ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.12.1997 й. 544-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 29 апрелдаги ''Имом ал-Бухорий таваллудининг ҳижрий-қамарий тақвим бўйича 1225 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги 217-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.12.1997 й.

N 544




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ 1997 ЙИЛ 29 АПРЕЛДАГИ

''ИМОМ АЛ-БУХОРИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ ҲИЖРИЙ-

ҚАМАРИЙ ТАҚВИМ БЎЙИЧА 1225 ЙИЛЛИГИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА"ГИ 217-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Имом ал-Бухорий таваллудининг 1225 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Имом ал-Бухорий таваллудининг 1225 йиллигини нишонлаш тадбирларида кўплаб хорижий ҳомийлар иштирок этиш хоҳишини билдираётганини эътиборга олиб, Ливанлик ношир па ишбилармон Муҳаммад Таҳсин Салоҳ ал-Ҳаётнинг республика ташкилий қўмитаси аъзолигига кириш ҳақидаги таклифига розилик берилсин ва Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 29 апрелдаги 217-сон қарорининг 1-иловасига тегишли ўзгартириш киритилсин.


3. Имом ал-Бухорий таваллудининг 1225 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш республика ташкилий қўмитаси раисига юбилей тадбирларини ўтказиш ишига ҳомийлик қилиш истагини билдирган хорижий ташкилот ва жисмоний шахслар истакларини эътиборга олиш ва зарур ҳолларда келишилган тартибда уларни ташкилий қўмита аъзолигига қабул этиш ваколати берилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 10 декабрдаги

544-сон қарорига

ИЛОВА



Имом ал-Бухорий таваллудининг 1225 йиллигини

нишонлашга тайёргарлик кўриш ва

уни ўтказиш тадбирлари

РЕЖАСИ

      

Т/р

Бажариладиган ишлар


Бажариш муддатлари


Бажариш учун масъуллар


I. ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ

1.

Самарқанд вилояти Челак туманидаги Имом ал-Бухорий мақбараси жойлашган ҳудудда қадимий миллий меъморчилик анъаналари билан уйғунлашган замонавий меъморий мажмуа барпо этиш


1993 йил, август

Маданият ишлари вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


Янги меъморий мажмуанинг смета-лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш


1997 йил, декабрь

Маданият ишлари вазирлиги


2.

Самарқанд ва Бухоро вилоятларидаги тарихий обидаларни таъмирлаш:


1998 йил, август

Маданият ишлари вазирлиги, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги , "Давархитектқурилиш" қўмитаси


- Имом ал-Бухорий меъморий мажмуи (Самарқанд вилояти, Челак тумани)




- Маҳдуми Аъзам мажмуи (Самарқанд вилояти, Даҳбед қишлоғи)




- Қусам ибн Аббос мажмуи (Самарқанд шаҳри)




- Чашмаи Аюб мақбараси (Бухоро шаҳри)




- Мағоки Атторий мақбараси (Бухоро шаҳри)




- Вобкент минораси (Бухоро вилояти, Вобкент тумани)



II. ХАЛҚАРО ТАДБИРЛАР

1.

"Имом ал-Бухорий ва унинг дунё маданиятида тутган ўрни" мавзусида Халқаро илмий-анжуман ўтказиш

1998 йил, 23 октябрь

жума куни

Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Диний ишлар бўйича қўмита, Ўзбекистон Мусулмонлар диний идораси (Ислом тадқиқот маркази)


2.

Ўзбекистондаги чет эл дипломатик корпуслари вакиллари билан республика зиёлилари, дин арбоблари ва олимларнинг юбилейга бағишланган ижодий учрашувларини ўтказишни тайёрлаш


1998 йил,

январь-август

Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Диний ишлар бўйича қўмита


3.

Имом ал-Бухорий ва унинг даври маданияти, илм-фаннинг ривожланиши ҳақидаги ҳужжатли маълумотларни тўплаш


Йил давомида

Фанлар академияси

III. НАШР ИШЛАРИ

1.

Чоп этиладиган асарлар рўйхатини тайёрлаш ва тасдиқлаш

1998 йил, январь

Фанлар академияси, "Ўздавматбуотқўм", "Олтин мерос" жамғармаси


2.

Имом ал-Бухорий таваллудининг 1225 йиллигига бағишланган почта маркаси, конвертлар, плакат ва альбомлар, эсдалик совғалари, тақвим ва бошқа маҳсулотлар рўйхатини тузиш, уларнинг эскизлари ва нусхаларини тайёрлаш, ишлаб-чиқариш режа жадвалларини тузиш ҳамда ташкилий қўмитада тасдиқлаш


1998 йил, февраль

"Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси, Алоқа ва телекоммуникация агентлиги, Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзбексавдо" уюшмаси, "Ўзбекбирлашув", Дирекция

3.

"Имом ал-Бухорий ва унинг дунё маданиятида тутган ўрни" мавзуидаги илмий-амалий анжуман тезисларини нашрга тайёрлаш


1998 йил, май

Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги , Давлат матбуот қўмитаси

4.

Имом ал-Бухорий ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида илмий-оммабоп китоб (ўзбек, араб, инглиз, француз, рус тилларида) яратиш

1998 йил, июль

Фанлар академияси , Давлат матбуот қўмитаси, "Шарқ" матбаа-нашриёт концерни


IV. ОММАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР

1.

Имом ал-Бухорий ҳаёти ва фаолиятига бағишланган бадиий кўргазма ташкил этиш

1998 йил, сентябрь

Бадиий академия, Маданият ишлари вазирлиги, Фанлар академияси


2.

Имом ал-Бухорий таваллудининг 1225 йиллигига бағишлаб республика олий ва ўрта махсус ўқув юртларида илмий-амалий анжуманлар ўтказиш

1997 йил, декабрь 1998 йил, июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази


3.

Имом ал-Бухорий ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида илмий-оммабоп фильм яратиш


1998 йил, июнь

"Ўзбеккино" компанияси

4.

Имом ал-Бухорий ҳаёти ва фаолиятини халқаро алоқа ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш

1998 йил давомида

"Ўзтелерадио" компанияси, "Ўзбеккино" компанияси, ЎзА, ижодий уюшмалар , газета ва журналлар таҳририятлари, Ташқи ишлар вазирлиги, Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази


5.

Имом ал-Бухорий ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи радиоэшиттириш ва телевизион кўрсатувлар дастурини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш


Йил давомида

"Ўзтелерадио" компанияси

V. ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАР

1.

Ташкилий қўмита мажлиси кун тартиби масалаларини тайёрлаш ва баён қарорлари ижросини назорат қилиш


Доимий

Дирекция

2.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, вазирликлар, давлат қўмиталари ва барча ташкилотларнинг Имом ал-Бухорий таваллудини нишонлаш бўйича ўз иш режаларини ишлаб чиқиши ва уни амалга ошириши

Йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, ижодий уюшмалар, жамоат ташкилотлари, Дирекция


3.

Юбилей муносабати билан савдога чиқариладиган эсдалик совғалари, ёдгорлик буюмлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш

1998 йил, май

"Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси, "Ўзбексавдо" уюшмаси, Давлат матбуот қўмитаси


4.

"Имом ал-Бухорий ва унинг дунё маданиятида тутган ўрни" мавзуида ўтказиладиган илмий-амалий конференция рамзини тайёрлаш

1998 йил, август

Маданият ишлари вазирлиги, Бадиий академия, Фанлар академияси


5.

Тошкент аэропортининг "VIP" зали орқали конференция иштирокчиларини аэропорт йиғимларисиз кутиб олиш ва кузатишни ташкил этиш


1998 йил, сентябрь

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, Фанлар академияси

6.

Имом ал-Бухорий ва унинг ижодий фаолияти ҳақидаги асарлар рўйхатини тайёрлаш учун Фанлар академияси ҳузурида эксперт гуруҳи тузиш


1997 йил, декабрь

Фанлар академияси

7.

Конференция иштирокчиларини меҳмонхоналар, транспорт воситалари билан таъминлаш:

1998 йил, сентябрь

Фанлар академияси, Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси



- авиачипталарга буюртма бериш;



- авиарейсларни аниқлаш;



- авиачипталар сотиб олиш;



- автотранспорт воситаларига буюртма бериш


8.

"Имом ал-Бухорий ва унинг дунё маданиятида тутган ўрни" мавзуида ўтказиладиган халқаро конференциянинг илмий дастурини тайёрлаш ва ташкилий қўмитага тақдим этиш


1998 йил , февраль

Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги

9.

Конференцияга таклиф этиладиган хорижий иштирокчиларнинг рўйхатини, шунингдек уларнинг Ўзбекистонда бўлиш дастурини ташкилий қўмита тасдиғига киритиш:


1998 йил, июль

Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Дирекция


- хориж ва МДҲ мамлакатлари қатнашчилари рўйхати;



- Ўзбекистондан иштирок этадиган олимлар ва дин арбоблари рўйхати;



- қабул маросими иштирокчилари рўйхати;



- дипломатик корпуслар вакиллари рўйхати;



- расмий делегация аъзолари рўйхати;



- оммавий ахборот вакиллари рўйхати;



- кутиб олиш ва кузатиш тартиби;



- эсдалик совғалари рўйхати.


10.

"Имом ал-Бухорий ва унинг дунё маданиятида тутган ўрни" мавзуидаги халқаро илмий конференция иштирокчиларига таклифномалар жўнатиш


1998 йил, февраль

Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси

11.

Конференция иштирокчиларига (300 кишилик) зиёфат

1998 йил, сентябрь

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, "Ўзбексавдо" уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги


VI. РЕСПУБЛИКА ВА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТДАН АЖРАТИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАР

1.

Имом ал-Бухорий таваллудининг 1225 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бюджетдан сарфланадиган харажатлар сметасини ҳамда бошқа манбалар, шунингдек ҳомийлик улушларининг аниқ режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


1998 йил, январь

Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

2.

Имом ал-Бухорий меъморий мажмуасини барпо этиш учун ажратиладиган маблағлар сметасини ташкилий қўмита муҳокамасига киритиш

1997 йил, декабрь

Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги



Время: 0.2049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск