Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.11.2005 й. ПҚ-220-сон "Марғилон шаҳрининг 2000 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.11.2005 й.

N ПҚ-220



МАРҒИЛОН ШАҲРИНИНГ 2000

ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизнинг бой тарихи, миллий давлатчилигимиз ҳамда қўҳна қадриятларимизнинг шаклланиши ва ривожланишида алоҳида ўрин тутиб келган, юртимиз заминидаги қадимий цивилизация бешикларидан бири бўлган Марғилон шаҳрининг 2000 йиллик санасини муносиб нишонлаш, халқимизнинг ўлмас меросини асраб-авайлаш, кенг тарғиб этиш, юртдошларимиз, айниқса ёшларимиз қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада кучайтириш мақсадида:


1. ЮНЕСКО Бош конференциясининг 33-сессияси томонидан Марғилон шаҳрига асос солинганининг 2000 йиллигини нишонлашда ушбу ташкилотнинг иштирок этиши ҳақида қарор қабул қилингани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Марғилон шаҳрининг 2000 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитасининг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Марғилон шаҳрининг 2000 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан тадбирлар дастури 2-иловага, шаҳарнинг ижтимоий-маданий инфратузилмасини ривожлантириш дастури 3-иловага ҳамда Марғилон шаҳридаги маҳаллий корхоналар ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита Марғилон шаҳрининг бугунги қиёфасини тубдан ўзгартиришга қаратилган қурилиш, реконструкция ва ободончилик ишларининг замонавий талаблар асосида амалга оширилишига алоҳида аҳамият берсин ҳамда йилнинг ҳар чорагида ўз мажлисларида мазкур қарор билан тасдиқланган тадбирлар ижросини кўриб чиқиб, унинг натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.


4. Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари Марғилон шаҳрининг ижтимоий-маданий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 3-иловада белгиланган қурилиш ва ободончилик ишларини ўз вақтида ва тўлиқ маблағ билан таъминлашни назарда тутсин.


5. "Ўздавархитектқурилиш" қўмитаси Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Марғилон шаҳрида қурилаётган ҳамда реконструкция қилинаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилиб тасдиқлангандан кейингина маблағ билан таъминланиши учун масъул экани белгилаб қўйилсин.


6. "Ўзбек ипаги" уюшмаси, "Ўзбекенгилсаноат" ва "Ўздонмаҳсулот" давлат акциядорлик компаниялари, "Пахта банк" ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги 4-иловага мувофиқ Марғилон шаҳрининг маҳаллий корхоналар ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича белгиланган вазифаларни тасдиқланган смета асосида тўлиқ ва ўз муддатларида бажарилишини таъминлаш учун масъул экани белгилаб қўйилсин.

Шунингдек тегишли маҳаллий корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини фойдаланишга туширишда, уларнинг фаолиятини такомиллаштиришда амалий ёрдам кўрсатсин ҳамда зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш мақсадида молиявий маблағларни, жумладан, хорижий инвестицияларни жалб этишни таъминласин.


7. Ўзбекистон Фанлар академияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, "Маданият ва маърифат" маркази, Фарғона вилояти ҳокимлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси ва халқаро ташкилотлар иштирокида, таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар, маҳалла, хотин-қизлар ва ёшлар ташкилотлари вакилларини жалб этган ҳолда, 2007 йил март ойида "Марғилон шаҳрининг жаҳон цивилизацияси тарихидаги ўрни" мавзусида халқаро илмий конференция ва тантанали байрам тадбирларини ўтказсин.


8. "Ўзбектуризм" миллий компанияси, Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда, бир ой муддатда, Фарғона водийсининг бой тарихий-меъморий обидалари ва зиёратгоҳлари, табиий жиҳатдан эътиборга молик сўлим масканларини кенг тарғиб этиш бўйича ҳудудий дастур ишлаб чиқсин ҳамда уни халқаро туристик ярмаркаларда реклама қилиш чора-тадбирларини белгиласин.


9. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Марғилон шаҳрининг 2000 йиллигига бағишланган юбилей тантаналарига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия эитлсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 9 ноябрдаги

220-сон қарорига

1-ИЛОВА



Марғилон шаҳрининг 2000 йиллигини нишонлашга

тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича республика

ташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

Ш.Мирзиёев

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, ташкилий қўмита раиси


Х.Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари 


А.Арипов

-

Бош вазир ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Р.Қосимов

-

Бош вазир ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Н.Ханов

-

Бош вазир ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Ш.Нурматов

-

Фарғона вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


С.Раҳимов

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири


А.Азизхўжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири


С.Исмоилов

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири


А.Тохтаев

-

"Ўздавархитектқурилиш" қўмитаси раиси


И.Неъматов

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


Б.Алимов

-

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори


А.Қўлдошев

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Б.Йўлдошев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг президенти 


Т.Қўзиев

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


А.Икромов

-

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси масъул котиби


О.Исломов


"Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи


А.Хўжаев


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси


Э.Шоисматов


"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси


М.Адбуллаев


"Ўзавтойўл" ДАК раиси


Р.Қурбонов


"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


М.Ҳазратқулов


Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг бош директори


Б.Абдураҳимов


"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасининг бош директори


А.Исҳоқов


"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи


А.Абдуллаев


Марғилон шаҳар ҳокими


А.Избосаров


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари


Қ.Аъзамов


Республика "Маънавият ва маърифат" маркази раҳбари


А.Орипов


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


Н.Ҳабибуллаев


Темурийлар тарихи давлат музейи директори


А.Каримов


"Олтин мерос" жамғармаси раиси


Время: 0.2066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск