ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Давлатлараро ҳамкорлик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари / Америка /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.09.1997 й. 430-сон "Сиёсий, иқтисодий ва технологик ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Америка Қўшма комиссиясини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.09.1997 й.

N 430


СИЁСИЙ, ИҚТИСОДИЙ ВА ТЕХНОЛОГИК

ҲАМКОРЛИК БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН-АМЕРИКА

ҚЎШМА КОМИССИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзаро ҳамкорликни ва икки томонлама Ўзбекистон-Америка муносабатларини институционаллаштиришни янада чуқурлаштириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг АҚШ билан турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш дастурларини мувофиқлаштириш ва амалга оширишни таъминлаш мақсадида ҳамда Сиёсий, иқтисодий ва технологик ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Америка Қўшма комиссиясини таъсис этиш тўғрисида Америка томони билан эришилган битимга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сиёсий, иқтисодий ва технологик ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-АҚШ Қўшма комиссияси ташкил этилсин. Белгилансинки, Қўшма комиссиянинг мажлислари навбати билан Вашингтон ва Тошкентда бир йилда бир марта ўтказилади.


2. Қўшма комиссиянинг Ўзбекистон қисми қўмиталари ва котибияти таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қўшма комиссия тузилмаси, унинг қўмиталари ва котибиятининг функциялари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. АҚШ билан ҳамкорлик қилиш дастурини амалга оширувчи вазирликлар ва идоралар Қўшма комиссия сўровига кўра зарур ахборот тақдим этилишини таъминласинлар.


5. Ташқи ишлар вазирлиги Қўшма комиссия қўмиталари раислари билан биргаликда шу йилнинг октябрь ойига қадар комиссиянинг биринчи мажлиси кун тартиби ишлаб чиқилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 8 сентябрдаги

430-сон қарорига

2-ИЛОВА



Сиёсий, иқтисодий ва технологик ҳамкорлик

бўйича Ўзбекистон-АҚШ Қўшма комиссияси

ТУЗИЛМАСИ




Ҳамраислар

А.Комилов - С.Сестанович
















Қўмиталар













Сиёсий ҳамкорлик

А.X.Комилов - С.Сестанович

Савдо, инвестиция ва энергетика

Э.М.Ғаниев  Я.Калицки

Иқтисодий ҳамкорлик ва ислоҳотлар

Б.С.Ҳамидов  Р.Морнингстар

Ҳарбий ҳамкорлик

В.Н.Маҳмудов  Ф.Миллер

Котибият

1) М.Асқаров

2) Ш.Ҳамроқулов

3) Р.Сайфулин














функциялари:


функциялари:


функциялари:


функциялари:


функциялари:














- икки томонлама муносабатлар ва минтақавий хавфсизлик

- халқаро хавфсизлик ва ядро қуролини тарқатмаслик

- наркотиклар тарқатилишига, уюшган жиноятчиликка, халқаро терроризмга, ғайриқонуний топилган пул қонунийлаштирилишига қарши кураш

- экологик муаммолар ва барқарор ривожланиш

- халқаро ташкилотлар ва кўп томонлама Конвенциялар доирасидаги ҳамкорлик (БМТ, ЕХҲТ, СЕАП-НАТО, ОЗХО ва бошқалар)

- сиёсий ислоҳотлар ва инсон ҳуқуқлари

- қонунчилик масалалари

- консуллик масалалари



- икки томонлама савдо муносабатлари

- савдо сиёсати

- инвестиция лойиҳалари

- бизнес-мулоқотлар

- мудофаа конверсияси

- экология ресурсларидан фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик, экспорт йўналишлари

- илмий-техника кооперацияси



- макроиқтисодий сиёсат ва бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш

- иқтисодий ҳамкорликнинг ҳуқуқий базасини яратиш

- қўшма иқтисодий лойиҳалар

- халқаро молия институтларида ҳамкорлик

- банк инфраструктурасини ривожлантириш

- молия ва банк тизими соҳасида кадрлар тайёрлаш



- икки томонлама ҳарбий-техник ҳамкорлик

- ҳарбий ислоҳот ва ҳарбий инфраструктурани замонавийлаштириш

- ПРМ доирасида ҳамкорлик

- Марказий Осиё-БАТ фаолиятини такомиллаштириш

- ҳарбий кадрларни ўқитиш ва тайёрлаш



- комиссия мажлислари ўртасида қўмиталар ишини мувофиқлаштириш

- комиссиянинг навбатдаги мажлисларини тайёрлаш

- икки томонлама ва идоралараро битимлар лойиҳаларини келишиш





















Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск