ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Хусусийлаштирилган корхоналарни бошқариш /

ЎзР ВМ 19.04.2003 й. 189-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 19.04.2003 й. 189-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 21.07.2023 й. 304-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 3-иловадаги Низом 24-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


24. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисига ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ва асосларда берилган инвестиция активлари бошқарув муассисининг бошқа мол-мулкидан, шунингдек инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси мол-мулки ва ўз инвестиция активларидан ажратилади, уларга инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг мажбуриятлари бўйича ундиришлар қаратилиши мумкин эмас ва ушбу активлар, банкротлик ҳолати вужудга келганда танлов массасига киритилмайди. (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 09.06.2022 й. 323-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Инвестиция активларини ишончли бошқариш Ўзбекистон Республикасининг Капитал бозорини ривожлантириш агентлигида (кейинги ўринларда - Агентлик) инвестиция активларини ишончли бошқарувга лицензия олган тижорат ташкилотлари томонидан шунингдек банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган тижорат банклари билан амалга оширилади. (ЎзР ВМ 14.04.2020 й. 217-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



5-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг ўз моддий активлари миқдори ва унинг томонидан бошқариладиган инвестиция активларининг соф активлари ўртача йиллик қиймати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишув бўйича Агентлик белгилаган тартибда аниқланади. (ЎзР ВМ 14.04.2020 й. 217-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



5-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари ўз моддий активларининг кўрсатилган талабларга мувофиқлиги Агентлик томонидан ҳар чоракда инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан тақдим этиладиган ҳисоботларга мувофиқ назорат қилинади. (ЎзР ВМ 14.04.2020 й. 217-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



7-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


давлат мулки бўлган инвестиция активларига нисбатан - Агентлик. (ЎзР ВМ 14.04.2020 й. 217-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



21-банднинг олдинги таҳрири


21. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан инвестиция декларациялари тузиш қоидалари Агентликнинг норматив ҳужжатлари билан белгиланади. (ЎзР ВМ 14.04.2020 й. 217-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



31-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Давлат активларини бошқарган тақдирда инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси фаолиятини тақдирлаш унинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Агентлик томонидан Адлия вазирлиги билан биргаликда белгиланадиган тартиб асосида бошқариши самарадорлигига бевосита боғлиқ ҳолда амалга оширилади. (ЎзР ВМ 14.04.2020 й. 217-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



34-банднинг олдинги таҳрири


34. Инвестиция фондларининг инвестиция активларини ишончли бошқариш қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлган ҳамда инвестиция фондининг Кузатувчи кенгаши билан шартнома (контракт) тузган ёхуд ушбу Низомда белгиланган тартибда Агентлик томонидан тайинланган инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан амалга оширилади. (ЎзР ВМ 14.04.2020 й. 217-сон Қарори таҳриридаги банд)



35-банднинг олдинги таҳрири


35. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи инвестиция активлари ва инвестиция фондларини ишончли бошқарувчи, инвестиция активларини ва хусусийлаштирилган инвестиция фондини ишончли бошқарувчи ўртасида тузилган шартномага (контрактга), мазкур Низомга, Агентликнинг норматив ҳужжатларига ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ фондлар активларини бошқаришни амалга ошириши шарт. (ЎзР ВМ 14.04.2020 й. 217-сон Қарори таҳриридаги банд)



37-банднинг олдинги таҳрири


37. Инвестиция фонди билан инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ўртасидаги шартнома (контракт) Агентлик томонидан тасдиқланган Фондни бошқариш тўғрисида инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси билан инвестиция фондининг намунавий контрактига ёки фондни бошқариш тўғрисида инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан хусусийлаштирилган инвестиция фондининг намунавий контрактига мувофиқ тузилади. (ЎзР ВМ 14.04.2020 й. 217-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



43-банд л) кичик бандининг олдинги таҳрири


л) Хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари тўғрисидаги низомда белгиланган ҳажмда ва муддатларда Агентликка ҳисобот тақдим этиш. (ЎзР ВМ 14.04.2020 й. 217-сон Қарори таҳриридаги кичик банд)



46-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


унинг натижасида Агентлик томонидан тасдиқланган норматив ҳужжатлар талаблари, шу жумладан активлар тузилмасига қўйиладиган талаблар бузиладиган битишувларни содир этишга; (ЎзР ВМ 14.04.2020 й. 217-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



46-банд ўн биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


фонднинг инвестиция портфелини ташкил этадиган активларини ўз мулки қилиб сотиб олиш, ўз мол-мулкини фонднинг активини ташкил этадиган мол-мулк таркибига бериш; инвестиция активларини ишончли бошқарувчига мукофот пули тўлашда хато аниқланган тақдирда, Агентликнинг норматив ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда инвестиция фонди чиқимларининг белгиланган нормаларидан ортиқча харажатларни тўлаш, пул маблағларини фонд активига қайтариш учун ўз пул маблағларидан фойдаланиш ҳоллари бундан мустасно; (ЎзР ВМ 14.04.2020 й. 217-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 14.04.2020 й. 217-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банднинг олдинги таҳрири


1. Қуйидагилар:


ЎзР ВМ 10.02.2016 й. 33-сон Қарорига мувофиқ иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган


Акциядорлик жамиятининг кузатувчи кенгаши тўғрисидаги Намунавий низом 1-иловага мувофиқ;


Давлатнинг акциядорлик жамиятларидаги ишончли вакили тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;

Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)


ЎзР ВМ 10.02.2016 й. 33-сон Қарорига мувофиқ бешинчи хатбоши ўз кучини йўқотган


Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг раҳбарини ёллаш тўғрисидаги Намунавий меҳнат шартномаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.



4-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


акциялар (улушлар, пайлар)нинг давлат пакетларини бошқариш харажатлари акциялар (улушлар, пайлар)нинг давлат пакетлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушган дивидендларнинг бир қисми ҳисобига, улар бўлмаганда эса - Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобига амалга оширилади. (ЎзР ВМ 19.06.2017 й. 391-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 3-иловадаги Низом 2-бандининг олдинги таҳрири


2. Инвестиция активларини ишончли бошқариш Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказида (кейинги ўринларда матнда "қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи" деб юритилади) инвестиция активларини ишончли бошқарувга лицензия олган тижорат ташкилотлари томонидан шунингдек банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган тижорат банклари билан амалга оширилади. (ЎзР ВМ 13.08.2013 й. 221-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 3-иловадаги Низом 5-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг ўз моддий активлари миқдори ва унинг томонидан бошқариладиган инвестиция активларининг соф активлари ўртача йиллик қиймати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишув бўйича қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи белгилаган тартибда аниқланади. (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 3-иловадаги Низом 5-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари ўз моддий активларининг кўрсатилган талабларга мувофиқлиги қимматли қозозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан ҳар чоракда инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан тақдим этиладиган ҳисоботларга мувофиқ назорат қилинади. (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 3-иловадаги Низом 21-банднинг олдинги таҳрири


21. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан инвестиция декларациялари тузиш қоидалари қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг норматив ҳужжатлари билан белгиланади. (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга 3-иловадаги Низом 31-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Давлат активларини бошқарган тақдирда инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси фаолиятини тақдирлаш унинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Адлия вазирлиги билан биргаликда белгиланадиган тартиб асосида бошқариши самарадорлигига бевосита боғлиқ ҳолда амалга оширилади. (ЎзР ВМ 13.08.2013 й. 221-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 3-иловадаги Низом 37-банднинг олдинги таҳрири


37. Инвестиция фонди билан инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ўртасидаги шартнома (контракт) Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган Фондни бошқариш тўғрисида инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси билан инвестиция фондининг намунавий контрактига ёки фондни бошқариш тўғрисида инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан хусусийлаштирилган инвестиция фондининг намунавий контрактига мувофиқ тузилади. (ЎзР ВМ 13.08.2013 й. 221-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 16.08.2017 й. 638-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 2-иловадаги Низом 5-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


5. Давлатнинг ишончли вакиллари номзодлари бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекслари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази томонидан киритилади. (ЎзР ВМ 13.08.2013 й. 221-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 2-иловадаги Низом 6-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


6. Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази тайинланган давлат ишончли вакили билан акцияларнинг давлат пакетини (улушини) бошқариш юзасидан тегишли шартнома тузади. (ЎзР ВМ 13.08.2013 й. 221-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 2-иловадаги Низом 7-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази томонидан белгиланадиган бошқа вазифалар. (ЎзР ВМ 13.08.2013 й. 221-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 2-иловадаги Низом 10-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказини ўз фаолияти натижалари ва хўжалик жамиятининг молия-хўжалик аҳволи тўғрисида хабардор қилиш; (ЎзР ВМ 13.08.2013 й. 221-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 2-иловадаги Низом 11-банднинг олдинги таҳрири


11. Давлатнинг ишончли вакили тегишли равишда Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси ёки Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази билан келишувсиз хўжалик жамиятининг бошқарув органларида бошқа акциядорларнинг (муассисларнинг, иштирокчиларнинг) вакили бўлиши мумкин эмас. (ЎзР ВМ 13.08.2013 й. 221-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 2-иловадаги Низом 15-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


15. Давлатнинг ишончли вакиллари фаолиятини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекслари ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази томонидан: (ЎзР ВМ 13.08.2013 й. 221-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 2-иловадаги Низом 16-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


16. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан биргаликда ҳар йили давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказади, аттестация натижалари бўйича улар билан шартномани узайтириш мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилинади. (ЎзР ВМ 13.08.2013 й. 221-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 2-иловадаги Низом 17-банднинг олдинги таҳрири


17. Давлатнинг ишончли вакиллари фаолиятини ўрганиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази томонидан ўтказиладиган аттестация натижаларига кўра, ушбу Низомга мувофиқ, ўз мажбуриятларини бажаришни таъминламаган давлатнинг ишончли вакиллари алмаштирилади. (ЎзР ВМ 13.08.2013 й. 221-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга 2-иловадаги Низом 19-банднинг олдинги таҳрири


19. Давлатнинг ишончли вакили ҳар чоракда, шартномада белгиланган муддатларда ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплексларига ҳисобот беради. Ҳисобот қоғозда ва магнит манбаларида тақдим этилади. Белгиланган шаклдаги ҳисобот билан бирга корхонанинг молия-ҳўжалик аҳволини яхшилаш бўйича таклифлар билан биргаликда таҳлилий ахборот тақдим этилади. (ЎзР ВМ 13.08.2013 й. 221-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 19.06.2017 й. 391-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


акциялар (улушлар, пайлар)нинг давлат пакетларини бошқариш харажатлари акциялар (улушлар, пайлар)нинг давлат пакетлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушган дивидендларнинг бир қисми ҳисобига, улар бўлмаганда эса - Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармаси ҳисобига амалга оширилади. (ЎзР ВМ 30.06.2015 й. 173-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 2-иловадаги Низом 13-бандининг олдинги таҳрири


13. Акциялар (улушлар)нинг давлат пакетларини бошқариш харажатлари, шу жумладан, давлатнинг ишончли вакили фаолиятини тақдирлаш харажатлари акциялар (улушлар)нинг давлат пакетлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушган дивидендларнинг бир қисми ҳисобига, улар бўлмаган тақдирда эса - Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармаси ҳисобига амалга оширилади. (ЎзР ВМ 30.06.2015 й. 173-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 3-иловадаги Низом 32-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Акциялар (улушлар)нинг давлат пакетлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушган дивидендлар, улар бўлмаган тақдирда эса - Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармаси давлат активларини ишончли бошқарганлик учун тақдирлаш пули тўлашнинг манбалари ҳисобланади. Инвестиция активларини ва хусусийлаштириш инвестиция фондларини ишончли бошқаришни амалга ошириш билан боғлиқ тақдирлашнинг хусусиятлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. (ЎзР ВМ 30.06.2015 й. 173-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 26.04.2016 й. 122-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 2-иловадаги Низом 10-банд еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


хўжалик жамиятининг бюджетга мажбурий тўловлар, давлат мақсадли жамғармаларига, иш ҳақи бўйича қарзи вужудга келган тақдирда, шунингдек корхонанинг ишлаб чиқариш ва молиявий аҳволи ёмонлашганда жамиятнинг Кузатувчи кенгаши таркибини ва ижро этувчи органини қайта сайлаш мақсадида акциядорларнинг (муассисларнинг, иштирокчиларнинг) навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилиш. (ЎзР ВМ 16.10.2006 й. 215-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 30.06.2015 й. 173-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 2-иловадаги Низом 13-банднинг олдинги таҳрири


13. Акциялар (улушлар)нинг давлат пакетларини бошқариш харажатлари, шу жумладан, давлатнинг ишончли вакили фаолиятини тақдирлаш харажатлари акциялар (улушлар)нинг давлат пакетлари бўйича давлат бюджетига тушган дивидендларнинг бир қисми ҳисобига, улар бўлмаган тақдирда эса - хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобига амалга оширилади. (ЎзР ВМ 14.09.2011 й. 258-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 3-иловадаги Низом 32-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Акциялар (улушлар)нинг давлат пакетлари бўйича давлат бюджетига тушган дивидендлар, улар бўлмаган тақдирда эса - хусусийлаштиришдан тушган умумий маблағлар давлат активларини ишончли бошқарганлик учун тақдирлаш пули тўлашнинг манбалари ҳисобланади. Инвестиция активларини ва хусусийлаштириш инвестиция фондларини ишончли бошқаришни амалга ошириш билан боғлиқ тақдирлашнинг хусусиятлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. (ЎзР ВМ 14.09.2011 й. 258-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 13.08.2013 й. 221-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 2-иловадаги Низом 4-банднинг олдинги таҳрири


4. Давлатнинг ишончли вакиллари Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси ёхуд унинг топшириғига кўра Давлат мулки қўмитаси Ҳайъати томонидан, шу жумладан танлов асосида ҳам тайинланадилар. (ЎзР ВМ 05.05.2004 й. 209-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга 2-иловадаги Низом 6-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тайинланган давлат ишончли вакили билан акцияларнинг давлат пакетини (улушини) бошқариш юзасидан тегишли шартнома тузади. (ЎзР ВМ 16.10.2006 й. 215-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 2-иловадаги Низом 10-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасини ўз фаолияти натижалари ва хўжалик жамиятининг молия-хўжалик аҳволи тўғрисида хабардор қилиш; (ЎзР ВМ 16.10.2006 й. 215-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 2-иловадаги Низом 11-банднинг олдинги таҳрири


11. Давлатнинг ишончли вакили тегишли равишда Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишувсиз хўжалик жамиятининг бошқарув органларида бошқа акциядорларнинг (муассисларнинг, иштирокчиларнинг) вакили бўлиши мумкин эмас. (ЎзР ВМ 16.10.2006 й. 215-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 2-иловадаги Низом 16-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


16. Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан биргаликда ҳар йили давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказади, аттестация натижалари бўйича улар билан шартномани узайтириш мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилинади. (ЎзР ВМ 14.09.2011 й. 258-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 2-иловадаги Низом 16-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказиш тартиби Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси билан келишган ҳолда Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланади. (ЎзР ВМ 05.05.2004 й. 209-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 2-иловадаги Низом 18-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


18. Давлатнинг ишончли вакилини вазифасидан озод қилиш тўғрисидаги қарор тегишли равишда Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси томонидан (агар давлатнинг ишончли вакилини Давлат мулки қўмитаси Ҳайъати тайинланса унинг томонидан): (ЎзР ВМ 05.05.2004 й. 209-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 3-иловадаги Низом 2-бандининг олдинги таҳрири


2. Инвестиция активларини ишончли бошқариш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказида (кейинги ўринларда матнда "қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи" деб юритилади) инвестиция активларини ишончли бошқарувга лицензия олган тижорат ташкилотлари томонидан шунингдек банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган тижорат банклари билан амалга оширилади. (ЎзР ВМ 14.09.2011 й. 258-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 14.09.2011 й. 258-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


акциялар (улушлар)нинг давлат пакетларини бошқариш харажатлари акциялар (улушлар)нинг давлат пакетларига ҳисобланган дивидендларнинг бир қисми ҳисобига, улар бўлмаган тақдирда эса - давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобига амалга оширилади.



Қарорга 2-иловадаги Низом 3-бандининг олдинги таҳрири


3. Давлатнинг ишончли вакили акциядорлар (муассислар, иштирокчилар) умумий йиғилишида давлатнинг ишончли вакили ҳисобланади, акцияларнинг давлат пакети (улуши) миқдорида бериладиган ҳуқуқлар доирасида фаолият кўрсатади. (ЎзР ВМ 16.10.2006 й. 215-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 2-иловадаги Низом 6-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Давлатнинг ишончли вакиллари бир йилдан кўп бўлмаган муддатга, ушбу муддатни Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссиясининг ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ҳайъатининг тегишли қарори билан узайтириш имконияти билан тайинланадилар. (ЎзР ВМ 05.05.2004 й. 209-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 2-иловадаги Низом 9-бандининг олдинги таҳрири


9. Давлатнинг ишончли вакили хўжалик жамиятини бошқаришнинг ижро этувчи органлари томонидан амалга ошириладиган жорий ишлаб чиқариш фаолиятига аралашиш ҳуқуқига эга эмас, уларнинг хатти-ҳаракати қонун ҳужжатларининг бузилишига ва хўжалик жамиятига ҳамда давлатга зарар етказилишига олиб келадиган ҳоллар бундан мустасно. (ЎзР ВМ 16.10.2006 й. 215-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 2-иловадаги Низом 12-бандининг олдинги таҳрири


12. Ўз функцияларини бажарганлик учун давлатнинг ишончли вакили тузилган шартномага мувофиқ пул мукофоти олади, унинг миқдори хўжалик жамиятининг ҳисобот давридаги фаолияти якунларига боғлиқ бўлади. (ЎзР ВМ 16.10.2006 й. 215-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга 2-иловадаги Низом 13-бандининг олдинги таҳрири


13. Акциялар (улушлар)нинг давлат пакетларини бошқариш бўйича харажатлар, шу жумладан давлатнинг ишончли вакили фаолиятини тақдирлаш харажатлари акциялар (улушлар)нинг давлат пакетига ҳисобланган дивидендларнинг бир қисми ҳисобига, иқтисодий ночор корхоналарда эса давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобига амалга оширилади.



Қарорга 2-иловадаги Низом 14-бандининг олдинги таҳрири


14. Давлатнинг ишончли вакили фаолиятини қўшимча тақдирлаш акциядорлик жамияти томонидан жамиятнинг Кузатувчи кенгаши аъзоси (раиси) сифатида амалдаги қонун ҳужжатларида ва жамият уставида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.



Қарорга 2-иловадаги Низом 16-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


16. Бошқариш шартномаси муддати тугагач Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари билан биргаликда давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказади, унинг натижаси бўйича шартномани узайтириш эҳтимоли тўғрисида қарор қабул қилинади.



Қарорга 3-иловадаги Низом 2-бандининг олдинги таҳрири


2. Инвестиция активларини ишончли бошқариш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказида (кейинги ўринларда матнда "қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи" деб юритилади) инвестиция активларини ишончли бошқарувга лицензия олган тижорат ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга 3-иловадаги Низом 31-бандининг олдинги таҳрири


31. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисини бошқарув муассисига хизматлар кўрсатгани учун тақдирлаш пули асосий ва қўшимча (мукофот) тақдирлаш тарзида тўланади.

Инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг асосий тақдирлаш пули бир йил учун белгиланган суммада, чораклар бўйича тақсимлаган ҳолда ёки у бошқарадиган активлардан олинган даромадга нисбатан фоизлар ҳисобида белгиланади. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси оладиган асосий тақдирлаш пулининг умумий миқдори ва хусусияти шартномада белгиланади.

Инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг қўшимча (мукофот) тақдирлаш пули шартномага мувофиқ йил натижаларига кўра тўланади. (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 3-иловадаги Низом 32-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Акцияларнинг (улушларнинг) давлат пакетига, шунингдек айрим ҳолларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобига ҳисоблаган дивидендлар давлат активларини ишончли бошқариш учун тақдирлаш пулини тўлаш манбалари ҳисобланади. Инвестиция ва хусусийлаштирилган инвестиция фондлари активларини ишончли бошқаришни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган тақдирлаш хусусиятлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.




ЎзР ВМ 22.12.2009 й. 323-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низом 4-бандининг олдинги таҳрири


4. Кузатувчи кенгаш ваколатларига қуйидагилар тегишлидир:

жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари Умумий йиғилишларини чақириш, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 92-моддасининг ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибини тайёрлаш;

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатини тузиш санасини белгилаш, шунингдек Акциядорларнинг умумий йиғилишини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш;

Акциядорларнинг умумий йиғилиши кўриб чиқиши учун жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш ва жамият аудиторини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни киритиш;

агар жамият уставига мувофиқ ёки Акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан унга бундай ҳуқуқ берилган бўлса, акцияларнинг номинал қийматини эълон қилинган акцияларнинг сони ва турлари доирасида кўпайтириш йўли билан жамиятнинг устав фонди миқдорини кўпайтириш;

агар жамият уставида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, облигациялар ва қимматли қоғозларни жойлаштириш;

мол-мулкнинг бозор қийматини белгилаш;

қонунда назарда тутилган ҳолларда жамият томонидан жойлаштирилган акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш, агар жамият устави ёки унинг Умумий йиғилиши қарорига мувофиқ унга бундай ҳуқуқ берилган бўлса;

жамият ижро этувчи органини тузиш (сайлаш, тайинлаш, ёллаш ва бошқалар), унинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш, агар жамият уставида бу унинг ваколатларига тегишли бўлса;

акциядорлик жамияти номидан ижро этувчи орган раҳбари (Бошқарув раиси, директор)ни ва коллегиал ижро этувчи орган (Бошқарув, Дирекция) аъзоларини бир йил муддатга ёллаш тўғрисида меҳнат шартномаси тузиш;

йиллик бизнес-режаларни тасдиқлаш, агар жамият уставида ушбу масалани ҳал этиш унинг ваколатига тегишли бўлса ёки Акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан ушбу масала унга топширилган бўлса;

агар жамиятнинг устав фондида жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш кузатувчи кенгашнинг ваколатига киритилмаган ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши билан унга топширилмаган бўлса, жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда, навбатдаги йилга жамиятнинг бизнес-режаси жорий йилнинг 1 декабридан кечикмай кузатувчи кенгаш мажлисида маъқулланиши керак; (ЎзР ВМ 09.11.2006 й. 234-сон Қарори тахриридаги хат боши)

ички аудит хизматини ташкил ва унинг ходимларини тайинлаш; (ЎзР ВМ 09.11.2006 й. 234-сон Қарори тахриридаги хат боши)


ЎзР ВМ 09.11.2006 й. 234-сон Қарорига мувофиқ ўн тўртинчи - йигирма еттинчи хатбошилар тегишли равишда ўн олтинчи - йигирма тў??изинчи хатбошилар деб ҳисоблансин


ижро этувчи органга тўланадиган тақдирлаш пули ва компенсациялар миқдорларини белгилаш, агар жамият уставида бу унинг ваколатига тегишли деб топилган бўлса;

жамият тафтиш комиссияси аъзолари (тафтишчи)га тўланадиган тақдирлаш ҳақи ва компенсациялар миқдори бўйича тавсиялар бериш ва аудитор хизматларига тўловлар миқдорини белгилаш;

акциялар юзасидан дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби бўйича тавсиялар бериш;

жамиятнинг захира ва бошқа жамғармаларидан фойдаланиш;

жамиятни бошқариш органлари фаолияти тартибини белгиловчи ҳужжатларни тасдиқлаш;

жамият филиалларини ташкил этиш ва унинг ваколатхоналарини очиш;

жамиятнинг шўъба ва бўйсунувчи корхоналарини ташкил этиш;

"Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг VIII бўлимида назарда тутилган ҳолларда мол-мулкни сотиб олиш ва бегоналаштириш билан боғлиқ йирик битишувларни тузиш;

"Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг IX бўлимида назарда тутилган ҳолларда содир этилишидан манфаатдорлик мавжуд бўлган битишувларни тузиш;

жамият ижро этувчи органи фаолиятига тегишли бўлган ҳар қандай ҳужжатларни тўсиқсиз олиш ва Кузатувчи кенгашга юкланган мажбуриятларни бажариш учун уларни ижро этувчи органдан талаб қилиб олиш. Олинган ҳужжатлар Кузатувчи кенгаш ва унинг аъзолари томонидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилади;

йиллик бизнес-режа бажарилишининг бориши тўғрисида жамият ижро этувчи раҳбарининг ҳисоботларини ҳар чоракда эшитиш ҳамда якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, жамият коллегиал ижро этувчи органининг раҳбари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи томонидан жамият йиллик бизнес-режасининг тасдиқланган параметрлари қўпол равишда бузилган ёки уларни бажариш барбод қилинган тақдирда, улар билан тузилган шартномаларни муддатидан олдин тўхтатиш;

якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган (директор), жамият коллегиал ижро этувчи органининг раҳбари (бошқарув, дирекция), бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи томонидан шартнома шартлари бузилган тақдирда улар билан тузилган шартномаларни бекор қилиш, агар уставга мувофиқ унга бундай ҳуқуқ берилган бўлса;

қонун ва жамият устави билан Кузатувчи кенгаш ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳал қилиш.

Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши ваколатига киритилган масалалар ҳал этиш учун жамиятнинг ижро этувчи органига берилиши мумкин эмас.



Қарорга 1-иловадаги Низом 17-банди биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


17. Жамият Кузатувчи кенгашининг мажлиси Кузатувчи кенгаш раисининг ўз ташаббуси билан, Кузатувчи кенгаш, тафтиш комиссияси аъзоси ёки аудиторнинг, жамиятнинг ижро этувчи органи, шунингдек жамият уставида белгиланган бошқа шахсларнинг талабига кўра чақирилади.



Қарорга 1-иловадаги Низом 24-бандининг олдинги таҳрири


24. Жамият Кузатувчи кенгаши мажлиси протоколи йиғилишга раислик қилувчи томонидан имзоланади, у протоколнинг тўғрилиги учун жавоб беради.



Қарорга 2-иловадаги Низом 5-банди иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Бунда давлатнинг ишончли вакиллари номзодлари етарли даражада иқтисодий билимларга, раҳбарлик ишида ишлаш амалиётига эга бўлган ҳамда тайинлаш ва кўрсатиб ўтилган функцияларни бажариш пайтида таркибига хўжалик жамияти кирадиган компаниялар, корпорациялар, уюшмалар ходимлари бўлмаган жисмоний шахслар, шунингдек инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари юридик шахслар орасидан танлаб олинади. Номзодларни танлаб олишда корпоратив бошқарув ҳамда қимматбаҳо қоғозлар бозори соҳасида қўшимча маълумотга эга бўлган шахсларга устунлик берилади. (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори тахриридаги хатбоши)



Қарорга 3-иловадаги Низом 33-банди иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ихтиёрий равишда қайта ташкил этиш ёки тугатишда инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси амалга ошириладиган ўзгаришлар тўғрисида бошқарув муассисларини ёзма шаклда, агар шартномада бошқача муддат белгиланмаган бўлса, қайта ташкил этиш ёки тугатиш тартибот-қоидаси бошлангунгача уч ойдан кечикмай хабардор қилиши шарт. (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори тахриридаги банд)






ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарор 1 банди тўртинчи хат бошининг олдинги таҳрири


Бошқарувчи компаниялар тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;



Қарорга 2-иловадаги Низом 2 бандининг олдинги таҳрири


2. Давлатнинг ишончли вакиллари улардаги давлат улуши 25 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида давлат улуши профессионал бошқарувчи компаниялар бошқарувига берилган вақтгача тайинланадилар. (ЎзР ВМ 16.10.2006 й. 215-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга 3-иловадаги Низом номининг олдинги таҳрири


Бошқарувчи компаниялар тўғрисида

НИЗОМ



Қарорга 3-иловадаги Низом 14 бандининг олдинги таҳрири


14. Шартномани бажариш жараёнида бошқарувчи компания томонидан бошқарув муассиси мулкига олинган пул маблағлари ишончли бошқариш объектига қўшилади. Бунда бошқарув муассиси билан бошқарувчи компания ўртасида ушбу пул маблағларини бериш тўғрисида қўшимча битимлар тузиш талаб қилинмайди. Ишончли бошқарувчининг бундай хатти-ҳаракатларини амалга ошириш натижасида пайдо бўлган мажбуриятлари кўрсатиб ўтилган пул маблағлари ҳисобига бажарилади.

Ишончли бошқариш шартномасида бошқарувчи компания томонидан бошқарув муассиси мулкига олинган барча пул маблағлари бошқарувчи компания уларни олгандан кейин дарҳол тўлиқ ҳажмда бошқарув муассиси мулкига берилиши назарда тутилган тақдирда кўрсатиб ўтилган қоида амал қилмайди.



Қарорга 3-иловадаги Низом 27 бандининг олдинги таҳрири


27. Ишончли бошқарув муассиси томонидан пул маблағларини бошқарувчи компанияга бериш нақд бўлмаган пул маблағларини унинг томонидан очиладиган алоҳида ҳисоб рақамига ўтказиш ёки нақд маблағларни бошқарувчи компаниянинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.



Қарорга 3-иловадаги Низом 29 бандининг олдинги таҳрири


29. Бошқарув муассиси ишончли бошқарув тўғрисидаги шартномани тузишда бошқарувчи компания фаолиятига чеклаш қўйиш ҳуқуқига эга, ушбу чеклашлар бошқарувчи компанияга қуйидагиларни тақиқлайди:

ўз мулкидаги, ўз муассиси мулкидаги қимматли қоғозларни, ўз бошқарувида бўлган пул маблағлари ҳисобига сотиб олиш;

ўз бошқарувидаги қимматли қоғозларни ўз мулкига, ўз муассислари мулкига бегоналаштириш, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача қоида белгиланмаган бўлса;

бошқарувчи компания айни бир вақтда бошқа шахс томонида брокер (воситачи, ишончли вакил) сифатида иш кўрадиган битишувлар тузиш;

ўзи ва ўзининг муассислари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни ўз бошқарувида бўлган пул маблағлари ҳисобига сотиб олиш;

тугатиш жараёнида турган ташкилотларнинг қимматли қоғозларини ўз бошқарувида бўлган пул маблағлари ҳисобига сотиб олиш;

ўзининг аффилир шахслари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларини ўз бошқарувида бўлган пул маблағлари ҳисобига сотиб олиш;

инвестиция активларини ўз аффилир шахсларига жойлаштириш;

ўз бошқарувида бўлган қимматли қоғозларни ушбу банднинг иккинчи-саккизинчи хат бошида белгиланган қимматли қоғозларга алмаштириш;

ўз бошқарувида бўлган қимматли қоғозларни тўлов муддатини 30 календарь кундан кўпроқ муддатга кечиктиришни ёки уни бўлиб-бўлиб тўлашни назарда тутувчи шартномалар бўйича ўзгага бериш;

ўз бошқарувида бўлган қимматли қоғозларни ўз мажбуриятларини (бошқарувчи томонидан ишончли бошқарув тўғрисидаги тегишли шартнома бажарилиши муносабати билан пайдо бўладиган мажбуриятлардан ташқари), ўз муассислари мажбуриятларини, бошқа ҳар қандай учинчи шахсларнинг мажбуриятларини бажаришни таъминлаш учун гаровга бериш;

ўз бошқарувида бўлган қимматли қоғозларни учинчи шахснинг депозит тасарруфчиси ва (ёки) олувчиси сифатида белгиланган ҳолда сақлашга бериш;

ўз бошқарувида бўлган пул маблағларини учинчи шахслар фойдасига омонатга қўйиш ёхуд кўрсатилган маблағларни учинчи шахс (шахслар) тасарруфчиси этиб белгиланган ҳисоб рақамига (ҳисоб рақамларига) ўтказиш;

ўз бошқарувида бўлган пул маблағлари ҳисобига ҳар қандай учинчи шахслар улар бўйича тўловнинг олувчилари этиб белгиланган суғурта шартномаларини тузиш (суғурта полисларини сотиб олиш).

Қонун ёки шартномада бошқарувчи компания фаолиятига қўшимча чеклашлар белгиланиши мумкин.



Қарорга 3-иловадаги Низом 31 бандининг олдинги таҳрири


31. Бошқарувчи компанияни бошқарув муассисига хизматлар кўрсатгани учун тақдирлаш пули асосий ва қўшимча (мукофот) тақдирлаш тарзида тўланади.

Бошқарувчи компаниянинг асосий тақдирлаш пули бир йил учун белгиланган суммада, чораклар бўйича тақсимлаган ҳолда ёки у бошқарадиган активлардан олинган даромадга нисбатан фоизлар ҳисобида белгиланади. Бошқарувчи компания оладиган асосий тақдирлаш пулининг умумий миқдори ва хусусияти шартномада белгиланади.

Бошқарувчи компаниянинг қўшимча (мукофот) тақдирлаш пули шартномага мувофиқ йил натижаларига кўра тўланади.



Қарорга 3-иловадаги Низом 32 банди биринчи хат бошининг олдинги таҳрири


32. Инвестиция активларини ишончли бошқаришда бошқарувчи компания томонидан қилинган барча харажатлар миқдори, уларни тўлаш муддатлари ва тартиби ҳамда бошқарувчи компанияни бошқарув муассисига кўрсатилган хизматлар учун тақдирлаш пули тўлаш улар ўртасида тузиладиган ишончли бошқарув шартномасида белгиланади.




ЎзР ВМ 12.09.2007 й. 193-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низом III бўлим номининг олдинги таҳрири


III. КУЗАТУВЧИ КЕНГАШНИ САЙЛАШ



Қарорга 1-иловадаги Низом 6 бандининг олдинги таҳрири


6. Жамият Кузатувчи кенгаши аъзолари таркибига сайланган шахслар чекланмаган ҳолда қайта сайланишлари мумкин. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарори бўйича жамият Кузатувчи кенгаши ҳар қандай аъзоси (барча аъзолари)нинг ваколатлари муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин.



Қарорга 1-иловадаги Низом 7 бандининг олдинги таҳрири


7. Устав фондида давлатнинг улуши 25 фоиздан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятидаги давлатнинг ишончли вакили лавозимига кўра акциядорлик жамияти Кузатувчи кенгаши аъзоси ҳисобланади, Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланиши (қайта сайланиши) мумкин эмас.




ЎзР ВМ 16.10.2006 й. 215-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 2-иловадаги Низом 3 бандининг олдинги таҳрири


3. Давлатнинг ишончли вакили Акциядорлар умумий йиғилишида давлатнинг ишончли вакили ҳисобланади, акцияларнинг давлат пакети миқдорида бериладиган ҳуқуқлар доирасида фаолият кўрсатади.



Қарорга 2-иловадаги Низом 5 бандининг олдинги таҳрири


5. Давлатнинг ишончли вакиллари номзодлари бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекслари билан келишув бўйича Давлат мулки қўмитаси томонидан киритилади.

Бунда давлатнинг ишончли вакиллари номзодлари етарли даражада иқтисодий билимларга, раҳбарлик ишида ишлаш амалиётига эга бўлган ҳамда тайинлаш пайтида ва кўрсатиб ўтилган функцияларни бажариш пайтида акциядорлик жамияти таркибига кирадиган компаниялар, корпорациялар, уюшмалар ходимлари бўлмаган жисмоний шахслар, шунингдек компанияларнинг профессионал бошқарувчилари орасидан танлаб олинади.



Қарорга 2-иловадаги Низом 6 банди биринчи хат бошининг олдинги таҳрири


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тайинланган давлатнинг ишончли бошқарувчиси билан акцияларнинг давлат пакетини бошқариш юзасидан тегишли шартнома тузади.



Қарорга 2-иловадаги Низом 7 банди иккинчи хат бошининг олдинги таҳрири


акциядор сифатида давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, акциядорлик жамиятидаги мол-мулкнинг сақланишини ва ундан оқилона фойдаланилишини таъминлаш;



Қарорга 2-иловадаги Низом 7 банди бешинчи хат бошининг олдинги таҳрири


акцияларнинг давлат пакети бўйича дивидендлардан акциядорлик жамиятини реконструкция қилишда ва техника билан қайта жиҳозлашда мақсадли фойдаланилишини таъминлаш;



Қарорга 2-иловадаги Низом 8 банди иккинчи хат бошининг олдинги таҳрири


жамиятнинг устави ва амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акцияларнинг давлат пакети миқдорига мувофиқ акциядор сифатида ўзининг барча ваколатларидан фойдаланиш;



Қарорга 2-иловадаги Низом 9 бандининг олдинги таҳрири


9. Давлатнинг ишончли вакили акциядорлик жамиятини бошқаришнинг ижро этувчи органлари томонидан амалга ошириладиган жорий ишлаб чиқариш фаолиятига аралашиш ҳуқуқига эга эмас, уларнинг хатти-ҳаракати қонун ҳужжатларининг бузилишига ва акциядорлик жамиятига ҳамда давлатга зарар етказилишига олиб келадиган ҳоллар бундан мустасно.



Қарорга 2-иловадаги Низом 10 банди иккинчи хат бошининг олдинги таҳрири


акцияларнинг давлат пакети билан бериладиган ваколатларга мувофиқ ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ўз вазифаларининг бажарилишини таъминлаш;



Қарорга 2-иловадаги Низом 10 банди учинчи хат бошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасини ўз фаолияти натижалари ва акциядорлик жамиятининг молия-хўжалик аҳволи тўғрисида хабардор қилиш;



Қарорга 2-иловадаги Низом 10 банди еттинчи хат бошининг олдинги таҳрири


акциядорлик жамиятининг бюджетга мажбурий тўловлар, давлат мақсадли жамғармаларига, иш ҳақи бўйича қарзи вужудга келган тақдирда, шунингдек корхонанинг ишлаб чиқариш ва молиявий аҳволи ёмонлашганда жамиятнинг Кузатувчи кенгаши таркибини ва ижро этувчи органини қайта сайлаш мақсадида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилиш.



Қарорга 2-иловадаги Низом 11 бандининг олдинги таҳрири


11. Давлатнинг ишончли вакили тегишли равишда Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссиясининг ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг келишувисиз акциядорлик жамиятининг бошқарув органларида бошқа акциядорларнинг вакили бўлиши мумкин эмас. (ЎзР ВМ 05.05.2004 й. 209-сон Қарори таҳриридаги банд)


































Время: 0.2079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск