ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Айрим тоифадаги шахсларга бериладиган имтиёзлар, уларга тўланадиган компенсация ва бошқа тўловлар / бошқа тоифаларга, турли асослар бўйича /

Автомобиль бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.10.2006 й. 223-сон Қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 30 октябрдаги

223-сон қарорига

1-ИЛОВА



Автомобиль бензини сотиб олиш

харажатларининг бир қисми учун шахсларнинг

айрим тоифаларига ойлик пул компенсацияси

тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом автомобиль бензини сотиб олишга харажатларнинг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси олиш (кейинги ўринларда "ойлик пул компенсацияси" деб юритилади) ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифасини белгилайди ва уларга бундай компенсация тўлаш тартибини тартибга солади.


2. Ойлик пул компенсациялари тўлаш автомобиль бензини сотиб олиш бўйича илгари берилган имтиёзлар ўрнига 2006 йил 1 ноябрдан бошлаб жорий этилади.


3. Қуйидагилар ойлик пул компенсацияси олиш ҳуқуқига эгадир:

уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ;

уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ;

меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлар;

I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.



II. АВТОМОБИЛЬ БЕНЗИНИ СОТИБ ОЛИШ

ХАРАЖАТЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИ УЧУН ОЙЛИК

ПУЛ КОМПЕНСАЦИЯСИ ТЎЛОВИНИ ТАЙИНЛАШ


4. Ойлик пул компенсацияси тўлови уни олиш ҳуқуқига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган, енгил автомобиль, мотоаравача ёки мотоциклга эга бўлган (кейинги ўринларда "автомототранспорт воситаси" деб юритилади) ва улардан фойдаланадиган шахсларга тайинланади.

7. Ойлик пул компенсацияси тўловини тайинлаш учун бунга ҳуқуқи бўлган шахс пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлиги хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси органлари) (кейинги ўринларда - пул компенсациясини тайинлайдиган орган) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши зарур:

ариза;

ариза берувчининг биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси;

имтиёзга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари (уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар учун).

8. Ойлик пул компенсациясини тўлаш барча зарур ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда мурожаат қилинган кундан бошлаб тайинланади.


8-1. Ойлик пул компенсациясини тайинлаш учун ариза берган шахсга тегишли бўлган қуйидаги маълумотлар:

автомототранспорт воситаси эгасининг ҳайдовчилик гувоҳномаси;

автомототранспорт воситасининг техник паспорти;

автомототранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органларида даврий техник кўрикдан ўтганлиги;

автомототранспорт воситаси эгасининг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳақидаги маълумотлар ойлик пул компенсациясини тайинлайдиган органлар томонидан ўзаро ахборот алмашинуви орқали Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимиларидан олинади.

Ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида ойлик пул компенсация тайинлайдиган органлар томонидан шахсга ойлик пул компенсациясини тайинлаш ёки тайинлашни рад қилиш масаласи кўриб чиқилади.

9. Барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда ариза берилгандан кейин ойлик пул компенсацияси тўловини тайинлаш тўғрисидаги масала 5 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

Бунда ойлик пул компенсацияси тўғрисидаги ижобий қарор ойлик пул компенсациясини тайинлайдиган органнинг фармойиши ёки қарори билан қабул қилинади.

10. Ойлик пул компенсацияси тўловини тайинлаш рад этилган тақдирда ойлик пул компенсациясини тайинлайдиган органлар тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 иш кунида тегишли қарорни ариза берувчининг қўлига беради ёки унга рад этиш тўғрисида почта билдиришномасини жўнатади (рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда) ва айни бир вақтда барча ҳужжатларни қайтаради.


11. Ойлик пул компенсациясини тайинлайдиган органлар томонидан ойлик пул компенсацияси тўловни тайинлаш рад этилиши тўғрисидаги қарор:

ариза берувчининг мақоми ойлик пул компенсациясини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифаси мақомига мувофиқ бўлмаганда;

фойдаланилаётган автомототранспорт воситаси типи енгил автомобиль, мотоаравача ва мотоциклга мувофиқ бўлмаганда;

автомототранспорт даврий давлат техник кўригидан ўтказилмаганда;

мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда қабул қилиниши мумкин.


12. Ойлик пул компенсацияси тўловини тайинлаш рад этилиши учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда ариза берувчи такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.

Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ойлик пул компенсациясини тайинлайдиган орган томонидан ариза берувчига ёзма шаклда илгари баён қилинган эътирозлар тақдим этилишига йўл қўйилмайди, уларнинг баратараф этилишини тасдиқлайдиган ҳужжатлар билан боғлиқ эътирозларни тақдим этиш бундан мустасно.


13. Ойлик пул компенсацияси тўлови суммасининг миқдори жисмоний шахслардан ёнилғи истеъмоли учун олинадиган солиқ ҳисобга олинмаган ҳолда ҳар чоракда "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали ҳисобот давридан олдинги чоракнинг чакана савдодаги автомобил бензини (чакана савдода энг кўп тарқалган) муайян маркасининг ўртача сотиш нархидан келиб чиқиб, йигирма литр автомобил бензини қиймати миқдорида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан белгиланади.


III. ОЙЛИК ПУЛ КОМПЕНСАЦИЯСИ

ТЎЛОВИНИ АМАЛГА ОШИРИШ


14. Ойлик пул компенсацияси тўлови кўрсатиб ўтилган шахсларнинг яшаш жойи бўйича пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органлар томонидан пенсиялар ва нафақаларни тўлаш учун белгиланган муддатларда, алоҳида қайдномалар бўйича тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот орқали амалга оширилади.

15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимларидан олинган автомототранспортнинг даврий давлат техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисида тегишли маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда ойлик пул компенсацияси тўлаш ойлик пул компенсация тўловини тайинлайдиган органлар томонидан тўхтатиб қўйилади.

Ойлик пул компенсациясини тўлаш автомототранспорт эгаси томонидан ариза берилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимларидан олинган маълумотга асосан автомототранспорт воситасининг техник кўрикдан ўтган кунидан бошлаб тикланади.

Ойлик пул компенсацияси тўлови тайинланган автомототранспорт воситаси эгалари ойлик пул компенсацияси тўловини тайинлайдиган органларни даврий давлат техник кўригидан ўтилгандан кейин 10 кун мобайнида хабардор қилиши шарт.

Агар даврий техник кўрикдан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжат икки ҳафтадан ортиқ кечикиб тақдим этилган тақдирда тегишли давр учун ойлик пул компенсацияси тўланмайди.


16. Автомототранспорт воситаси эгаси ойлик пул компенсация тўловини тайинлайдиган органга:

яшаш жойи ўзгарганлиги;

автомототранспорт воситаси сотилганлиги;

йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилганлиги ҳолатлари тўғрисида хабар бериши шарт.

Ойлик пул компенсацияси олиш ҳуқуқига эга бўлган автомототранспорт воситаси эгаси вафот этган тақдирда тегишли билдиришнома унинг қариндошлари томонидан тақдим этилиши керак.

Юқорида санаб ўтилган ҳолатларда компенсация тўлаш тўхтатилади.

Кўрсатиб ўтилган ахборотни яширган ва ойлик пул компенсациясини ноқонуний олган автомототранспорт воситаси эгасидан тегишли сумма қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олинади.


17. Агар ойлик пул компенсациясини асосланмаган тўлаш ойлик пул компенсациясини тайинлайдиган ёки тўлайдиган органнинг ходими айби билан юз берган тақдирда ушбу пул маблағлари айбдор шахснинг ҳисобига қопланади.


18. Ойлик пул компенсациясини тўлайдиган вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари, ҳар ойнинг 3-кунидан кечикмай "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти томонидан ойлик пул компенсациясини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар сонини кўрсатган ҳолда кейинги ойга ойлик пул компенсациялари суммасини тўлаш учун молиявий маблағлар ҳажмида (тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот харажатлари ҳисобга олинган ҳолда) ҳисоб-китоблар билан асосланган эҳтиёжга бўлган буюртманомани тақдим этадилар.

19. "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти ҳар ойнинг 10-кунидан кечикмай ойлик пул компенсацияси тўлайдиган вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларининг банк ҳисоб рақамларига ойлик пул компенсацияси тўлаш учун молиявий маблағларнинг зарур миқдорини ўтказадилар.

20. Ойлик пул компенсацияси олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар реестри ойлик пул компенсацияси тўлайдиган вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади ва икки ҳафта мобайнида ҳар бир календарь йил чорагининг 1-куни ҳолати бўйича "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамиятига тақдим этилади.

21. Ойлик пул компенсацияси тўлайдиган вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари ойлик пул компенсацияси олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар реестрларини топшириш билан бир вақтда "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти олдинги йил чораги учун амалда тўланган тўловлар тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.

22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



Ойлик пул компенсацияси олиш ҳуқуқига эга бўлган

уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган

ШАХСЛАР ТОИФАЛАРИ


1941-1945 йиллардаги уруш, бошқа урушлар даврида, шунингдек Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишда ҳаракатдаги армия таркибига кирган ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар ойлик пул компенсацияси олиш ҳуқуқига эга бўлган уруш қатнашчилари ҳисобланади.

Қуйидаги шахслар уруш қатнашчиларига тенглаштирилади:

а) 1941 йил 22 июндан 1954 йил 31 декабргача бўлган даврда қирувчи батальонлар, взводлар ва халқни ҳимоя қилиш отрядлари таркибида собиқ СССР ҳудудида жангларда қатнашган шахслар;

б) 1941-1945 йиллардаги уруш йилларида партизан отрядларида ва қўшилмаларида бўлган ёхуд яширин ишлар билан шуғулланган шахслар;

в) 1941-1945 йиллардаги уруш йилларида ҳаракатдаги армия таркибида ёки ҳарбий ҳаракатлар минтақаларида хизматни ўтаган собиқ СССРнинг Ички ишлар вазирлиги органлари ва Давлат хавфсизлиги қўмитаси органларининг бошлиқлар ва оддий аскарлар таркибига кирувчи шахслар;

г) 1941-1945 йиллардаги уруш даврида балоғат ёшига етгунга қадар полк ўғли ёки кичик матрос сифатида ҳаракатдаги армия ва флотнинг қисмлари ва тузилмалари таркибида бўлган шахслар;

д) 1941-1945 йиллардаги уруш йилларида ҳарбий ҳаракатлар минтақаларида темир йўлларнинг фронт яқинида жойлашган участкаларида, мудофаа чизиғи иншоотларида, ҳарбий-денгиз базаларида, аэродромларда ва бошқа ҳарбий объектлардаги ишларда қатнашган ишчилар;

е) 1941-1945 йиллардаги уруш йилларида ҳаракатдаги армия таркибида ишлаган эркин ёлланганлар таркибидан бўлган шахслар;

ж) 1956 йил 24 октябрдан 1956 йил 10 ноябргача бўлган даврда Венгриядаги жанговар ҳаракатлар даврида ушбу мамлакат ҳудудида бўлган ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар.






Низомга

2-ИЛОВА



Ойлик пул компенсацияси олиш ҳуқуқига эга бўлган

уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган

ШАХСЛАР ТОИФАЛАРИ


1941-1945 йиллардаги уруш, бошқа урушлар даврида, шунингдек Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишда ҳаракатдаги армия таркибига кирган ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда хизматни ўташда ярадор, майиб бўлиш, контузияга учраш ёки касал бўлиш оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар ойлик пул компенсациясини олиш ҳуқуқига эга бўлган уруш ногиронлари ҳисобланади.

Қуйидаги шахслар уруш ногиронларига тенглаштирилади:

а) собиқ СССР ва Ўзбекистон Республикаси чегараларини ҳимоя қилишда ярадор, майиб бўлиш, контузияга учраш ёки касал бўлиш оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар;

б) 1941 йил 22 июндан 1954 йил 31 декабргача бўлган даврда собиқ СССР ҳудудида ҳаракат қилган қирувчи батальонлар, взводлар ва халқни ҳимоя қилиш отрядларида бўлган даврда ярадор, майиб бўлиш, контузияга учраш ёки касал бўлиш сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;

в) фронт яқинида жойлашган темир йўл участкалари, мудофаа чизиғи иншоотлари, ҳарбий-денгиз базалари, аэродромлар ва бошқа ҳарбий объектлардаги ишларда қатнашган ҳамда 1941-1945 йиллардаги уруш йилларида ҳарбий ҳаракатлар минтақаларида ярадор, майиб бўлиш, контузияга учраш ёки касал бўлиш сабабли ногирон бўлиб қолган ходимлар;

г) 1941-1945 йиллардаги уруш йилларида партизан отрядлари ва қўшилмаларида ёхуд яширин ишларда бўлиш даврида ярадор, майиб бўлиш, контузияга учраш ёки касал бўлиш оқибатида ногирон бўлиб қолган шахслар;

д) 1941-1945 йиллардаги уруш йилларида ҳаракатдаги армия таркибида ишлаган даврда ярадор, майиб бўлиш, контузияга учраш ёки касал бўлиш оқибатида ногирон бўлиб қолган эркин ёлланганлар таркибига кирган шахслар;

е) ички ишлар органлари, давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг бошлиқлар ва оддий аскарлар таркибига кирадиган, жанговар ҳаракатлар олиб борилган мамлакатларда тинчлик ўрнатиш кучларида қатнашиш ҳамда байналмилал бурчни бажариш билан боғлиқ ярадор, майиб бўлиш, контузияга учраш ёки касал бўлиш оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилари;

ж) ички ишлар органлари, давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг бошлиқлар ва оддий аскарлар таркибига кирадиган, ҳарбий хизмат мажбуриятини бажариш (хизмат вазифасини ўташ) билан боғлиқ ярадор, майиб бўлиш, контузияга учраш ёки касал бўлиш оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилари;

з) ўқув ёки синов йиғинларига чақирилган ҳамда ушбу йиғинларни ўташ даврида хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ярадор, майиб бўлиш, контузияга учраш ёки касал бўлиш оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматга мажбурлар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 43-44-сон, 429-модда.






































Время: 0.1585
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск