Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.1997 й. 561-сон "Савдо соҳасида монополиядан чиқаришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.12.1997 й.

N 561



САВДО СОҲАСИДА МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Савдо соҳасида монополиядан чиқаришни чуқурлаштириш тўғрисида" 1997 йил 19 декабрдаги ПФ-1897-сон Фармонига мувофиқ. Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. 5-иловага мувофиқ "Гўшт-сут савдо" давлат савдо-ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида "Гўшт-сут савдо" давлат-акциядорлик бирлашмаси, "Гўшт-сут савдо" ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш корхоналари негизида эса "Гўшт-сут савдо" очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари ташкил этилсин.

Маълумот учун қабул қилинсинки, "Гўшт-сут савдо" давлат акциядорлик бирлашмасининг устав жамғармаси Тошкент шаҳрида жойлашган ва "Гўшт-сут савдо" давлат савдо-ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибига кирган тўртта совутгичнинг мол-мулки қиймати ҳисобига шаклланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Гўшт-сут савдо" акциядорлик жамиятлари мол-мулкининг баҳолаш қийматини аниқласин ва акциялар пакетини белгиланган тартибда 5-иловага мувофиқ жойлаштирсин.

"Гўшт-сут савдо" ҳудудий акциядорлик жамиятларининг давлатга тегишли акциялари пакетлари "Гўшт-сут савдо" давлат-акциядорлик бирлашмасининг траст бошқарувига берилсин.

4. Белгилансинки:

тегишли ҳудудларда жойлашган улгуржи савдо базалари, қоидага кўра, мустақил ҳисобланади. Уларнинг ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш акциядорлик компаниялари таркибига кириши уларнинг ихтиёрийлиги асосида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин. Мустақил улгуржи базалар ва ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш акциядорлик компаниялари, шунингдек мулкчилик шаклларидан қатъи назар, бошқа савдо корхоналари ўртасидаги ўзаро муносабатлар шартнома асосида амалга оширилади.

Тошкент шаҳар Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш департаменти бошлиғи мақомига кўра ҳокимнинг ўринбосарига тенглаштирилади ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан тайинланади.


5. "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Тошшаҳармевасабзавотсаноат" бирлашмасини Тошкент шаҳар Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш департаменти ихтиёрига бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


6.

ғмойтамакисаноат" уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 1998 йил мобайнида фирма дўконларининг кенг тармоғини ташкил этсин ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар сотилишини таъминласин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 14 декабрдаги 604-сон қарори билан нззарда тутилган товарларнинг асосий турлари савдо тармоғида мавжуд бўлиши учун шахсан жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол бозори комплекси (Усмонов) Давлат мулки қўмитаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари икки ой муддатда "Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси ва "Савдо" ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш акциядорлик компаниялари таъсис йиғилишлари ўтказилишини, раҳбар органлари сайланишини ва уставлари тасдиқланишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

жамоа корхоналари шаклида рўйхатдан ўтказилган улгуржи базаларни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон Фармонининг 1-бандига мувофиқ акциялар пакетларидаги улушларни тақсимлаган ҳолда, белгиланган тартибда очиқ турдаги акциядорлик жамиятларига айлантирсин;

"Ўзбексавдо" давлат-акциядорлик бирлашмаси тизимига кирган акциядорлик жамиятларидаги - улгуржи базалардаги акциялар жойлаштирилишининг жорий ҳолатини хатлаш асосида 1998 йилнинг биринчи чорагида уларнинг белгиланган тартибда қайта тақсимланишини таъминласин, бунда биринчи навбатда меҳнат жамоаси улушини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон Фармонининг 1-бандига мувофиқлаштиришни назарда тутсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ўз ваколатлари доирасида, мулкчилик шаклларидан ва қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, савдо ва умумий овқатланиш ташкилотлари ва корхоналари томонидан савдо қоидаларига риоя этилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.


12. "Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси аппарати Мустақиллик майдони, 5-уйдаги бинога жойлаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон "Савдо" давлат-акционерлик уюшмаси ("Ўзбексавдо") фаолиятини ташкил этиш масалалари ҳақида" 1992 йил 8 майдаги 227-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. "Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва "Савдо" ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш акциядорлик компаниялари икки ой муддатда хўжалик юритувчи субъектлар ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексига мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 24 декабрдаги

561-сон қарорига 

5-ИЛОВА


"Гўшт-сут савдо" давлат-акциядорлик бирлашмалари

ва жамиятларига айлантириладиган корхоналар

рўйхати ва акциялар пакетининг

жойлаштирилиши


(фоизлар ҳисобида)

Мавжуд давлат улгуржи корхоналарининг номи


Давлат акциядорлик жамиятлари ва бирлашмаларига айлантирилади


Давлат улуши


Меҳнат жамоаси улуши


Хорижий инвестор улуши


Эркин савдо улуши


1


2

3

4

5

6

"Гўшт-сут савдо" давлат савдо-ишлаб чиқариш бирлашмаси*


"Гўшт-сут савдо" давлат-акциядорлик бирлашмаси

51

10

25

14

шу жумладан:


шу жумладан:





Тошкент шаҳар 1-сон совутгичи


Тошкент шаҳар 1-сон совутгичи





Тошкент шаҳар 2-сон совутгичи


Тошкент шаҳар 2-сон совутгичи





Тошкент шаҳар 3-сон совутгичи


Тошкент шаҳар 3-сон совутгичи





Тошкент шаҳар 4-сон совутгичи


Тошкент шаҳар 4-сон совутгичи





"Нукус гўшт-сут савдо" давлат савдо-ишлаб чиқариш корхонаси


"Нукус гўшт-сут савдо" акциядорлик жамияти

51

10

25

14

"Андижон гўшт-сут савдо" давлат савдо-ишлаб чиқариш корхонаси


"Андижон гўшт-сут савдо" акциядорлик жамияти

51

10

25

14

"Бухоро гўшт-сут савдо" давлат савдо-ишлаб чиқариш корхонаси


"Бухоро гўшт-сут савдо" акциядорлнк жамияти

51

10

25

14

"Жиззах гўшт-сут савдо" давлат савдо-ишлаб чиқариш корхонаси


"Жиззах гўшт-сут савдо" акциядорлик жамияти

51

10

25

14

"Қарши гўшт-сут cавдо" давлат савдо-ишлаб чиқариш корхонаси


"Қарши гўшт-сут савдо" акциядорлик жамияти

51

10

25

14

"Наманган гўшт-сут савдо" давлат савдо-ишлаб чиқариш корхонаси


"Наманган гўшт-сут савдо" акциядорлик жамияти

51

10

25

14

"Самарқанд гўшт-сут савдо" давлат савдо-ишлаб чиқариш корхонаси


"Самарқанд гўшт-сут савдо" акциядорлик жамияти

51

10

25

14

"Термиз гўшт-сут савдо" давлат савдо-ишлаб чиқариш корхонаси


"Термиз гўшт-сут савдо" акциядорлик жамияти

51

10

25

14

"Бекобод гўшт-сут савдо" давлат савдо-ишлаб чиқариш корхонаси


"Бекобод гўшт-сут савдо" акциядорлик жамияти

51

10

25

14

"Чирчиқ гўшт-сут савдо" давлат савдо-ишлаб чиқариш корхонаси


"Чирчиқ гўшт-сут савдо" акциядорлик жамияти

51

10

25

14

"Олмалиқ гўшт-сут савдо" давлат савдо-ишлаб чиқариш корхонаси


"Олмалиқ гўшт-сут савдо" акциядорлик жамияти

51

10

25

14

"Фарғона гўшт-сут савдо" давлат савдо-ишлаб чиқариш корхонаси


"Фарғона гўшт-сут савдо" акциядорлик жамияти

51

10

25

14

"Урганч гўшт-сут савдо" давлат савдо-ишлаб чиқариш корхонаси


"Урганч гўшт-сут савдо" акциядорлик жамияти

51

10

25

14

"Гулистон гўшт-сут савдо" давлат савдо-ишлаб чиқариш корхонаси


"Гулистон гўшт-сут савдо" акциядорлик жамияти

51

10

25

14

"Ангрен гўшт-сут савдо" давлат савдо-ишлаб чиқариш корхонаси


"Ангрен гўшт-сут савдо" акциядорлик жамияти

51

10

25

14

-------------------------

* Битта ҳисоб-китоб счётида ишлайдиган 4 та совутгич негизидаги давлат савдо-ишлаб чиқариш бирлашмаси.






























Время: 0.1473
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск