Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.1997 й. 378-сон "Ўзбекистон Республикасида автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.07.1997 й.

N 378



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

АВТОБУСЛАРДА ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ

ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР

ТАЛАБЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Автомобиль транспортида йўловчилар ташишни ташкил этишни яхшилаш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва янгидан очилаётган ҳамда фойдаланилаётган автобус йўналишларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Махҳамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида Автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир илова қилинаётган талаблар тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, копцернлар, автотранспорт корхоналари, шунингдек янгидан очилаётган ва амалдаги йўналишларда автобусда йўловчилар ташишни ташкил этувчи шахслар кўрсатиб ўтилган талабларга риоя қилсинлар.


3. "Ўзавтойўл" давлат концерни, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари йўловчи ташиш автотранспорти мунтазам равишда ҳаракатланадиган ўзларига қарашли автомобиль йўллари ва кўчаларни зарур ҳолдаги тартибга келтириш бўйича кечиктириб бўлмайдигаи чора-тадбирларни кўрсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги автотранспорт воситаларининг техник ҳолати, кўчалар ва автомобиль йўллари зарур даражада ободонлаштирилиши, автотранспорт воситалари ҳайдовчилари томонидаи йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларига ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вазирнинг ўринбосари К. Раҳимов котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ў. Султонов



































Время: 0.1914
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск