ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ўзбекистон Республикаси чет эл ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.1997 й. 554-сон "Бинолар мажмуини ер майдонлари билан бирга Германия Федератив Республикаси ҳукуматига унинг ўз мулки қилиб сотиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.12.1997 й.

N 554


БИНОЛАР МАЖМУИНИ ЕР МАЙДОНЛАРИ

БИЛАН БИРГА ГЕРМАНИЯ ФЕДЕРАТИВ

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИГА УНИНГ

ЎЗ МУЛКИ ҚИЛИБ СОТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасидаги дипломатия ваколатхоналари ва халқаро ташкилотларнинг иш шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1995 йил 14 ноябрдаги ПФ-1287-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат мулки қўмитасининг Тошкент шаҳар, Шароф Рашидов кўчаси, 15-уйда жойлашган, майдони 10543 кв. м бўлган бинолар мажмуини ер майдонлари билан бирга Германия Федератив Республикаси Ҳукуматига унинг ўз мулки қилиб сотиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Германия Федератив Республикаси Элчихонаси билан ер майдонлари билан бирга бинолар мажмуининг Германия экспертлари томонидан ҳисоблаб чиқилган тегишли нархда, 4,3 млн. Германия маркаси миқдоридаги баҳода, олди-сотди шартномасини имзоласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси кўчмас мулкни Германия Федератив Республикаси Ҳукуматига сотишдан тушган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кафолати остидаги депозит" 20202840600571423001-сон счётига ўтказсин.

Маҳфий.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кўрсатилган маблағларни хорижий банклардаги депозит счётларга, фоизларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кафолати остидаги депозит" 20202840600571423001-сон счётига ўтказиш шарти билан, жойлаштирсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, депозит операцияларидан олинган фоизларни ҳисобга олган ҳолда, тушган маблағлардан Германия Федератив Республикасининг Берлин шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхонасига кўчмас мулк сотиб олиш учун фойдалансин.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари В.А.Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов












Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск