ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Болгария Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси билан Болгария Республикаси ўртасида тутиб топшириш тўғрисида Шартнома (София, 2003 йил 24 ноябрь, 11.11.2004 й. кучга кирган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси билан

Болгария Республикаси ўртасида

тутиб топшириш тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси билан Болгария Республикаси, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

жиноятчиликнинг олдини олиш ва судда жиноий ишни одиллик билан кўриб чиқишни амалга ошириш соҳасида халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилиб,

жиноий-ҳyқуқий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантиришга интилиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Тутиб топшириш мажбурияти


Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартномада кўзда тутилган шартларга мувофиқ, уларнинг ҳудудида бўлиб турган тутиб топширишни тақозо этувчи жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортиш ёки бундай жиноятлар муносабати билан ҳукмни ижро этиши мақсадида, шахсларни илтимосномаларга кўра бир-бирларига тутиб топширишни ўз зиммаларига оладилар.



2-модда. Тутиб топширишни

тақозо этувчи жиноятлар


Ушбу Шартнома мақсадларида сўралаётган ва сўраётган Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчиликларига мувофиқ камида бир йил озодликдан маҳрум этиш орқали ёки янада жиддийроқ тарзда жазоланадиган жиноятлар тутиб топширишни тақозо этувчи жиноятлар ҳисобланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўзда тутилган жиноятларга нисбатан чиқарилган ҳукмни ижро этиш учун тутиб топшириш амалга оширилади, агар озодликдан маҳрум этиш кўринишидаги жазо муддатининг тугашига олти ойдан кам бўлмаган вақт қолса.

Агар тутиб топшириш тўғрисидаги илтимоснома бир неча алоҳида жиноятларга тааллуқли бўлса ва уларнинг ҳаммаси ушбу модданинг биринчи қисмида кўзда тутилган шартларга мувофиқ бўлмаса, бу жиноятларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси тутиб топширишга олиб қилиши мумкин бўлса, талаб қилинаётган шахснинг тутиб топширишга рухсат этилиши мумкин.



3-модда. Тутиб топширишни рад этиш учун асослар


Тутиб топшириш амалга оширилмайди, агар:


1) тутиб топширилиши талаб қилинаётган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси бўлса ёки шахсга бу давлатда бошпана берилган бўлса;


2) илтимоснома қабул қилинган пайтда сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ ҳар қандай қонуний асос бўйича жиноий иш қўзғатилиши ёки ҳукм ижро этилиши мумкин бўлмаса, бунга кучини йўқотиш муддати ёки афв этиш ҳам киради;


3) тутиб топширилиши талаб қилинаётган шахсга нисбатан ўша жиноят учун сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ҳукм чиқарилган ёки иш бўйича терговни тўхтатиш тўғрисидаги қабул қилинган қapop қонуний кучга кирган бўлса;


4) тутиб топшириш тўғрисида келадиган илтимоснома билан боғлиқ жиноят сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бутунлай ёки қисман ёхуд шу мамлакатнинг қонунига кўра унинг ҳудуди ҳисобланадиган ерда содир этилган бўлса;


5) тутиб топширилиши талаб қилинаётган шахс сўраётган давлатнинг фавқулодда суди томонидан судланган ёки судланиши лозим бўлса;


6) тутиб топшириш тўғрисида илтимоснома юборишга асос бўлган хатти-ҳаракатлар, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тарафидан сиёсий жиноят билан боғлиқ хатти-ҳаракат, сиёсий ёки ҳарбий жиноят деб ҳисобланса;


7) тутиб топшириш тўғрисида илтимоснома предмети ҳисобланган жиноят, қонунлари ўз чегарасининг ташқарисида содир этилган жиноятларни жазолашни кўзда тутмаган давлатнинг ташқарисида содир этилган бўлса.


Тутиб топширилиши талаб қилинаётган шахсга нисбатан қуйидагилар қўлланилади деб

...
Время: 0.0193
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск