Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.11.1997 й. 513-сон "Аэро Интернейшнл (Режионал)" САС - АI(R) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган RJ-85 самолётларини харид қилишни маблағ билан таъминлаш схемаси тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.11.1997 й.

N 513



"АЭРО ИНТЕРНЕЙШНЛ (РЕЖИОНАЛ)"

САС - АI(R) КОМПАНИЯСИ ТОМОНИДАН

ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН RJ-85 САМОЛЁТЛАРИНИ

ХАРИД ҚИЛИШНИ МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

СХЕМАСИ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ҳаво кемалари паркини янгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси томонидан:

"Аэро Интернейшнл (Режионал)" САС - АI(R) компанияси билан учта RJ-85 самолётини ва эҳтиёт қисмларни харид қилишга, нархларнинг ўсиши ҳисобга олинган ҳолда, умумий суммаси 77,89 млн. АҚШ доллари миқдорида контракт тузилганлиги;

кўрсатиб ўтилган контракт доирасида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити ҳисобига, 38,28 млн. АҚШ доллари суммасида бўнак тўланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

"Аэро Интернейшнл (Режионал)" САС - АI(R) компанияси билан тузилган контрактни улушли маблағ билан таъминлаш Экспорт Кредитлар Кафолати Департаменти (ЕСGD) суғуртаси остида "Барклайз банк ПЛС" кредити ҳисобига молиявий лизинг схемаси бўйича амалга оширилади;

учта захира двигатель, эҳтиёт қисмлар сотиб олишга ва фойдаланиш даврида техник хизмат кўрсатишга "Эллайд Сигнал Инк." (Канада) ва "Кросс Эйр Лимитед" (Швейцария) компаниялари билан тузилган контрактларни маблағ билан таъминлаш "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


3. Учта самолётни харид қилишга контракт бўйича улушли маблағ билан таъминлаш:

биринчи самолётнинг 24,92 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 100 фоиз қиммати, икки самолётнинг 11,69 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 22,5 фоиз қиймати, "Аэро Интернейшнл (Режионал)" компанияси билан тузилган контракт бўйича 1,0 млн. АҚШ доллари миқдорида эҳтиёт қисмларга ҳақ тўлаш ва умумий суммаси 0,67 млн. АҚШ доллари бўлган кредитни расмийлаштириш харажатлари "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси томонидан илгари тўланган бўнак ҳисобига;

40,28 млн. АҚШ доллари миқдоридаги икки самолёт қийматининг 77,5 фоизи - Экспорт Кредитлар Кафолати Департаменти (ЕСGD) суғуртаси остида Барклайз банк ПЛС кредити ҳисобига амалга оширилишига розилик берилсин.


4. Молиявий лизингнинг қуйидаги тузилмасига розилик берилсин:

самолётларни сотиб олишга қарз "Барклайз банк ПЛС" томонидан ЕСGD суғуртаси остида Кайман оролларида рўйхатдан ўтказилган Самарқанд Лизинг (Кайман ороллари) Лимитед ("Самарқанд Лизинг") махсус лизинг компаниясига берилади.

"Самарқанд Лизинг" самолётларнинг эгаси ҳисобланади ва уларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига ижарага беради;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки самолётларни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясига субижарага беради;

"Самарқанд Лизинг" иккита RJ-85 самолётига гаровни "Барклайз банк ПЛС" фойдасига рўйхатдан ўтказади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси:

самолётларни маблағ билан таъминлаш учун зарур бўлган ижара, субижара, гаров битимларини ва бошқа битимларни тузсинлар ва уларнинг бажарилишини таъминласинлар;

самолётларни рўйхатдан ўтказсинлар ҳамда тузилган шартномалар шартларига ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ уларга "Барклайз банк ПЛС" фойдасига гаров шартномаларини расмийлаштирсинлар;

субижара, воситачилик ҳақи, фоизларни тўлаш, муддати ўтказиб юборилган тўловларни қоплаш, шунингдек кредитга ва молия лизингига хизмат кўрсатишда пайдо бўлувчи бошқа харажатларни тўлаш бўйича мажбуриятлар ўз вақтида бажарилиши юзасидан кафолат битими тузсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси томонидан ижара ва субижара шартлари бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан мажбурият хатини ЕСGD, "Барклайз банк ПЛС" ва "Самарқанд Лизинг" лизинг компанияси учун мақбул шакл ва мазмунда ҳамда ижара ва субижара тўғрисидаги битимлар муносабати билан барча ҳужжатларни имзолаш ва топшириш юзасидан "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси мансабдор шахслари тайинланганлигини ва уларнинг ваколатларини тасдиқловчи Вазирлар Маҳкамасининг Сертификатини беришга вакил қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.Б.Сайфутдинов:

ижара ва субижара тўғрисидаги битимлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси мажбуриятлари ўз вақтида бажарилишини кафолатловчи кафолатларни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан "Барклайз банк ПЛС", ЕСGD ва "Самарқанд Лизинг" компанияси фойдасига беришга;

субижара тўғрисидаги битим бўйича "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси мажбуриятлари юзасидан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки фойдасига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан кафолатни имзолашга вакил қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги нотижорат мақсадидаги самолёт бўйича субижара тўловларини ўз вақтида тўлаш учун 1998 йилдан бошлаб "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясига республика бюджетидан маблағ ажратишни назарда тутсин.


9. Маҳфий.


10. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ва самолётларни маблағ билан таъминлашнинг бошқа қатнашчилари солиқлар, тўловлар, пошлиналар, воситачилик ҳақининг барча турларидан, ушбу маблағ билан таъминлашни амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатлар нотариал расмийлаштирилганлиги, контрактлар ва битимлар рўйхатдан ўтказилганлиги ва қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун йиғимлардан, шунингдек гаров тўғрисидаги шартномалар рўйхатдан ўтказилишига тегишли суғурта бўйича мажбурий тўловлардан озод қилинсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

"Барклайз банк ПЛС" ва ЕСGD учун мақбул шакл ва мазмунда RJ-85 самолётларини маблағ билан таъминлаш бўйича юридик хулоса берсин;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва Ижара ва субижара тўғрисидаги битимлар шартларига мувофиқ иккита RJ-85 самолёти бўйича "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ва "Самарқанд Лизинг" лизинг компанияси томонидан тақдим этилган гаров тўғрисидаги шартномаларни белгиланган шаклда рўйхатдан ўтказсин ва ўз вақтида қайта рўйхатдан ўтказсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги мазкур битишувни амалга ошириш муносабати билан тузилган контрактлар ва битимларни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ рўйхатдан ўтказсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари К.Р. Раҳимов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов


























Время: 0.1373
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск