язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Болгария Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси билан Болгария Республикаси ўртасида фуқаролик ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида Шартнома (София, 2003 йил 24 ноябрь, 2004 йил 11 ноябрдан кучга кирган, ЎзР ОМнинг 2004 йил 30 апрелдаги 624-II-сон қарорига мувофиқ ратификация қилинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси билан

Болгария Республикаси ўртасида

фуқаролик ишлари бўйича ҳуқуқий

ёрдам кўрсатиш тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси билан Болгария Республикаси, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

халқаро ҳуқуқнинг умумий эътироф этилган нормаларига амал қилиб, иккала Аҳдлашувчи Томон фуқароларининг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини тенг ҳуқуқий муҳофаза қилишни таъминлашга интилиб,

фуқаролик ишлари бўйича ҳуқуқий ҳамкорликни pивожлаштиpишга муҳим аҳамият бериб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


I боб. Ҳуқуқий муҳофаза


1-модда. Ҳуқуқий муҳофазанинг тақдим этилиши


Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг фуқаролари, шунингдек унинг ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги йўқ бўлган шахслар (бундан кейин "фуқаролар" деб аталувчилар) бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ўз шахсий ва мулкий ҳуқуқларига нисбатан ана шу Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролари сингари ҳуқуқий муҳофазадан фойдаланадилар.

Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг фуқаролари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролик ишлар ваколат доирасига кирадиган суд, прокуратура ва бошқа муассасаларга (бундан кейин "адлия муассасалари" деб аталувчи) эркин ва тўсиқларсиз мурожаат қилиши, ушбу Аҳдлашувчи Томон фуқаролари каби ана шу шартларда уларда қатнашишлари, илтимоснома беришлари, даъво қўзғатиш ва бошқа процессуал ҳаракатларни амалга оширишлари мумкин.

Ушбу Шартноманинг қоидалари тегишли тарзда Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудларида уларнинг қонунларига биноан таъсис этилган юридик шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.

Ушбу Шартноманинг мақсадларида "фуқаролик ишлари" атамаси фуқаролик, оилавий ва савдо (хўжалик) ишларни ҳамда фуқаро-ҳуқуқий муносабатларни англатади.



2-модда. Бож тўлаш ва чиқимларни қоплашдан озод қилиш


Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг фуқаролари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида суд ва нотариал бож ва чиқимларни тўлаш, қоплаш ва гаровга қўйишдан озод қилинадилар, шунингдек Аҳдлашувчи Томоннинг ўз фуқаролари сангари ўша шартлар ва ҳажмда бепул юридик ёрдамдан фойдаланадилар.

Ушбу модданинг 1-қисмида назарда тутилган имтиёзлар аниқ иш бўйича, шу жумладан, қарорни ижро этиш бўйича амалга оширилаётган барча процессуал ҳаракатларга татбиқ қилинади.



3-модда. Оилавий ва мулкий ҳолат тўғрисидаги

ҳужжатни тақдим этиш


Ушбу Шартноманинг 2-моддасида кўзда тутилган имтиёзлар тўғрисида илтимоснома тақдим этган шахснинг оилавий ва мулкий ҳолати тўғрисидаги ҳужжат асосида тақдим этилади. Ушбу ҳужжат Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси ёки унинг ҳудудида доимий яшаб турган шахсга ваколатли муассасалари томонидан берилади.

Агаp илтимоснома берувчи шахс Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида турар жойига эга бўлмаса, у фуқаро бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг тегишли

...