтида етказилган зарар ва бой берилган фойдани қонунда белгиланган тартибда давлатга тўлайди.


22. Ишончли бошқарувчи (унинг раҳбари) ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази ўз мажбуриятлари зарур тарзда бажарилмаганлиги учун амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, қуйидаги шаклларда жавоб беради:

ишончли бошқариш шартномасини муддатидан олдин тўхтатиш;

ўзларининг нотўғри хатти-ҳаракатлари оқибатида етказилган зарарни қоплаш (компенсация қилиш) (суд қарорига кўра);

шартнома интизоми бузилганлиги учун ишончли бошқарувчи ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази мансабдор шахсларининг жавобгарлиги;

жавобгарликнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шакллари.



VII. ИШОНЧЛИ БОШҚАРИШ

ҲУҚУҚИНИ ТЎХТАТИШ


23. Ишончли бошқарувчи билан тузилган шартнома қуйидаги ҳолатлар бошланганда тўхтатилиши мумкин:

а) томонлардан бирининг:

шартнома муддати тамом бўлиши;

бошқа томон ўз мажбуриятларини бажармаслиги ёки зарур тарзда бажармаслиги;

жамият ёки ишончли бошқарувчининг қайта ташкил этилиши, тугатилиши, банкрот деб эътироф этилиши;

давлатнинг шартнома бўйича фойда олишни рад этиши, шунингдек ишончли бошқарувчи томонидан ишончли бошқарувни амалга ошириш мумкин эмаслиги сабаби билан ишончли бошқарувчининг бошқаришнинг амалга оширишни рад этиши муносабати билан шартномани тўхтатиш тўғрисида сабаблари асосланган аризаси. Шартнома ариза тақдим этилган пайтдан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин бекор қилинган деб ҳисобланади.

б) давлат активларини бегоналаштириш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилиниши. Ушбу ҳолатда шартнома, шу жумладан:

акциялар пакетларини бошқаришда - давлатга тегишли акциялар пакети Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг олди-сотди шартномаси тузилганлиги тўғрисидаги билдиришномасига мувофиқ ишончли бошқарувчининг "депо" субҳисоб рақамидан Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг ҳисоб рақамига ўтказилган пайтдан бошлаб, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг акциялар пакети (ёки унинг бир қисми) устав фондига берилиши тўғрисида буйруғи чиққан пайтдан бошлаб;

улушларни бошқаришда - Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази томонидан ишончли бошқарувчи олди-сотди шартномаси тузилганлиги, улуш (ёки унинг бир қисми) устав фондига берилганлиги ҳақида Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг буйруғи чиққанлиги тўғрисида хабардор қилинган пайтдан бошлаб:

ишончли бошқарувчи фуқаро вафот этган, у ҳуқуқий лаёқатсиз, ҳуқуқий лаёқати чекланган ёки дом-дараксиз кетган деб эътироф этилган тақдирда бекор қилинган деб ҳисобланади.

Ишончли бошқарувчи билан тузилган шартнома қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича бекор қилиниши мумкин.


24. Ишончли бошқариш шартномасининг амал қилиши тўхтагандан кейин давлат активларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқариш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.






Низомга

ИЛОВА




ишончли бошқаришнинг


давлат активлари (акциялар пакети ёки улушлар)ни


НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ

200__ й. "___" __________

____________ш.

"Фойда олувчи" ҳисобланган давлатнинг манфаатларини ифодалайдиган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази номидан иш кўрувчи, кейинги ўринларда "Марказ" деб аталадиган, Давлатга тегишли акциялар пакетларини (улушларни) ишончли бошқарувга бериш тартиби тўғрисидаги Низом асосида ваколат берилган _______________нинг бош директори бир томондан ва устав асосида ваколат берилган

            


раҳбари (юридик шахслар учун)

лавозими, Ф.И.О.


номидан иш кўрувчи, кейинги ўринларда "Ишончли бошқарувчи" деб аталадиган

          

юридик шахснинг номи (жисмоний шахс - давлатнинг ишончли вакилининг Ф.И.О.)

иккинчи томондан,


нинг


(Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акцияларнинг давлат улушидан самарали фойдаланиш устидан мониторинг олиб бориш бўйича комиссиянинг ёки Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ҳайъатининг)


              

__________даги _____-сон қарори асосида ушбу шартномани (кейинги ўринларда матнда "Шартнома" деб аталади) туздилар.


I. ШАРТНОМА МАВЗУСИ


1. Марказ мазкур Шартноманинг 2-бандига мувофиқ учинчи шахсларнинг мажбуриятлари юкланмаган ёки исталган бошқа усул билан бегоналаштирилмаган (доимий равишда ёки вақтинча) давлатга тегишли


ни Ишончли бошқарувчига ишончли

(акциялар пакети ёки улуш)


  

бошқарувга беради. Ишончли бошқарувчи эса қонун ҳужжатларида ва мазкур Шартномада назарда тутилган ваколатлар доирасида Фойда олувчи манфаатларини кўзлаб


ни ишончли бошқаришни

(акциялар пакети ёки улуш)


    

амалга оширади.

2. Ишончли бошқаришга бериладиган давлатга тегишли _______________


тавсифи:

(акциялар пакети ёки улуш)


       

Корхона:


(кейинги ўринларда Жамият деб аталади)


(корхонанинг номи)


     

Давлатга тегишли


миқдори, устав фондининг __фоизи.


(акциялар пакети ёки улуш)


   

Жами акциялар сони* _____та.


Акциянинг номинал қиймати* _____сўм.


Бошқа тавсифлар ___________________.



II. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ


3. Мазкур Шартнома тузилган санадан бошлаб кучга киради. Шартноманинг амал қилиш муддати - узайтириш ҳуқуқи билан 1 йил.


4. Шартноманинг амал қилиш муддати тамом бўлгандан кейин уни тўхтатиш тўғрисида томонлардан бирининг аризаси мавжуд бўлмаган тақдирда, у мазкур Шартномада назарда тутилган муддатга ва шартларда узайтирилган деб ҳисобланади.

III. ДАВЛАТГА ТЕГИШЛИ


НИ


(акциялар пакети ёки улуш)


ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВГА БЕРИШ ТАРТИБИ

5. Давлатга тегишли акциялар пакетини бериш мазкур Шартнома тузилган пайтдан бошлаб беш иш куни мобайнида Марказнинг топшириғи бўйича акцияларни Ишончли бошқарувчининг "депо" ҳисоб рақамига ўтказиш орқали амалга оширилади

Мазкур Шартнома давлат улуши Ишончли бошқарувчига ишончли бошқарувга ҳақиқатда берилганлигининг тасдиғи ҳисобланади


(акциялар пакетларини ишончли бошқарувга бериш ҳоллари учун)


(улушларни ишончли бошқарувга бериш ҳоллари учун)

6. Мазкур Шартномага мувофиқ Марказ Жамият бошқарув органларида давлат манфаатларини ифодалаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини беради, ишончли бошқарувчи эса қабул қилиб олади

             

(акциялар пакетларини ишончли бошқарувга бериш ҳоллари учун  Марказ томонидан акциялар пакети Марказнинг "депо" ҳисоб рақамидаги Ишончли бошқарувчининг субҳисоб рақамига ўтказилган пайтдан бошлаб, улушларни ишончли бошқарувга бериш ҳоллари учун - мазкур Шартнома тузилган пайтдан бошлаб).

IV. ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВЧИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


7. Ишончли бошқарувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва мазкур Шартнома шартларига мувофиқ ишончли бошқариш учун олинган давлатга тегишли


га нисбатан барча юридик ва амалий

(акциялар пакети ёки улуш)


ҳаракатларни амалга ошириш, бегоналаштириш ва ундан гаров сифатида фойдаланиш бундан мустасно;

унга ишончли бошқарувга берилган


га мувофиқ


(акциялар пакети ёки улуш)


Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоси ва қатнашчиси сифатида ўзининг барча ваколатларидан фойдаланиш;

мазкур Шартнома шартларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдирланиш давлат активларини ишончли бошқаришни амалга оширувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бундан мустасно.

8. Ишончли бошқарувчи қуйидагиларга мажбур:

мазкур давлатга тегишли


ни ишончли бошқариш


(акциялар пакети ёки улуш)


шартномасига мувофиқ Жамиятда Фойда олувчининг манфаатларини ифодалаш;

ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, фойда ҳажмини кўпайтириш ва уни тақсимлашда давлатнинг манфаатларига риоя қилган ҳолда давлатга тегишли


миқдори билан

(акциялар пакети ёки улуш)


бериладиган ҳуқуқлар доирасида ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳаракатларни амалга ошириш;

Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини яхшилашга ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари, иш ҳақи ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича унинг қарздорлиги пайдо бўлишига йўл қўймасликка йўналтирилган ягона стратегияни амалга ошириш;

ижро этувчи органнинг фаолияти устидан зарур назоратни таъминлаш, унинг томонидан бизнес-режа параметрлари бажарилиши, Жамиятнинг молиявий ресурсларидан оқилона фойдаланиш, давлатга тегишли


бўйича ҳисобланган дивидендларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўз

(акциялар пакети ёки улуш)


вақтида тўлаш юзасидан чора-тадбирлар кўриш;

манфаатлари (ҳуқуқлари) бузилишини бартараф этишни талаб қилиш, Жамиятни бошқарув органларига ёки судга мурожаат қилиш йўли билан давлатнинг манфаатлари бузилишини бартараф этишга йўналтирилган ҳаракатларни амалга ошириш;

маҳсулотнинг турлари кенгайишига ва сифати яхшиланишига кўмаклашиш;

рақобатбардошли маҳсулот ишлаб чиқарилишини таъминлаш учун ишлаб чиқаришни замонавий технология асбоб-ускуналари ва технологиялар асосида реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирларини кўриш;

хўжалик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича, иш ҳақи бўйича қарздорлик пайдо бўлганда, шунингдек кетма-кет икки чорак мобайнида бизнес-режа параметрлари бажарилмаганда жамиятнинг кузатувчи кенгашига ижро этувчи орган раҳбарининг ишларини баҳолаш ҳамда у билан меҳнат муносабатларини давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тегишли қарор қабул қилиш учун акциядорлар (қатнашчилар)нинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш масаласини киритиш;

бегоналаштирмаслик, унга бошқа шахсларнинг мажбуриятларини юкламаслик ва ундан гаров сифатида фойдаланмаслик;

акциядорлар (муассислар) умумий йиғилишининг қарори билан реконструкция қилишга, техника билан қайта жиҳозлашга, ишлаб чиқариш, хўжалик фаолиятини ривожлантиришга ва бошқа ишлаб чиқариш эҳтиёжларига йўналтирилган соф фойданинг бир қисмидан мақсадли фойдаланилиши устидан мониторинг олиб борилишини таъминлаш;

юридик шахсларнинг устав фондларида қатнашиш (таъсис этиш) бўйича Жамиятнинг ниятлари, Жамият муассиси (қатнашчиси) бўлган юридик шахсларнинг тугатилиши, қайта ташкил этилиши, шунингдек Жамиятнинг молия-хўжалик ҳолати, бошланиши Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти ёмонлашишига ва давлат манфаатларига зарар етказилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳодисалар тўғрисида Марказни хабардор қилиш;

Марказнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ берилган топшириқлари ва кўрсатмаларини бажариш;

Жамиятнинг кузатув кенгаши ва қатнашчиларининг умумий йиғилиши кўриб чиқиши учун киритиладиган масалалар бўйича қонунда белгиланган тартибда овоз бериш сиёсатини Марказ билан келишиш;

унга ишончли бошқарувга берилган акциялар пакети бегоналаштирилганлиги тўғрисида Марказ билдиришномаси олингандан кейин икки иш кунида акциялар пакетини Марказнинг "депо" ҳисоб рақамига ўтказиш;

ўзининг қайта ташкил этилиши факти тўғрисида қайта ташкил этиш кунида Марказни хабардор қилиш. Марказ ҳуқуқий ворис билан ишончли бошқариш шартномасини тузишни рад этганда давлатга тегишли акциялар пакети икки кун муддатда Марказга қайтарилиши керак;

ўзига юкланган ваколатларни амалга оширишда унга маълум бўлган маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилмаслик ва улардан давлат манфаатларига зид мақсадларда фойдаланмаслик;

Марказ билан келишмасдан Жамиятнинг бошқарув органларида бошқа акциядорлар (муассислар)нинг манфаатларини ифодаламаслик;

ҳар чоракда Марказга Марказ томонидан белгиланган тартибда, муддатларда ва шакл бўйича ҳисобот тақдим этиш.


V. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

9. Ўзбекистон Республикаси Марказ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ишончли бошқарувчидан ушбу Шартномада ва амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган муддатларда Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ва ҳисоботларни олиш;

Ишончли бошқарувчига Шартнома шартларининг бажарилиши, Фойда олувчи учун ноқулай оқибатларни бартараф этиш, шунингдек ушбу Шартноманинг шартлари бузилган тақдирда моддий зарарни ва бой берилган фойдани қоплаш бўйича талаблар қўйиш, агар Ишончли бошқарувчи ёки унинг ишончли вакили томонидан ушбу зарарлар бартараф этиб бўлмайдиган кучлар оқибатида рўй берганлиги исботланмаса.


10. Марказ қуйидагиларга мажбур:

ушбу ишончли бошқарув Шартномасининг зарур даражада бажарилиши бўйича мониторингни амалга ошириш;

Ишончли бошқарувчи фаолиятига Марказга Давлат мулкини бошқариш бўйича берилган ҳуқуқларга мувофиқ кўмаклашиш;

Ишончли бошқарувчига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўрсатмалар юбориш;

Ишончли бошқарувчини ушбу Шартномага мувофиқ ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдирлаш;

Ишончли бошқарувчини давлатга тегишли


ни


(акциялар пакети ёки улуш)


бегоналаштириш тўғрисида белгиланган тартибда қабул қилинган қарор (олди-сотди шартномаси тузилганлиги ёки давлатга тегишли


ни бошқа корхона устав фондига бериш

(акциялар пакети ёки улуш)


тўғрисида Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг буйруғи чиқарилганлиги) ҳақида қарор қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда хабардор қилиш.


VI. ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВЧИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАҚДИРЛАШ


11. Ишончли бошқарувчи фаолиятини тақдирлаш қонун ҳужжатларига ва Жамият уставига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Тартиб асосида амалга оширилади.

12. Ишончли бошқарувчи фаолиятини тақдирлаш қуйидаги шаклларда ва миқдорларда амалга оширилади:


13. Тақдирлаш суммасини тўлаш муддатлари: ________________



VII. АЛОҲИДА ШАРТЛАР


14. Ишончли бошқарувчи қайта ташкил этилган тақдирда Шартнома Марказнинг қарорига кўра унинг ҳуқуқий вориси билан қайта тузилиши мумкин, бунда ушбу Шартнома бўйича барча ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва жавобгарлик ҳуқуқий ворисга ўтади. Марказ ҳуқуқий ворис билан ишончли бошқариш шартномасини тузишни рад этган тақдирда

              

(давлатга тегишли акциялар пакети Марказнинг "депо" ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан 2 кун муддатда қайтарилади)

           

(давлат улуши ушбу Шартнома тўхтатилган вақтдан бошлаб Марказга қайтарилган деб ҳисобланади)

VIII. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


15. Ишончли бошқарувчи:

ўзига ишониб топширилган давлатга тегишли


нинг


(акциялар пакети ёки улуш)


сақланиши учун;

унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарарлар учун, агар ушбу зарарлар енгиб бўлмайдиган кучлар ёхуд Марказ ҳаракатлари оқибатида рўй берганлигини исбот қилмаса;

қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этилаётган ҳисобот ва ахборотнинг ўз вақтидалиги ва ишончлилиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.


16. Агар Ишончли бошқарувчи давлатга тегишли


нинг


(акциялар пакети ёки улуш)


ишончли бошқаришда Фойда олувчининг манфаатлари тўғрисида зарур даражада қайғурмаса,

у Фойда олувчига давлатга тегишли


нинг


(акциялар пакети ёки улуш)


ишончли бошқариш давридаги зарарларни ва бой берилган фойдани тўлайди.


17. Ишончли бошқарувчи (унинг раҳбари) ва Марказ ўз мажбуриятларини зарур даражада бажармаганлиги учун амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, қуйидаги шаклларда жавоб берадилар:

ишончли бошқариш шартномасини муддатидан олдин тўхтатиш;

уларнинг нотўғри ҳаракатлари оқибатида етказилган зарарларни қоплаш (компенсация қилиш) (суд қарорига кўра);

Ишончли бошқарувчи ва Марказ мансабдор шахсларини шартнома интизоми бузилганлиги учун жавобгарликка тортиш;

жавобгарликнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шакллари.

          

18. Ишончли бошқарувчи давлатга тегишли


нинг


(акциялар пакети ёки улуш)


бошқаришда енгиб бўлмайдиган куч ёхуд Марказнинг ҳаракатлари туфайли Марказ манфаатларига етказилган зарар ёки зиён учун жавоб бермайди (агар бу суд тартибида исботланса).


IХ. БОШҚА ҚОИДАЛАР


19. Шартноманинг қўшимча қоидалари томонларнинг келишувига кўра қуйидагиларни ўз ичига олади:

        

       

         

Х. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИШ


20. Ишончли бошқарувчи билан тузилган шартнома қуйидаги ҳолатларда тўхтатилиши мумкин:

томонлардан бирининг шартнома муддатининг тугаганлиги, иккинчи томоннинг ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги, Жамиятнинг қайта ташкил этилиши, тугатилиши, Жамиятнинг ёки ишончли бошқарувчининг банкрот деб эътироф этилиши, Фойда олувчининг шартнома бўйича фойда олишни рад этиши, шунингдек ишончли бошқарувчининг унда ишончли бошқаришни амалга ошириш имконияти йўқлиги сабабли бошқаришни амалга оширишдан воз кечиши муносабати билан шартномани тўхтатиш тўғрисидаги асосланган аризаси олинганда. Шартнома ариза тақдим этилган вақтдан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин бекор қилинган ҳисобланади;

давлатнинг ишончли вакилининг Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан биргаликда ўтказилган аттестация натижаларига биноан аттестациядан ўтолмаган деб эътироф этилганда;

Ишончли бошқарувчи ҳисобланган фуқаро вафот этганда, у муомалага лаёқатсиз, муомалага чекланган ҳолда лаёқатли ёки бедарак кетган деб эътироф этилганда;

давлатга тегишли


бегоналаштирилиши


(акциялар пакети, улушлар (уларнинг бир қисми)


тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилинганда.


Шартнома қуйидаги ҳолларда бекор қилинган ҳисобланади:

      


         

(акциялар пакети берилган тақдирда - давлатга тегишли акциялар пакети ишончли бошқарувчининг "депо" ҳисоб рақамидан Марказнинг ҳисоб рақамига ўтказилган вақтдан бошлаб Марказнинг:

олди-сотди шартномаси тузилганлиги;

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:


(улуш берилган тақдирда - Марказ томонидан Ишончли бошқарувчи:

олди-сотди шартномаси тузилганлиги;

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:




ни


(улуш (ёки унинг бир қисми)



устав фондига бериш тўғрисидаги буйруғи чиқарилганлиги тўғрисида хабардор қилинган вақтдан бошлаб)


      

ни


(акциялар пакети, улушлар (уларнинг бир қисми)



устав фондига бериш тўғрисидаги буйруғи чиқарилганлиги ҳақидаги билдиришномасига мувофиқ)


Ишончли бошқарувчи билан шартнома қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича тўхтатилиши мумкин.



ХI. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ


21. Низолар пайдо бўлган тақдирда томонлар уларни ўзаро келишув асосида ҳал этиш учун бутун саъй-ҳаракатларини ишга соладилар.


22. Ўзаро келишув бўйича ҳал этилмаган низолар суд тартибида ҳал қилинади.

Фойда олувчи:


Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази

______________________________

(юридик манзили)


Ишончли бошқарувчи:

           

____________________________________

(юридик шахснинг номи (шартномани имзолаган шахснинг Ф.И.О., лавозими), жисмоний шахс - давлат ишончли вакилининг Ф.И.О).

            

____________________________________

(юридик шахс учун - юридик манзили, банк реквизитлари, СТИР, жисмоний шахс - давлат ишончли вакили учун - доимий яшаш жойининг манзили, паспортига оид маълумотлар, СТИР).

*) Акциялар пакетлари ишончли бошқарувга берилганда кўрсатилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 42-сон, 417-модда.






































































Время: 0.1664
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск