Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишнинг хабардор қилиш тартибида рўйхатга олувчи органлар ва давлат солиқ хизмати ҳамда давлат статистика органлари ўртасида ўзаро ахборот алмашинуви тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 31.10.2006 й. 1633-сон билан рўйхатга олинган 29.09.2006 й. Давлат солиқ қўмитасининг 2006-40-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 6-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 31 октябрда 1633-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат солиқ қўмитаси,

Давлат статистика қўмитасининг

2006 йил 29 сентябрдаги

2006-40, 6-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига

олишнинг хабардор қилиш тартибида рўйхатга

олувчи органлар ва давлат солиқ хизмати ҳамда

давлат статистика органлари ўртасида ўзаро

ахборот алмашинуви тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида", "Давлат статистикаси тўғрисида", "Ахборотлаштириш тўғрисида", "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида"ги ПҚ-357-сон қарорига асосан, тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тартибида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармалари, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари (кейинги ўринларда - рўйхатдан ўтказувчи органлар), давлат солиқ хизмати ҳамда давлат статистика органлари ўртасида ўзаро ахборот алмашинуви тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


тадбиркорлик субъектлари - белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар.


корхона ва ташкилотларнинг умумдавлат таснифлагичи (кейинги ўринларда - КТУТ) хос рақамлари квотаси - Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга мустақил бериш учун ажратилган хос рақамлар квотаси.


электрон ҳужжат айланиши - электрон ҳужжатларни ахборот тизими орқали жўнатиш ва қабул қилиб олиш жараёнлари йиғиндиси.



II. ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ОРГАНИ

ТОМОНИДАН РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИ

ОРГАНЛАРГА КТУТ ХОС РАҚАМЛАРИ

КВОТАСИНИ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


2. Рўйхатга олувчи орган КТУТ хос рақамларининг тегишли квотасидан КТУТ хос рақамини беради. КТУТ хос рақамлари квотаси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан рўйхатга олувчи органга мустақил равишда бериш учун ажратилган КТУТ хос рақамларининг миқдоридан иборатдир. КТУТ хос рақамлари квотаси ҳар бир рўйхатга олувчи органга ҳар ойнинг 5 санасидан кечиктирмай узлуксиз равишда тақдим этилади (мазкур Йўриқноманинг 1-иловаси).


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳар ойда КТУТ захира хос рақамларининг зарур миқдорини шакллантиради ва рўйхатга олувчи органларга электрон шаклда тақдим этади.


4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари электрон почта ёки факсимил алоқа орқали КТУТ хос рақамларини:

адлия органлари рўйхатга оладиган тадбиркорлик субъектлари бўйича -Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармаларига;

туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари (кейинги ўринларда - Инспекция) рўйхатга оладиган тадбиркорлик субъектлари бўйича - туман (шаҳар) давлат статистика бўлимларига тақдим этадилар.


5. КТУТ хос рақамлари квотаси ҳар бир рўйхатга олувчи органда бир ойда давлат рўйхатидан ўтказилаётган тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларнинг ўртача сонидан келиб чиқиб ажратилади.


6. Рўйхатга олувчи органларда КТУТ хос рақамларининг етарли миқдордан камайиб кетишига йўл қўйилмайди.

Кейинги ойнинг 5 санасигача рўйхатга олувчи органларга ажратилган КТУТ хос рақамлари квотаси етарли бўлмаса, рўйхатга олувчи орган олдиндан тегишли ҳудудий статистика органига белгиланган шаклда сўровнома билан мурожаат қилади (мазкур Йўриқноманинг 2-иловаси).

Сўровномани олган давлат статистика органи икки иш куни ичида керакли миқдордаги қўшимча КТУТ хос рақамларини рўйхатга олувчи органга ажратиб бериши шарт.


7. КТУТ хос рақами рўйхатга олувчи органлар томонидан қатъий кетма-кетлик билан берилади. КТУТ хос рақамининг тўғри берилиши учун рўйхатга олувчи органлар жавобгардир.


8. Юридик шахсга рўйхатга олиш вақтида берилган КТУТ хос рақами бошқа юридик шахсга қайтадан берилишига йўл қўйилмайди (юридик шахс белгиланган тартибда тугатилган тақдирда ҳам).

Юридик шахс такроран рўйхатдан ўтганда, унинг асосий фаолият тури, мулкчилик шакли, ташкилий ҳуқуқий шакли, номланиши, юридик манзили, таъсисчилар таркиби, низом жамғармаси, идоравий мансублиги ўзгарганда КТУТ хос рақами ўзгартирилмайди.


9. Давлат статистика органлари рўйхатга олувчи орган томонидан берилган КТУТ хос рақамларининг улар томонидан ажратилган хос рақамларга мос келишини текширади.

Хатолар аниқланган тақдирда, бир иш куни давомида электрон почта ёки факсимил алоқа орқали тегишли рўйхатга олувчи орган хабардор қилинади.


10. Рўйхатга олувчи орган, тегишли хабарномани олгандан сўнг бир иш куни давомида Юридик шахсларнинг Давлат реестрига ўзгартириш киритиб, давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақида янги гувоҳнома расмийлаштириб, бу ҳақда тадбиркорлик субъектини хабардор қилади ва унга янги гувоҳнома беради.

Берилган янги гувоҳнома учун давлат божи ундирилмайди.



III. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА

СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ИДЕНТИФИКАЦИЯ

РАҚАМЛАРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


11. Солиқ тўловчилар идентификация рақамларини (кейинги ўринларда - СТИР) бериш қуйидагиларни таъминлашга қаратилган:

Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг идентификация рақамлари ягона реестрини шакллантириш;

солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни тартибга солиш;

солиқларнинг бюджетга тушишини ҳисобга олиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ўзаро ҳамкорлиги бўйича маълумотларни компьютерда ишлашни жорий этиш;

солиқ қонунчилигига риоя этилиши бўйича ахборотларнинг яхлитлиги ва ишончлилиги кўп томонлама текширилиши ва назорат қилинишини ташкил этиш;

давлат солиқ хизмати органлари билан давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари, тижорат банклари ва молиявий, шунингдек кўчар ва кўчмас мулк бўйича операцияларни амалга оширувчи бошқа ташкилотлар ўртасида ахборот айирбошлашни бирхиллаштириш;

хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан жисмоний шахслар томонидан даромадлар, тўланган солиқлар, ижтимоий ва бошқа суғурталар бўйича давлат жамғармаларига тўловларни ҳисобга олишни бирхиллаштириш.


12. Юридик шахсларга КТУТ хос рақами берилганидан кейин, рўйхатдан ўтказувчи орган электрон почта алоқаси орқали юридик шахс томонидан аризада кўрсатилган почта манзилидаги давлат солиқ хизмати органларига СТИР бериш учун белгиланган шаклда ушбу орган мансабдор шахсининг электрон имзоси билан тасдиқланган сўровнома юборади (мазкур Йўриқноманинг 3-иловаси).


13. Рўйхатдан ўтказувчи орган якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликлари учун электрон почта алоқаси орқали жисмоний шахснинг паспорти бўйича турар жой манзилидаги давлат солиқ хизмати органига СТИР бериш учун белгиланган шаклда ушбу орган мансабдор шахсининг электрон имзоси билан тасдиқланган сўровнома юборади (мазкур Йўриқноманинг 4-иловаси).

Электрон почта алоқаси мавжуд бўлмаган ҳолларда СТИР бериш учун сўровнома факсимил алоқа орқали юборилади. Бунда СТИР бериш ва уни рўйхатдан ўтказувчи органга юбориш вақти саккиз иш соатидан ошмаслиги лозим.


14. Давлат солиқ хизмати органи рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тадбиркорлик субъектларига СТИР бериш учун юборилган сўровноманинг белгиланган шаклга мос келмаслигини ёки хато ва камчиликлар билан тўлдирилганлигини аниқласа, рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу сўровномани қайта ишлаш учун бир иш соати ичида юборади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қайта ишлаш учун юборилган сўровномадаги камчиликларни тузатиш учун кетган вақт давлат солиқ хизмати органи томонидан СТИР бериш учун белгиланган саккиз иш соатига кирмайди. Сўровномадаги камчиликлар тузатилиб, давлат солиқ хизмати органига қайта юборилганда, янгидан юборилган сўровнома деб ҳисобланади.


15. Рўйхатдан ўтказувчи органдан электрон почта ёки факсимил алоқа орқали сўровномаларнинг келган вақтини қайд этиш мақсадида давлат солиқ хизмати органларининг тегишли бўлимларида мазкур Йўриқноманинг 7-8-иловаларида кўрсатилган шаклдаги "Юридик шахсларга СТИР бериш ва уларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга олишни мониторинг қилиш" ва "Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигига СТИР бериш ва уларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга олишни мониторинг қилиш" журналлари юритилади.

Журналлар тикилган, рақамланган, санаси кўрсатилиб, мансабдор шахснинг имзоси билан тасдиқланган ҳамда муҳрланган бўлиши лозим.


16. Рўйхатдан ўтказувчи ҳамда давлат солиқ хизмати органларида техник талабларга жавоб берадиган компьютер ва факс ўрнатилган бўлиши лозим.

Тадбиркорлик субъектларига СТИР бериш учун юборилган сўровнома давлат солиқ хизмати органларининг тегишли бўлинмасида алоҳида электрон манзилга эга бўлган компьютерда қабул қилиб олинади.

Электрон ҳужжатларда тақдим этилаётган сўровномалардаги маълумотларнинг ҳимоясини таъминлаш мақсадида, электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари томонидан криптография ҳимоя воситалари қўлланилади.


17. Давлат солиқ хизмати органлари белгиланган шакллардаги сўровномаларни қабул қилиб олгач, аниқ вақт режимида солиқ тўловчиларнинг идентификацион рақамлари марказлаштирилган базаси орқали тадбиркорлик субъектига СТИР беради.


18. Тадбиркорлик субъектларига СТИР берилгандан кейин, давлат солиқ хизмати органлари рўйхатдан ўтказувчи органларга тадбиркорлик субъектига СТИР берилганлиги тўғрисидаги маълумотномани электрон почта орқали юборади (мазкур Йўриқноманинг 5 ва 6-иловалари).

Электрон почта алоқаси бўлмаган тақдирда СТИР берилганлиги тўғрисидаги маълумотнома факсимил алоқа орқали юборилади.



IV. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ВА ДАВЛАТ

СТАТИСТИКА ОРГАНЛАРИДА ҲИСОБГА ОЛИШ


19. Рўйхатдан ўтказувчи органлар тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида тадбиркорлик субъектлари жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати ва давлат статистика органларига расмий равишда мазкур Йўриқноманинг 9-иловасида белгиланган шаклда маълумотнома ҳамда ариза-хабарнома нусхасини юборади.


20. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан мазкур Йўриқноманинг 20-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олингандан сўнг, икки иш куни мобайнида юридик шахсни, якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигини ҳисобга олади. Шу билан бир вақтда, уларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси ҳамда Республика йўл жамғармасига тўловлар тўловчилари сифатида (тегишли жамғармаларга тўловчилар ҳисобланган субъектлар учун) ҳисобга қўядилар.



V. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИНГ ТАЪСИС

ҲУЖЖАТЛАРИ ҲАМДА ЯГОНА ДАВЛАТ

РЕЕСТРИГА КИРИТИЛАДИГАН ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАРНИ ҚАЙТА ҲИСОБГА ОЛИШ


21. Тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда тадбиркорлик субъектининг ваколатли бошқарув органи томонидан тегишли қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб 7 иш куни мобайнида, почта ёки юридик манзили ўзгарган тақдирда - ўн кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органларни ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.

Рўйхатдан ўтказувчи органлар хабарномани олгандан бошлаб икки кун муддатда ушбу ўзгариш ҳақида белгиланган шаклда тадбиркорлик субъекти аввал жойлашган ҳамда янги манзил бўйича жойлашган давлат солиқ хизмати ва давлат статистика органларини хабардор қилади.

Тадбиркорлик субъектини илгари ҳисобга олган тегишли давлат солиқ хизмати органи ушбу хабарномани олгандан сўнг, икки иш куни давомида тадбиркорлик субъектига тегишли барча маълумотларни янги манзил бўйича жойлашган давлат солиқ хизмати ва давлат статистика органларига юборади (мазкур Йўриқноманинг 10-иловаси).


22. Корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат реестрига ўзгартириш киритишга олиб келувчи тадбиркорлик субъекти - юридик шахснинг асосий фаолият тури ва унда ишловчиларнинг ўртача йиллик сони ўзгарса, давлат статистика органлари тадбиркорлик субъектларини жалб қилмаган ҳолда қонунчиликка мувофиқ тақдим қилинадиган йиллик статистик ҳисоботлар асосида тегишли ўзгартиришлар киритади ва бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органларни, давлат солиқ хизмати органларини ҳамда тадбиркорлик субъектини хабардор қилади (мазкур Йўриқноманинг 11-иловаси).


23. Якка тартибдаги тадбиркор унга берилган давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақидаги гувоҳномада кўрсатилган фаолият жойи ўзгарган тақдирда, ўн кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органни ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

Рўйхатдан ўтказувчи орган хабарномани олган кундан бошлаб икки кун муддатда ушбу ўзгариш ҳақида давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган ва давлат солиқ хизмати органлари ушбу ўзгариш ҳақида хабарни олгандан кейин, уч кун муддатда якка тартибдаги тадбиркорни улар томонидан рўйхатга ва ҳисобга олиш ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган якка тартибдаги тадбиркорга хабар билан бирга ўзгарган фаолият жойини кўрсатган ҳолда янги гувоҳнома бериши шарт. Ушбу ҳолатда дастлабки гувоҳнома олиб қўйилади.

Янги гувоҳнома берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


23-1. Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ёки тиклаш тўғрисидаги аризасини олган рўйхатга олувчи орган кейинги иш куни тугашидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолиятини вақтинча тўхтатганлиги ёки тиклаганлиги тўғрисида солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизматига ахборот тақдим этади.

24. Рўйхатдан ўтказувчи органлар йилнинг ҳар чорагида рўйхатдан ўтказилган ва ҳисобга қўйилган тадбиркорлик субъектлари сонини давлат солиқ хизмати ва давлат статистика органлари билан солиштиради.



VI. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


25. Мазкур Йўриқнома бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДА


26. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишилган.





Йўриқномага

1-ИЛОВА


КТУТ захира хос рақамлари


__________________________рўйхатга олувчи органига

_______та __________ дан _______гача варақлардан

_____________ дан ___________ гача хос рақамлар




00010004









00010990





___________________                                мансаби _____________

Давлат статистика органи

               номи                                                    имзо ________________


(Ф.И.Ш.)





Йўриқномага

2-ИЛОВА




Давлат статистика органи номи _____________________



С Ў Р О В Н О М А



___________________________________туман (шаҳар) рўйхатга олувчи


органи Сиздан тадбиркорлик субъектларига бериш учун _________та


КТУТ захира хос рақами ажратишингизни сўрайди.









Рўйхатга олувчи

орган раҳбари            имзо                   _______________________________

                                                                                  (Ф.И.Ш.)






Йўриқномага

3-ИЛОВА


3-шакл


Юридик шахсларга идентификация рақамини берилиши тўғрисида СЎРОВНОМА

Босма ҳарфлар билан тўлдирилади

01. Тўлиқ номи:

02. Қисқача номи:

МАНЗИЛИ

03. Почта индекси:

04. Вилоят, Тошкент ш.,

Қорақалпоғистон Респ.:


05. Туман:


06. Шаҳар, қишлоқ, мавзе:


07. Кўча:

08. Уй, корпус, блок / хона/

09. Телефон:

12. Асосий фаолият тури:

13. Мулкчилик шакли:

10. Телекс:

11. Факс:

14. Мавқеи:

15. Бош корхонанинг СТИРи (агар мавжуд бўлса):


16. Код КТУТ:

17. Код ХХТУТ:

Юборилган сана ва соат

Рўйхатга олувчи орган масъул ходимининг Ф.И.Ш.




Йўриқномага

4-ИЛОВА


3а-шакл


Якка тадбиркор ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган

деҳқон хўжаликларига солиқ тўловчининг идентификация

рақамини берилиши тўғрисида

СЎРОВНОМА

Босма ҳарфлар билан тўлдирилади

01. Фамилияси:

02. Исми:

03. Отасининг исми:

04. Туғилган куни (кун, ой, йил):

05. Туғилган жойи:

МАНЗИЛИ

06. Почта индекси:


07. Вилоят, Тошкент ш.,

Қорақалпоғистон Респ.;

08. Туман:

09. Шаҳар, қишлоқ, мавзе:

10. Кўча:

11. Уй, корпус, блок:

13. Телефон:

12. Хонадон:

ҲУЖЖАТ

14. Серияси:

16. Ким томонидан берилган:

17. Қачон берилган (кун, ой, йил):

15. Рақами:

18. Жинси: Эркак:

Аёл:

19. Муддати (кун, ой, йил):

20. Фуқаролиги: Ўз.Респ. Фуқ.

Чет эл фуқароси:


Фуқаролиги йўқ:

21. Фуқаролик юрти:

22. Фуқаронинг шахсий рақами (паспорт бўйича):

23. Фаолият тури:

Юборилган сана ва соат

Рўйхатга олувчи орган масъул ходимининг Ф.И.Ш.




Йўриқномага

5-ИЛОВА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

ГОСУДАРСТВЕННЫЙ НАЛОГОВЫЙ КОМИТЕТ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН


Солиқ тўловчига Давлат солиқ қўмитасида

идентификация рақами берилганлиги тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА


СПРАВКА

в Государственном налоговом комитете присвоен

идентификационный номер налогоплательщику


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ - ЮРИДИК ШАХС

НАЛОГОПЛАТЕЛЬЩИК - ЮРИДИЧЕСКОЕ ЛИЦО:


Тўлиқ номи: ____________________________________________________

(Полное наименование)

Қисқача номи ___________________________________________________

(кpаткое наименование)

Давлат солиқ қўмитасида унга қуйидаги идентификация рақами берилган

в Государственном налоговом комитете ему присвоен идентификационный номер:

СТИР

Сана

/

/


туман солиқ инспекцияси номи

_____________________________________

(наименование районной инспекции)


ДСИ бошлиғи ___________________________________

_____________                   фамилияси (Ф.И.О.)             имзо (подпись)

Начальник ГНИ


Муҳр

(Печать)





Йўриқномага

6-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

ГОСУДАРСТВЕННЫЙ НАЛОГОВЫЙ КОМИТЕТ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН


Солиқ тўловчига Давлат солиқ қўмитасида

идентификация рақами берилганлиги тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА


СПРАВКА

в Государственном налоговом комитете присвоен

идентификационный номер налогоплательщику


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ - ЖИСМОНИЙ ШАХС :

НАЛОГОПЛАТЕЛЬЩИК - ФИЗИЧЕСКОЕ ЛИЦО:


Фамилияси: _____________________________________________________

(Фамилия)

Исми: __________________________________________________________

(Имя)

Отасининг исми: ________________________________________________

(Отчество)


Давлат Солиқ қўмитасида унга қуйидаги идентификация рақами берилди

(в Государственном налоговом комитете ему присвоен идентификационный номер):

СТИР

Сана

/

/


туман солиқ инспекцияси номи

_________________________________________

(наименование районной инспекции)


ДСИ бошлиғи ___________________________________

_____________                    фамилияси (Ф.И.О.)                 имзо (подпись)

Начальник ГНИ


Муҳр

(Печать)





Йўриқномага

7-ИЛОВА


Юридик шахсларга СТИР бериш ва уларни давлат солиқ

хизмати органларида ҳисобга олишни мониторинг қилиш

ЖУРНАЛИ

N

Юридик шахс номи

Сўровноманинг узатилган

Сўровнома юбориш шакли

Сўровномани қайта ишлаш учун қайтарилган сана, вақти ва сабаби

Тадбиркорлик субъектига СТИР бериш учун ДСҚга юборилган санаси ва вақти

ДСҚ томонидан СТИР берилди

Рўйхатга олувчи органга Маълумотнома юборилган сана ва вақт

Белгиланган 8 иш соатидан ортиқ муддатда СТИР беришнинг сабаби

СТИР рақами

вақти ва санаси

рақами

санаси ва вақти

Электрон ҳужжат

факсимил

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12




Йўриқномага

8-ИЛОВА


Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги

тадбиркор ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган

деҳқон хўжалигига СТИР бериш ва уларни давлат солиқ

хизмати органларида ҳисобга олишни мониторинг қилиш

ЖУРНАЛИ

N

Жисмоний шахс номи

Сўровноманинг узатилган

Сўровнома юбориш шакли

Сўровномани қайта ишлаш учун қайтарилган сана, вақти ва сабаби

Тадбиркорлик субъектига СТИР бериш учун ДСҚга юборилган санаси ва вақти

ДСҚ томонидан СТИР берилди

Рўйхатга олувчи органга Маълумотнома юборилган сана ва вақт

Белгиланган 8 иш соатидан ортиқ муддатда СТИР беришнинг сабаби

СТИР рақами

вақти ва санаси

рақами

санаси ва вақти

Электрон ҳужжат

факсимил

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12




Йўриқномага

9-ИЛОВА


7-шакл


Давлат солиқ хизмати ва давлат статистика

органларига тақдим этиш учун зарур бўлган

тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР

1. Тадбиркорлик субъектининг номи, Ф.И.Ш.

Тўлиқ номи:

Қисқартирилган номи:

2. Почта манзили (туман, шаҳар, уй манзили)

3. Янгидан ташкил этилган

Қайта ташкил этиш йўли билан тузилган

Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар


4. Почта индекси: ______________________________________________________________

5. Мулоқот телефонлари: _______________________________________________________

6. ТҲШ коди:__________________________________________________________________

МШ коди: ____________________________________________________________________

МҲОБТ коди: _________________________________________________________________

КТУТ коди: ___________________________________________________________________

ХХТУТ коди: _________________________________________________________________

СТИР: _______________________________________________________________________

7. Муассислар тўғрисидаги маълумотлар:

Муассислари (номи, мамлакати, Ф.И.Ш. паспорт маълумотлари)


Муассисларнинг устав фондидаги улуши

Минг сўм ҳисобида

Минг АҚШ доллари ҳисобида

Фоизлар ҳисобида, %

ЖАМИ устав фонди

8. Рўйхат бўйича тахминий сони: ___________________________________________ киши.

9. Рўйхатга олувчи орган номи: ___________________________________________________

________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________

10. Рўйхатдан ўтказилди______________________ ___________________________________

                                                                 (рақами)                                            (сана)

11. Фаолиятни амалга оширадиган жой:

________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________

(юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари

учун ажратилаётган ер майдони жойи ва сатҳи кўрсатилади)


12. Фаолиятни амалга ошириш муддати:

________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________


Рўйхатга олувчи орган мансабдор шахсининг Ф.И.Ш.

________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________

Имзо ____________ М.Ў.




Йўриқномага

10-ИЛОВА


Рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан тадбиркорлик

субъектининг почта ва юридик манзилгоҳи (тадбиркорлик

фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор

ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон

хўжаликларининг фаолияти ва уни амалга ошириш жойи)

ўзгарганлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати ва давлат

статистика органларига тақдим этиладиган

МАЪЛУМОТ

1. Тадбиркорлик субъектининг номи, Ф.И.О.*

Тўлиқ номи:

Қисқартирилган номи:

2. Почта манзили (туман, шаҳар, уй манзили)

3. Почта индекси: _______________________________________________________________

4. Мулоқот телефонлари: ________________________________________________________

5. Рўйхатга олувчи орган номи: __________________________________________________

_______________________________________________________________________________

_______________________________________________________________________________

6. Рўйхатдан ўтказилди______________________ ___________________________________

                                                          (рақами)                                              (сана)

7. Фаолиятни амалга оширадиган жой:*

_______________________________________________________________________________

_______________________________________________________________________________

(юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари учун

ажратилаётган ер майдони жойи ва сатҳи кўрсатилади)


8. Фаолиятни амалга ошириш муддати:

_______________________________________________________________________________

_______________________________________________________________________________


9. Рўйхатга олувчи орган мансабдор шахсининг Ф.И.Ш.

_______________________________________________________________________________

_______________________________________________________________________________

Имзо ____________ М.Ў.



*) Якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари.




Йўриқномага

11-ИЛОВА


Туман (шаҳар)

тадбиркорлик субъектларини

рўйхатдан ўтказиш инспекциясига



Туман (шаҳар)

давлат солиқ инспекциясига



Тадбиркорлик субъектига



Тадбиркорлик субъектларининг фаолият тури ва ўртача

йиллик ишловчилар сони корхона ва ташкилотлар

Ягона давлат реестрида ўзгарганлиги тўғрисида


___йил "__"________ __- сонли Х А Б А Р Н О М А



Тадбиркорлик субъекти (юридик шахс)


Хос рақами КТУТ (ОКПО)                                     

ХХТУТ (ОКОНХ) бўйича _________ дан __________га ўзгартирилди.


Тадбиркорлик субъектининг ўртача йиллик ишловчилар сони _____йил якуни


бўйича ___________ кишини ташкил қилди.


Хос рақамлар УТИМК

берилишини текширди


Раҳбар ____________________________                           ________________

                                                                             М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 43-44-сон, 434-модда.









































Время: 0.1945
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск