ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Темирйўл транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.03.2001 й. 108-сон "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.03.2001 й.

N 108



"ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ"

ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИНИ

БОШҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Темир йўл транспортини монополиядан чиқариш ва акциялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 2 мартдаги ПФ-2815-сон Фармонини бажариш юзасидан ва "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг бошқарув тизимини такомиллаштириш, темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларини хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, тармоқ корхоналарини ривожлантириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш учун инвестициялар, шу жумладан хорижий инвестициялар жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси 2001 йил 1 сентябргача "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг юк ва йўловчилар ташиш бўйича ҳудудий дирекциялари ҳамда Оролбўйи бўлимини белгиланган тартибда тугатиш ва уларнинг негизида 1-иловада назарда тутилган функционал таркибий бўлинмалар ва корхоналар ташкил этишга доир комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин.


3. Темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларини монополиядан ва давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда акциялаштириш масалалари бўйича махсус комиссия (Султонов), Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

асосий фондларнинг 2001 йил 1 январдаги ҳолатига кўра қайта баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда 2-иловага мувофиқ корхоналар, ташкилотлар ва таркибий бўлинмаларнинг мол-мулки қиймати ҳисобига 2001 йил 1 июнгача "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг устав фондини шакллантирсинлар. Компаниянинг акциялари эмиссияси проспекти белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши таъминлансин;

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда 3-иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотларни босқичма-босқич очиқ акциядорлик жамиятларига айлантириш чора-тадбирларини амалга оширсинлар;

4-иловага мувофиқ хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги давлатга тегишли улушларни тўлиқ сотсинлар, шу жумладан хусусий мулк сифатида сотсинлар;

5-иловага мувофиқ халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ва ташкилотлар қамда ижтимоий инфратузилма объектлари 2001-2002 йилларда юз фоиз хусусийлаштирилишини, шу жумладан хусусий мулк сифатида сотилишини таъминласинлар.

4. Белгилансинки:

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясини очиқ акциядорлик жамиятига айлантириш жараёнида чиқарилган акциялар давлат мулки ҳисобланади ва сотилмайди ёки бошқача тарзда ўзгага берилмайди, гаровга қўйилиши мумкин эмас, шунингдек иккиламчи қимматли қоғозлар чиқаришни таъминлашга хизмат қилиши мумкин эмас;

мазкур қарорга мувофиқ ташкил этиладиган Ягона диспетчерлик маркази, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг йўллардан фойдаланиш ва уларни сақлаш, энергия билан таъминлаш, сигнализация ва алоқа тизимлари, ташиш ҳужжатларини қайта ишлаш, локомотив хўжалиги, ҳалокат-тиклаш ишлари бўйича функционал таркибий бўлинмалари хусусийлаштирилмайди;

юк ва йўловчилар ташувчи, шунингдек юк жўнатувчилар ва йўловчиларга транспорт-экспедиторлик ва сервис хизматлари кўрсатувчи корхоналар, вокзалларга хизмат кўрсатувчи сервис компаниялари, умумий овқатланиш, туризм, чипталарни уйга етказиб бериш хизматлари кўрсатувчи ва бошқа хизматлар бўйича компаниялар турли ташкилий-ҳуқуқий шаклларда ташкил этилиши мумкин ва улар рақобат асосида фаолият кўрсатадилар;

"Ўзтемирйўлйўловчи"нинг даромадларига "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясида марказлаштирилган тартибда даромад (фойда) солиғи ва қўшилган қиймат солиғи солинади. Кўрсатиб ўтилган норма шунингдек ишлаб чиқариш корхоналари учун белгиланган тўлов ставкалари қўлланилган ҳолда, Республика йўл жамғармасига бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига тўловларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартибига ҳам жорий этилади. Ўзбекистон темир йўллари" давлат акциядорлик компанияси тизимига кирадиган корхоналар ўртасида мол-мулкни бепул беришда даромад солиғи ва қўшилган қиймат солиғи бўйича марказлашган тартибдаги ҳисоб-китобларда қабул қилувчи ва берувчи томонлар фойда солиғи ва қўшилган қиймат солиғи солиш объекти ҳисобланмайди.

7. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2002 йил 1 январгача белгиланган тартибда:

уй-жой фонди ва коммунал соҳанинг муҳандислик коммуникациялари улар жойлашган жойда қабул қилиб олиш-топшириш далолатномалари асосида ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмалари балансларига;

7-иловага мувофиқ объектлар вилоятлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар ихтиёрига берилишини таъминласин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 14 ноябрдаги 551-сон қарорининг 3-банди, 4-бандининг биринчи ва иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                               И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 3 мартдаги

108 - сон қарорига

2-ИЛОВА


МУЛКНИНГ ҚИЙМАТИ "ЎЗБЕКИСТОН

ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ" ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК

КОМПАНИЯСИ УСТАВ ЖАМҒАРМАСИГА

БЕРИЛАДИГАН КОРХОНАЛАР,

ТАШКИЛОТЛАР ВА ТАРКИБИЙ

БЎЛИНМАЛАР РЎЙХАТИ

Йўл хўжалиги бошқармаси

Сигнализация ва алоқа маркази

Электр таъминоти маркази

Локомотивлардан фойдаланиш бошқармаси

Вагон депоси

Ягона диспетчерлик маркази

Ҳалокат-тиклаш бошқармаси

"Темирйўлёнилғитаъмин" бошқармаси

Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси

"Ўзтемирйўлҳисобкитоб"

"Ўзтемирйўлмаштаъмир" корхонаси

"Ўзтемирйўлйўловчи" корхонаси

Тошкент йўловчи ташиш вагонларини таъмирлаш заводи

Статистика, информатика ва ҳисоблаш техникалари маркази

"Ўзбектемирйўлэкспедиция" корхонаси 

"Йўлрефтранс" (рефрижератор вагон депоси)

"Ўзтемирйўлконтейнер" корхонаси

Капитал қурилиш дирекцияси

Компания бинолари ва иншоотларига хизмат кўрсатиш дирекцияси

"Транстрейл" қўшма корхонаси*

"Локколорсинтез" қўшма  корхонаси*

"Интернейшнл" АЖ қўшма корхонаси *

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси

балансидаги мулк қиймати **



*) Устав жамғармаларидаги давлат улушлари қиймати.

**) Тўлиқ сотиладиган ижтимоий инфратузилма объектлари, шунингдек тўлиқ ёки давлатга тегишли улуш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ихтиёрига, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясига ишончли бошқарувга бериладиган мол-мулки қиймати чегириб ташланган ҳолда "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси балансидаги мол-мулкнинг баланс қиймати.






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 3 мартдаги

108-сон қарорига

3-ИЛОВА

"ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ"

ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ

КОРХОНАЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИ

БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ОЧИҚ АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТЛАРИГА АЙЛАНТИРИШ ТАДБИРЛАРИ

Т/р

Корхона номи

Жойлашган жойи

Хусусийлаштириш муддати

Давлатга тегишли акциялар пакети*,

%

1.

"Ўзтемирйўлйўловчи" корхонаси


Тошкент шаҳри

2002 йил

51,0

2.

"Йўлрефтранс" корхонаси


Тошкент шаҳри

2002 йил

51,0

3.

Тошкент йўловчи ташиш вагонларини таъмирлаш заводи


Тошкент шаҳри

2003 йил

51,0

4.

Юк ташиш вагонларини таъмирлаш заводи


Тошкент шаҳри

2003 йил

51,0

5.

"Ўзтемирйўлконтейнер" корхонаси


Тошкент шаҳри

2003 йил

51,0

*) Белгиланган тартибда давлат ишончли вакиллари тайинланган ҳолда корхоналар акциялаштирилгандан сўнг "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси активларига қўшиладиган акциялар пакетлари.





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 3 мартдаги

108-сон қарорига

4-ИЛОВА


АКЦИЯЛАРИНИНГ ДАВЛАТ УЛУШИ

(ПАЙЛАР) 2001-2002 ЙИЛЛАРДА ЭРКИН,

ШУ ЖУМЛАДАН ХУСУСИЙ МУЛК

СИФАТИДА СОТИЛАДИГАН

ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИНГ

РЎЙХАТИ

Т/р

Корхоналар номи

Жойлашган жойи

1.

"Темирйўлиншооттаъмир" ОАЖ

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри

2.

"НГЧ-8" ОАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,

Қўнғирот шаҳри

3.

"Бухоротемирйўлфуқароиншоот-таъмир" ОАЖ

Бухоро вилояти, Когон шаҳри

4.

"Бухоротемирйўлтаъмин" ОАЖ

Бухоро вилояти, Когон шаҳри

5.

"Самарқанд фуқаролар иншоотлари" ОАЖ

Самарқанд шаҳри

6.

"Термизтемирйўлиншоот" ОАЖ

Термиз шаҳри

7.

"Моддий-техника таъминоти" ОАЖ

Тошкент шаҳри

8.

"Йўлдош" ОАЖ

Термиз шаҳри

9.

"Урганч темир йўл уй-жой ва иншоотлар" ОАЖ

Урганч шаҳри

10.

"Темирйўлтаъмин" ОАЖ

Тошкент шаҳри

11.

"Қаршитемирйўлфуқаро-иншооттаъмир" ОАЖ

Қарши шаҳри

12.

"Темирйўлбунёдкор" ОАЖ

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри

13.

"Кўприксоз" ОАЖ

Бухоро шаҳри

14.

"Темирйўлавтотранс" ОАЖ

Тошкент шаҳри

15.

"748-қурилиш-монтаж поезди" ОАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,

Қўнғирот шаҳри

16.

"Қурувчи" ОАЖ

Тошкент вилояти, Чиноз шаҳри

17.

"351-QURILISH-MONTAJ POEZDI" ОАЖ

Тошкент шаҳри

18.

"Фарғона темир йўл таъминоти" МЧЖ

Фарғона вилояти,

Қўқон шаҳри

19.

"Темир йўл фармация" МЧЖ

Тошкент шаҳри

20.

"Береке" ОАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,

Қўнғирот шаҳри

21.

"Темирйўл 3-сон ишчилар таъминоти" ОАЖ

Бухоро вилояти, Когон шаҳри

22.

"Қаршитемирйўлсавдо" ОАЖ

Қарши шаҳри

23.

"Моддий-техника таъминоти" ОАЖ

Қарши шаҳри

24.

"Отчопар" ОАЖ

Қашқадарё вилояти, Қарши тумани

25.

"Темирйўлсавдо" ОАЖ

Наманган шаҳри

26.

"Темирйўлчи" ОАЖ

Самарқанд шаҳри

27.

"Қўқон 2-ишчилар таъминоти бўлими" ОАЖ

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри

28.

"Темирйўл суви" ОАЖ

Урганч шаҳри

29.

"Темирйўлчи" ОАЖ

Тошкент шаҳри

30.

"Бухорогипс" ОАЖ

Бухоро шаҳри





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 3 мартдаги

108-сон қарорига

5-ИЛОВА


ХАЛҚ ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ, ЮЗ ФОИЗ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛАДИГАН,

ШУ ЖУМЛАДАН ХУСУСИЙ МУЛК

СИФАТИДА СОТИЛАДИГАН КОРХОНАЛАР

ҲАМДА ИЖТИМОИЙ ИНФРАТУЗИЛМА

ОБЪЕКТЛАРИ РЎЙХАТИ

Т/р

Корхоналар номи

Жойлашган жойи

Хусусийлаштириш муддати

Халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар

1.

"Новвойхона" хўжалик ҳисобидаги нон заводи

Тошкент шаҳри

2001 йил

2.

Ишчилар таъминоти йўл бирлашмаси давлат савдо-ишлаб чиқариш корхонаси

Андижон шаҳри

2001йил

3.

Давлат савдо-ишлаб чиқариш корхонаси (нон пишириш корхонаси)

Ховос шаҳри

2001 йил

4.

Давлат ишлаб чиқариш-хўжалик корхонаси (нон пишириш корхонаси)

Самарқанд шаҳри

2001 йил

5.

"Темирйўлчи" давлат ишлаб чиқариш-хўжалик корхонаси (нон пишириш корхонаси)

Урганч шаҳри

2001 йил

6.

"Темирйўлчи" давлат ишлаб чиқариш-хўжалик корхонаси (нон пишириш корхонаси)

Бухоро шаҳри

2001 йил

7.

"ШАХ-НАИТ" давлат савдо-ишлаб чиқариш корхонаси

Тошкент шаҳри

2001 йил

Ижтимоий инфратузилма объектлари

8.

"Хўжакент" пансионати

Тошкент вилояти

2002 йил

9.

Стоматология поликлиникаси

Тошкент шаҳри

2001 йил

11.

"Янгиобод" хўжалиги

Тошкент вилояти

2001 йил

     


”Ўзбекистон Республикаси қонунлар тўплами”, 2001 й., 5-сон































Время: 0.1371
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск