Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоқа /

Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш Қоидалари (АВ томонидан 14.10.2006 й. 1630-сон билан рўйхатга олинган ЎзААА 16.08.2006 й. 257-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 14 октябрда 1630-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш

агентлиги бош директорининг

2006 йил 16 августдаги

257-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Қоидалар рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш

ҚОИДАЛАРИ


Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш қоидалари (бундан кейин - Қоидалар) Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Телекоммуникациялар тўғрисида”, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш ва уларни тақдим этиш тартиби ҳамда шартларини, мобил алоқа тармоқлари операторлари ва мижозлар (абонентлар)нинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини, шунингдек уларнинг Қоидаларни бузганлик учун жавобгарлигини белгилайди.



1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қоидалар мобил алоқа мижозлари (бундан кейин - мижозлар) ва мобил алоқа тармоқлари операторлари (бундан кейин - операторлар)нинг бажаришлари учун мажбурийдир.


2. Мазкур ҳужжатда қуйидаги атамалар ва таърифлар қўлланади:


мижоз - оператор билан мобил алоқа хизматларини кўрсатишга шартнома тузган жисмоний ёки юридик шахс;


мижозлик рақами - мобил алоқа хизматларини кўрсатишга шартнома тузилаётганда мижозга ажратиладиган рақам;


мижозлик қурилмаси - мижозга мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш имкониятини берадиган энг четки (охирги қўл) ускуна, мобил алоқа тармоғининг унсури;


тарификация бирлиги - сўзлашув (уланиш) муддатининг ҳақ тўланадиган бирлиги, у телекоммуникациялар оператори танлаган тарификация тизимига боғлиқ (яхлит дақиқалар ёки даврий импульслар бўйича ҳисоблаш);


хизмат кўрсатиш зонаси - оператор мобил алоқа хизматларини кўрсатадиган ҳудуд;


ахборот-маълумот бериш хизмати - фойдаланувчиларга уларнинг сўров кўринишида ифодаланган ташаббуси бўйича ахборотни оғзаки (овозли) ёки визуал шаклда тақдим этадиган хизмат. Бунда фойдаланувчига хизмат кўрсатиш жараёни бир телефон уланиши доирасида амалга оширилади, бу вақт ичида талаб қилинаётган ахборотни излаш (танлаш) ва уни фойдаланувчига бериш амалга оширилади;


мобил алоқа тармоғи оператори - мобил алоқа тармоғига эгалик қиладиган, унинг қурилиши, фаолият кўрсатиши, ривожланишини таъминлайдиган ва лицензияга кўра мобил алоқа хизматларини кўрсатадиган юридик шахс;


мобил алоқа тармоғи - улар ёрдамида мижозларга мобил алоқа хизматлари (телефон, маълумотларни узатиш ва бошқа хизматлар) тақдим этиладиган техник воситалар мажмуи (коммутацион ва радио ускуналари, мижозлик қурилмалари, улаш линиялари, иншоотлари ва ҳоказо). Мобил алоқа тармоқларига кўчма радиотелефон (уяли, транк, локал-транк, радиал-зонали, глобал персонал кўчма йўлдош) алоқа тармоқлари

...
Время: 0.1888
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск