Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2006 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.10.2006 й. 225-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.10.2006 й.

N 225



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ

ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 15 сентябрда

қабул қилинган "Микромолиялаш тўғрисида"ги

ЎРҚ-50-сонли Қонуни)


Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 15 сентябрда қабул қилинган "Микромолиялаш тўғрисида"ги ЎРҚ-50-сонли Қонунининг 24-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тижорат банкларининг кичик тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 19 майдаги 195-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 5-сон, 25-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида микрокредитлашни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 30 августдаги 309-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 31 октябрдаги

225-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Тижорат банкларининг

кичик тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини

рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2000 йил 19 майдаги 195-сон қарорига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан кредит бериш тартиби тўғрисидаги Низомда (2-илова);

3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Якка тартибдаги тадбиркорларга, деҳқон ва фермер хўжаликларига, шунингдек кичик тадбиркорликнинг бошқа субъектларига тижорат банклари томонидан Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан микрокредит бериш "Микромолиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, шунингдек тижорат банклари томонидан белгиланадиган микромолиявий хизматлар кўрсатиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади";

4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Имтиёзли кредит бериш жамғармаси маблағлари ҳисобидан микрокредитлар ушбу Низомнинг 13-бандига мувофиқ белгиланадиган фоиз ставкаси бўйича берилади, "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки томонидан бериладиган микрокредитлар бундан мустасно";

19-банднинг биринчи хатбошидаги "муомаладан чиқарилган, гаров предмети бўла оладиган буюмлар бундан мустасно" сўзлари "(муомаладан чиқарилган буюмлар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ гаров предмети бўла олмайдиган бошқа мол-мулк ва/ёки мулкий ҳуқуқлар (талаблар) бундан мустасно)"

28-банднинг учинчи хатбошидаги "календарь бўйича навбатли тартибда" сўзлари "қонун ҳужжатларида белгиланган навбатли тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Тижорат банклари томонидан Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом (3-илова) 2-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Тижорат банклари Имтиёзли кредит бериш жамғармасини деҳқон ва фермер хўжаликларига, товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш билан банд бўлган кичик тадбиркорлик субъектларига, шунингдек юқори технологияли ва инновация лойиҳаларини амалга ошириш учун имтиёзли кредит ва микрокредитлар бериш учун ташкил этади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 43-44-сон, 430-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 10, 80-модда.








































Время: 0.1932
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск