Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.1997 й. 401-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 5 мартдаги "Бозорларнинг фаолиятини ва уларни бошқаришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 82-сонли қарорининг Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан бажарилиши тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.08.1997 й.

N 401



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1996 ЙИЛ

5 МАРТДАГИ "БОЗОРЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ВА УЛАРНИ БОШҚАРИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ 82-СОНЛИ

ҚАРОРИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ

ТОМОНИДАН БАЖАРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорларнинг фаолиятини ва уларни бошқаришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг Тошкент шаҳри бозорларида ўрганиб чиқиш натижалари жойларда мазкур қарорнинг қониқарсиз бажарилаётганлигини кўрсатди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва давлат мулкини бошқариш органлари бозорлар ва ярмаркалар негизида тузилган очиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятларини ташкил қилишда юзакичиликка йўл қўйганлар. Ҳиссадорлик жамиятлари номигагина тузилган, жамият аъзоларида мулкка эгалик ҳисси уйғотилмагани сабабли аксарият бозорларда акцияларнинг 6-10 фоизигина сотилган холос.

Маҳаллий ҳокимият раҳбарлари ва солиқ органлари ходимларининг ўз вазифаларига бўлган масъулиятсизликлари ва қатъиятсизликлари оқибатида бозорларлан тушадиган даромадларни шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш, ҳисоб-китоб ишлари қаттиқ назоратга олинмаган. Улар айрим ҳолларда бозорлардаги моддий жавобгар шахслар билан бирлашиб кетганлар.

Бозорларда сотувчилар, деҳқонлар ва харидорлар учун қулай шароитлар яратилмаган. Улгуржи харид қилишга ихтисослашган бўлинмалар мутлақо фаолият кўрсатмаяптилар.. Улар томонидан маҳсулот етиштирувчилар билан шартномалар, шу жумладан, фьючерс шартномалари тузиш ишлари қониқарсиз аҳволда. 1996 йилда 3231 тонна маҳсулот учун тузилган шартномалар бўйича амалда фақат 124 тонна маҳсулот олинган.

Шунинг оқибатида бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи юқорилигича қолмоқда, олиб-сотарлар яккаҳукмрон бўлиб қолганлар.

Бозорларда порахўрлик, таъмагирлик, ноқонуний валюта операцияси, мансабни суиистеъмол қилиш каби ҳуқуқбузарликлар мавжуд.

Республкка Прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги рўй бераётган бундай салбий ҳолатларга муросасозлик қилиб келганлар, уларга қарши амалдаги қонунлар асосида кескин чора-тадбирларни кўрмаганлар.

Санитария-эпидемиология ходимларининг масъулиятсизлиги, қатъиятсизлиги оқибатида бозорларнинг деярли барчасида санитария ҳолати талабга жавоб бермайди.

Тошкент шаҳар, туманлар ҳокимликлари бу борадаги ишларни ўз ҳолига ташлаб қуйганлар. Шу соҳа кадрларини танлаш, жой-жойига қўйишта бефарқ муносабатда бўлганлар. Бозор тизимининг раҳбарлик лавозимларига кадрларни қўйишда таниш-билишчилик, ошна-оғайнигарчилик ва маҳаллийчиликка йўл қўйилган.

Худди шундай аҳвол Республиканинг деярли барча вилоятлар бозорларида ҳам аниқланган.

Юқоридагиларга асосан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокими К.Тўлагановга Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорларнинг фаолиятини ва уларни бошқаришни тартибга солиш чора тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг бажарилишини тўла таъминланмаганлиги, озиқ-овқат ва буюм бозорларини тартибга солиш, бозорларда савдони ташкил этиш, шаҳар аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, соҳа кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйишда жиддий камчиликларга йўл қўйилганлиги кўрсатиб ўтилсин ва бу масалада туман ҳокимларининг жавобгарлиги кўриб чиқилсин.

Бозорлар фаолиятини бошқаришда йўл қўйган хато ва камчиликлари учун "Тошбозорсавдо" уюшмасининг раиси Ш.Абдуллаев ва шаҳардаги 11 та бозор ҳиссадорлик жамиятлари раисларининг эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинганликлари инобатга олинсин.

Бир ой муддат ичида бозор тизими раҳбарлари ва масъул ходимларини кўриб чиқиб муносиб кадрлар ҳисобига тўлдирилсин.


2. Бош вазир ўринбосари М.Усмоновга ушбу қарорнинг бажарилишини етарли назорат қилмаганлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бозорлари фаолиятларида вужудга келган вазиятни ўз вақтида бартараф этиш чора-тадбирлари белгиланмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.


3. Республика Прокуратураси (Б.Мустафоев), Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов), Давлат мулкини бошқариш (В.Чжен), Республика Бош санитария врачи Б.Ниёзматов қарорнинг бажарилишини таъминлаш, бозорлар фаолиятини тўғри ташкил этиш ва турли қонунбузарликларнинг олдини олишнинг қатъий чораларини кўриб чиқиб, доимий назорат ўрнатсинлар.


4. Республика солиқ қўмитаси (В.Беганов)га бозорлардан тушадиган даромадларни шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш бўйича назоратни кучайтириш, солиқ органлари ходимларинлнг масъулиятларини ошириш чораларини белгилаш топширилсин.

Бир ой муддат ичида бозорлар фаолиятини назорат қилувчи маҳаллий солиқ органлари ҳодимларининг масъулиятлари кўриб чиқилиб чора кўрилсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бозорлар фаолиятини ташкил қилиш ва бошқаришда юзага келган салбий оқибатларни қисқа муддатларда бартараф этиш, Вазирлар Маҳкамаси қарорининг бажарилишини тўла таъминлашга шахсан жавобгар эканликлари таъкидлансин.


6. Республика Президенти Давлат маслаҳатчилари ташкилий-кадрлар сиёсати ва назорат инспекцияси раҳбари хизматларининг мазкур масала юзасидан тайёрлаган маълумотномаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига кўриб чиқиб тегишли чоралар белгилаш учун юборилсин.


7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Алимовга юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг раиси                                            И. Каримов
















Время: 0.1876
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск