ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Айрим тоифадаги шахсларга бериладиган имтиёзлар, уларга тўланадиган компенсация ва бошқа тўловлар / бошқа тоифаларга, турли асослар бўйича /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2006 й. 223-сон "Автомобиль бензини сотиб олиш бўйича илгари берилган имтиёзлар ўрнига шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик пул компенсациялари тўловлари жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2006 й.

N 223



АВТОМОБИЛЬ БЕНЗИНИ СОТИБ

ОЛИШ БЎЙИЧА ИЛГАРИ БЕРИЛГАН

ИМТИЁЗЛАР ЎРНИГА ШАХСЛАРНИНГ

АЙРИМ ТОИФАЛАРИГА ОЙЛИК ПУЛ

КОМПЕНСАЦИЯЛАРИ ТЎЛОВЛАРИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ шахсларнинг айрим тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль бензинига чакана нархларнинг ўзгариши тўғрисида" 2006 йил 30 июндаги 127-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2006 йил 1 ноябрдан бошлаб автомобиль бензини сотиб олиш бўйича илгари берилган имтиёзлар ўрнига шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик пул компенсациялари тўловлари жорий этилсин.


2. Автомобиль бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин ва баъзилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 30 октябрдаги

223-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўзгартириш киритилаётган ҳамда

ўз кучини йўқотаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 296-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 54-модда) билан тасдиқланган Нефть маҳсулотлари сотувчи корхоналарнинг чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисидаги низомнинг 9-банди биринчи хатбошининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бунда Нархларни бошқариш жамғармасига ўтказилиши керак бўлган сумма автомобиль бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун фуқароларнинг айрим тоифаларига пул компенсацияси тўлайдиган органлар ҳисобига ўтказилган пул маблағлари суммасига камайтирилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Энергия ресурслари нархларини давлат томонидан бошқариш тўғрисида" 1992 йил 16 октябрдаги 474-сон қарорининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи ва энергия учун чекланган улгуржи ва чакана нархларнинг ўзгариши тўғрисида" 1993 йил 27 майдаги 258-сон қарорининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 43-44-сон, 429-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 10, 79-модда.





































Время: 0.1988
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск