Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси йўлларида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.12.1997 й. 539-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 5 декабрдаги

539-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси йўлларида ҳаракатланиш

хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида

НИЗОМ


1. Йўл-транспорт ҳодисалари мамлакат иқтисодиётига ва жамиятнинг маънавий ҳаётига жуда катта зарар етказиши мумкин бўлганлиги учун йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш давлат олдида турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.


2. Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ вазифаларни бажариш вазирликлар, давлат қўмиталари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, концерн, корпорация, компания, корхона, ташкилот, муассаса, жамоат бирлашмалари ва ижодий уюшмалар, Ўзбекистон Республикасида яшовчи барча жисмоний шахсларнинг бурчидир.


3. Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, амалдаги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси қарорлари, ушбу Низом, Ўзбекистон Республикаси қўшилган ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга оид халқаро шартномалар асосида амалга оширилади.


4. Маҳаллий ҳокимият ва ижро этувчи органлар:

йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга оид режа ва ҳудудий дастурларни тасдиқлайдилар, мувофиқлаштирадилар ва уларнинг ижросини назорат қиладилар;

маҳаллий ижро этувчи органлар раҳбарларининг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳисоботларини кўриб чиқадилар;

тегишли ҳудудда йўллардаги ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлайдилар;

йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини қонунчиликда белгиланган тартибда маблағ билан таъминлайдилар;

ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий органлари, вазирлик ва давлат идораларининг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш доирасидаги қарорларининг ижросини ташкил этадилар ва назорат қиладилар;

йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш тадбирларини, аҳолига йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги талабларини ўқитишни ташкил этадилар;

йўллар ва кўчаларни қуриш, тузатиш ишларини, ҳаракатлантиришни ташкил қилиш техника воситаларини жорий қилиш йўлларни қўриқлаш ва хизмат кўрсатиш шохобчалари билан таъминлашни ташкил этадилар ва улардан фойдаланиш ҳолатини назорат қиладилар;

ҳудудда жойлашган юридик шахсларнинг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолиятларини назорат қиладилар ва уларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлайдилар.


5. Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ишлари юритилишининг давлат назорати махсус орган - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат автомобиль назорати хизматига юкланади. У Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ва ташкил этиш ишларини назорат қилиш ваколати берилган ягона орган ҳисобланади.

Давлат автомобиль назорати томонидан ўз ваколати доирасида қабул қилинган ва йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қарорларни бажариш Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.


6. Вазирликлар ҳамда идоралар томонидан қабул қилинадиган ва қўлланиладиган йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга оид барча меъёрий ҳужжатлар Давлат автомобиль назорати Бош бошқармаси билан келишилган бўлиши зарур.


7. Давлат автомобиль назоратини қонунчилик билан унинг зиммасига юкланмаган вазифаларни бажаришга жалб этиш тақиқланади.


8. Давлат автомобиль назоратининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборатдир:

йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини, таъминлаш бўйича қонунлар, қоидалар, меъёрлар ва ўлчам (стандарт)ларга риоя этилишини назорат қилиш;

манфаатдор вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва илмий муассасалар билан ҳамкорликда йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, бу соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга оид таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;

йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига, йўлларда ҳаракатланиш қоидалари бузилишига, бу соҳадаги бошқа ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракатлар юз беришига олиб келувчи сабабларни аниқлаш, ўз ваколати доирасида уларни бартараф этиш чораларини кўриш;

йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳисобини олиб бориш, уларнинг сабабларини таҳлил қилиш, уларни бошқа давлатлардаги маълумотлар билан таққослаш;

йўлларда ҳаракатланиш қоидалари бузилишининг ҳисобини олиб бориш, бу соҳадаги қонунчиликни қўллаш амалиётини умумлаштириш, қонунда белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг кўриб чиқилишини ташкил этиш ва амалга ошириш;

атроф-муҳитни автомототранспорт воситаларининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш, бу борадаги меъёрий ҳужжатлар талаблари бажарилишини назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва бошқа қўриқланадиган шахслар (шу жумладан, хорижий давлат раҳбарлари)нинг махсус автомобиллари кузатиб борилишини ва уларнинг тўсиқсиз ўтишини таъминлаш, шунингдек махсус трасса ва махсус мақсаддаги автомобиллар ҳолатини назорат қилиб бориш;

автомототранспорт воситаларини белгиланган тартибда, шу жумладан, шартнома асосида кузатиб боришни амалга ошириш;

автокарвонда одамларни оммавий равишда ташишда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш;

мамлакат ва халқаро миқёсдаги ижтимоий-сиёсий, оммавий-маданий тадбирлар пайтида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш;

автомототранспорт воситаларини, уларнинг тиркамаларини ва ярим тиркамаларини давлат техник кўригидан ўтказиш;

автомототранспорт воситаларини, уларнинг тиркамаларини ва ярим тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан чиқариш, рўйхатдан ўтказилган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини олиб бориш, уларга рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари ва давлат рақами белгилари бериш;

фуқаролар томонидан мустақил равишда тайёрланган автомототранспорт воситаларини тегишли текширувдан сўнг рўйхатдан ўтказиш;

автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлайдиган ўқув ташкилотларини рўйхатга олиш ва ўқув жараёнини назорат қилиб бориш, йўлларда ҳаракатланиш қоидалари ва автомототранспорт воситаларини амалий бошқариш малакаси бўйича имтиҳон олиш, автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларни бериш. Бу масалаларда жаҳондаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этиш;

хорижий давлатлар элчихоналари, консулликларига, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, чет эл корхона ва муассасаларига қарашли автотранспорт воситаларига махсус давлат рақами белгилари бериш, уларнинг ходимларига ва бошқа хорижий фуқароларга, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномалари ва уларга қарашли автомототранспорт воситаларига махсус давлат рақами белгилари бериш;

оғир вазнли, хавфли, махсус ва катта ҳажмли (габаритли) юкларни ташишга рухсат бериш, уларни ташишда ҳаракатланиш хавфсизлиги талабларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги, шунингдек махсус ва маҳфий юкларни ташийдиган муассасалар, идоралар ва ташкилотларнинг махсус автомототранспорт воситаларига махсус талон бериш;

йўллардаги ҳаракатланиш шароитларини ўрганиш, кўча ва йўлларда транспорт ҳамда пиёдалар қатнови ташкил этилишини такомиллаштириш чораларини кўриш;

йўллардаги ҳаракатланишни тартибга солиш, шу мақсадда техник воситалар ва автоматлаштирилган тизимлардан фойдаланиш;

автобус, кичик автобуслар мунтазам қатнайдиган халқаро, шаҳарлараро ва маҳаллий йўналишларни кўриб чиқиш ва уларга рухсат бериш ҳақида хулосалар тайёрлаш;

автомобиль йўллари, кўчалар, йўл иншоотлари, темир йўллардан ўтиш жойлари, шаҳар электр транспорти йўли, тураржой даҳалари, алоҳида бинолар, кичик меъморчилик иншоотлари, савдо, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларини қуриш ва қайта қуриш лойиҳаларини, автомототранспорт воситаларининг конструкцияси (тузилиши)ни йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан кўриб чиқиш ва улар юзасидан хулосалар тайёрлаш, ушбу иншоотларни ва автомототранспорт воситаларини фойдаланишга қабул қилиш комиссиялари ишида қатнашиш;

дахлдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда йўллар, йўл иншоотлари, йўл белгилари ва чизиқлари, ҳаракатланишни бошқаришнинг техник воситалари, темирйўл кесишмаларининг ҳолатини ўрганиб чиқиш бўйича ҳар йили камида икки марта (баҳорги ва кузги) мавсумий кўрик ўтказиш;

йўл-транспорт ҳодисалари ва тўқнашувлар юзасидан суриштирув ишларини олиб бориш;

йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойда кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш, йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчиларини ушлаб туриш, гувоҳларни аниқлаш, йўл-транспорт ҳодисасини ҳужжатлаштириш., транспорт ва пиёдаларнинг хавфсиз қатновини ташкил этиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва бошқалар;

олиб қочилган, ўғирланган автомототранспорт воситаларини ва йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган ҳайдовчиларни қидириш ишини ташкил этиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

мулкчилик шаклидан қатъи назар, янгидан очилаётган техник хизмат кўрсатиш станциялари ва автомобилларни тузатиш устахоналарини рўйхатдан ўтказиш;

мулкчилик шаклидан қатъи назар, техник хизмат кўрсатиш станциялари ва автомобилларни тузатиш устахоналарида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги меъёрий ҳужжатларга риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш, автомототранспорт воситалари тузатилишининг қонунийлигини текшириш;

милициянинг бошқа хизматлари билан ҳамкорликда жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини сақлаш, жиноят қилган шахсларни ушлашда иштирок этиш;

йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини тарғиб қилиш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш, шу мақсадда оммавий ахборот воситалари (матбуот, радио, телевидение), нашриёт, кино, театр санъати имкониятларидан фойдаланиш, кўрик, танлов ва мусобақалар ўтказиш;

Халқ таълими вазирлиги, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда болалар ўртасида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чораларини кўриш, мактаб ва мактабгача тарбия муассасаларида йўлларда ҳаракатланиш қоидалари ўргатилишини назорат қилиш;

Давлат автомобиль назорати шахсий таркиби томонидан қонун бузилишига йўл қўймаслик, берилган ҳуқуқлардан тўғри фойдаланиш, йўлларда ҳаракатланиш қатнашчилари билан муомалада босиқ, одобли бўлишни таъминлаш, уларни хизмат бурчига виждонан ва ҳалол ёндашиш руҳида тарбиялаш.


9. Давлат автомобиль назорати ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

вазирликлар, идораларга, мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча муассасалар, корхоналар, ташкилотларга тўсиқсиз кириш, зарур маълумотлар ва ҳужжатларни бепул олиш, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ва атроф-муҳитни автомототранспорт воситаларининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишга оид қоидалар, меъёрлар ҳамда ўлчам (стандарт)ларнинг бажарилишини текшириш;

мансабдор шахслар ва фуқароларга йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини ва атроф-муҳитни ҳимоя қилишни таъминлашга оид қоидалар, меъёрлар ва ўлчамлар талаблари бузилишини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши шарт бўлган ёзма кўрсатмалар бериш, бундай кўрсатмаларни бажариш юзасидан чора-тадбирлар кўрмаган шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш;

йўлларда ҳаракатланиш ва унинг хавфсизлигини таъминлашга тааллуқли қонун ва меъёрий ҳужжатлар (қоидалар, меъёрлар, ўлчамлар)ни ишлаб чиқишда қатнашиш, амалдагиларига эса қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш юзасидан тегишли таклифлар киритиш;

автомобиль йўллари, кўчалар, йўл иншоотлари, темир йўллардан ўтиш жойлари, шаҳар электр транспорти йўлларини, кўча ва йўл ёқаларига қурилган савдо, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш ва автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва бошқа биноларни, автомототранспорт техникасининг янги намуналарини фойдаланишга қабул қилиш комиссиялари, шаҳарсозлар ва техник кенгашлар ишида ҳал этувчи овоз билан қатнашиш;

белгиланган тартибда фойдаланишга топширилмаган автомобиль йўллари, кўчалар, темир йўллардан ўтиш жойларидаги ҳаракатни, шаҳар электр транспорти йўлидан ва автомототранспорт воситаларининг янги намуналаридан фойдаланишни тақиқлаш;

оммавий тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилаётганда ёки йўлдан фойдаланиш ҳаракатланиш хавфсизлигига путур етказганда йўлнинг айрим жойларида ҳаракатланишни вақтинча чеклаш ёки тақиқлаш;

автомобиль йўллари, кўчалар, темир йўллардан ўтиш жойлари ҳамда уларга ажратилган минтақаларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича белгиланган қоидалар, меъёрлар ва ўлчамлар бузилган ҳолда бажарилаётган қурилиш таъмирлаш ёки бошқа ишларнинг амалга оширилишини тақиқлаш ёки тўхтатиб қўйиш;

ҳаракатланиш тақиқланган ёки чекланган кўча ва йўлларда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг транспорт воситаларига ишлаб чиқариш зарурати билан ҳаракатланишга рухсатнома бериш;

йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича белгиланган қоидалар, меъёрлар ва ўлчамлар бузилган ёки Давлат автомобиль назоратининг ёзма рухсати бўлмаганда кўчалар ва йўлларни қайта қуриш ва тузатишни тўхтатиш ёки тақиқлаш тўғрисида кўрсатмалар бериш;

хавфсизлик талабларига риоя этилмаган ҳолларда белгиланган йўналишда йўловчилар ташиш билан шуғулланадиган барча автобус ва кичик автобуслар қатновини, оғир вазнли, катта ҳажмли, хавфли ва махсус юклар ташишни тақиқлаш ёки чеклаш;

тегишли ташкилотларга йўлларда ҳаракатланишни тартибга солувчи техник воситаларни ўрнатишга рухсат этиш ёки уларни олиб ташлаш тўғрисида кўрсатма бериш;

дахлдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда йўллар, йўл иншоотлари, йўл белгилари ва чизиқлари, ҳаракатланишни бошқаришнинг техник воситалари, темирйўл кесишмаларининг аҳволини ўрганиб чиқиш бўйича ҳар йили камида икки марта (баҳорги ва кузги) ўтказиладиган мавсумий кўрик комиссияси ишида ҳал қилувчи овоз билан қатнашиш;

транспорт воситаларининг конструкцияси ёки техник ҳолати Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига, меъёрлари ва ўлчамлари талабларига мувофиқ келмаса, шунингдек транспорт воситаси белгиланган тартибда қайд этилмаган, давлат техника кўригидаи ўтмаган бўлса, давлат рақами белгисига эга бўлмаса, давлат рақами белгиси, агрегати ва қисмларининг рақамлари қалбакилаштирилган, яширинча ёки бошқача тарзда ўзгартирилган бўлса, бундай транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш, шу жумладан, давлат рақами белгиларини олиб қўйиш;

ўлчамлар талабларини бузиб, лойиҳа ҳужжатларисиз (бундай ҳужжатларнинг бўлиши тегишли меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда) ёки белгиланган тартибда келишиб олинмаган ҳужжатлар билан тайёрланган ёки қайта жиҳозланган транспорт воситаларидан (ва қўшимча қурилмалардан), шунингдек эгалари рақамли қисм ва агрегатлар қонуний харид қилинганлиги тўғрисида тегишли ҳужжатларни тақдим этмаган транспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўймаслик;

транспорт воситаларини тўхтатиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, шунингдек транспорт воситалари ва ташилаётган юк ҳужжатларини текшириш, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатларда бу ҳужжатларни текширишни давом эттириш учун олиб қолиш;

маст ёки касал ҳолатда деб ҳисоблаш учун етарли асослар мавжуд бўлган шахсларни транспорт воситаларини бошқаришдан четлаштириш, уларни белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтишга юбориш ва вақтинча транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш;

транспорт воситасини бошқариш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари бўлмаган шахсларни белгиланган тартибда текширувдан ўтказиш, уларни транспорт воситаларини бошқаришдан четлаштириш;

жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилишда гумон қилинаётган шахсларни уларнинг организмида алкогол ёки гиёҳванд моддалар бор-йўқлигини аниқлаш учун белгиланган тартибда текширувдан ўтказиш, текшириш натижаси ҳуқуқбузарликни тасдиқлаш ёки рад этиш ёхуд ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни холис кўриб чиқиш учун зарур бўлган ҳолларда бундай шахсларни тиббий муассасаларга йўллаш ёки олиб келиш;

йўлларда ҳаракатланиш қоидалари бузилганлигини аниқлаш ва қайд этиш, транспорт воситалари ва автомобиль йўлларининг ҳолатини назорат қилиш, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари бузилган ҳолларда транспорт воситаларини мажбурий ташиш учун махсус техника ва транспорт воситаларидан фойдаланиш;

йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини бузган транспорт воситалари ҳайдовчилари ва фуқароларни Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда ушлаб туриш, ҳайдовчи ҳуқуққа хилоф равишда фойдаланганлиги гумон қилинган транспорт воситасини, шунингдек ноқонуний ташилаётганлигига асос бор деб ҳисобланган юкни кўрикдан ўтказиш (бунда қонунда кўзда тутилган ҳоллар мавжуд бўлмаса, шахсни кўрикдан ўтказишга йўл қўйилмайди);

жиноят содир этилган ёки йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган жойдан яширинган ва ички ишлар органлари ходимларининг тўхташ тўғрисидаги талабларига бўйсунмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқаларнинг ҳаётига хавф солмаган ҳолда мажбуран тўхтатиш ва уларни ушлаш, бундай ҳолларда қонунда белгиланган тартибда махсус воситалардан фойдаланиш;

автомототранспорт воситалари белгиланган тартибга хилоф равишда тузатилаётганлиги аниқланган, мулкчилик шаклидан қатъи назар, техник хизмат кўрсатиш станциялари ва автомобилларни тузатиш устахоналари фаолиятини тўхтатиб қўйиш;

йўлларда ҳаракатланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик учун мансабдор шахслар ва фуқароларга нисбатан маъмурий баённома тузиш, амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган маъмурий жазони ўз ваколати доирасида белгиланган тартибда қўллаш;

фуқаролар ва мансабдор шахсларни кўриб чиқилаётган ишлар ва материаллар бўйича Давлат автомобиль назорати органларига чақириш ва улардан ёзма ҳамда оғзаки ҳолда тушунутириш хатлари олиш;

транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлларда ҳаракатланиш қоидалари бўйича билимларини, транспорт воситаларини бошқариш малакаларини текшириш, шунингдек уларнинг транспорт воситаларини бошқаришга яроқли эканликларини аниқлаш мақсадида белгиланган тартибда тиббий текширувдан ўтказишга йўллаш;

йўл-транспорт ҳодисалари, тўқнашувларда шикастланган шахслар ва транспорт воситаларини ташишда корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг, фавқулодда ҳолатларда эса фуқароларнинг транспорт воситаларидан фойдаланиш;

мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ёки фуқароларга тегишли алоқа воситаларидан хизмат мақсадларида тўсиқсиз фойдаланиш;

манфаатдор ташкилотлар ва илмий муассасалар билан биргаликда йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш масалаларига оид тадқиқотлар ўтказишда қатнашиш;

йўлларда ҳаракатланиш соҳасига оид меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлашда иштирок этиш;

йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги масалалари бўйича халқаро ташкилотлар ишида белгиланган тартибда қатнашиш, манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг ушбу масалалар бўйича давлатлараро ва халқаро битимлардаги иштирокидан келиб чиқувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича идоралараро конференциялар, семинарлар, кенгашлар ўтказишни ташкил этиш; уларда ишлаб чиқилган тавсия ва таклифларни амалга ошириш чораларини кўриш;

ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар ва бошқа давлатлардаги турдош органлар билан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, транспорт билан боғлиқ бўлган жиноятчиликка, шунингдек транспорт воситаларида наркотик моддалар, қурол-яроғларнинг ноқонуний ташилишига қарши кураш борасида ҳамкорлик алоқаларини амалга ошириш;

моддий-техника базаси, ўқув жараёнини ташкил этиш талаблар даражасида бўлган ўқув ташкилотларида ҳайдовчилар тайёрлаш ва қайта тайёрлашга рухсат бериш;

моддий-техника базаси талаблар даражасида бўлмай қолган, ҳайдовчилар тайёрлаш сифати қониқарсиз бўлган ўқув ташкилотларининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тақиқлаш;

давлат автомобиль назорати ҳисобидаги маблағлардан белгиланган тартибда фойдаланиш;

суғурта тўловларидан тушган маблағлар қисмидан, ундирилган жарима, йиғим, пуллик хизматлар ва бошқа ҳар хил тушумлардан ажратилган маблағлардан қонунда белгиланган тартибда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, Давлат автомобиль назорати моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва унинг ходимлари ижтимоий-маиший муаммоларини ҳал этишда фойдаланиш;

йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасида тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришда, шунингдек оммавий тадбирларни ўтказишда, йўл-транспррт ҳодисалари, йўл ва кўчалардаги ҳаракатланиш хавфсизлигига таъсир этувчи мураккаб об-ҳаво шароитлари, олиб қочилган, ўғирланган, жиноят содир этишда алоқаси бўлган ва йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан яширинган транспорт воситаларини қидиришда, бошқа ҳолларда шошилинч хабарлар беришни ташкил этишда оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение, матбуот) имкониятларидан бепул фойдаланиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси йиғилишида кўриб чиқиш учун масалалар тайёрлаш;

Давлат автомобиль назорати органлари хизмати учун мутахассислар тайёрлаш; шахсий таркибнинг малакасини ошириш ва дастлабки тайёргарликдан ўтказиш учун ўқув юртлари очиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати органлари юридик шахс ҳисобланадилар, мустақил балансга, банкда ҳисоб-китоб счётига, Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўладилар.










Время: 0.1941
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск