Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.1997 й. 380-сон "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.07.1997 й.

N 380



ЎЗБЕКИСТОН ПОЧТА ВА

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР

АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот тизимлари соҳасини қайта ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 23 июлдаги ПФ-1823-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги бошқарувнинг ташкилий тузилмаси 1, 1а-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.


2. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги ходимларининг чекланган сони 75 кишидаи иборат бўлган бошқарув аппарати тузилмаси 2, 2а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Агентликка Бош директорнинг уч нафар ўринбосарига, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарига ҳамда 11 кишидан иборат ҳайъатга эга бўлишга рухсат этилсин

3. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади;

Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Бош директори лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари - тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларига тенглаштирилади, улар белгиланган тартибда тасдиқланадилар;

Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар Бош директорининг тегишли ўринбосарлари "Маҳаллий телеком", "Халқаро телеком" акциядорлик компанияларининг ва "Ўзбекистон почтаси" давлат-акциядорлик компаниясининг кузатувчи кенгашларидаги давлат вакиллари ҳисобланадилар.


4. "Маҳаллий телеком", "Халқаро телеком" акциядорлик компанияларининг ва "Ўзбекистон почтаси" давлат-акциядорлик компаниясининг бошқарув тузилмасига 3, 3а, 3б, 4, 4а, 4б, 5, 5а, 5б-иловаларга мувофиқ розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, "Маҳаллий телеком" ва "Халқаро телеком" акциядорлик компаниялари раҳбарияти, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги билан келишилган ҳолда, таъсисчиларнинг умумий йиғилишларида сайланадилар. "Ўзбекистон почтаси" давлат-акциядорлик компанияси раҳбарияти унинг таъсисчилари умумий йиғилишида сайланади ва Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги томонидан тасдиқланади.


5. Маълумот учун қабул қилинсинки:

"Маҳаллий телеком", "Халқаро телеком" акциядорлик компаниялари ва "Ўзбекистон почтаси" давлат-акциядорлик компанияси очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари шаклида таъсис этилади;

"Маҳаллий телеком" ва "Халқаро телеком" акциядорлик компаниялари устав жамғармасига уларнинг таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлат пакетлари траст бошқарув шартлари билан берилади. Кўрсатиб ўтилган компанияларнинг траст бошқарувига, шунингдек уларнинг таркибига кирувчи қўшма корхоналардаги давлатга тегишли акциялар пакетлари (улушлари) ҳам берилади;

"Ўзбекистон почтаси" давлат-акциядорлик компанияси устав жамғармасига унинг таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари акциялари давлатга тегишли пакетларининг 53 фоизи траст бошқарув шартлари билан берилади. Кўрсатиб ўтилган акциядорлик жамиятлари акциялари давлат пакетларининг қолган 47 фоизи компаниянинг траст бошқарувига берилади;

"Маҳаллий телеком", "Халқаро телеком" акциядорлик компаниялари ва "Ўзбекистон почтаси" давлат-акциядорлик компанияси ўзларининг таркибига кирувчи давлат корхоналарини ва корхоналар - акциядорлик жамиятларини бошқаришни мазкур корхоналарнинг уларнинг траст бошқарувига берилган акциялар пакетларига мувофиқ амалга оширадилар;

кўрсатиб ўтилган компанияларнинг хўжалик фаолиятини, шу жумладан уларнинг ижро этувчи аппаратларини маблағ билан таъминлаш ўз хўжалик фаолияти, хизматлар кўрсатиш, шунингдек бошқа даромадлар ҳисобига амалга оширилади.


6. Қуйидагилар "Маҳаллий телеком", "Халқаро телеком" акциядорлик компаниялари ва "Ўзбекистон почтаси" давлат-акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин;

маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро электр алоқаси, радио алоқаси, радиоэшиттириш ва телевидение, почта алоқаси хизматлари бозори талабини қондириш, уларнинг турларини кенгайтириш ва рақобатбардошлилигини таъминлаш;

воситалар ва тармоқларни модернизациялаш ҳамда техника билан қайта жиҳозлаш дастурларини, шу жумладан, чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш ва қўшма корхоналар ташкил этиш асосида, амалга ошириш, ахборот тизимларини яратиш ва ишлатиш соҳасидаги жаҳон ютуқларини жорий этиш;

бозор ислоҳотларини янада ривожлантириш, республика ахборот тизимларининг телекоммуникациялар ва информатика жаҳон тармоғига қўшилишини таъминлаш;

алоқа воситалари ва тармоқлари фаолият кўрсатишининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги:

"Маҳаллий телеком", "Халқаро телеком" акциядорлик компаниялари, "Ўзбекистон почтаси" давлат-акциядорлик компаниясининг таъсис йиғилишларини ўтказишни, кузатувчи кенгашларини ташкил этишни ва уставларини тасдиқлашни бир ой муддатда таъминласинлар;

1997 йилда "Маҳаллий телеком", "Халқаро телеком" акциядорлик компаниялари ва "Ўзбекистон почтаси" давлат-акциядорлик компанияси таркибига кирувчи корхоналарни давлат тасарруфидан чиқаришни, акциядорлик жамиятлари ва қўшма корхоналарда акциялар пакетларини қайта тақсимлаш ва жойлаштиришни 6-иловага мувофиқ амалга оширсинлар.


8. Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қуваатлаш жамғармаси ходимларининг чекланган сони 8 кишидан иборат бўлган бошқарув аппарати тузилмаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


9. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Агентлик тўғрисидаги ҳамда Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомлар лойиҳаларини икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


10. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигига алоқа соҳасида фаолиятни ошириш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш ҳуқуқи берилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 1 августдаги 307-сон қарорининг 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгаришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифлари бир ой муддатда киритсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.Р. Раҳимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.


































Время: 0.1837
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск