Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 05.10.2006 й. 1626-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 06.09.2006 й. 98-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 5 октябрда 1626-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон автомобиль ва дарё

транспорти агентлиги бошлиғининг

2006 йил 6 сентябрдаги

98-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида

ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг

ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида

ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга

қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги "Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 138-сон қарорига мувофиқ йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга нисбатан лицензиялар олишга ҳужжатлар тақдим этиш ва автомобиль транспортида тегишли ташишларни амалга ошириш чоғида қўйиладиган малакавий талабларни белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Малакавий талаблар йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида шу жумладан халқаро йўлларда хавфсиз ташишларни ташкил этиш ва амалга ошириш учун зарур бўлган, мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган билим ҳамда кўникмаларнинг мавжуд бўлишини тақозо этади.


2. Малакавий талаблар лицензия олишга ҳужжатларни тақдим этиш ва автомобиль транспортида тижорат ташишларини амалга ошириш чоғида, ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар юридик шахсларнинг ходимларига ва хусусий тадбиркорларга қўйилади.



II. ЮРИДИК ШАХС ХОДИМЛАРИНИНГ

НОМЕНКЛАТУРАСИ ВА УЛАРГА

ҚЎЙИЛАДИГАН МАЛАКАВИЙ ТАЛАБЛАР


3. Малакавий талаблар ходимларнинг қуйидаги номенклатурасига қўйилади:

юридик шахс (юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбари;

ташиш жараёнини ташкиллаштиришга жавобгар бўлган юридик шахс (юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбарининг ўринбосари;

ташишлар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мутахассис;

автомобиль транспортида юк ташишни амалга ошираётган хусусий тадбиркорлар.

3-1. Бир нечта фаолият тури билан шуғулланувчи юридик шахс учун малакавий талаблар, автотранспорт хизматларининг улуши юридик шахс обороти йиллик ҳажмининг 50 ва ундан кўп фоизини ташкил этганда, бевосита ташиш жараёнини ташкиллаштиришга жавобгар бўлган юридик шахс раҳбари ва унинг ўринбосарига қўйилади.

Автотранспорт хизматларининг улуши юридик шахс обороти йиллик ҳажмининг 50 фоизидан кам бўлган тақдирда, малакавий талаблар юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбари ва ташиш жараёнини ташкиллаштиришга жавобгар бўлган унинг ўринбосарига қўйилади.

4. Қуйидагилар йўловчилар ва юкларни ташиш билан шуғулланаётган юридик шахс ходимларининг, шунингдек юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларнинг малакаси мувофиқ келишини тасдиқлайди:


а) автомобиль йўналишида олий касбий маълумоти тўғрисида диплом, беш йилдан кам бўлмаган иш стажи ва малакавий талабларга мувофиқ келиш борасида Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигида (бундан буён - Агентлик) аттестациядан ўтганлик тўғрисида ижобий хулосанинг мавжудлиги - юридик шахс (юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбари ва ташиш жараёнини ташкиллаштиришга жавобгар бўлган юридик шахс (юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбарининг ўринбосари учун (юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбарининг ўринбосари учун;

б) автомобиль ёки техник йўналишда олий касбий маълумоти тўғрисида дипломнинг ҳамда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича малакавий талабларга мувофиқ келиш борасида Агентликда аттестациядан ўтганлик тўғрисида ижобий хулосанинг мавжудлиги ташишлар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мутахассис учун;

в) Агентликда ва/ёки Агентликнинг ҳудудий бошқармаларида ташишлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича малакавий талабларга мувофиқ келиш борасида аттестациядан ўтганлик тўғрисида ижобий хулоса - юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркор учун;

г) тегишли тоифадаги автотранспорт воситасини бошқаришга белгиланган намунадаги гувоҳнома билан тасдиқланган ҳуқуқнинг мавжудлиги - ҳайдовчилар учун.


4-1. Автомобиль ихтисослиги бўйича олий маълумот бўлмаган тақдирда, махсус ускуна билан жиҳозланган махсус ахлат ташиш автомобилларида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш бўйича коммунал хизматлар кўрсатиш билан банд бўлган юридик шахслар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари учун Агентликда аттестациядан ўтиш тўғрисидаги ижобий хулоса билан бир қаторда, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тўғрисидаги диплом ва уч йилдан кам бўлмаган иш стажи ёки ўрта маълумот тўғрисидаги аттестат ва беш йилдан кам бўлмаган иш стажининг мавжудлиги малакасининг мувофиқ келишини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Мазкур юридик шахсларни ташиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мутахассисларга нисбатан ҳам худди шундай талаблар қўйилади.

...
Время: 0.1865
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск