ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Инвестиция дастури /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.10.1997 й. 464-сон "1997 йилги Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини аниқлаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.10.1997 й.

N 464


1997 ЙИЛГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ИНВЕСТИЦИЯ

ДАСТУРИНИ АНИҚЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА



Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 1 августдаги 386-сон қарорини бажариш юзасидан ва иқтисодиётни таркибий ўзгартириш учун катта аҳамиятга эга бўлган 1997 йилга мўлжалланган инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини таъминлаш, инвестиция дастури параметрларини жорий йилда ҳақиқатда бажарилган пудрат ишлари ҳажмлари ва маблағ билан таъминлашнинг реал манбаларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банкнинг манфаатдор вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар ва компаниялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 1997 йилги Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига тузатиш киритиш, давлат бюджети маблағлари ва марказлаштирилган кредитлар ҳисобига сармоя қўйилмалари лимитларини, хорижий инвестициялар ва ҳукумат кафолати остидаги кредитлар, тижорат банклари кредитлари, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига қурилишларнинг аниқ рўйхатли дастурларини аниқлаштиришга доир тайёрланган таклифлари 1, 3-7-иловаларга* мувофиқ қабул қилинсин.


2. 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси бўйича ижтимоий соҳа объектларини ишга туширишнинг аниқлаштирилган ҳажмлари 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Молия вазирлиги ва тижорат банклари билан биргаликда ўз вақтида маблағ билан таъминлаш учун икки ҳафта муддатда қурилишларнинг аниқлаштирилган рўйхатларини белгиланган тартибда келишиб олсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги сармоя қўйилмаларининг аниқлаштирилган лимитларига мувофиқ давлат бюджети маблағлари ҳисобига қурилишларнинг келишилган манзилли дастурларини ўз вақтида маблағ билан таъминласин.


5. Маҳфий.


6. Буюртмачи функциясини амалга оширувчи вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар, бирлашмалар ва корхоналар, Қорақалпоғистон Ресиубликаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1997 йилга тасдиқланган сармоя қўйилмалари лимитларидан тўлиқ ва мақсадли фойдаланилишини, олинган кредитлар ўз вақтида қайтарилишини, иивестиция дастурига киритилган лойиҳалар амалга оширилишини таъминласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 1997 йилги инвестиция дастури тўғрисида" 1997 йил 21 январдаги 40-сон қарорига 1-6, 8-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков ва Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.




































Время: 0.1604
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск