Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.1997 й. 383-сон "Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларни ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.08.1997 й.

N 383




БУХОРО ВА ХИВА ШАҲАРЛАРИНИНГ

2500 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН

ТАНТАНАЛИ ТАДБИРЛАРНИ

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йиллигини юқори савияда нишонлашни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йиллигига бағишланган юбилей тадбирларини ўтказиш дастури, режаси ва сарф-харажатлар сметаси 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Фанлар академияси, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари юбилей муносабати билан белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласинлар.


3. "Ўзбектуризм" миллий компанияси юбилей қатнашчиларини юқори даражадаги меҳмонхоналарга жойлаштирсин.

Юбилей иштирокчиларининг яшаши учун тўловларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган нархларда ва сўмда тўлашга рухсат этилсин.


4. "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси ва "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси ташкилий қўмита буюртманомаларига биноан юбилей тадбирлари қатнашчиларига транспорт хизмати кўрсатсинлар.


5. "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси юбилей тантаналари ўтказиладиган жойларда намунали савдо хизмати кўрсатишни ташкил этсин.


6. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2508 йиллигини ўтказиш ташкилий қўмитаси буюртманомасига биноан тегишли йўналишлар бўйича махсус рейслар ташкил қилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгиланган тартибда республика бюджетидан маблағ ажратсин.

Бевосита Бухоро ва Хива шаҳарларида ўтадиган тадбирларнинг сарф-харажатлари мазкур вилоятларнинг ички имкониятлари ҳамда ҳомийлар ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 1 августдаги

383-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500

йиллигини ўтказиш тадбирларининг

ДАСТУРИ


(1997 йил, 18-20 октябрь)


Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар меҳмонлари 1997 йил 18 октябрда Тошкент шаҳрига етиб келадилар.

Тошкент шаҳри аэропортининг "VIP" залида меҳмонларни кутиб олишга масъулллар:

Жўрабеков И.Ҳ.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари


Азизхўжаев А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


Норов В.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Тўлаганов К.Н.

-

Тошкент шаҳар ҳокими


Комилов А.Ҳ.

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири


Жўраев X. Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири


Салимов О.У.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Ҳабибуллаев П.Қ.

-

Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси раиси


Жўраев Т.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти

Аэропортнинг "VIP" залида меҳмонларга бепул хизмат кўрсатилади.

Масъуллар:

Рўзметов А.Ғ.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Бош директори вазифасини бажарувчи

Меҳмонларнинг келиши ва кетиши чоғида Тошкент шаҳри аэропортида рухсатнома, чегара, божхона ҳужжатларини расмийлаштириш тўловларсиз амалга оширилади.


Масъуллар:

Комилов А.Х.

Мигманов Р.Т. - Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари

Комилов Ў.Т. - Республика Божхона қўмитаси раиси


Бухоро ва Хива шаҳарларида меҳмонларни тегишли ҳокимликлар, Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Фанлар академиясининг масъул ходимлари кутиб оладилар.


Масъуллар:

Хусенов С.Қ. - Бухоро вилояти ҳокими

Юсупов И.Ю. - Хоразм вилояти ҳокими

Комилов А.Ҳ.

Жўраев Х.Р.

Жўраев Т.Ж.


Юбилей иштирокчилари Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон", Бухоро шаҳрида "Бухоро", Урганч шаҳрида "Жайхун" меҳмонхоналарига жойлашадилар.

Овқатланиш яшаш жойида ташкил этилади.


Масъуллар:

Ҳусанбоев Б.М. - "Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси

Каримов Ш.И. - Соғлиқни сақлаш вазири


Меҳмонларга хизмат қилиш учун "Мерседес", ГАЗ-31, "ТАМ" автобуси ва РАФ микроавтобуслари ташкилий қўмита буюртманомасига биноан ажратилади.


Масъуллар:

Муҳамедов Р.Р. - Президент аппарати Ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

Ҳусанбоев Б.М.


Тошкент, Бухоро ва Хива шаҳарларида автотранспорт ҳаракати хавфсизлиги Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДАН бошқармаси томонидан таъминланади.


Масъул:

Парпиев Б.Р. - Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йиллик юбилейларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилади.


Масъуллар:

Кўчимов А. - "Ўзтелерадио" компанияси раиси

Ҳазратқулов М. - ЎзА Бош директори


Меҳмонларни кутиб олиш ва кузатиш ташкилий қўмита тақдим этган жадвалга мувофиқ ташкил этилади.


18 октябрь, шанба.

06.00-11.00 Меҳмонларни кутиб олиш, уларни "Ўзбекистон" меҳмонхонасига жойлаштириш.

11.00-13.30 Тушлик.

14.00 Меҳмонларнинг махсус рейс билан Бухоро шаҳрига жўнаб кетиши.

15.00-15.30 Бухоро шаҳрига келиш, меҳмонхонага жойлашиш.

15.30-19 00 Шаҳарнинг тарихий-меъморий ёдгорликлари билан танишув.

19.00-21.00 Кечки овқат


19 октябрь, якшанба

07.30-08.30 Нонушта.

09.00-09.45 Бухоро шаҳридаги Фитрат боғида кўчат ўтқазиш.

10.00-11.00 Абу Али Ибн Сино номидаги мажлислар залида "Инсониятнинг илмий ва маданий мероси учинчи минг йилликка" мавзуидаги Халқаро симпозиумнинг очилиши.

11.00-11.30 Танаффус.

11.30-13.00 Халқаро симпозиумнинг шўъба мажлислари.

13.00-14.00 Тушлик.

14.00-17.00 Абу Али Ибн Сино номидаги мажлислар залида "Бухоро ва унинг жаҳон тарихидаги ўрни" мавзуидаги Халқаро конференциянинг очилиши.

17.30-19.00 Бухоро вилояти ҳокимлиги номидан қабул маросими.

19.00-20.30 Регистон майдонидаги Қўҳна арк мажмуида Бухоро шаҳрининг 2500 йиллигига бағишланган театрлашган томоша намойиши.

21.00 Дам олиш.


20 октябрь, душанба.

06.00-07 00 Нонушта

07.00 Юбилей тантаналари қатнашчиларининг Бухоро шаҳри аэропортига жўнаб кетиши.

08.00-08.30 Юбилей тантаналари қатнашчилари ва меҳмонларнинг махсус рейс билан Урганч шаҳрига жўнаб кетиши.

08.30-09.00 Урганч шаҳрида кутиб олиш, Хива шаҳрига жўнаш.

09.00-09.30 Хива шаҳрига етиб келиш.

10.00-12.00 Хива шаҳридаги Жума масжидида "Хива ва унинг жаҳон тарихида тутган ўрни" мавзуидаги Халқаро конференциянинг очилиши.

12.00-12.30 Танаффус.

12.30-13.00 "Инсониятнинг илмий ва маданий мероси учинчи минг йилликка" мавзуидаги Халқаро симпозиумнинг якунловчи ялпи мажлиси.

13.00-14.00 Тушлик.

14.30-16.00 Хива шаҳрининг тарихий-меъморий ёдгорликлари билан танишиш.

16.00-16.30 Хива шаҳридаги Қибла тозабоғ мажмуида кўчат ўтқазиш.

16.30-17.00 Матбуот конференцияси.

17.00-18.00 Хоразм вилояти ҳокимлигининг қабул маросими.

18.00-19.30 Ичон-қалъадаги Кўҳна арк мажмуида Хива шаҳрининг 2500 йиллигига бағишланган театрлашган томоша намойиши.

19.30-20.00 Меҳмонларнинг Урганч шаҳрига жўнаб кетиши.

20.00 Меҳмонларни махсус рейс билан Тошкент шаҳрига кузатиш.

21.30 Меҳмонларни Тошкент шаҳрида кутиб олиш.

21.30-24.00 Юбилей тантаналари қатнашчиларининг жўнаб кетиши.


Меҳмонларни VIP зали орқали кузатиш ташкилий қўмита томонидан тақдим этилган жадвал орқали амалга оширилади.

Кутиб олиш тартиби кузатиш жараёнида ҳам сақлаб қолинади.


Эслатма: Сарф-харажатлар (халқаро транспорт, махсус авиарейслар, Тошкент шаҳридаги бошқа харажатлар) Республика бюджетидан, Бухоро ва Хоразм вилоятларидаги барча харажатлар маҳаллий бюджетлар ҳисобидан қопланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 1 августдаги

383-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бухоро ва Хива шаҳарлариниг 2500 йиллигига

тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари

РЕЖАСИ


1. Ташқи ишлар вазирлигига:

тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда хорижий меҳмонларнинг сони ва илмий таркиби бўйича таклифлар тайёрлаш, уларга таклифномалар жўнатишни ташкил этиш, дипломатик корпус, чет эл оммавий ахборот воситалари вакилларининг дастлабки рўйхатини тайёрлаш

Муддат 1997 йил, август.


Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг "Инсониятнинг илмий ва маданий мероси учинчи минг йилликка" мавзуидаги Халқаро симпозиум қатнашчиларига табрикномаси матнини тайёрлаш

Муддат: 1997 йил, сентябрь.


консуллик хизматлари учун йиғимлар олмасдан рухсатномалар бериш масалаларини ҳал этиш

Муддат 1997 йил, 10 октябрь.

Масъул: Комилов А.Ҳ - Ташқи ишлар вазири


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига:

тегишли вазирликлар ва ташкилотлар билан биргаликда халқаро симпозиум ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқиш, унда иштирок этадиган хорижий меҳмонларнинг сони ва илмий жиҳатдан таркибини аниқлаш

Муддат: 1997 йил, август.


Бухоро ва Хива шаҳарларида ўтадиган халқаро илмий анжуманларнинг дастурларини тайёрлаш

Муддат: 1997 йил, август.


Бухоро ва Хива шаҳарларида ўтадиган халқаро илмий анжуманларнинг тезисларини тайёрлаш

Муддат: 1997 йил, 1 сектябрь

Масъул: Жўраев Т.Ж. - Фанлар академиясн президенти


3. Ички ишлар вазирлигига:

юбилей тадбирлари ўтадиган ва меҳмонлар яшайдиган жойларда, шунингдек уларнинг Тошкент, Бухоро, Урганч ва Хива шаҳарларига бўлган сафари давомида жамоат тартибини таъминлаш

Муддат: 1997 йил, 17-21 октябрь.


юбилей тантаналари қатнашчилари ва меҳмонларига хизмат кўрсатиш учун ажратилган автомашиналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш, юбилей объектларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш

Муддат: 1997 йил, 10 октябрь.

Масъул: Алматов З. - Ички ишлар вазири


4. Миллий хавфсизлик хизматига:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлаш.

Муддат: 1997 йил, 17-21 октябрь.

Масъул: Иноятов Р.Р. - Миллий Хавфсизлик Хизмати раиси


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати Ишлар Бошқармасига:

меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун ташкилий қўмита буюртманомасига биноан зарур миқдорда автотранспорт воситалари ажратиш ва уларни тайёрлаш.

Муддат: 1997 йил, 17-21 октябрь.

Масъул: Муҳамедов Р.Р. - Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати Ишлар Бошқармаси бошлиғининг ўринбосари


6. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясига:

Юбилей тантаналари қатнашчиларини "VIP" залида (бепул хизмат кўрсатган ҳолда) кутиб олиш ва кузатиб қўйишни таъминлаш

Муддат: 1997 йил, 17-21 октябрь


ташкилий қўмита буюртманомасига биноан тегишли йўналишлар бўйича махсус рейслар ташкил этиш

Муддат: 1997 йил, 17-21 октябрь

Масъул: Рўзметов А.Ғ. - "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Бош директори вазифасини бажарувчи


7. Алоқа вазирлигига:

Халқаро симпозиум ва конференциялар ўтказиладиган жойларда синхрон таржима учун асбоб-анжомлар, халқаро ва факсимал алоқа аппаратлари ўрнатиш

Муддат: 1997 йил, 15 октябрь

Масъул: Жўрабоев А.Д. - Алоқа вазири


8. Давлат матбуот қўмитасига:

ташкилий қўмита буюртманомасига биноан нашр ишлари ва протокол ашёларини тайёрлаш

Муддат: 1997 йил, 1 октябрь

Масъул: Шоғуломов Р.Ш. - Давлат матбуот қўмитаси раиси


9. Тошкент шаҳар ҳокимлигига:

Тошкент аэропортини, шаҳарнинг марказий кўчаларини ўзбек, инглиз, рус тилларидаги шиорлар билан безаш, юбилей рамзи туширилган бадиий безаклар тайёрлаш ва уларни ўрнатиш, меҳмонларни миллий анъаналар билан кутиб олиш ҳамда кузатиб қўйишни ташкил этиш

Муддат: 1997 йил, 14-21 октябрь.

Масъул: Тўлаганов К.Н. - Тошкент шаҳар ҳокими


10. "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига:

юбилей тантаналарига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирларини кенг ёритишни таъминлаш

Муддат: 1997 йил, 15-21 октябрь

Масъул: Кўчимов А. - "Ўзтелерадио" компанияси раиси

Ҳазратқулов М. - ЎзА Бош директори


11. "Ўзбектуризм" миллий компаниясига:

Тошкент, Бухоро, Хива шаҳарларида меҳмонларни юқори даражали меҳмонхоналарга жойлаштириш, сифатли хизмат кўрсатишни ташкил қилиш

Муддат: 1997 йил, 17-21 октябрь

ташкилий қўмита буюртманомасига биноан автотранспорт воситалари ажратиш

Муддат: 1997 йил, 10-21 октябрь

Масъул: Ҳусанбоев Б.М. -"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси.


12. "Ўзбексавдо" уюшмасига:

"Ўзбектуризм" миллий компанияси билан биргаликда меҳмонларнинг овқатланишини ташкил этиш

Муддат: 1997 йил , 17-21 октябрь.

Масъул: Файзиев З.О. - "Ўзбексавдо" уюшмаси раиси.


13. Маданият ишлари вазирлигига:

Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йиллигига бағишланган концерт дастурлари ҳамда театрлашган томошаларни ташкил этиш

Муддат: 1997 йил, 19-20 октябрь.

Масъул: Жўраев Х.Р. - Маданият ишлари вазири


14. "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмасига:

Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларининг қабул маросимлари концерт дастурларини тайёрлаш

Муддат: 1997 йил, 19-20 октябрь

Меҳмонларни миллий либослардаги қизлар, карнай-сурнай садолари билан кутиб олиш ва кузатишни ташкил этиш

Муддат: 1997 йил, 18-20 октябрь

Масъул: Назаров А.М. - "Ўзбекнаво" ГК бирлашмаси Бош директори


15. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига:

меҳмонларни синхрон ва кузатиб юрувчи таржимонлар билан таъминлаш

Муддат: 1997 йил, 19-20 октябрь.

Масъул: Салимов О.Ў. - Олий ва ўрта махсус таълим вазири.


16. "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси ва "Маҳаллий саноат" давлат корпорациясига:

Ташкилий қўмита ва савдо ташкилотлари буюртманомаси асосида эсдалик совғаларни тайёрлаш

Муддат: 1997 йил, 13 октябрь.

Масъул: Эргашев Б - "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси раиси

Қозоқхонов А. - "Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси раиси


17. Электрлаштириш ва энергетика вазирлигига:

Бухоро ва Хива шаҳарларидаги Халқаро симпозиум ва конференциялар ўтадиган бинолар электр қуввати билан узлуксиз таъминланишини ва техника хавфсизлигига риоя этилишини назорат қилиш

Муддат: 1997 йил, 17-21 октябрь.

Масъул: Отаев В.Й. - Энергетика ва электрлаштириш вазири


18. Соғлиқни сақлаш вазирлигига:

конференциялар ўтадиган биноларда ҳамда меҳмонлар яшайдиган жойларда тиббий ёрдам кўрсатиш жойларини ташкил қилиш

Муддат: 1997 йил, 17-21 октябрь.

Масъул: Каримов Ш.И. - Соғлиқни сақлаш вазири


19. Бухоро вилояти ҳокимлигига:

шаҳарни безаш, кўчаларни саранжом-саришталаш ва юбилей тадбирларини ўтказиш, меҳмонларни кутиб олиш ва кузатиш

Муддат: 1997 йил, 17-21 октябрь.

Масъул: Хусенов С.Қ. - Бухоро вилояти ҳокими


20. Хоразм вилояти ҳокимлигига:

шаҳарни безаш, кўчаларни саранжом-саришталаш ва юбилей тадбирларини ўтказиш, меҳмонларни кутиб олиш ва кузатиш

Муддат: 1997 йил, 19-20 октябрь.

Масъул: Юсупов И - Хоразм вилояти ҳокими



Эслатма: зарурат бўлганда ташкилий қўмитага ушбу тадбирлар режасига ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 1 августдаги

383-сон қарорига

3-ИЛОВА



Бухоро ва Хива шаҳарларннинг 2500 йиллиги

муносабати билан "Инсониятнинг маданий

меъроси - учинчи минг йилликка" халқаро

симпозиумини ўтказиш сарф-харажатлари

СМЕТАСИ


Жами қатнашувчилар: - 300

жумладан:

чет давлатлардан - 80

(100% харажатлар Ўзбекистон томонидан)

МДҲ ва бошқа давлатлардан - 65

(меҳмонларнинг келиб-кетишидан ташқари барча харажатлари Ўзбекистон томонидан)

қардош республикалар ва мамлакатимиздан - 155

(барча харажатлар меҳмонларнинг ўз ҳисобидан)

Хорижий меҳмонларнинг Ўзбекистонда бўлиш муддати - 4 кун

      

Т/р

Харажатлар турлари


Умумий сумма

(минг сўм)


ТОШКЕНТ

1.

Меҳмонхонада жойларни бронь қилиш


(10 долл. х 145 киши) 93.8 *


2.

Меҳмонхонада яшаш

(90 долл. х 145 киши) х 2 кун. 1688.4 *


3.

Йўл харажатлари (авиачипталар)

(1100 долл х 80 киши) 88000 АҚШ долл.


4.

Овқатланиш харажатлари

(145 киши х 500 сўм х 2 кун) 145.0


5.

Автоулов харажатлари

2 та Газ-31 (1 соат учун 600 сўм х 10 соат х 2 кун х 2) - 24.0 минг сўм

2 та ТАМ автобуси (31 долл. х 10 соат х 2 кун х 2) - 80.2 минг сўм 104,2


6.

Тошкент-Бухоро-Урганч йўналиши бўйича меҳмонларнинг самолётда учиш йўл харажатлари


145 киши х 4000 сўм 580.0


7.

Симпозиумни тайёрлаш илмий-ишчи гуруҳининг Бухоро ва Хива шаҳарларига сафар харажатлари


500.0


ЖАМИ:

3111.4

88000 АҚШ долл.


БУХОРО

1.

Меҳмонхонада жойларни бронь қилиш


(7 долл. х 145 киши) 65.7 *


2.

Меҳмонхонада яшаш

(70 долл. х 145 киши) х 1 кун. 656.6 *


3.

Овқатланиш харажатлари

(145 киши х 500 сўм х 1 кун) 72.5


4.

Автоулов харажатлари

2 та Газ-24 (1 соат учун 600 сўм х 10 соат х 2 кун х 2) - 24.0 минг сўм

2 та ТАМ автобуси (31 долл. х 10 соат 2 кун х 2) - 78.2 минг сўм * 104.2


5.

Таржимонлар билан боғлиқ харажатлар

(50 киши учун 10 таржимон х 3000 сўм) х 2 кун 60.0


6.

Таклиф чипталари

(200 сўм х 500 дона) 100.0


7.

Нашр харажатлари:




Маърузалар тезисларини чоп этиш


250.0


Конференция дастури (500 нусха)


35.1


Бухоро шаҳри маданияти ва тарихи бўйича илмий ишларни чоп этиш


1124.0

8.

Конференция ўтадиган залларни тайёрлаш (гуллар, плакатлар, буклетлар)


200.0

9.

Бошқа харажатлар




папка

500 дона х 1000 сўм =500.0 минг сўм,



блокнот

500 дона х 50 сўм = 25.0 минг сўм,



ручка, қалам

500 дона х 30 сўм = 15.0 минг сўм) 540.0



ЖАМИ:


3208.1

ХИВА


Меҳмонхонада жойларни бронь қилиш


(3 долл х 145 киши) 28.1 *



Меҳмонхонада яшаш


(30 долл х 145 киши) х 1 кун. 281 4 *



Овқатланиш харажатлари


(145 киши х 500 сўм х 1 кун) 72.5



Автоулов харажатлари


2 та Газ-24 (1 соат учун 600 сўм х 10 соат х 1 кун х 2) - 12.0 минг сўм

2 та ТАМ автобуси (31 долл. х 10 соат 1 кун x 2) - 40.1 минг сўм * 52.1



Таржимонлар билан боғлиқ харажатлар


Синхрон таржима 200 дона = 60.0 сўм

(50 киши учун 10 таржимон х 3000 сўм х 1 кун= 30.0 сўм 90.0



Таклиф чипталари


(200 сўм х 500 дона) 100.0


Нашр харажатлари:




Маърузалар тезисларини чоп этиш


250.0


Конференция дастури


(500 нусха) 35.1


Хива шаҳри маданияти ва тарихи бўйича илмий ишларни чоп этиш


1124.0


Конференция ўтадиган залларни тайёрлаш (гуллар, плакатлар, буклетлар)


200.0


Бошқа харажатлар




папка

500 дона х 1000 сўм = 500.0 минг сўм,



блокнот

500 дона х 50 сўм = 25.0 минг сўм,



ручка, қалам

500 дона х 30 сўм = 15.0 минг сўм 540.0



ЖАМИ:

2773.2



ҲАММАСИ:


9092.7

88000 АҚШ долл.



Республика бюджети

3111.4

88000 АҚШ долл.



Бухоро вилояти


3208.1


Хоразм вилояти


2773.2

         

Эслатма: *) 1997 йил 18 июлгача бўлган нархлар ва АҚШ доллари учун белгиланган курс асосида ҳисобланди.













Время: 0.2285
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск