язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Кимё ва нефть-кимё саноати/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2001 й. 124-сон "Кимё саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.2001 й.

N 124



КИМЁ САНОАТИНИ БОШҚАРИШ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Кимё саноати корхоналари ва ташкилотларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда улар фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини ошириш, тармоқ корхоналарини акциялаштириш жараёнларини  чуқурлаштириш, кимё ишлаб чиқаришини  ривожлантириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш учун хорижий инвестицияларни  кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси раҳбариятининг, шунингдек тармоқ корхоналари раҳбарларининг, мамлакатда ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш бўйича  амалга оширилаётган  умумий стратегияга қарамай, кимё саноатининг етакчи корхоналарини акциялаштириш, хусусийлаштиришдан олдин реклама қилиш ҳамда чет эл ва мамлакатимиз инвесторларини жалб этиш бўйича  зарур чора-тадбирларни амалга ошириш борасида ҳанузгача амалий  қадам қўйишмаганлиги мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳол ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 27 декабрдаги Ф-1313-сон фармойиши билан тузилган кимё тармоғини бошқариш тизимини ва қишлоқ хўжалигини кимёвий препаратлар билан таъминлашни такомиллаштириш бўйича махсус комиссиянинг очиқ акциядорлик жамияти шаклидаги "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ("Ўзкимёсаноат" ДАК)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Ўзбекистон кимё саноати корхоналари уюшмаси ("Ўзкимёсаноат" уюшмаси) қатнашчилари томонидан уюшмани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

5. Кимё тармоғини бошқариш тизимини ва қишлоқ хўжалигини кимёвий препаратлар билан таъминлашни такомиллаштириш бўйича махсус комиссия, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзкимёсаноат"  давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда белгиланган тартибда:

2001 йил 1 майгача асосий фондларни  2001 йил 1 январгача бўлган ҳолати бўйича қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг устав фондини шакллантирсинлар, давлат мулки бўлган акциялар пакетини шаклланган устав фондининг 51 фоизи миқдорида сақлаб қолган ҳолда эмиссия проспекти рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар;

3-иловага мувофиқ компания корхоналарини хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда босқичма-босқич очиқ акциядорлик жамиятларига айлантириш тадбирларини белгиланган  тартибда амалга оширсинлар.

2001 йилда биржа ва биржадан ташқари бозорларда "Шарқ таронаси" акциядорлик жамияти акцияларининг давлат улушлари сотилишини таъминласинлар;

2001-2002 йилларда "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг 4-иловага мувофиқ ижтимоий инфратузилма объектларини сотсинлар, шу жумладан хусусий мулк сифатида сотсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясига кимё саноати корхоналарини хусусийлаштириш учун хорижий консалтинг ва баҳолаш компанияларини, молиявий агентликларни жалб этишга  рухсат берилсин, бунинг учун зарур маблағлар ажратилсин.

8. "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамиятига мақсадли Кимё саноати ташкилотларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасини (кейинги ўринларда "Жамғарма" деб аталади) ташкил этиш ҳуқуқи берилсин, Жамғарма маблағлари:

"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамиятининг солиқлар ва мажбурий тўловлар тўлангандан кейин қолган соф фойдасининг бир қисми;

давлат мулкини хусусийлаштиришдан ва "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти бошқарувида бўлган ташкилотлар акцияларини сотишдан, шунингдек компаниянинг ўз акцияларини сотишдан тушган маблағлар, бюджетга йўналтириладиган операция харажатлари ва улушлар бундан мустасно;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.

Белгилансинки, Жамғарма маблағларидан фақат:

инвестиция лойиҳаларини, кимё саноати корхоналарини замонавийлаштириш, реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлашни, шу жумладан, "Ўзкимёсаноат" АЖнинг тижорат ташкилотлари устав капиталидаги улушини шакллантиришда;

экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва ривожлантиришни;

маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштиришни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига мувофиқ, илғор ва инновацион ишланмаларни, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини маблағ билан таъминлашда мақсадли фойдаланилади.

Жамғарманинг фойдаланилган маблағлари қўшимча акцияларни чиқариш ва давлатга жойлаштириш орқали "Ўзкимёсаноат" АЖнинг устав капиталига капиталлаштирилиши белгилансин.

Молия вазирлиги "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда Кимё саноати ташкилотларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан мақсадли фойдаланиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, истисно тариқасида, 4-иловага мувофиқ объектларни хусусийлаштиришдан тушган маблағларни (қонун ҳужжатларига мувофиқ корхоналар ва Давлат мулки қўмитаси ихтиёрида қолдириладиган маблағлардан ташқари), шунингдек  "Шарқ таронаси", "Лактам" акциядорлик жамиятлари ва "Кимёсавдотаъминот" ёпиқ акциядорлик жамиятидаги давлатга тегишли акцияларни сотишдан тушган маблағларни "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ихтиёрига йўналтирсин,  кўрсатиб ўтилган маблағлардан Кимё саноати ташкилотларини  ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали мақсадли фойдаланилсин.


10. Белгилансинки:

"Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси "Ўзкимёсаноат" уюшмаси билан тузилган шартномалар ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади;

"Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси даромадлари (фойдаси) компания акцияларини сотиш, хусусийлаштиришдан  тушган маблағлар,  мол-мулки компаниянинг устав фондига тўлиқ кирган ташкилотларнинг  ажратмалари (улар соф фойдасининг 50 фоизигача миқдорда), компания устав фондига берилган акцияларнинг давлат пакетлари бўйича дивидендлардан, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа даромадлардан шакллантирилади;

"Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви ижро этувчи аппаратининг харажатлари 2002 йил 1 январгача компания таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ажратмалари ҳисобига, кейинчалик - қонун ҳужжатларига мувофиқ компания даромадлари ҳисобига маблағ билан таъминланади.

12-13. Махфий.


14. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси  Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари  билан биргаликда 2002 йил 1 январгача қабул  қилиш-топшириш далолатномалари асосида уй-жой фонди, поликлиникалар ва коммунал соҳанинг муҳандислик коммуникациялари маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларига белгиланган тартибда  берилишини таъминласин.


15. Тошкент шаҳридаги "ЎзКимёлойиҳаИТИ" институтини ва "ЎзКимёлойиҳаИТИ"  институтининг Чирчиқдаги филиалини  бирлаштириш ва уларнинг негизида Чирчиқ шаҳар, Тошкент кўчаси, 4-уйда жойлашган "ЎзКимёлойиҳаИТИ" ягона лойиҳа-технология институтини ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.

17. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ қарорлари  ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳукумат қарорларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида икки ой муддатда таклифлар киритсин.


18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири  Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) 2 - 4-иловалар берилмайди.





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 13 мартдаги

124-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати



1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон кимё саноати корхоналари (“Ўзкимёсаноат”) уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида” 1994 йил 19 мартдаги 149-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг “1998-2002 йилларда Ўзбекистон кимё саноати корхоналарини комплекс ривожлантириш дастури тўғрисида” 1998 йил 25 мартдаги 129-сон қарорининг 3-банди.



”Ўзбекистон Республикаси қонунлар тўплами”, 2001 й., 5-сон