Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.1997 й. 480-сон "Алоқа-ДЭУ" Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасини ривожлантириш ва унинг фаолияти масалалари" тўғрисидаги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.1997 й.

N 480



"АЛОҚА-ДЭУ" ЎЗБЕКИСТОН-КОРЕЯ ҚЎШМА

КОРХОНАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА

УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ


Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини 2010 йилгача бўлган даврда реконструкция қилиш ва ривожлантириш миллий дастурини бажариш, Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар бозорини замонавий рақамли коммутация тизимлари билан тўлдириш, ватанимизнинг экспортга мўлжалланган ва импортнинг ўрнини босувчи саноат ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги ва Жанубий Кореянинг "ДЭУ Телеком" фирмаси томонидан телекоммуникация асбоб-ускуналарини йиғиш бўйича, кейинчалик бутловчи материалларни жойнинг ўзида ишлаб чиқарган ҳолда, "Алоқа-ДЭУ" (Урганч шаҳри) қўшма корхонаси ташкил этилганлиги;

устав жамғармаси 6,5 млн. АҚШ доллари, шу жумладан, Ўзбекистон томони улуши 3,185 млн. АҚШ доллари (49 фоиз), Жанубий Корея томони улуши 3,315 млн/ АҚШ доллари (51 фоиз) миқдорида белгиланганлиги;

ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлар қурилиши, маҳсулот ишлаб чиқариш учун технологик линияларни монтаж қилиш ниҳоясига етказилганлиги, маҳсулот чиқариш бошланганлиги;

имзоланган таъсис шартномасига мувофиқ Корея томони қўшма корхона маҳсулотининг камида 30 фоизини экспортга сотиш мажбуриятини ўз зиммасига олганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси билан биргаликда 1997 йил IV чораги мобайнида коммутация тизимлари ишлаб чиқаришини, 2000 йилда уни 60 фоизга етказишни назарда тутган ҳолда, жойнинг ўзида йўлга қўйиш дастурини ишлаб чиқсин ва унинг амалга оширилишини таъминласин.


3. "Алоқа-ДЭУ" қўшма корхонаси етказиб бериладиган коммутация тизимлари ва телефон аппаратлари туркумига кирувчи четдан олиб келинадиган материаллар, бутловчи буюмлар, ёрдамчи асбоб-ускуналар, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва маҳсулот чиқариш учун зарур бўлган технологик асбоб-ускуналар учун бож тўловлари тўлашдан 5 йилга озод қилинсин.


4. Маҳфий.


5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги "Алоқа-ДЭУ" қўшма корхонаси лойиҳаларини ва бутловчи материалларни жойнинг ўзида ишлаб чиқариш дастурларини Ўзбекистон Республикасининг 1998 йилги Инвестиция дастурига киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги "Алоқа-ДЭУ" лойиҳаси бўйича ишга келувчи хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда кўп марталик келиш визалари берилишини таъминласинлар.


7. "Алоқа-ДЭУ" қўшма корхонаси масалалари бўйича ишлаш учун келадиган хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш ва транспортнинг барча турларида юришлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги "Алоқа-ДЭУ" қўшма корхонасини бутлаш учун шартнома асосида кадрлар тайёрлашни таъминласин.


9. Хоразм вилояти ҳокимлиги Жанубий Кореялик мутахассислар ва улар оиласининг узоқ муддат яшашлари учун шарт-шароитлар яратсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари К.Р.Раҳимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов
















Время: 0.1963
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск